1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда «Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестация ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини тасдиқлаш, хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан юритиладиган реестрга киритилган ҳамда республикада тан олинадиган халқаро аккредитация ташкилотлари аккредитациядан ўтказган умумий ўрта таълим ташкилотлари навбатдаги давлат аккредитациясидан ўтган ҳисобланади;
мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестация ҳамда давлат аккредитациясидан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан келишилган ҳолда ўтказилади;
таълим ташкилотларига давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисида электрон шаклдаги сертификатни бериш тизими йўлга қўйилади;
давлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳар йили хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ўтказиш учун ўз фаолиятини ички баҳолайди ва унинг натижаси бўйича тўпланган маълумотлар ҳамда материалларни онлайн тарзда таълим сифати мониторинги электрон платформаси орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборади;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024 йил 1 августга қадар ўзининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўпланган маълумотларни онлайн тарзда олиш ва юбориш имконини берадиган таълим сифати мониторинги ҳамда аккредитация электрон платформасини ишга туширсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги:
mandat.uzbmb.uz электрон платформаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг таълим сифати мониторингини юритишга мўлжалланган электрон платформасига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини;
хар йили 10 октябрга қадар олий таълим ташкилотларига қабул имтиҳонларида қатнашган умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчилари сони, уларнинг фанлар кесимидаги ва жами тўплаган баллари бўйича маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 февраль,
91-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг давлат ва нодавлат мактабгача ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) аттестациядан ва давлат аккредитациясидан (кейинги ўринларда — аккредитация) ўтказиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.80.00 (Кучини йукотган) Болалар уйлари. Вояга етмаганлар билан ишлаш]
Мазкур Низом психик ривожланиши суст бўлган болалар учун мактаб-интернатлар, ақли заиф болалар учун (ёрдамчи) мактаблар ва мактаб-интернатларга ҳамда кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
2. Таълим ташкилоти аттестацияси (кейинги ўринларда — аттестация) ва аккредитацияси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунида ҳамда ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида ўтказилади.
Таълим ташкилотлари аттестациядан ва аккредитациядан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
3. Аттестация таълим ташкилотининг фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади ва унинг мақсади таълим ташкилотларида таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Таълим ташкилотлари аккредитациядан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ёки таълим ташкилотларининг хоҳишига кўра республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан аттестацияга асосан ўтказилади.
4. Қуйидагилар аттестациянинг асосий принциплари ҳисобланади:
мустақиллик;
холислик;
ошкоралик;
шаффофлик;
даврийлик;
мажбурийлик.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
5. Аккредитация таълим ташкилотлари фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги давлат томонидан эътироф этилиши ва ушбу ташкилотларга ўз битирувчиларига давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқини беришдан иборат.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
6. Янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари эса лицензия берилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга, давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ташкил этилган, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари эса лицензия берилган пайтдан бошлаб 11 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади.
Бунда нодавлат таълим ташкилоти битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат бериш ҳуқуқи унинг аризасига мувофиқ аккредитациядан ўтказилгандан сўнг берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низом.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисига мувофиқ белгиланган муддатлар тугаганидан сўнг таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтказилиши шарт.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
7. Лицензияга эга бўлган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари томонидан давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат давлат таълим стандартлари асосида таълим олган битирувчиларга берилади.
Давлат таълим стандартларидан ташқари таълим дастурлари асосида таълим олган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчиларига давлат намунасидаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат берилмайди.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
10. Аттестация мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида Вазирлик томонидан ташкил этилади.
Аттестация таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан иборат икки босқичда ўтказилади.
Таълим ташкилотларининг фаолиятини ички баҳолаш таълим ташкилотлари томонидан ўзини ўзи баҳолаш ҳисобланади.
Таълим ташкилотларининг фаолиятини ташқи баҳолаш ички баҳолаш ўтказилганидан кейин уларнинг фаолиятини Вазирлик ёки таълим ташкилотларининг мурожаатига кўра республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан баҳолаш ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
11. Қуйидагилар таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолашнинг асосий мақсади ҳисобланади:
таълим ташкилотлари фаолиятини аттестация кўрсаткичлари ва мезонлари асосида баҳолаш;
таълим ташкилотларида таълим сифати ва мазмунининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
таълим ташкилотларининг фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;
таълим ташкилотларини ташқи баҳолашга тайёрлаш.
12. Ички баҳолаш таълим ташкилотлари раҳбарларининг буйруғи билан ташкил этиладиган ички баҳолаш комиссиялари томонидан ушбу Низомда белгиланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
13. Таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш ташқи баҳолашдан камида икки ой олдин ўтказилади. Ички баҳолаш жараёнлари 24 иш кунигача давом этиши мумкин.
14. Таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш учун аттестация комиссиялари ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
15. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш 3 иш кунигача муддатда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
16. Мактабгача таълим ташкилотлари 5 йилда, умумий ўрта таълим ташкилотлари эса 11 йилда камида бир марта мажбурий тарзда аккредитация муддати келганда аттестациядан ўтказилади.
