1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони билан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда юритишга ўтиш орқали жисмоний шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби бекор қилинганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2025 йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш дастурининг 45-бандида солиқлар, йиғимлар, божлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва қўллаш тартибини белгилаш;
солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини белгилаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг моҳияти ҳамда унда белгиланган қоидалар солиқ тўловчилар ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 август,
480-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сон қарорига
1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
тўққизинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин.» сўзлари «мувофиқ;» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
2. Қуйидаги мазмундаги 9-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига
9-ИЛОВА
Юридик шахсларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва уни қўллаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) мувофиқ Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг идентификация рақамини (кейинги ўринларда — идентификация рақами) бериш ва қўллаш тартибини белгилайди.
2. Солиқ тўловчиларга идентификация рақамларини бериш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини шакллантириш;
солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни тартибга солиш;
ҳисобланган ва тўланган солиқлар ва йиғимлар суммалари, шунингдек, пенялар ва жарималарнинг ҳисобини юритиш;
солиқ органлари билан бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тижорат банклари ва молиявий тусдаги ҳамда кўчар ва кўчмас мулк бўйича операцияларни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар ўртасида ахборот алмашишда ягона идентификатордан фойдаланиш;
қонунчиликда белгиланган ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида юридик шахсларга нисбатан ахборот алмашинувини унификация қилиш.
3. Ҳисобга олишда ҳар бир солиқ тўловчига (жисмоний шахслар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона бўлган идентификация рақами берилади ва у ўзгартирилмайди.
4. Идентификация рақами бир марта берилади ва юридик шахс тугатилгандан (ҳисобдан чиқарилгандан) кейин ундан фойдаланиш чекланади.
Тугатилган (ҳисобдан чиқарилган) юридик шахснинг идентификация рақами бошқа бир солиқ тўловчига такроран берилмайди.
5. Идентификация рақами берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
6. Жисмоний шахслар солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали ҳисобга қўйилади.
Бунда жисмоний шахсларга ваколатли орган томонидан берилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳисобланади.
2-боб. Идентификация рақамининг тузилиши
7. Идентификация рақами тўққизта рақамли белгидан иборат бўлиб, дастлабки 8 та рақам солиқ тўловчининг ўз рақамини, охирги рақам эса назорат сонини ташкил этади.
Идентификация рақами тузилиши қуйидагича кўринишга эга бўлади:
Ушбу мақсадларда 20000000Хдан 39999999Хгача бўлган кодлардан фойдаланилиши керак.
Бунда Х — солиқ тўловчининг идентификация рақами сонлари изчиллиги тўғрилигини назорат қилувчи сон, ушбу сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасида (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) компьютер томонидан солиқ тўловчига идентификация рақами бериш жараёнида муайян алгоритм бўйича шакллантирилади.
Зарурат бўлганда, кодлаштириш тизими имкониятларини кенгайтириш мақсадида қуйидаги кодлар захира қилинган:
00000000Хдан 19999999Хгача;
70000000Хдан 99999999Хгача.
8. Кодлаштириш тузилиши ўзгармас ва универсал ҳисобланади ҳамда солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизимида фойдаланилади.
9. Идентификация рақами ушбу Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.
3-боб. Идентификация рақамини бериш
10. Идентификация рақами:
нодавлат нотижорат ташкилотларига адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;
банклар, кредит бюролари ва чет эл банкларининг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш (аккредитация қилиш) жараёнида;
дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;
хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;
бошқа юридик шахсларга давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;
чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини, Ўзбекистон Республикасида товар-хомашё биржаларида операцияларни амалга оширувчи ва (ёки) ташкил этилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини сотиб оладиган (сотадиган) ҳамда жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда солиқ органларида ҳисобга қўйишда Солиқ қўмитаси томонидан берилади.
11. Идентификация рақами аниқ вақт режимида, янги ташкил этилаётган юридик шахсларга, шунингдек, хорижий юридик шахсларни тадбиркорлик субъектлари сифатида давлат рўйхатидан ўтказишда ёки солиқ мажбуриятлари пайдо бўлганда ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказишда (ҳисобга олишда) берилади.
12. Идентификация рақамини шакллантириш бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилган сўровлар Солиқ қўмитаси ахборот тизимларида реал вақт режимида, бироқ 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда махсус текширувдан ўтказилади.
Маълумотларни махсус текширувдан ўтказиш шартлари рўйхатдан ўтказувчи орган ва Солиқ қўмитаси ўртасида имзоланадиган маълумот алмашиш бўйича техник ҳужжатлар билан белгиланади.
Идентификация рақамини шакллантириш бўйича рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилган сўровга асосан маълумотларда хатолик аниқланса, реал вақт режимида хатолик сабаби кўрсатилган жавоб ахборот тизимлари орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
13. Солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 127-моддасида кўрсатилган ҳужжатларда ўзининг идентификация рақамини аниқ кўрсатиши шарт.
Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар Солиқ кодексининг 127-моддасида кўрсатилган ҳужжатларда идентификация рақамини аниқ ва тушунарли қилиб қайд этишлари шарт.
15. Ушбу Регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш ва уни қўллаш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Солиқ тўловчи
Рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи (ҳисобга олувчи) органга ариза беради.
Мурожаат қилинганда
2-босқич
Рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи орган
1. Солиқ тўловчининг вакили томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида солиқ тўловчини рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказиб, маълумотларни ахборот тизимигакиритади ва идентификация рақамини бериш бўйича сўров юборади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда
Солиқ органи
2. Аризада келтирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади.
3-босқич
Солиқ қўмитаси
1. Ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органдан келган маълумотларни махсус текширувдан ўтказади.
2. Маълумотлар тўлиқ ва тўғри бўлса, идентификация рақамини шакллантириб, ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органга юборади.
3. Чет эл юридик шахсларини ҳисобга олишда солиқ тўловчининг вакилига идентификация рақами берилганлиги бўйича гувоҳномани тақдим этади ёки электрон почта манзилига юборади.
4. Маълумотларда хатолик аниқланса, идентификация рақами шакллантирилмайди ва хатолик сабаби кўрсатилиб, ахборот тизими орқали рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи органга қайтарилади.
Реал вақт режимида
4-босқич
Рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказувчи орган
Солиқ қўмитаси томонидан қайтарилган хатолик бартараф қилинади ва идентификация рақамини бериш бўйича қайта сўров юборади.
Хатолик аниқланганда
».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек Жиззах вилояти маҳаллий бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 22 сентябрдаги 751-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)» 2018 йил 22 майдаги 384-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорининг 6-банди ва унга 3-илова.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 21 ва 394-бандлари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2024 й., 09/24/480/0580-сон)