Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонига мувофиқ озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
2. Қуйидагилар:
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 август,
476-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналарида Халқаро аккредитация форумига (кейинги ўринларда — IAF) аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория ускуналари, ўлчаш воситалари ва жиҳозларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Agrosubsidiya» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
ишчи гуруҳ — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда тузиладиган Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ;
озиқ-овқат саноати корхонаси — саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш асосида тайёр ёки ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс;
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар — лаборатория синовлари ва таҳлилларини амалга оширишда фойдаланиладиган жиҳозлар (синов ва ўлчаш воситалари, стандарт намуналар, намуналарни синовга тайёрлаш учун фойдаланиладиган воситалар, синов жараёнида фойдаланиладиган электрон дастурлар, прекурсорлар, реагентлар, реактивлар ва кимёвий воситалар);
озиқ-овқат саноати ускуналари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ускуналар ва жиҳозлар;
сифатни бошқариш тизимига берилган мувофиқлик сертификати — халқаро стандартлар талабларига асосан сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
субсидия — озиқ-овқат саноати корхоналарига IAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш, лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш харажатларнинг 50 фоизини, бироқ 500 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан ажратиладиган маблағ;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
талабгорIAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертфикатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозларни харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилган озиқ-овқат саноати корхонаси;
халқаро сифатни бошқариш тизими — халқаро стандарт талабларига асосан маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида иш жараёнларини бошқаришни баҳоловчи бошқарув тизими;
хулоса — ишчи гуруҳ томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
3. Субсидия миқдори корхоналар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштиришга алоҳида ҳамда лаборатория ускуналари ва жиҳозларини харид қилиб ишга туширишга алоҳида ҳисобланади.
4. Субсидия қуйидаги йўналишларга ажратилади:
халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш;
лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш.
5. Халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилган ва сертификатлаштирган ҳамда лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиб ишга туширган талабгорга субсидия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Талабгорга бажарилган ишлар учун фақат бир маротаба субсидия ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун талабгор томонидан мурожаат қилиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатлар
6. Талабгор субсидия олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан «Agrosubsidiya» АТ орқали ишчи гуруҳга мурожаат қилади.
7. Талабгор аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилганлиги бўйича:
халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш бўйича тузилган шартномалар нусхалари;
халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги юзасидан мувофиқлик сертификати нусхаси;
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси нусхаси;
б) лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар ишга туширилганлиги бўйича:
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар нусхалари;
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари нусхалари;
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар харид қилинганлигини, етказиб берилганлигини ва ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси нусхаси);
лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларнинг паспортлари нусхаси;
ишга туширилган лаборатория ускуналари ва жиҳозларини талабгор балансига олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
лаборатория ўлчаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Бунда ишга туширилган лаборатория ускуна ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилган муддати икки йилдан ошмаган бўлиши лозим.
Талабгордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича талабгор жавобгар ҳисобланади.
3-боб. Субсидия ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби
8. Талабгор ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаган ҳолда тақдим қилганда, ишчи гуруҳ томонидан икки иш куни ичида сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.
9. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ беш иш куни ичида:
а) ариза келиб тушган кундан бошлаб талабгор томонидан халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги ва сертификатлаштирилганлиги, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар тўлиқ ишга туширилганлигини ўрганади;
б) талабгорга халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш ва сертификатлаштириш ҳамда лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратиладиган субсидиянинг миқдорини аниқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринда — Агентлик) «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон шаклда юборади;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
г) талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилганда, талабгорни хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилади.
Ишчи гуруҳ тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш учун заруратга қараб, махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
Ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
Талабгор ишчи гуруҳнинг қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
10. Ишчи гуруҳ аризани ўрганишда қуйидаги мезонларга асосланиши лозим:
а) ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар, уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда ушбу Низомда белгиланган йўналишларга мувофиқлиги;
б) талабгор томонидан халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги ва сертификатлаштирганлиги, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар ишга туширилганлиги.
11. Ишчи гуруҳ аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга масъул ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган хулосанинг ҳаққонийлигига;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари — ишлаб чиқариш корхонаси ва унинг лабораторияси жойлашган жой, майдони, ишловчилар сони тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига;
Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари — фаолияти бўйича давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасининг ҳаққонийлигига;
Агентлик ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори — харид қилинган лаборатория ускуналари ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилганлигига икки йилдан ошмаганлигига, стандарт талаблар асосида ишга туширилганлигига;
Агентликнинг ҳудудий бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳ котиби — талабгорга тегишли тартибда ҳужжатларни «Agrosubsidiya» АТга киритишга кўмаклашиш, ишчи гуруҳ томонидан ўз вақтида кўриб чиқишга ҳамда кўриб чиқиш натижаларини талабгор ва Агентликка юборишга.
12. Агентлик беш иш куни ичида:
ишчи гуруҳ томонидан «Agrosubsidiya» АТ орқали тақдим этилган ижобий хулоса ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;
тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, «Agrosubsidiya» АТ орқали ишчи гуруҳни, ишчи гуруҳ эса талабгорни камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабардор қилади.
Талабгор «Agrosubsidiya» АТ орқали хабарни олгандан сўнг ўн беш кун ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этмаганда Агентлик томонидан субсидия ажратилиши рад этилади.
13. Агентлик талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг ўн кун ичида талабгорнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
14. Қуйидагилар талабгорга субсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:
ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
тақдим этилган ҳужжатларда ноаниқликлар ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан талабгорга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Агентлик ҳар чорак якунида ўзининг расмий веб-сайтида ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.
16. Ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг X боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари

4.

Лавозими бўйича

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори

5.

Лавозими бўйича

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Субсидия олиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали аризага ҳужжатларни илова қилган ҳолда ишчи гуруҳга мурожаат қилади.

Ишлар тўлиқ бажарилгандан сўнг

2-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Талабгорнинг аризасини ўрганиб чиқади.

2. Субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Агентликка юборади.

5 иш куни ичида

3-босқич

1. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

2. Ишчи гуруҳ

1. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, камчиликлар аниқланган тақдирда, ишчи гуруҳга юборади.

2. Ҳужжатлардаги камчиликлар тўғрисида талабгорни хабардор қилади.

5 иш куни ичида

4-босқич

1. Талабгор

2. Ишчи гуруҳ

1. Камчиликларни бартараф қилгандан сўнг тегишли ҳужжатларни ишчи гуруҳга юборади.

2. Талабгор тақдим этган ҳужжатларни Агентликка юборади.

15 кун ичида

5-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Субсидияни талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган асосий ҳисобварағига ўтказади.

10 кун ичида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

АРИЗА

__________________________________________________________________________да фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)

______________________________________________________________ корхонаси 20___ йилда «___» _____________

____________________________(талабгор ташкилот номи)

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиб сертификатлаштирди ва қуйидаги лабораторияга зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозларни харид қилиб ишга туширди.

Хусусан,

______________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонида белгиланган субсидия ажратилиши учун хулоса беришингизни сўрайман.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: __________________________________________________________

Тижорат банкидаги асосий ҳисобварақ ва бошқа маълумотлар:

________________________________________________________________________________________________

Субсидия олиш учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман (илова қилинади). Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман ҳамда жавобгарликни ўз зиммамга оламан.

Талабгор__________________________

(имзо)

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

ХУЛОСАСИ

_______________________________________________________________да фаолият юритаётган

(ҳудуд номи)

____________________________________________________корхонаси 20___ йилда «___»___________

_________________(талабгор ташкилот номи)

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиб сертификатлаштирган ва қуйидаги зарур ускуна ҳамда лаборатория жиҳозларини харид қилиб ишга туширган:

___________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонига асосан «__________________» корхонасига __________________________сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга _________________________ деб топилди.

мувофиқ/мувофиқ эмас

Ишчи гуруҳ аъзолари:

Т/р

Ф.И.О

Имзо

Лавозими

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари

4.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори

5.

Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/476/0575-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)