Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 182-модда, 1992 йил, № 9, 335-модда) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 май,
77-II-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА
(янги таҳрири)
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Ушбу Қонун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унинг иқтисодий суверенитети ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий иқтисодиёт ривожини рағбатлантириш, мамлакат иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчилик
Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Ташқи иқтисодий фаолият
Ташқи иқтисодий фаолият деганда Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолияти тушунилади.
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари мумкин.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий принциплари
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллиги;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг тенглиги;
савдо-иқтисодий муносабатларни амалга оширишда камситишларга йўл қўйилмаслиги;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик;
ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши.
5-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари
Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳисобланадилар.
6-модда. Ташқи иқтисодий фаолият объектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олди-сотди ёки айирбошлаш объекти бўлган товарлар, ишлар (хизматлар), ҳар қандай мол-мулкка, шу жумладан, қимматли қоғозлар, валюта қимматликларига, электр, иссиқлик энергияси ва бошқа турдаги энергияга, транспорт воситаларига, интеллектуал мулк объектларига нисбатан, ташқи иқтисодий фаолиятда фойдаланилиши қонунчилик билан тақиқланганларини истисно этганда, ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши мумкин.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари бундай фаолиятни амалга оширишда тенг ҳуқуқларга эгадир.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик доирасида ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашиш шаклларини мустақил белгилаш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун ўз хоҳишига кўра бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида белгиланган тартибда жалб қилиш;
ташқи иқтисодий фаолият натижаларига, шу жумладан миллий ва чет эл валютасидаги даромадга қонунчиликка мувофиқ мустақил равишда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш.
(7-модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддаси, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг мажбуриятлари
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги ҳисоботни қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этиши;
(8-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг Ўзбекистонда белгилаб қўйилган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария, экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиши шарт.
(8-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир:
халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик;
ташқи савдо фаолияти;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти.
10-модда. Халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик ишлаб чиқариш, молия, банк ва суғурта фаолияти, таълим ва кадрларни тайёрлаш, туризм, соғлиқни сақлаш, илмий-техникавий, маданий, экология, гуманитар ва бошқа соҳаларда қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали алоқаларни ўрнатиши ва кенгайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишдир.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-модда. Ташқи савдо фаолияти
Ташқи савдо фаолияти халқаро товарлар, ишлар (хизматлар) савдоси соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятидир.
Ташқи савдо фаолияти товарларни, ишларни (хизматларни) экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб чиқиб кетилиши, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, товарлар экспортидир.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кирилиши товарлар импортидир.
Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) экспортидир.
Хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) импортидир.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1604-сон қарорига қаранг.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
12-модда. Чет эл инвестицияларини жалб қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эллик инвесторлар томонидан тадбиркорлик фаолияти объектларига ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларига киритилаётган моддий ва номоддий неъматларнинг барча турлари ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек чет эл инвестицияларидан олинадиган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестицияларини амалга ошириш шакллари ва тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(12-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
13-модда. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектларига моддий ва номоддий неъматларни ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни қўйиш билан боғлиқ ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳаракатларининг йиғиндиси Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
(13-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
юридик шахслар ташкил этиш ёки устав фондларида (капиталларида) улушбай асосда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар сотиб олиш йўли билан қатнашиш;
«Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш тўғрисида хабардор этиш тартиби ҳақида»ги низом (рўйхат рақами 2457, 17.05.2013 й.)га қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ваколатхоналар, филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар таъсис этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларни, шу жумладан хорижий давлатларнинг резидентлари томонидан тасдиқланган қарз мажбуриятларини сотиб олиш;
(13-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-216-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 37-сон, 403-модда)
концессияларни, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, излаб топиш, қазиб олиш ёхуд улардан фойдаланишга мўлжалланган концессияларни қўлга киритиш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни.
мулк ҳуқуқини, шунингдек, ерга ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддаси, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвестиция фаолияти хорижий давлатнинг қонунчилигида ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
14-модда. Хорижий давлатларнинг ва улар юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари
Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси тегишли хорижий давлатлар билан тузадиган халқаро шартномалар асосида таъсис этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажнабий юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ваколатхоналар очишга ҳақлидирлар.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг:Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 февралдаги 76-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
15-модда. Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишини кафолатлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда улардан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олишга ҳақли эмас.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузувчи ҳужжатлар қабул қилган тақдирда, уларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ қопланади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15 ва 990-моддаларига қаранг.
16-модда. Ахборот олиш эркинлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ўз ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган ва махфий тусда бўлмаган ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органларидан олишга ҳақлидир. Ахборотнинг махфийлиги қонунчиликка мувофиқ аниқланади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги ва «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонунларига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи ва умуммажбурий тусдаги қонунчилик ҳужжатлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари улардан эркин фойдалана олишлари шарт.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
17-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
ташқи иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизини шакллантириш ва такомиллаштириш;
валюта билан тартибга солиш;
солиқ билан тартибга солиш;
тариф ва нотариф тартибга солиш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига риоя этилиши учун ҳимоя, компенсация ва демпингга қарши чораларни қўллаш;
ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, шу жумладан, миқдорий чекловлар ўрнатиш ҳамда товарларнинг айрим турлари экспорт ва импорт қилиниши устидан давлат монополиясини ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини белгилаш;
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан экспорт назоратини ўрнатиш;
(17-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни сертификатлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария, экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларини белгилаш;
(17-модданинг биринчи қисми ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун преференция ва имтиёзлар бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш қонунчиликка мувофиқ бошқача усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини, иқтисодий мустақиллиги ва иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузади;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;
чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини беради;
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 ноябрдаги 534-сон қарори билан тасдиқланган «Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(18-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги:
ташқи савдо фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва унинг амалга оширилишини таъминлайди;
ташқи савдо фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида ташқи савдо фаолияти субъектлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва тартибга солиб туради;
(19-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низом.
