Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
2023 йил 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш орқали бизнесга маъмурий юкни камайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Адлия вазирлиги ва Миллий статистика қўмитасининг 2024 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистика маълумотларини (кейинги ўринларда — ҳисобот) 1-иловага мувофиқ бекор қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг тегишли соҳани тартибга солувчи давлат органларига уларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминласин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) давлат органлари ва ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари томонидан топшириладиган ҳисобот турларини ҳамда улардаги маълумотларни қуйидагилар орқали мақбуллаштириш чораларини кўриб боради:
давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашишни кенгайтириш;
соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали маълумотларнинг автоматик тарзда шаклланишини йўлга қўйиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 сентябрга қадар Миллий статистика қўмитасига ҳисобот турларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни киритиб боради;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Миллий статистика қўмитаси ҳар йили 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот турларини мақбуллаштириш чораларини кўради.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати (кейинги ўринларда — ягона рўйхат) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланади;
ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади, ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи Ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси Ягона ҳисоботлар тизимининг оператори этиб белгилансин.
6. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ягона ҳисоботлар тизими орқали ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун — ихтиёрий;
2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун — мажбурий;
2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун — мажбурий.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида ҳисобга олиниши белгиланган маълумотларни Ягона ҳисоботлар тизимига киритиб боради;
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ҳисоботларни шакллантириш учун зарур маълумотлар Ягона ҳисоботлар тизимига киритилади;
ҳисоботлар Ягона ҳисоботлар тизимида автоматик тарзда шаклланади ва ҳисоботлардаги маълумотларнинг тўғрилигини тадбиркорлик субъекти тасдиқлайди;
давлат органлари ва ташкилотлари ўзларига зарур бўлган ҳисоботларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида Ягона ҳисоботлар тизими орқали олади;
Ягона ҳисоботлар тизимидаги маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
бухгалтерия дастурлари тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоботлар топшираётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг маълумотлар базаларини Ягона ҳисоботлар тизимига интеграция қилиш имконияти яратилади.
8. Қуйидагилар:
Тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ;
Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳ (Ж.А. Қўчқоров) маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Ягона ҳисоботлар тизими белгиланган муддатларда ишга туширилишини ҳамда ушбу қарорга 4-иловада белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.
9. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 январь,
ПҚ-8-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги ПҚ-8-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган бекор қилинаётган ҳисобот ва статистика маълумотлари турлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Бекор бўлаётган ҳисобот тури

Ҳисобот қабул қилувчи орган

Ҳисобот олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа давлат органи ёки манбалар

Ҳисобот шакли

(электрон ёки қоғоз кўринишида)

Ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги

1.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Бухгалтерия баланси» — 1-сонли шакл (суғурта)

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

2.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» — 2-сонли шакл (суғурта)

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

3.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» — 4-сонли шакл (суғурта)

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

4.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» — 5-сонли шакл (суғурта)

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

5.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолияти

Солиқ қўмитаси,

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ

Очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz) ва электрон лицензиялаш тизими (license.gov.uz)

Электрон кўринишда

Ҳар чоракда

6.

Эркин омборга жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот

Божхона қўмитаси

«Юк операциялари» ААТ

Қоғоз кўринишида

Даврий

7.

Божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот

Божхона қўмитаси

«Юк операциялари» ААТ

Қоғоз кўринишида

Даврий

8.

Бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ва уларнинг ҳаракати бўйича ҳисобот

Божхона қўмитаси

«Юк операциялари» ААТ

Қоғоз кўринишида

Даврий

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги ПҚ-8-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг
ЯГОНА РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳисобот тури

Ҳисобот тақдим этувчи субъект

Ҳисоботни қабул қилувчи орган

Ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги

1.

Тижорат банкининг бухгалтерия баланси тўғрисида молиявий ҳисоботи

Тижорат банклари

Солиқ органлари

Чораклик ва йиллик

2.

Тижорат банкининг фойда ва зарарлар тўғрисида молиявий ҳисоботи

Тижорат банклари

Солиқ органлари

Чораклик ва йиллик

3.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

4.

Акциз солиғи бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

5.

Фойда солиғи бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик ва чораклик

6.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

7.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

8.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

9.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

10.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

11.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

12.

Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

13.

Давлат божи ва йиғимлар бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Чораклик

14.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

15.

Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисобот

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Чораклик

16.

Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот

(МҲХС асосида)

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар

Солиқ органлари

Йиллик

17.

Молиявий ҳисоботлар бўйича изоҳлар

(МҲХС асосида)

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар

Солиқ органлари

Йиллик

18.

Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида ҳисобот

(МҲХС асосида)

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар

Солиқ органлари

Йиллик

19.

Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот

(МҲХС асосида)

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар

Солиқ органлари

Йиллик

20.

Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот

(МҲХС асосида)

Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар

Солиқ органлари

Йиллик

21.

Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

22.

Бухгалтерия баланси — 1-сонли шакл

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

23.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-сонли шакл

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

24.

Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот — 4-сонли шакл

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

25.

Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот — 5-сонли шакл

Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

26.

Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

27.

Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Чораклик

28.

Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Чораклик

29.

Деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

30.

Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

31.

Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

32.

Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

33.

Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисидаги статистика ҳисоботи (ишлаб чиқариш)

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

34.

Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисидаги статистика ҳисоботи (тармоқ)

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

35.

Пилла хариди тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

мавсумий

36.

Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

37.

Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Фермер хўжаликлари

Статистика органлари

Йиллик

38.

Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Фермер хўжаликлари

Статистика органлари

Чораклик

39.

Меҳнат ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Чораклик

40.

Касб ва лавозимлар бўйича ходимларнинг иш ҳақи тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

41.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ҳисобот

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

42.

Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти иши тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Чораклик

43.

Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

44.

Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

45.

Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

46.

Мактабдан ташқари таълим ташкилотининг статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

47.

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

48.

Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

49.

Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

50.

Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Чораклик

51.

Ташкилот фаолияти тўғрисида статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Ойлик

52.

Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Чораклик

53.

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари

Статистика органлари

Йиллик

54.

Инсонпарварлик ёрдамининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида ҳисобот

Юридик шахслар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Чораклик

55.

Техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида ҳисобот

Юридик шахслар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Чораклик

56.

Ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисида ҳисобот

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик

57.

Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоблари (умумий, ҳаёт ёки фақат қайта суғурта бўйича)

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик

58.

Алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативларига риоя қилганлиги ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида маълумотлар

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик

59.

Ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик

60.

Битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси ҳисоб-китоби

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик

61.

Қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисида маълумотлар

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик

62.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси бўйича маълумотлар

(1, 2-жадваллар)

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик

63.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси бўйича маълумотлар

(1, 2-жадваллар)

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик

64.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси бўйича маълумотлар

(1, 2-жадваллар)

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик тарзда

65.

Суғурта захираларининг умумий миқдори

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик тарзда

66.

Активлар таркиби тўғрисида маълумот

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Чораклик ва йиллик тарзда

67.

Давлат улушларини бошқариш бўйича ҳисобот

Устав фондидаги давлат улуши давлатнинг ишончли вакилларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Чораклик

68.

Бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида ташкилотнинг ижро этувчи органи ҳисоботи

Устав капиталида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Чораклик

69.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) бажарилиши тўғрисида ҳисобот

Устав капиталида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлар

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Чораклик

70.

Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот

Инвестиция мажбуриятлари билан давлат активини сотиб олган тадбиркорлик субъектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Олди-сотди шартномасига мувофиқ

71.

Давлат унитар корхоналарининг мол-мулклари ҳамда уларни реализация қилишдан олинган тушумлар бўйича ҳисобот (ҳар бирини алоҳида шаклда)

Давлат унитар корхоналари

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Чораклик

72.

Товар, молия ва рақамли бозорлар тўғрисида ҳисобот

Таҳлил қилинаётган бозор иштирокчилари

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Заруратга кўра

73.

Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат маҳсулотлари миқдори ва нархлари тўғрисида ҳисобот

Фармацевтика фаолиятининг дори воситалари ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга лицензиатлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ойлик

731.

Тиббий фаолият учун лицензия талаб ва шартларига риоя қилиниши ҳамда тиббий хизматлар сифати бўйича ҳисобот

Хусусий тиббий фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Чораклик

74.

Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисида маълумотлар

Нодавлат олий, профессионал таълим ташкилотлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Чораклик

75.