Бунда фаолият юритаётган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари амалдаги аккредитация сертификатининг муддати тугаганидан сўнг мос равишда 5 ва 11 йил муддатга аккредитациядан ўтказилади.
Таълим ташкилотлари таркибидаги филиаллар аттестацияси таълим ташкилотлари аттестацияси билан бир вақтда ўтказилади.
Таълим ташкилотлари муддатидан олдин аттестация ва аккредитациядан шартнома асосида ўтиши мумкин.
17. Аттестация жараёнида таълим турлари бўйича таълим ташкилотларининг охирги икки йиллик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш қуйидаги баҳолаш соҳалари бўйича ўрганилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
1) мактабгача таълим ташкилотларида:
таълим-тарбия жараёни;
бошқарув сиёсати ва кадрлар салоҳияти;
ривожлантирувчи таълим муҳити;
жамоатчилик ва ҳамкорлик;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
2) умумий ўрта таълим ташкилотларида:
ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги;
таълим сифати кўрсаткичлари;
ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги;
таълим таъминоти ва АКТ инфратузилмаси;
жамоатчилик билан ҳамкорлик ва тарғибот ишлари;
хавфсизлик.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
18. Ташқи баҳолаш жараёнида ички баҳолаш натижалари, дарс жараёнлари ва таълим фаолияти таҳлил қилинади, битирувчи синф (4, 9 ва 11-синфлар) ўқувчиларидан назорат ишлари олинади ва тарбияланувчиларнинг ривожланиши кузатилади.
Битирувчиларнинг билим даражасини аниқлаш ва тарбияланувчиларнинг ривожланишини кузатиш Вазирлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Бунда баҳолашнинг янги тизими (форматив ва сумматив баҳолаш усули) жорий этилган умумий ўрта таълим ташкилотларида битирувчи синф (9 ва 11-синф) ўқувчиларининг ўзлаштириш натижалари ҳисобга олинади. Битирувчиларни баҳолаш жараёнига нодавлат баҳолаш ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
Таълим ташкилотлари фаолияти республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан баҳоланган тақдирда, баҳолаш тартиби халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
19. Аккредитация комиссиясининг қарорига мувофиқ таълим ташкилотларининг аккредитацияси жойига чиқмасдан ҳам ўтказилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
(20-банддан иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
201. Аттестациядан ўтказганлик учун тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб-рақамига;
қолган маблағлар — Вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар — Вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
21. Аккредитациядан ўтказиладиган таълим ташкилотлари рўйхати аккредитация муддати тугайдиган йилдан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар белгиланган тартибда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим ташкилотларининг аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризалари бўйсунувига кўра тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилиниб, рўйхат асосида ҳар йили 1 октябрга қадар Вазирликка тақдим этилади.
22. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахс аттестациядан ўтиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, сўровнома берувчи мустақил равишда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради.
Сўровномага таълим ташкилоти фаолиятини ички баҳолаш натижалари илова қилинади. Илова қилинадиган ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда бўлиши керак.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
221. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг сўровнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Сўровнома берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
222. Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни 10 дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
223. Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(221 — 223-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
23. Тизимида давлат таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар аттестациядан ўтказиш жадвалини ҳамда аттестацияга оид бошқа ҳужжатларни таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашдан камида икки ой олдин Вазирликдан, нодавлат таълим ташкилотлари эса Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларидан оладилар.
Нодавлат таълим ташкилотлари учун ҳужжатлар Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Давлат таълим ташкилотларида ички баҳолаш ҳар йили амалга оширилади ва натижалари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ёки Вазирликнинг ҳудудий бошқарма раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан онлайн аккредитация платформасига жойлаштириб борилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуни.
Таълим ташкилотлари фаолиятини ички ва ташқи баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материаллар қоғоз шаклида ҳам сўраб олиниши мумкин.
Таълим ташкилотлари фаолияти ташқи баҳоланган йилда ички баҳолаш натижалари ташқи баҳолаш бошланишидан камида бир ой олдин Вазирликка юборилади ва онлайн аккредитация платформасига жойлаштирилади.
Белгиланган муддатда ҳужжатларнинг тақдим этилмаслиги ёки ҳужжатлардаги камчиликларнинг бартараф этилмаслиги таълим ташкилотининг аттестациядан ўтказилмаслигига асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
24. Таълим ташкилотлари фаолиятини ички ва ташқи баҳолаш натижасида тўпланган маълумотлар ва материаллар Вазирликка қуйидаги шакллардан бирида тақдим этилади:
«в) нодавлат таълим ташкилотлари учун — Давлат хизматлари марказлари (агар шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) орқали.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
25. Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида аттестациядан ўтувчи таълим ташкилотига оид аттестация ва аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган қуйидаги ҳужжатлар йиғмажилди жамланади:
аттестация комиссиясини тузиш ҳақидаги буйруқ;
аттестация натижалари бўйича комиссия хулосаси;
аккредитация бўйича Вазирлик буйруғи;
аттестация ва аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар.
3-боб. Аттестация комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг таркиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
26. Аттестация комиссияларининг таркиби Вазирлик буйруғи билан тасдиқланади.
Аттестация комиссиялари таркибига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, хорижий экспертлар ҳам жалб этилиши мумкин. Бунда бир ҳудудда бир неча аттестация комиссиялари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.
Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш учун ташкилот жойлашган ҳудуддаги аттестация комиссияси таркибидаги экспертлар жалб этилади.
27. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун экспертлар рўйхати тасдиқланади ҳамда мазкур рўйхатга киритилган экспертлар аттестация жараёнларига жалб этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Экспертларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг иш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
28. Бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун аттестация комиссиялари таркибига тегишли вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари, таълим ташкилотларининг педагог ходимлари жалб этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
29. Давлат таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича экспертлар комиссиялари аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ бўлган харажатлар уларнинг асосий иш жойи маблағлари ҳисобига қопланади.
Бунда тегишли бюджет ташкилотларидан жалб қилинган эксперт комиссиялари аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатлари ушбу бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида хизмат сафари учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.14.00 Вақтинчалик ишлар;
Нодавлат таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишга жалб этилган экспертлар меҳнати асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, Вазирликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан соатбай ҳақ тўлаш тартибида рағбатлантирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолашга жалб этилган экспертлар учун дарс таҳлили, назорат иши ўтказилиши ҳамда назорат ишларини баҳолаш соатлари, мактабгача таълим ташкилотларини баҳолашга жалб этилган экспертлар учун машғулот таҳлили, тарбияланувчиларни кузатиш ҳамда сўровнома ўтказиш ва ҳужжатлар таҳлили соатлари ҳисобланади.
Бунда экспертларнинг тегишли тоифалари бўйича ўқитувчиларга, тоифага эга бўлмаган экспертлар бўйича эса олий маълумотли ўқитувчиларга ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказишга эксперт сифатида жалб этилган ўқитувчилар ва бошқа педагоглар куйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
эксперт сифатида фаолият кўрсатган даврида мажбурий малака оширишдан озод этилади;
эксперт сифатидаги фаолияти туман (шаҳар) миқёсида ўқув семинарлари ёки методик бирлашмаларда методик ишланмалар билан иштирок этганлигига тенглаштирилади.
таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш натижалари бўйича олинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш;
таълим ташкилоти таълим сифати ва мазмунининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматларининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш;
таълим сифатини ошириш ва таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
31. Таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш комиссиялари томонидан тегишли ташкилотларга бормай, улар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва материалларни ўрганиш асосида Вазирликда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Аттестация комиссиялари аъзоларига ўқувчиларнинг эришган натижалари, улар томонидан фанларни ўзлаштириши ҳолати ва таълим фаолияти билан боғлиқ бошқа маълумотларни олиш учун таълим фаолиятини бошқаришда фойдаланиладиган электрон платформалардан фойдаланишга рухсат берилади.
Таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мос келмаслиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аттестация комиссиялари томонидан мазкур Низомга иловада белгиланган баҳолаш мезонларидан келиб чиққан асословчи қўшимча маълумотлар сўраб олиниши мумкин. Таълим ташкилотларининг раҳбарлари аттестация комиссиялари томонидан сўралган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда тақдим этилмаслиги ёки тақдим этилган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотларнинг мавжудлиги таълим ташкилотларига «аттестациядан ўтмади» деб хулоса берилишига асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
32. Давлат таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш бўйича аттестация комиссиялари аъзоларининг хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар уларнинг асосий иш жойи маблағлари ҳисобига қопланади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.31.00 Хизмат сафари]
Бунда тегишли бюджет ташкилотларидан жалб қилинган аттестация комиссиялари аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатлар ушбу бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида хизмат сафари учун назарда тутилган маблағлар доирасида фақат суткалик ва транспорт харажатлари доирасида қоплаб берилади.
4-боб. Аттестация якунлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
33. Ташқи баҳолаш натижалари асосида аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотларида таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса тайёрланади.
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ваколатли органларнинг хулосалари сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Бунда таълим ташкилотларининг тегишли йўналиш бўйича ўқув жараёнини амалга оширишга тайёрлиги юзасидан ваколатли органлар томонидан берилган хулосалар Вазирлик сўровига мувофиқ 5 иш куни ичида онлайн платформага жойлаштирилади.
Хулоса беришга ваколатли органлар томонидан тегишли хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилса, фақат ўзининг фаолият йўналишига тегишли қисми бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин. Таълим ташкилотлари жойига чиқиб ўрганиш учун хулоса беришга ваколатли органларга тегишли шароитларни яратиб бериши керак.
Ваколатли органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган ҳолларда, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади ва ички баҳолаш натижалари эътиборга олинади. Бунда хулоса беришга ваколатли органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
34. Аттестация комиссиялари таълим ташкилотлари раҳбарияти билан биргаликда ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади. Вазирлик аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш устидан назоратни ташкил қилади.
Таълим ташкилотлари томонидан чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар йил якунида онлайн платформага киритиб борилади.
Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда, таълим ташкилотига берилган аккредитация сертификати бекор қилинади. Бунда таълим ташкилоти навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
ички баҳолаш жараёнлари ўз вақтида ўтказилмаганда, ҳужжатлар белгиланган муддатларда Аттестация комиссиясига тақдим этилмаганда ёки ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.
36. Мактабгача таълим ташкилотлари «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилганда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.03 Меҳнат шартномаси (контракт)ни бекор қилиш тартиби]
давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан у билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 12-бобининг 5-параграфи (Меҳнат шартномасини бекор қилиш)
давлат мактабгача таълим ташкилотидаги фаолиятига бир йил тўлмаган директор мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилиб, давлат мактабгача таълим ташкилоти бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилади ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилоти унинг натижаларига кўра аттестациядан ўтмаган тақдирда, директор билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 12-бобининг 5-параграфи (Меҳнат шартномасини бекор қилиш)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги «Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1028-сонли қарорнинг 5-банди а) кичик бандининг учинчи хатбошиси.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ҳамда лицензиясининг амал қилиши қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига кўчириш чоралари кўрилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
37. Умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра:
а) «аттестациядан ўтди» деган хулоса қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда берилади:
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларининг 55 фоизи ва ундан кўпи ижобий баҳоланса (баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар учун эса, ушбу мактабнинг 9 ва 11-синфлари ўқувчиларининг камида 55 фоизи қониқарли баҳоланган бўлса, бунда 4-синфда ўтказилган назорат ишлари натижаси умумий натижага қўшилади);
умумий ўрта таълим ташкилоти аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизи ва ундан кўпини тўплаганда;
б) «аттестациядан ўтмади» деган хулоса қуйидаги ҳоллардан бири содир бўлганда берилади:
назорат ишларида қатнашган ўқувчиларининг 45 фоиздан кўпи қониқарсиз баҳоланса (баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар учун эса, ушбу мактабнинг 9 ва 11-синфлари ўқувчиларининг 45 фоиздан кўпи қониқарсиз баҳоланган бўлса, бунда 4-синфда ўтказилган назорат ишлари натижаси умумий натижага қўшилади);
умумий ўрта таълим ташкилоти аттестациядан ўтказиш мезонларида белгиланган умумий баллнинг 55 фоизидан кам балл тўпласа;
ички баҳолаш жараёнлари ўз вақтида ўтказилмаганда, ҳужжатлар белгиланган муддатларда Аттестация комиссиясига тақдим этилмаганда ёки ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган маълумотлар мавжудлиги аниқланганда.
38. Умумий ўрта таълим ташкилоти «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
а) давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг:
директори, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади, бундан ташқари ушбу мактаб ўқитувчилари навбатдан ташқари мажбурий аттестацияга жалб этилади, ўқитувчилар аттестацияси қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади;
фаолиятига бир йил тўлмаган директор, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилади. Давлат умумий ўрта таълим ташкилоти бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилганда, унинг натижаларига кўра яна аттестациядан ўтмаган тақдирда, директор, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 12-бобининг 5-параграфи (Меҳнат шартномасини бекор қилиш)
б) нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ҳамда лицензиясининг амал қилиши қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчиларини бошқа давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига кўчириш чоралари кўрилади.
5-боб. Халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатга олиш ҳамда уларга қўйиладиган талаблар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
39. Халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатга олиш қуйидаги босқичлардан иборат:
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиш учун Вазирликка ариза тақдим этиш;
Вазирлик томонидан халқаро аккредитация ташкилоти фаолиятини ўрганиш;
ўрганиш натижалари асосида халқаро аккредитация ташкилотларини рўйхатга киритиш бўйича қарор қабул қилиш.
Рўйхатга киритилган халқаро аккредитация ташкилотлари фаолияти уч йил муддатга амал қилади.
391. Халқаро аккредитация ташкилоти истагига кўра, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат этиш ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда ҳам тақдим этилади.
Сўровнома берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими сўровнома берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, сўровнома берувчи мустақил равишда ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради.
Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг сўровнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
392. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб уни 10 дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик равишда ваколатли органга юборилади.
393. Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Сўровнома берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
(391 — 393-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
40. Халқаро аккредитация ташкилотларига қўйиладиган асосий талаблар ва рўйхатга киритишнинг шартлари қуйидагилардан иборат:
ушбу йўналишда камида 5 йиллик халқаро тажрибага эга бўлиш;
халқаро аккредитация ташкилотининг расмий веб-сайтида аккредитациядан ўтказилган таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
халқаро аккредитация ташкилоти Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига мутаносиб бўлиши, миллий-анъанавий қадриятлар ва ижтимоий-сиёсий ҳаётига қарши бўлмаслиги;
халқаро аккредитация ташкилоти сифатида фаолият юритиши учун таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш йўналишига оид сертификатга эга бўлиш;
умумий экспертларининг камида 30 фоизи хорижий экспертлар бўлиши.
41. Халқаро аккредитация ташкилоти ёки унинг ходимлари таъсисчилигида ташкил этилган ёхуд халқаро аккредитация ташкилоти ходими ҳар қандай шартнома асосида фаолият юритадиган таълим ташкилотларининг халқаро аккредитациясидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
42. Халқаро аккредитация ташкилоти томонидан таълим ташкилотларида ўтказилган баҳолаш хулосасидан бир нусха Вазирликка тақдим этилади.
43. Халқаро аккредитация ташкилотининг ташқи баҳолаш бўйича хулосаларида нотўғри ёки қалбаки ҳужжатлар асосида шакллантирилган маълумотлар, шунингдек, бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланса, ташқи баҳолаш натижалари тан олинмайди ва халқаро аккредитация ташкилоти рўйхатдан чиқарилади.
44. Таълим ташкилотлари халқаро аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни олганларидан сўнг унинг нусхасини икки ҳафта муддатда Вазирликка тақдим этишлари шарт.
45. Таълим ташкилотларини халқаро аккредитациядан ўтказиш жараёнларида Вазирлик вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
46. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун Вазирликда доимий фаолият кўрсатувчи Аккредитация комиссияси тузилади. Аккредитация комиссияси таркиби Вазирлик буйруғи билан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
47. Аккредитация таълим ташкилотлари аттестацияси хулосаларига кўра ўтказилади. Аккредитация комиссияси таълим ташкилотлари фаолиятининг давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талабларига мувофиқлигини эътироф этиш билан биргаликда унинг мақомини ҳам белгилайди.
48. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш учун аттестация комиссиялари томонидан аттестация хулосаси Аккредитация комиссиясига тақдим этилади.
49. Аккредитация комиссиясининг қарори қабул қилинишидан олдин аттестация комиссиясининг таълим ташкилотларидаги таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқлиги ҳақидаги ижобий хулосаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига келишиш учун тақдим этилади. Бунда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга берилган хулосаларни ўрганиб чиқиб, натижаларини Вазирликка юборади.
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича салбий хулосаси аккредитация комиссиясининг ушбу таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор чиқариши учун асос бўлади.
50. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик ҳақидаги қарор аккредитация комиссиясига ҳужжатлар топширилгандан кейин бир ой муддатда қабул қилинади.
Таълим ташкилотлари томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолатларда, ташкилот аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида сертификат сўровномада кўрсатилган электрон почтага (агар Давлат хизматлари маркази орқали шахсан мурожаат этилган бўлса) ёки сўровнома берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (агар электрон тарзда мурожаат этилган бўлса) юборилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, икки ҳафта давомида ташкилотнинг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги сертификат электрон шаклда аккредитация платформаси орқали онлайн генерация қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
Сертификатда таълим ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тури, мақоми ва сертификатнинг амал қилиш муддати қайд этилади.
Сертификат мактабгача таълим ташкилотларига 5 йил муддатга, умумий ўрта таълим ташкилотларига 11 йил муддатга берилади.
Аккредитация комиссияси ушбу низом талаблари бузилганлиги ҳолатини аниқлаганда, аттестация хулосасидан қатъи назар, таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказмаслиги мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
51. Таълим ташкилоти қайта ташкил этилган (ўзгартириш — қайта расмийлаштириш бундан мустасно) ёки тугатилган тақдирда, аккредитация ҳақидаги сертификат ўз кучини йўқотади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш]
52. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилоти доимий равишда таълим сифатини таъминлаши шарт ва бу жараён Вазирлик томонидан мунтазам назорат қилиб борилади.
Бунда давлат таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган аккредитация мониторинги амалга оширилади.
Мониторинг натижаларига кўра таълим сифатида пасайиш кузатилган давлат таълим ташкилотлари фаолияти алоҳида режага мувофиқ жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
Таълим ташкилотлари янги ташкил этилганда, қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан (бошқа вазирлик ва идоралар таркибида ташкил этилса, улар томонидан), нодавлат таълим ташкилотлари тугатилганда эса муассислар томонидан тегишли қарор нусхаси бир ҳафта муддатда Вазирликка тақдим этилиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий уставининг 64-банди.
Вазирлик ушбу ҳужжатлар асосида аккредитациядан ўтган таълим ташкилотлари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
54. Аттестация хулосасидан норози бўлган таълим ташкилоти раҳбари хулоса имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда апелляция комиссиясига ёзма ёки Вазирликнинг аккредитация платформаси орқали электрон шаклда ариза (шикоят) бериши мумкин.
55. Апелляция комиссияси аттестация бошланишидан олдин Вазирлик буйруғига кўра 5 — 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Вазирлик буйруғи билан тасдиқланади.
Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
56. Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб онлайн тарзда кўриб чиқиш вақтлари тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Мурожаат этувчи таълим ташкилоти раҳбари апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.
59. Апелляция комиссияси аттестация жараёнларига оид мурожаатни кўриб чиқиб, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш ёки аттестация натижаларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.
Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчи таълим ташкилоти раҳбарига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
60. Аттестация ва аккредитация натижаларидан норози бўлган таълим ташкилотлари раҳбарлари ёки уларнинг муассислари апелляция комиссиясидан ташқари белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Таълим ташкилотларини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш
1. Марказ ходими томонидан сўровнома тўлдирилиб, ваколатли органга юборилади.
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада
2. ЯИДХП
2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
2. Реал вақт режимида
2-босқич
Вазирлик
1. Шакллантирилган таълим ташкилотларининг рўйхати ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари аризаси асосида таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.
