Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-66-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини қўллаш кўламини кенгайтириш, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2024 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш;
пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш.
Бунда ушбу субсидиялар:
биринчи босқичда — 2024 йилда Амударё, Тўрткўл ва Беруний туманларидаги лойиҳаларни, агар ушбу туманлардаги лойиҳаларга ажратилган маблағлар иқтисод қилинса, бошқа туманлардаги лойиҳаларни;
кейинги босқичда — 2025 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
2. Белгилансинки:
Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига 2024 йил май ойидан бошлаб лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;
2024 йилда ушбу субсидиялар 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини лазерли қурилмага эга текислагич агрегатлар билан таъминлаш учун субсидияларда назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан 2025 — 2027 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидияларга талаб этиладиган маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июнь,
348-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 348-сон қарорига
ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом 2024 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига (кейинги ўринларда — талабгор) лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган майдонларга сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
Ушбу Вақтинчалик низом Қорақалпоғистон Республикасидаги лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган суғориладиган экин майдонларига татбиқ этилади.
2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
субсидия — лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган қисми;
талабгор — Қорақалпоғистон Республикасида пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектлари, жумладан фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ҳамда кооперациялар;
«Agrosubsidiya» АТ — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредит ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими.
3. Талабгорга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини қоплаш мақсадида, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия берилади.
Бунда 2024 йилда ушбу субсидиялар 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини лазерли қурилмага эга текислагич агрегатлар билан таъминлаш учун субсидияларда назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомасига асосан 2025 — 2027 йиллар учун талаб этиладиган субсидия маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисоби Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
4. Талабгорга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш мақсадида ҳар бир контур учун бир марта субсидия ажратилади.
5. 2024 — 2027 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидиялар ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
2-боб. Субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилиш
6. Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) мазкур Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ҳар бир туманда ташкил этилади.
7. Талабгор ерларни лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаб бўлгандан сўнг 5 иш куни ичида туман ишчи гуруҳига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича «Agrosubsidiya» АТ орқали ариза билан мурожаат қилади ҳамда қуйидагиларни илова қилади:
а) экин майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаш бўйича тузилган пудрат шартномасининг нусхаси (агар лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат талабгорнинг ўзига тегишли бўлса, шартнома талаб этилмайди);
б) лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш бўйича ҳисоб-фактура нусхаси.
Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Талабгорнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш
8. Талабгорга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тегишли маълумотларни тўплаш, туман ишчи гуруҳи хулосасини тайёрлаш ҳамда зарур маълумотларни «Агросубсидия» АТ га киритиш билан боғлиқ барча тадбирлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан амалга оширилади.
9. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида:
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ушбу Вақтинчалик низомнинг7-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ талабгор томонидан тақдим этилганлигини ўрганиб чиқади;
жойига чиққан ҳолда талабгор томонидан ерларни лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан белгиланган талаблар даражасида текисланганлигини ва сифатини контурлар кесимида ўрганади;
талабгор томонидан лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ерлар талаб даражасида текисланганлиги аниқланганда, Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ тайёрланган хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди.
10. Талабгорга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплашни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
талабгорнинг ўз аризасига асосан;
ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
талабгор томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
талабгор бўлган қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан талабгорга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Туман ишчи гуруҳи субсидия ажратишни рад этган тақдирда, талабгорга бир кун муддатда «Agrosubsidiya» АТ орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
Субсидия ажратиш рад этилган талабгор туман ишчи гуруҳининг қарорида кўрсатилган рад этиш сабабларини хабарномани олган кундан бошлаб беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
Талабгор туман ишчи гуруҳининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Судлар тўғрисида»ги қонунлари.
11. Туман ишчи гуруҳи талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:
туман ҳокими — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда муддатида ва тўлиқ ўрганилишига ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — субсидия ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши ва мувофиқлаштирилишига;
туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — текисланган майдоннинг ўлчами, контур рақамини аниқлаш, экин майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаш ишларининг контурлар кесимида тўлиқ ва сифатли бажарилганлигига;
туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи — талабгорга хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига;
«Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари — ерларни лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислашда ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг сарфланган миқдорига;
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси — пудрат ташкилотлари билан экин майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаш бўйича тузилган пудрат шартномасида талабгорнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинишига;
туман прокурори ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи умумий назорат амалга оширилишига.
12. Туман ишчи гуруҳи талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш куни ичида хулосани кўриб чиқиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда экин майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаган талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади;
экин майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текислаган талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорларга субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақидаги хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди;
тасдиқланган хулосага мувофиқ уч иш куни ичида талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.
Агар туман ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларда маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланса, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман ишчи гуруҳи раҳбари номига аниқланган камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда хулосани қайта тақдим этиши тўғрисидаги хабарномани юборади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Қорақалпоғистон Республикасида пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатларини қоплаб бериш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
15. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг X боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъект

(кейинги ўринларда — талабгор)

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) «Agrosubsidiya» АТ орқали ариза билан мурожаат қилади.

Ихтиёрий равишда, экин майдонини текислаб бўлгандан сўнг 5 иш куни ичида

2-босқич

Туман ишчи гуруҳи

1. Жойига чиққан ҳолда талабгор томонидан ерларни лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан талаб даражасида текисланганлигини ва сифатини контурлар кесимида ўрганади.

3 иш куни ичида

2. Ўрганиш натижаларига кўра «Agrosubsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш юзасидан хулосани тайёрлайди ва тасдиқлайди.

3. Талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг кўриб чиқиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда экин майдони лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаган талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

3 иш куни ичида

2. Хулоса ва ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорларга субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақидаги хулосани тасдиқлайди.

3. Тасдиқланган хулоса ва рўйхатга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

 

3 иш куни ичида

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)
Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
5. «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари
6. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
7. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи
8. Туман прокурори
9. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи
Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-334-сонли қарори таҳририда)

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

______________ тумани ҳокими,

туман ишчи гуруҳи раҳбари

________ ___________________

__(имзо)______________(Ф.И.О.)________

20___ йил «____» _____________

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

__________ туманида пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи «_____________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалигининг 20___ йил «___»_________ даги ____-сон мурожаати ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Қишлоқ хўжалиги субъектининг номи: ____________________________.

2. Экин майдони тўғрисида маълумотлар:

жами экин майдони: ______ гектар; контурлар сони: ______;

шундан лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган:

экин майдони: ______ гектар; контур рақами: ______.

3. Қишлоқ хўжалиги техникаси тўғрисида маълумотлар:

техника русуми: ____________; ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи _________ га/л.

4. Лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан экин майдонини текислаш бўйича шартнома тузган пудрат ташкилоти номи: ____________, у билан тузилган шартнома рақами ва санаси: _____-сонли шартнома, 202__ йил «____» ________ (агар агрегат талабгорга тегишли бўлмаса)

5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: «___________» АТБ ________ филиали.

ХУЛОСА:

«______________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалиги томонидан ____-контурдаги _____ гектар экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаш учун сарфланган жами _____ литр ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш мақсадида ______ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

Т/р

Ф.И.О.

Имзо

Лавозими

1.

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

2.

туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

3.

туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

4.

«Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари

5.

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

6.

туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи

7.

туман прокурори

8.

туман ички ишлар бўлими бошлиғи

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 09/24/348/0440-сон)