Телекоммуникация хизматлари сифати тўғрисида ҳисобот

Телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар

Рақамли технологиялар вазирлиги

Чораклик

76.

Почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларининг сифати тўғрисида ҳисобот

Телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар

Рақамли технологиялар вазирлиги

Чораклик

77.

Телевидение, радиоалоқа (мобиль алоқа) ва радиоэшиттириш техник воситаларининг иш сифати тўғрисида ҳисобот

Мобиль алоқа операторлари ва телерадиодастурларни тарқатиш (эфир, кабель, эфир-кабель телевидениеси, радиоэшиттириш) хизматларини кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар

Рақамли технологиялар вазирлиги

Чораклик

78.

Шаҳарлараро алоқа линиялари, трактлари ва каналларининг иш сифати тўғрисида ҳисобот

«Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК, «Ўзбектелеком» АК

Рақамли технологиялар вазирлиги

Чораклик

79.

Саноат корхоналарига бириктирилган ҳудудлардаги тупроқ деградацияси ва ифлосланиши тўғрисида маълумот

Табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Чораклик

80.

Бизнес-режа ва битим параметрларига риоя қилиш ҳолати тўғрисида маълумот

Пахта-тўқимачилик кластерлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Йиллик

81.

Ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори тўғрисида ҳисобот

Ер ости сувларидан фойдаланувчилар

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги «Ўзбекгидрогеология» ДМ

Йиллик

82.

Фойдали қазилмаларни қазиб олишда фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот

Ер қаъридан фойдаланувчилар

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ

Чораклик

83.

Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадларини ҳамда назоратга доир вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот ва ҳисоботлар

Марказий банк томонидан фаолияти тартибга солинадиган ва назорати амалга ошириладиган ташкилотлар

Марказий банк

Даврий

84.

Темир йўл транспортига оид ташқи сектор статистикаси бўйича маълумот

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, ички ва халқаро йўналишларда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар

Марказий банк

Чораклик

85.

Хорижий инвесторлар иштирокидаги ташкилотларнинг капитали, норезидентларнинг улушлари ва уларга тўланган дивидендлар, шунингдек, норезидентларга кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумотлар

Лизинг ташкилотлари ва бошқа нобанк молиявий ташкилотлар

Марказий банк

Чораклик

86.

Норезидентларни ташиш ва норезидентлар билан товар ва хизматлар савдоси тўғрисида маълумотлар

Авиация ва автомобиль йўллари соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар

Марказий банк

Чораклик

87.

Табиий газнинг экспорт ва импорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда маҳсулот тақсимотига оид битимлар (МТБ) ва инвестиция битимлари асосида фаолият юритувчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш, экспорти ва даромадларини тақсимлаш ҳамда чет эл инвесторларининг инвестициялари тўғрисида маълумотлар

Табиий газ экспорт ва импортини амалга оширувчи ҳамда МТБ ва инвестиция битимлари асосида фаолият юритувчи ташкилотлар

Марказий банк

Чораклик

88.

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботлар

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар

Марказий банк

Чораклик, йиллик

89.

Ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган алкоголь, пиво ва тамаки маҳсулотлари ҳажмлари, шунингдек, уларни сотишдан тушган даромад миқдори ҳақида маълумот

Тадбиркорлик субъектлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Заруратга кўра

Изоҳлар:
1. Ягона рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши мумкин.
2. «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ расмий статистика соҳасидаги ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида статистика услубиятларини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувларининг шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда жорий этади.
3. Ягона рўйхатга киритилган ҳисобот ва статистик маълумотлар шакллари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги ПҚ-8-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири — ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Б.С. Ҳамраев

Миллий статистика қўмитаси раиси

3.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

4.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

5.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

6.

Д.С. Қосимов

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

7.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

8.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

10.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

11.

А.Х. Мухитдинов

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси директори

12.

И.Р. Тангриев

Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири, ишчи гуруҳ котиби

Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифани бажариш юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги ПҚ-8-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Ижро учун масъуллар

1.

Ҳисобот ва статистик маълумотларни фақат ахборот тизимлари орқали қабул қилинишини таъминлаш.

Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари томонидан ҳисобот ва статистик маълумотларни фақат ахборот тизимлари орқали қабул қилинишининг техник шарт-шароитларини тўлиқ яратиш.

2024 йил февраль

Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари

2.

Бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг бекор қилинишини тўлиқ таъминлаш мақсадида ҳисобот ва статистик маълумотларни шакллантиришда давлат органларининг маълумотлар базаларини ўзаро интеграция қилинишини таъминлаш.

1. Бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг бекор қилиш ҳамда давлат органларининг маълумотлар базаларини ўзаро интеграция қилиш.

Заруратга кўра

Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари

2. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан уларнинг махсус дастурий таъминотларидаги маълумотларни тегишли соҳани тартибга солувчи давлат органларига уларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда тақдим этиш.

Мурожаат асосида

3.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларни мақбуллаштириб бориш.

1. Рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашишни кенгайтириш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш, маълумотларнинг автоматик тарзда шаклланишини йўлга қўйиш орқали ҳисобот ва статистик маълумотларни мақбуллаштириш бўйича Миллий статистика қўмитасига таклифлар киритиш.

Ҳар йили 1 сентябрга қадар

Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари

2. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот ва статистик маълумотларни мақбуллаштириш чораларини кўриш.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

Миллий статистика қўмитаси

(Ҳамраев)

4.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлар базасини ҳамда ҳисобот ва статистик маълумотларни автоматик равишда шакллантириш имкониятларини кенгайтириш.

1. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлар базасини ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари талабларидан келиб чиқиб кенгайтириш.

2. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлар базасини хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида шакллантирилишини тўлиқ йўлга қўйиш.

3. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига иш берувчилар томонидан маълумотларни ўз вақтида ва сифатли киритилишини таъминлаш чораларини кўриш.

4. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексининг статистика, солиқ ва бошқа масъул органлар билан тўлиқ интеграция қилинишини таъминлаш.

2024 йил июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Статистика агентлиги

(Бегалов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

5.

Ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш.

1. Ягона ҳисоботлар тизимига ўтишни мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда (интеграция асосида) жорий қилиш имкониятларини таҳлил қилиш.

2024 йил июль

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Миллий статистика қўмитаси

(Ҳамраев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ягона ҳисоботлар тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил сентябрь

3. Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар йўналтирилишини таъминлаш.

2024 йил октябрь

4. Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда синов тариқасида ишга тушириш.

2025 йил март

5. Синов тариқасида технологик йўриқнома асосида ўзаро интеграция қилиш орқали вазирлик ва идораларнинг маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.

2025 йил 1 июнь

6. Ягона ҳисоботлар тизимини тўлиқ ишга тушириш.

2026 йил 1 январь

6.

Ҳисобот ва статистик маълумотлар ҳамда маҳсулотлар (товар ва хизматлар) атамаларини таксономия тамойили асосида тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва ўзаро уйғунлаштириш.

1. Амалдаги ҳисобот атамалари ва тавсифларини, шунингдек, маҳсулотлар (товар ва хизматлар) атамаларини уйғунлаштириш.

2. Ҳисобот ва статистик маълумотларни ягона таъриф бўйича кодлаштириш.

3. «Ҳисобдорлик» турдаги фаолиятни таснифлаш учун миллий таксономияни ишлаб чиқиш.

2026 йил апрель

Ишчи гуруҳ

(Қўчқоров),

Миллий статистика қўмитаси

(Ҳамраев),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

7.

Стандарт бизнес ҳисоботи (SBR) тизими самарали жорий этилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва янги тизимни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.

1. Стандарт бизнес ҳисоботи тизими самарали жорий этилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида мутахассисларнинг ушбу давлатларга хизмат сафарини ташкил этиш.

2. Хорижий давлатлар масъул идоралари билан Стандарт бизнес ҳисоботи тизимини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.

2024 йил март

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Миллий статистика қўмитаси

(Ҳамраев),

Солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

3. Стандарт бизнес ҳисоботи тизими билан ишлаш ва уни доимий равишда такомиллаштириб боришга масъул бўлган давлат органлари мутахассисларининг малакасини ошириш.

2024-2025 йиллар

Изоҳ. Тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши мумкин.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2024 й., 07/24/8/0021-сон; 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 07.05.2026 й., 06/26/74/0453-сон)