ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 12 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3443]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 343-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсиялар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 май,
11-2023/Б-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 5 май
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2023 йил 12 май
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 15 майдаги 11-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича
ТАВСИЯЛАР
Мазкур Тавсиялар ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларни белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тавсияларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тўлиқ моддий жавобгарлик — тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган ходимга ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик тури;
якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома — пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида ушбу қимматликлар билан бевосита муомала қилаётган ходим ва иш берувчи ўртасида тузиладиган шартнома;
жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома — ходимлар ўзига топширилган қимматликларни сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни сотиш (чиқариш), ташиш, қўллаш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган алоҳида иш турларини биргаликда бажарганда, шунингдек ҳар бир ходимнинг зарар етказганлик учун жавобгарлигини чегаралаш ва у билан якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш имкони бўлмаганда иш берувчи ва жамоа (бригада) ўртасида тузиладиган шартнома.
2. Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг намунавий шакли мазкур Тавсияларнинг иловасида назарда тутилган.
2-боб. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартномаларга қўйиладиган талаблар
3. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартномаларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи, иш берувчи ва ходимнинг (ходимларнинг) (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) эгаллаб турган лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;
ходимга ёки жамоага (бригадага) топшириладиган пул ёки товар қимматликларининг номи, сони ва ҳолати (бутлиги);
тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
ходимнинг моддий жавобгарлигини истисно этувчи ҳолатлар;
етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатиладиган ҳолатлар;
ходим ёки жамоа (бригада) томонидан иш берувчига зарар етказилганда ушбу зарарнинг миқдори ва уни аниқлаш тартиби;
тарафларнинг реквизитлари.
4. Ходим ёки жамоа (бригада) уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ходим ёки жамоа (бригада) иш берувчи ёки унинг вакилидан уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда қабул қилиш;
ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан танишиш;
ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлиш.
5. Ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:
ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут сақлаш ва уларга шикаст етказмаслик;
ходимга ёки жамоага (бригадага) ишониб топширилган товар қимматликларни қаровсиз қолдирмаслик;
табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда, шунингдек бошқа шахслар томонидан пул ёки товар қимматликлари талон-тарож қилинганда бу ҳақда шу куннинг ўзида оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда иш берувчига ёки унинг вакилига хабар бериш.
6. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ходимдан ёки жамоадан (бригададан) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда сақланишини талаб қилиш;
айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш;
моддий зарар етказилган аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда зарарни айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) тўлиқ ёки қисман ундиришдан воз кечиш.
7. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:
ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда топшириш;
ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан таништириш;
ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
8. Зарар уни бартараф этиб бўлмайдиган куч, оқланган хўжалик таваккалчилиги, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа ёхуд иш берувчининг ходимга ишониб топширилган мол-мулкни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келган ҳолларда ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилади.
9. Етказилган зарар учун тўлиқ миқдордаги моддий жавобгарлик қуйидаги ҳолларда ходимнинг зиммасига юклатилади:
тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг камомадида;
ходим томонидан бир марталик ҳужжат (масалан, товар-моддий қимматликларни олиш ишончномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) бўйича олинган бойликларнинг бут сақланиши таъминланмаганда;
қасддан зарар етказилганда;
алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда;
ходимнинг суд томонидан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда;
маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида зарар етказилганда, агар бу тегишли давлат органи ёки суд томонидан аниқланган бўлса;
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни (тижорат, хизмат сирини ёки бошқа сирларни) ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинганда;
ходим меҳнат мажбуриятларини бажармаган тақдирда зарар етказилганда.
10. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади.
Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тарафлар томонидан имзоланади.
11. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг бир нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади.
Бунда, якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига уни олганлиги тўғрисидаги имзосини қўйдирган ҳолда тақдим этилади.
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларга
ИЛОВА
Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

___-сон шартнома

__________________

«___» __________ 20___ йил

(шартнома тузилган жой)

1. _________________________________________________________________________________

(ташкилот тўлиқ номи ва раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

______________________________ номидан (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) ва фуқаро

_________________________________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

(бундан буён матнда ходим ёки жамоа (бригада) деб юритилади) ўртасида мазкур шартнома қуйидагилар ҳақида тузилди:

2. Ходимнинг ёки жамоанинг (бригаданинг) эгаллаб турган лавозими _______________________

_________________________________________________________________________________________.

3. Ходимга ёки жамоага (бригадага) топшириладиган пул ёки товар қимматликлари номи, сони ва ҳолати (бутлиги):________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________.

4. Ходим ёки жамоа (бригада) уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ходим ёки жамоа (бригада) иш берувчи ёки унинг вакилидан уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда қабул қилиш;

ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан танишиш;

ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлиш.

5. Ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:

ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут сақлаш ва уларга шикаст етказмаслик;

ходимга ёки жамоага (бригадага) ишониб топширилган товар қимматликларни қаровсиз қолдирмаслик;

табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда, шунингдек бошқа шахслар томонидан пул ёки товар қимматликлари талон-тарож қилинганда бу ҳақда шу куннинг ўзида оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда иш берувчига ёки унинг вакилига хабар бериш.

6. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ходимдан ёки жамоадан (бригададан) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда сақланишини талаб қилиш;

айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш;

моддий зарар етказилган аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда зарарни айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) тўлиқ ёки қисман ундиришдан воз кечиш.

7. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:

ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда топшириш;

ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан таништириш;

ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

8. Етказилган зарар учун тўлиқ миқдордаги моддий жавобгарлик қуйидаги ҳолларда ходимнинг зиммасига юклатилади:

тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг камомадида;

ходим томонидан бир марталик ҳужжат (масалан, товар-моддий қимматликларни олиш ишончномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) бўйича олинган бойликларнинг бут сақланиши таъминланмаганда;

қасддан зарар етказилганда;

алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда;

ходимнинг суд томонидан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда;

маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида зарар етказилганда, агар бу тегишли давлат органи ёки суд томонидан аниқланган бўлса;

давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни (тижорат, хизмат сирини ёки бошқа сирларни) ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинганда;

ходим меҳнат мажбуриятларини бажармаган тақдирда зарар етказилганда.

9. Зарар уни бартараф этиб бўлмайдиган куч, оқланган хўжалик таваккалчилиги, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа ёхуд иш берувчининг ходимга ишониб топширилган мол-мулкни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келган ҳолларда ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилади.

10. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг бир нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади.

Бунда, якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига уни олганлиги тўғрисидаги имзосини қўйдирган ҳолда тақдим этилади.


Тарафларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари:

Ходим ёки жамоа (бригада)

_______________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

_______________________________

(паспорт ёки ID-карта маълумотлари)

_______________________________

(манзил, телефон рақам)

_______________________________

(паспорт серияси ва рақами)

_____________________________

(сана ва имзо)

Иш берувчи

_______________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

_______________________________

(ташкилот номи)

_______________________________

(манзил, телефон рақам)

_______________________________

(СТИР ва банк реквизитлари)

_____________________________

(сана, имзо ва муҳр)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 10/23/3443/0363-сон)