1 ой муддатда
Вазирлик, Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари
2. Тасарруфида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига аттестациядан ўтказиш жадвалини ҳамда аттестацияга оид бошқа ҳужжатларни юбориш.
1. Давлат таълим ташкилотларида комиссиялар тузиш ва ички баҳолашдан ўтказиш.
Ҳар йили камида бир марта
2. Давлат таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижасида тўплаган маълумотлар ва материалларни Вазирликка юбориш.
Ташқи баҳолаш баҳоланишидан камида бир ой олдин
3-босқич
Вазирлик, тизимида таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар
1. Вазирлик ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашни амалга оширадиган доимий аттестация комиссияларини ташкил этиш.
2. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш.
Низомда белгиланган муддатларда
Аттестация комиссиялари
3. Аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолашдан ўтказиш.
4-босқич
Вазирлик ва тизимида таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар
1. Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш.
Ташқи баҳолаш якунлангандан кейин икки ҳафта муддатда
2. Аттестация натижалари асосида аттестация комиссиялари томонидан таълим ташкилотида таълим бериш сифатининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги ҳақида хулоса тайёрлаш ва аккредитация комиссиясига тақдим этиш.
Ташқи баҳолаш якунлангандан кейин бир ой муддатда
5-босқич
Аккредитация комиссияси
1. Аттестация комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш ҳамда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига тақдим этиш.
Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин икки ҳафта муддатда
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази
2. Аккредитация комиссияси томонидан тақдим этилган таълим ташкилотлари фаолиятини ташки баҳолаш натижаларини ҳамда таълим ташкилотларида таълим бериш сифатининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги ҳолатини таҳлил қилиш.
3. Таълим ташкилотларида таълим бериш сифатининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотнома тайёрлаш ва Вазирликка тақдим этиш.
6-босқич
Аккредитация комиссияси
1. Аккредитация комиссияси томонидан таълим ташкилотларинг аккредитациядан ўтказиш ёки ўтказмаслик ҳақидаги қарор қабул қилиш.
Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин икки ҳафта муддатда
Вазирлик
2. Таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Вазирлик буйруғига мувофиқ таълим ташкилотларини сертификатлаш.
4. Аккредитациядан ўтган таълим ташкилоти ҳақида Вазирлик расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситалари эълон қилиш.
7-босқич
Вазирлик ва тизимида таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар
Аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш.
Доимий равишда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Нодавлат таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Таълим ташкилотининг маълумотлари:
1. Тўлиқ ва қисқартирилган номи:
2. Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумот (филиали мавжуд бўлган таълим ташкилоти маълумотларни филиал бўйича ҳам тақдим этади):
3. СТИР:
4. Жойлашган жойи ва телефон рақами:
II. Илова ҳужжатлар: таълим ташкилоти фаолиятини ички баҳолаш натижалари
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Халқаро аккредитация ташкилотлар рўйхатига кириш учун электрон мурожаат қилиш бўйича
СЎРОВНОМА
Халқаро аккредитация ташкилотининг маълумотлари:
1. Тўлиқ ва қисқартирилган номи:
2. Келиб чиқиш мамлакати:
3. СТИР ёки Идентификация рақами (рўйхатдан ўтказиш рақами):
4. Жойлашган жойи ва телефон рақами:
5. Устав жамғармаси:
6. Фаолияти тарихи:
Халқаро аккредитация ташкилоти жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, тегишли давлат органи томонидан берилган ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар):
халқаро аккредитация ташкилотининг раҳбарияти тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О, фуқаролиги, алоқа маълумотлари):
шуъба корхоналар, ваколатхоналар, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса):
сўровнома тўлдирувчи шахс тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., алоқа маълумотлари):
(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
III. Уқув жараёнини ташкил этиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги
1. Ўқув жараёнининг ташкил этилишини баҳолаш;
2. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги.
IV. Таълим таъминоти ва АКТ инфратузилмаси
1. Мактабда лаборатория тажрибалари ва амалий машғулотларни ўтказиш имкониятининг мавжудлиги.
2. Умумтаълим муассасасида АТ инфратузилмаси.
V. Жамоатчилик билан ҳамкорлик ва тарғибот ишлари
1. Ота-оналар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги.
2. Тарғибот ишларини йўлга қўйилганлиги.
VI. Хавфсизлик
1. Мактаб ҳудудининг кузатув камералари билан қамраб олинганлиги.
2. Таълим муассасасида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлиги.
Изоҳ. Ушбу мезонлар бўйича баҳолаш кўрсаткичлари, ҳар бир кўрсаткичга ажратилган баллар ҳамда баҳолаш методикаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА
Oʻzbekiston Respublikasi gerbi
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRLIGI
Davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida
SERTIFIKAT
20 ___ у. «___» _________
№ 00000
Ushbu sertifikat attestatsiya natijalariga koʻra ________________________________________________________________
__________________________________________________________________________________ manzilida joylashgan
_______________________________ (joylashgan joyi)
________________________________________________________________________________________________ ning
(davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining nomi)
davlat akkreditatsiyasi __________________________________________________________________________________
(davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining turi)
__________________________________________________________________________________________________ ga
(davlat taʼlim tashkiloti yoki nodavlat taʼlim tashkilotining maqomi)
mosligini tasdiqlaydi va bitiruvchilarga mazkur sertifikatga muvofiq taʼlim dasturlari, bosqichlari boʻyicha davlat namunasidagi taʼlim toʻgʻrisida hujjatlar berish huquqini kafolatlaydi.
