Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови янада кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитация қилиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш.
2. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари фақат давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.
3. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 сентябрь,
553-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 мартдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг ҳар йилги миқдори ушбу маблағлар ажратиладиган йилдан олдинги йилнинг биринчи сентябрига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим фоизини Қонунчилик палатасига сўнгги сайловларда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтириш ҳисобига шакллантирилади.
Бунда базавий ҳисоблаш миқдори ошганда, ушбу ойдан тегишли равишда молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг ҳар йилги миқдорининг мос қисми индексация қилинади»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштиришга мўлжалланган давлат маблағлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:
ажратиладиган маблағларнинг қирқ фоизи сиёсий партиялар ўртасида тенг миқдорда;
ажратиладиган маблағларнинг олтмиш фоизи сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда.
Ҳар бир сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг қирқ фоизи сиёсий партиялар ўртасида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = (М х 40%) / Пс, бунда:
С — муайян сиёсий партиянинг устав фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси;
М* — сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;
*Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ушбу сумма янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилгунгача олдинги сайловлар натижалари бўйича сиёсий партияларга ажратилган маблағлар суммасига камайтирилади.
Пс — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар сони.
Ҳар бир сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини хар йили молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг олтмиш фоизи сиёсий партиялар ўртасида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
С = (М х 60% / С) х Дс, бунда:
С — муайян сиёсий партиянинг устав фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси;
М* — сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;
* Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ушбу сумма янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилгунгача олдинги сайловлар натижалари бўйича сиёсий партияларга ажратилган маблағлар суммасига камайтирилади.
С — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар депутатларининг умумий сони;
Дс — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган муайян партия депутатларининг сони»;
13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Қонунчилик палатаси депутатларининг сони ўзгариши натижасида, сиёсий партия Қонунчилик палатасида фракциясини тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларига эга бўлмай қолса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойдан бошлаб мазкур партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришни тўхтатади»;
Қонунчилик палатаси депутатлари таркиби ўзгарган ҳолларда сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришни қайта кўриб чиқишнинг 3-схемаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон. Республикаси Қонунига мувофиқ доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳакамлик суди мақомини ва унинг ваколатларини расмий тасдиқлаш усули ҳисобланади. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри электрон шаклда юритилади ҳамда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш мазкур Реестрга ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома бериш орқали амалга оширилади.
Муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш муваққат ҳакамлик суди мақомини ва ваколатларини расмий ҳисобга олиш усули ҳисобланади. Муваққат ҳакамлик судлари реестри электрон шаклда юритилади ҳамда муваққат ҳакамлик судлари мазкур Реестрга ҳакамлик суди тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ҳисобга олинганлиги тўғрисида хабарнома юбориш орқали ҳисобга олинади.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказишда ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишда ҳакамлик судини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилмайди, унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
3. Қуйидагилар доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишнинг мақсади ҳисобланади:
ҳакамлик судлари ташкил этилганлигини ва уларнинг фаолияти тугатилганлигини тасдиқлаш, ҳакамлик судлари тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштириш;
ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирадиган ҳакамлик судьялари тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш.
4. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — адлия органлари) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш учун тўловлар ундирилмайди.
2-боб. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш
6. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) унинг ҳисобини рўйхатдан ўтказиш учун доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
юридик шахснинг ваколатли органи томонидан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш тўғрисида қабул қилинган қарори нусхаси;
юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низоми ва унинг иш тартиби нусхаси;
ҳакамлик судьялари рўйхати;
вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).
Қуйидаги ҳужжатлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари;
ҳакамлик судьяларининг дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда). Ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак;
ҳакамлик судьяларининг меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда);
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
7. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс тақдим қилинган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб беради.