ташқи савдо фаолияти соҳасига оид қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(19-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
инвестициялар бўйича ягона давлат сиёсатини шакллантиради ва унинг амалга оширилишини ҳамда чет эл инвестициялари жалб қилинишини таъминлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича асосий йўналишларни белгилаш ва уни амалга оширишга, шунингдек халқаро молия институтлари ва чет эллик инвесторлар билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
инвестиция фаолиятига оид қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(19-модданинг учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
20-модда. Экспорт, импортни тақиқлаш ҳамда чеклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан товарлар экспорти, импортини тақиқлаш ҳамда чеклаш белгиланиши мумкин ва улар қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
(20-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
миллий хавфсизликни таъминлаш;
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
ижтимоий ахлоқ-одобга ва ҳуқуқ-тартиботга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий меросини сақлаш;
маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқиш, олиб кириш ва уларга бўлган мулк ҳуқуқларини бошқага ўтказишдан ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини сақлаб туриш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш;
тиклаб бўлмайдиган табиий ресурслар тугатилишининг олдини олиш;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш.
21-модда. Товарлар айрим турларининг экспорт ва импортини лицензиялаш ҳамда квоталаш
Товарларнинг айрим турларини экспорт ва импорт қилиш фақат уларни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун тегишли рухсатнома (лицензия) олинганидан кейин амалга оширилади. Товарлар айрим турларининг экспорти ва импортини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар томонидан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим товарлар турларини экспорт ва импорт қилишга нисбатан миқдорий чекловлар (квоталар) белгилаши мумкин.
Квоталарни тақсимлаш, қоида тариқасида, танлов ёки ким ошди савдоси асосида амалга оширилади.
Экспорт ва импорт қилиниши, лицензияланиши ҳамда квоталаниши зарур бўлган товарлар айрим турларининг рўйхати, шунингдек, лицензияларни бериш ва квоталарни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
22-модда. Экспорт назорати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экспорт назорати тўғрисида»ги Қонуни.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг ҳамда ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш
Хорижий давлат томонидан Ўзбекистон Республикасининг ва ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг иқтисодий манфаатларини бузувчи чоралар қабул қилинган тақдирда, шунингдек ушбу давлат халқаро шартномаларга кўра Ўзбекистон Республикаси олдида қабул қилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият соҳасида жавоб чораларини киритишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Муҳофаза чоралари
Товар импортининг кўпайганлигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан муҳофаза чоралари қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза чораларининг қўлланилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Қонунининг II бўлими (6 — 9-моддалари)га қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25-модда. Антидемпинг божлари
Демпинг нархларидаги товар импортига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан антидемпинг божлари қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Антидемпинг божларининг қўлланилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими (10 — 15-моддалари)га қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Компенсация божлари
Субсидия билан таъминланган товар импортига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан компенсация божлари қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Компенсация божларининг қўлланилиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Қонунининг IV бўлими (16 — 21-моддалари)га қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Олиб кирилаётган товарларга қўйиладиган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормалари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар Ўзбекистон Республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария ва экология стандартлари, талаблари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига:
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган стандартлар, талаблар, қоидалар ва нормаларга мос келмайдиган товарларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда сертификатга, маркировкага ёки мувофиқлик белгисига эга бўлмаган товарларни олиб кириш тақиқланади.
(27-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Эркин иқтисодий зоналар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида эркин иқтисодий зоналар учун ташқи иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тартиби (божхона, валюта, солиқ ва бошқалар) ўрнатилиши мумкин бўлиб, у эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солиб турилади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
29-модда. Эркин савдо
Ўзбекистон Республикаси божхона божлари, солиқлар ва уларга тенг кучга эга бўлган йиғимларни бекор қилишга, товарларни экспорт ва импорт қилишнинг миқдорий чекловларига, товарларнинг эркин ҳаракат қилиши йўлидаги бошқа тўсиқларни бекор қилишга қаратилган эркин савдо тўғрисида хорижий давлатлар билан халқаро шартномалар тузиши мумкин.
30-модда. Низоларни ҳал қилиш
Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги шартномани амалга ошириш натижасида юзага келадиган низолар шартномада назарда тутилган тартибда ҳал қилинади. Шартномада низоларни ҳал қилишни тартибга солувчи қоидалар бўлмаган тақдирда, қўлланиладиган ҳуқуқ ва ҳал қилинадиган жой халқаро хусусий ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1190-моддасига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан низолари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-модда. Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171-моддасининг учинчи қисми, 176-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 148-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2005 й., 49-50-сон, 365-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )