Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Суд тизимида судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини самарали жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 сентябрь,
ПФ-142-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 сентябрдаги ПФ-142-сон Фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 9-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини тўлақонли жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари — судлов ҳайъатлари раислари фаолияти йўналишини Олий суд раисининг тақдимномасига биноан Олий суд Пленуми томонидан тасдиқлаш тартиби жорий этилсин».

2. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сон Фармонига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

ТУЗИЛМАСИ

Раис

Раис котибияти

(маслаҳатчи, бош консультант, катта консультант)

3

Раиснинг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси

Раис ўринбосари — судлов ҳайъати раиси

Раис ўринбосари — судлов ҳайъати раиси

Раис ўринбосари — судлов ҳайъати раиси

Пленум котиби

Одил судлов соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти

16

Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати

12

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати

20

Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати

22

Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати

14

Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари

Ҳайъат котибияти

6

Ҳайъат котибияти

12

Ҳайъат котибияти

15

Ҳайъат котибияти

7

«Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ахборотномаси» ҳамда

«Куч адолатда» газетасининг бирлашган таҳририяти

Ижро аппарати

Аппарат раҳбари

Кадрлар бошқармаси

10

Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

14

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси

10

Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази

6

Ишлар бошқармаси

11

Ташкилий-назорат бошқармаси

15

Бухгалтерия

4

Биринчи бўлим

1

Халқаро-ҳуқуқий бўлим

4

Жами бошқарув ходимлари штат бирликлари сони — 208 та, шу жумладан судьялар — 73 та.

Изоҳ: ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2024 й., 06/24/142/0734-сон)