Amal qilish muddati ______ yil
Maktabgacha va maktab
taʼlimi vaziri
E.I.
____________________
(F.I.O)
Seriya № 0000
QR kod
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
1. Мазкур Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда — умумий ўрта таълим ташкилотлари) хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширишнинг мақсади умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрларнинг масъулиятини кучайтириш, педагогларнинг касбий маҳоратини ва ўқувчиларнинг билим даражасини оширишга кўмаклашиш ҳамда ўқитишнинг янги инновацион услубларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этишдан иборат.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
3. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги (кейинги ўринларда — таълим сифати мониторинги) деганда, умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим соҳасига оид ахборотлардан фойдаланган ҳолда таълим сифати ёмонлашиш хавфининг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслигининг эҳтимолий оқибатларини баҳолаш тушунилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
4. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан амалга оширилади.
5. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги холислик, ошкоралик, мажбурийлик ва даврийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
6. Умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
7. Мазкур Низом талаблари алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган (ёрдамчи) мактаб ва мактаб-интернатларга, шунингдек, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Таълим сифати мониторингини амалга ошириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.03.00 Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
8. Умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги қуйидагилар асосида амалга оширилади:
умумий ўрта таълим ташкилотлари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) томонидан Вазирликнинг таълим сифати мониторинги электрон платформасига (кейинги ўринларда — махсус электрон платформа) киритилган маълумотлар ва материалларни таҳлил қилиш;
давлат таълим ташкилотларида ҳар йили амалга ошириладиган ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ёки Вазирликнинг ҳудудий бошқарма раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан онлайн аккредитация платформасига жойлаштириб бориладиган ички баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш;
умумий ўрта таълим ташкилотлари рейтинги, шу жумладан, «Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳолаш натижаларини инобатга олиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материалларни ўрганиб чиқиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
9. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги махсус электрон платформасига ички баҳолаш натижалари бўйича киритилган ҳамда Вазирликда мавжуд бўлган маълумотлар асосида белгиланган тартибда тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
10. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширишда фойдаланиладиган маълумот ва материаллар умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) томонидан ҳар йили 1 ноябрга қадар махсус электрон платформага жойлаштирилади.
Махсус электрон платформадан фойдаланиш учун туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмаларига) алоҳида логин ва пароль берилади.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари махсус электрон платформасидан фойдаланишга масъул бўлган ходимларни белгилайди ва уларнинг ҳисобини юритади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материаллардаги таълим сифатининг пастлигига оид маълумотлар Вазирлик томонидан таҳлил қилинади ва таълим сифати мониторингини аниқлашда ҳисобга олинади.
11. Умумий ўрта таълим ташкилотларининг хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги ҳар йили 1 декабрга қадар Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Зарур ҳолларда, Вазирлик бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда, маълумотларнинг ҳаққонийлигини жойига чиқиб ўрганиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
12. Ўрганишлар натижасида маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда, бу ҳақда Вазирлик туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарини (таркибида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмаларини) камчилик аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида огоҳлантиради ҳамда мониторинг якуни бўйича тақдимномада нотўғри маълумот берган шахсга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар беради.
13. Хавф-хатарлар таҳлилига кўра умумий ўрта таълим ташкилотлари қуйидаги уч тоифага бўлинади:
фаолият самарадорлиги даражаси юқори;
фаолият самарадорлиги даражаси ўртача;
фаолият самарадорлиги даражаси паст.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
14. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга оширишда ҳисобот давридаги бир йиллик фаолият ҳисобга олинади ва индикатор ўзгариши динамикаси бўйича тегишли йўналишда таълим сифатининг ошишига кўра баҳо берилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
15.Умумий ўрта таълим ташкилоти хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини баҳолаш мезонлари бўйича умумий баллнинг 70 фоизи ва ундан кўп балл тўпласа, унинг фаолият самарадорлиги даражаси юқори деб ҳисобланади.
Бунда умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолият самарадорлиги даражаси юқори деб ҳисобланиши учун мониторинг ўтказиладиган йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида таълим сифатининг пастлиги тўғрисида ўз тасдиғини топган бирорта ҳам хабар мавжуд бўлмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
16. Умумий ўрта таълим ташкилоти хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини баҳолаш мезонлари бўйича умумий баллнинг 30 фоизи ва ундан кам балл тўпласа, унинг фаолият самарадорлиги даражаси паст деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
17. Фаолият самарадорлиги даражаси юқори ёки паст деб ҳисобланмаган, яъни таълим сифати мониторингини баҳолаш мезонлари бўйича умумий баллнинг 31 — 69 фоизи оралигида тўплаган умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолият самарадорлиги даражаси ўртача деб ҳисобланади.
18. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги натижасига кўра фаолияти самарадорлиги даражаси юқори ва паст деб топилган умумий ўрта таълим ташкилотларининг рўйхати Вазирлик томонидан ҳар йили 20 декабрга қадар тасдиқланади.
19. Фаолияти самарадорлиги даражаси кетма-кет уч йил давомида юқори бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини ташкил этишга уч йил муддатга мораторий жорий қилинади (потенциал коррупциоген ҳолатлар бундан мустасно).
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолият самарадорлиги даражаси ҳар йили 30 декабрга қадар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
20. Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторинги натижаларига кўра фаолияти самарадорлиги даражаси паст деб топилган умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолияти Вазирлик томонидан алоҳида режага мувофиқ жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
Жойига чиқиб ўрганиш натижалари асосида умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолиятига оид маълумотнома тайёрланиб, тегишлилиги бўйича вазирлик, идора ёки ҳокимликларга тақдим этилади.
3-боб. Таълим сифатини мониторинг қилиш натижаларига асосан чоралар кўриш
21. Жойига чиқиб ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган маълумотнома асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) томонидан умумий ўрта таълим ташкилоти учун унинг фаолияти самарадорлигини яхшилаш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») ишлаб чиқилади.
«Йўл харитаси» тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тасдиқланади.
«Йўл харитаси»да ундаги чора-тадбирларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган вазифаларнинг ижрочилари ва аниқ муддатлари белгиланади.
22. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ҳамда унинг ижроси юзасидан умумий ўрта таълим ташкилотига кўмаклашади.
23. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирлар унда белгиланган муддатларда амалга оширилишини назорат қилиб боради.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) «Йўл харитаси» бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ва материалларни Вазирликнинг махсус электрон платформасига жойлаштириб боради.
Заруратга кўра, Вазирлик томонидан умумий ўрта таълим ташкилотининг фаолиятига оид маълумот ва материаллар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига топшириқларни кечиктириб бажарган ёки лозим даражада бажармаган умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим сифатини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этишда кўмаклашиш тўғрисида Вазирликка маълумотномалар киритади;
умумий ўрта таълим ташкилотини аттестациядан ўтказиш режасига киритади ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказади.
25. Вазирлик ва тизимида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар биргаликда таълим сифатини таъминлашга қаратилган ишлар самарадорлигини мунтазам равишда мониторинг қилиб боради ҳамда уни такомиллаштириб бориш чораларини кўради.
26. Махсус электрон платформага киритилган умумий ўрта таълим ташкилотларига оид маълумотларнинг ҳаққонийлигига тегишлилиги бўйича мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими (умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул таркибий бўлинмалари) ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарлари масъул ҳисобланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
28. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Умумий ўрта таълим ташкилотларида хавф-хатарлар таҳлилига асосланган таълим сифати мониторингини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
I. Таълим сифати мониторингини амалга ошириш
1-босқич
Тизимида умумий ўрта таълим ташкилоти бўлган бошқа вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари
Таълим даражаси паст бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларини аниқлашда фойдаланиладиган маълумот ва материалларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан юритиладиган махсус электрон платформага жойлаштириш.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
2-босқич
Вазирлик
Махсус электрон платформага жойлаштирилган маълумотларни, умумий ўрта таълим ташкилотлари рейтинг натижалари, «Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талаблар асосида баҳолаш натижалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг таълим сифатининг пастлигига доир мурожаатларини, оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материаллардаги таълим сифатининг пастлигига оид маълумотларни хавф-хатарлар таҳлилига асосланган мониторингини амалга ошириш.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
3-босқич
Вазирлик
Хавф-хатарлар таҳлилига асосланган мониторинг натижаларига кўра фаолият самарадорлиги юқори ва паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш.
Ҳар йили 20 декабрга қадар
Фаолият самарадорлиги даражаси юқори ва паст бўлган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилиш.
Ҳар йили 30 декабрга қадар
4-босқич
Вазирлик
Фаолият самарадорлиги паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотларининг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда ўрганиш натижаларига оид маълумотномани тайёрлаб, тегишлилиги бўйича вазирлик ёки идорага тақдим этиш.
Алоҳида режага мувофиқ
II. Таълим сифатини мониторинг қилиш натижаларига асосан чоралар кўриш
5-босқич
Тизимида умумий ўрта таълим ташкилоти бўлган бошқа вазирлик ва идоралар, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари
Фаолият самарадорлиги паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотларининг ҳар бири учун алоҳида �аолият самарадорлигини яхшилаш юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.
Маълумотнома тақдим этилгандан бошлаб 5 кун муддатда
6-босқич
Вазирлик ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари
Фаолият самарадорлиги паст деб ҳисобланган умумий ўрта таълим ташкилотларининг ҳар бири учун алоҳида фаолият самарадорлигини яхшилаш юзасидан «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.
«Йўл харитаси» тақдим этилгандан бошлаб 5 кун муддатда
7-босқич
Тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ва мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари
«Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ҳамда унинг ижроси юзасидан умумий ўрта таълим ташкилотига кўмаклашиш.