8. Тақдим қилинган ҳужжатларга асосан адлия органи белгиланган тартибда ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, адлия органи доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказади. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига киритилади ҳамда ҳакамлик суди ҳисоби рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборилади.
9. Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки ариза берувчи томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда адлия органи аниқланган камчиликларни ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
Камчиликларни бартараф этиш бўйича хабарнома юборилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш муддати хабарномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб турилади.
10. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг фаолияти тугатилган, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низомига ёки иш тартибига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилган тақдирда, юридик шахс ўн иш куни мобайнида Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади. Адлия органи барча зарур ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига тегишли ёзувни киритади ва бу тўғрисида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
3-боб. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш
11. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисоби мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
12. Муваққат ҳакамлик судига раислик қилувчи (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда) ёхуд ҳакамлик судьяси (низо якка кўриб чиқилаётганда) ҳакамлик муҳокамаси бошлангунга қадар мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади ҳамда Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ҳакамлик битими нусхаси;
ҳакамлик судьялари рўйхати (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда).
Қуйидаги ҳужжатлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари;
ҳакамлик судьялари дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда).
ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда).
Ҳисобга олиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак.
13. Адлия органи тақдим қилинган ҳужжатларга асосан белгиланган тартибда ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, адлия органи муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олади. Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритилади.
Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш беш иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисида тегишли адлия органи томонидан муваққат ҳакамлик судлари реестрига маълумотлар киритилганда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда муваққат ҳакамлик судига хабарнома юборилади.
14. Ҳакамлик судьялари белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, адлия органи аниқланган камчиликларни тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда муваққат ҳакамлик судига хабарнома юборади.
4-боб. Ҳакамлик суди таркибини ўзгартириш
15. Ҳакамлик суди таркиби ўзгартирилган тақдирда, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ёки мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчи) бу тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки Платформа ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Бунда қуйидаги ҳужжатлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари;
ҳакамлик судьялари дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда). Бунда камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши тўғрисидаги талабга риоя қилиниши керак;
ҳакамлик судьяларининг меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда).
16. Адлия органи ҳакамлик судьяларининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳакамлик судьялари кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, адлия органи Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади.
17. Ҳакамлик судьялари белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки зарур даражада расмийлаштирилмаган ёхуд тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, адлия органи аниқланган камчиликларни ва ариза берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ариза берувчига хабарнома юборади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
18. Агар адлия органи ҳакамлик судлари ҳисоби рўйхатдан ўтказилгандан ёки ҳисобга олингандан кейин тегишли равишда Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритилган, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган ҳакамлик судьяларини аниқлаган тақдирда, у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахсга ёки муваққат ҳакамлик судини ташкил этган ҳакамлик битими томонларига номувофиқликни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома юборади.
19. Адлия органи тақдимномаси бажарилмаганда, «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаган ҳакамлик судьялари Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри ёки Муваққат ҳакамлик судлари реестридан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида адлия органи бу ҳақида ваколатли судга хабарнома юборади.
20. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ёки муваққат ҳакамлик суди тегишли равишда доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани ва муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисидаги хабарномани олгандан кейин ҳакамлик ишини кўришга киришадилар.
21. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш, муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш, шунингдек, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирувчи ҳакамлик судьялари ҳақидаги ахборот ҳудудий адлия органлари томонидан даврий равишда, лекин ҳар чоракда камида бир марта умумлаштириш ва тизимлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.
Ушбу ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тизимлаштирилади ва «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами»да нашр этилади.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш, шунингдек, доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари таркибига кирадиган ҳакамлик судьялари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий сайтига жойлаштирилади.
22. Мазкур Низом қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчилар

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Платформа ёки ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Адлия органи

1. Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

2. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказади ва Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестрига киритади.

3. Ҳакамлик суди ҳисоби рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборади.

4. Рўйхатдан ўтказишни рад этади.

10 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани ариза берувчиларга тақдим этади.

10 дақиқа ичида

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида
СЎРОВНОМА

I. Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди тўғрисида маълумот:

1. Ташкилот номи:

2. Жойлашган жойи (почта манзили):

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами:

4. Телефон рақами:

II. Ҳакамлик суди вакили:

1. Ф.И.О.

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси *;

юридик шахснинг ваколатли органи томонидан доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил этиш тўғрисида қабул қилинган қарори нусхаси;

юридик шахснинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди низоми ва унинг иш тартиби нусхаси;

ҳакамлик судьялари рўйхати;

ҳакамлик судьяларининг идентификация ID-картаси (паспорт) маълумотлари *;

ҳакамлик судьялари дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нусхалари *;

ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нусхалари *;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Изоҳ. *Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари реестри

Т/р

Ариза тушган сана ва вақт

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилган юридик шахснинг номи

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилган юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган тартиб рақами ва санаси

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорнинг тартиб рақами ва санаси

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳисобини рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ва санаси

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьялари (Ф.И.О.)

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик. суди фаолиятини тугатиш ёки унинг ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиб рақами ва санаси

1.

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.
Elektron hujjatning nusxasida ko'rsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Платформа ёки ЯИДХП

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Адлия органи

1. Ҳакамлик судьялари рўйхатига киритилган шахсларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

2. Муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олади ва Муваққат ҳакамлик судлари реестрига киритади.

3. Муваққат ҳакамлик судлари ҳисобга олинганлиги тўғрисида хабарнома Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборилади.

4. Рўйхатдан ўтказишни рад этади.

5 иш куни ичида

Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тўғрисида
СЎРОВНОМА

I. Муваққат ҳакамлик суди тўғрисида маълумот:

1. Ташкилот номи:

2. Жойлашган жойи (почта манзили):

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами:

4. Телефон рақами:

II. Муваққат ҳакамлик судининг раислик қилувчиси ёки ҳакамлик судьяси:

1. Ф.И.О.

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

ҳакамлик битими нусхаси;

ҳакамлик судьялари рўйхати (низо ҳайъатда кўриб чиқилаётганда);

ҳакамлик судьялари паспорт маълумотлари *;

ҳакамлик судьялари дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда). Ҳисобга олиш учун камида битта ҳакамлик судьясининг олий юридик маълумоти бўлиши керак *;

ҳакамлик судьялари меҳнат дафтарчалари (мавжуд бўлганда)*.

Изоҳ. *Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Муваққат ҳакамлик судлари реестри

Т/р

Хабарнома тушган сана ва вақт

Ҳакамлик битими томонларининг номи

Муваққат ҳакамлик судини ташкил қилиш тўғрисидаги қарор санаси

Муваққат ҳакамлик судини ҳисобга олиш тартиб рақами ва санаси

Муваққат ҳакамлик судлари судьялари (Ф.И.О.)

1.

».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида:
а) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда — ННТ), шу жумладан, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом диний ташкилотларга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилмаган нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан адлия органлари томонидан ўтказган ҳолларда, бундай нотижорат ташкилотлари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишга ҳам татбиқ этилади.
3. ННТ байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.
ННТ рамзи таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
4. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ва бошқа рамзларни ўрнатиш, шунингдек, улардан фойдаланиш тартиби тегишли ННТ томонидан ННТ рамзи тўғрисидаги низомларда белгиланади.
ННТнинг алоҳида бўлинмалари ўз фаолиятида бош ННТ рамзидан фойдаланади.
5. Халқаро, республика ва вилоятлараро ННТ, шунингдек, халқаро ҳамда хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг рамзлари давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият юритадиган ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.
6. Айнан бир хил ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш рамзга эга бўлган икки ва ундан ортиқ ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган тақдирда, ҳаммадан олдин ариза берган ННТ рўйхатдан ўтказиш учун устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
7. ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
халқаро ННТ, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;
республика, вилоятлараро ННТ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ННТ учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
8. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
9. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
10. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғимлар тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
2-боб. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш
11. ННТ рамзи тасдиқланган кундан бошлаб икки ой мобайнида ННТнинг вакили (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
12. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;
ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
рамзнинг намунаси ва тавсифи;
ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;
бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ҳамда филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ҳамда филиаллари учун;
вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
13. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда:
рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга;
келишиш учун тегишли Адлия вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмасига юборилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган беш иш кунида рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва бу бўйича тегишли хулоса беради.
15. Кўриб чиқиш натижалари бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш.
16. ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома, «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборилади.
17. ННТ рамзи тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ННТ рамзларининг давлат реестрига киритилади.
18. Қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:
ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда илова қилинган бўлса;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар бўлса;
ушбу Низомнинг 7-бандига асосан белгиланган йиғим тўланмаганда;
Ўзбекистон Республикасида айнан шундай ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш тасвирланган рамз илгари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса;
рамз Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ёки герби билан ўхшаш бўлса;
рамз хорижий давлатнинг рамзи билан бир хил бўлса, агар ННТнинг мақомидан ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ўзга ҳол келиб чиқмаса;
рамз жамиятнинг ахлоқий негизларини, умуминсоний гуманистик қадриятларга путур етказишни, конституциявий тузумни қонунга зид равишда ўзгартиришни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини бузишни, уруш ҳолатини, зўравонлик ва ёвузликни, ижтимоий, синфий, ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдиришни, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган бошқа қилмишларни содир этишни тарғиб қилса;
рамз сифатида фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотларнинг эмблемасидан ёки рамзларининг бошқа турларидан фойдаланилган бўлса;
рамз интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни бузса;
рамз қонун ҳужжатларига зид бўлса;
рамз диний хусусиятга эга бўлса.
19. Рамзнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли уни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
20. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган қарор қабул қилади.
ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади. Хабарномада ариза берувчига уларнинг уч ой муддатда йиғимни қайтариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ёхуд аниқланган камчиликларни ва ариза берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқи тушунтирилади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янги берилган ҳисобланади.
21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
3-боб. ННТ рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш
22. ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилади.
23. ННТ раҳбар органи томонидан ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, шунингдек, ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилганда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш учун бир ой мобайнида мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;
ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи;
ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).
ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказишда ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
24. ННТ рамзи ННТ рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида қайта рўйхатдан ўтказилади.
25. ННТ рамзини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни мобайнида ННТ рамзларининг давлат реестрига тегишли ёзувни киритади ва ариза берувчига «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) рамзнинг янги намунаси, унинг тавсифи ҳамда низом берилади.
Агар рамз тавсифига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада назарда тутилган қисқача тавсифнинг ўзгаришига олиб келса, ариза берувчига ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади. ННТ номи ўзгариши билан боғлиқ ҳолда ННТ қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан ННТ рамзи қайта рўйхатдан ўтказилганда ҳам ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома берилади.
26. Мазкур қарор кучга киргунга қадар расмийлаштирилган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан уни QR-код қўйилган гувоҳномага алмаштириш бўйича ариза берувчи мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда);
йўқолган ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида даврий матбуот нашрида берилган эълон;
вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).
27. Рўйхатдан ўтказувчи орган икки иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани, «рўйхатдан ўтказилди» белгиси қайд этилган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рамз намунасини, унинг тавсифи ҳамда низомни Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига юборади.
Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
28. Ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ННТ рамзларидан фойдаланиш тақиқланади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. Платформа ёки ЯИДХП

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборади.

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда рўйхатдан ўтказувчи органга ва интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли органга юборилади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Интеллектуал мулк соҳасидаги ваколатли орган

Рамзнинг интеллектуал мулкка оид қонунчиликка мувофиқлиги бўйича ўрганади ва хулоса беради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган

Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

ННТ рамзларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш.

ННТ рамзлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда), Платформа ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

10 иш куни ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани ариза берувчиларга тақдим этади.

10 дақиқа ичида

Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида
СЎРОВНОМА

I. Нодавлат нотижорат ташкилот тўғрисида маълумот:

1. Ташкилот номи:

2. Жойлашган жойи (почта манзили):

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами:

4. Телефон рақами:

II. Нодавлат нотижорат ташкилот вакили:

1. Ф.И.О.

2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

III. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар:

Рўйхатдан ўтказиш учун:

ННТ раҳбар органи томонидан тасдиқланган рамзнинг низоми;

ННТ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

рамзнинг намунаси ва тавсифи;

ННТ раҳбар органининг ННТ рамзларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори;

бош ННТнинг халқаро ва хорижий ННТ ваколатхонаси ва филиали рамзини ҳамда унинг тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори — халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиаллари учун;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун:

ННТ рамзига ва (ёки) унинг тавсифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

ННТ рамзининг янги намунаси ва унинг тавсифи;

ННТ рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

ННТ рамзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ёхуд ўз ихтиёрига асосан мурожаат қилганда:

гувоҳнома нусхаси, ННТ рамзининг намунаси ва унинг тавсифи (мавжуд бўлганда);

вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).

Изоҳ. *Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.
Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.
Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan.
Нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотлари рамзларининг
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Реестр тартиб рақами

Рамз давлат рўйхатидан ўтказилган сана

ННТ поми

ННТ раҳбар органи томонидан рамзни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана

Рамзнинг қисқача тавсифи

Реестрга ёзувни ёзган шахснинг Ф.И.О., лавозими ва имзоси

Қайта рўйхатдан ўтказилган сана

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

8

».

биринчи хатбошисидаги «йиғим» сўзи «давлат божи» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.»;
5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Адлия вазирлиги томонидан чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
в) Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган маблағлар — Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
6. Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш учун ушбу фуқароларни қабул қилаётган ННТ раҳбари ёки бунга ваколатли бўлган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Платформа ёхуд ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
чет эл фуқаросининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланган шакл бўйича шахсий варақаси;
чет эл фуқаросининг 3х4 см ўлчамдаги электрон шаклдаги рангли фотосурати;
хорижий ходимни ННТга ишга қабул қилиш тўғрисидаги ваколатли шахс имзолаган тасдиқнома-хат. Халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиалларига тааллуқли тасдиқнома-хат белгиланган тартибда легаллаштирилади ёки унга апостиль қўйилади;
тиббиёт муассасасининг ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
чет эл фуқароси паспортининг нусхаси;
вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).
18 ёшга тўлмаган болалар учун ушбу банднинг учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади. Паспорт мавжуд бўлмаган тақдирда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (Mobile-ID тизими, электрон рақамли имзо, дактилоскопия ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП ёки Платформа орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Чет эл фуқароларини аккредитациядан ўтказиш мазкур Низомга 1а-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади»;
11-банддаги «ННТни уч иш кунидан кечикмай ёзма шаклда хабардор қилади» сўзлари «Давлат хизматлари марказига, Платформа ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «Адлия вазирлигига ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар» сўзлари «мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ва назарда тутилган ҳужжатлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган аккредитация карточкаси ўрнига янги аккредитация карточкасини олиш учун ННТ томонидан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тартибда ариза берилади:»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«вакилнинг ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат (ишончнома).»;
Қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. Платформа ёки ЯИДХП

1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.

2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада

2. Реал вақт режимида

3-босқич

Адлия вазирлиги

Кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

аккредитациядан ўтказиш тўғрисида; аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида.

Бир ой муддатда

4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. Платформа ёки ЯИДХП

Ариза берувчига аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

1. 10 дақиқада

2. Реал вақт режимида

».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ»;
5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатга олиниши учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали тегишли адлия органига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда хабарнома беради»;
қуйидаги мазмундаги 51 ва 52-бандлар билан тўлдирилсин:
«51. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар шахсан ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда хабарнома электрон шаклда тўлдиради.
52. Хабарнома тўлдирилганидан сўнг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, хабарномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Тўлдирилган хабарнома автоматик тарзда тегишли адлия органига юборилади.»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Адлия органи рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олади ва бу ҳақда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомини олади.
Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши адлия органи томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Хабарномани бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.»;
қуйидаги мазмундаги 71 ва 72-бандлар билан тўлдирилсин:
«71. Хабарноманинг адлия органи томонидан кўриб чиқилиши натижасида рўйхатга олинганлиги ёки рўйхатга олиш рад этилганлиги ҳақидаги маълумот Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
72. Давлат хизматлари маркази маълумот келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.»;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «рўйхатдан ўтганлиги» сўзлари «рўйхатга олинганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолият кўрсатиш ҳудудида манзилининг ўзгарганлиги ҳақида Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 51 ва 52-бандларида белгиланган тартибда хабарнома юборади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1-илова матнидан «(хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус имзоси)» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)