1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 18-бандига мувофиқ «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга тушириш ҳамда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини босқичма-босқич жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш белгиланганлиги;
ҳозирги кунда «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида (кейинги ўринларда — Марказ) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
2. «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш;
«Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмасига оид давлат ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларни сақлаш ва қайта ишлаш;
ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган давлат органлари билан ҳамкорликда «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштирилган ва сақланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари хавфсиз ва барқарор ишлашини, ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш;
булутли технологиялар асосида давлат органлари ва ташкилотлари учун янги турдаги хизматларни жорий этиш.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш тартиби;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини сақлаш ва қайта ишлаш тартиби;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
4. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини тўлиқ амалга ошириши учун қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Марказнинг тузилмасида қўшимча 30 та штат бирлигини ажратиш, шу жумладан, директор ўринбосари — «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази бошлиғи лавозимини жорий этиш;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча ажратилган штат бирликлари молиялаштирилиши Марказнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларига «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаси доирасида маълумотларни жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича Марказ билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериш;
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирига Марказ тузилмасига маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқини бериш.
5. Белгилансинки:
Марказ «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказининг оператори ва эгаси ҳисобланади;
Марказ директори ўринбосари — «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Марказ директори томонидан Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда ўз фаолиятида Рақамли технологиялар вазирлигига ва Марказ директорига бўйсунади;
Марказда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағлар Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу қарорнинг 2-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган йўналишлар молиялаштирилганидан кейин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил тасарруф этилади;
Марказда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ихтиёрий равишда, мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг буюртмачи сифатида берган аризасига асосан ёки «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида жойлаштирилади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини уларнинг техник топшириқ ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасининг ижобий хулосалари олинмасдан амалиётга жорий этиш тақиқланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда:
Марказ уставини қайта кўриб чиқсин ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 март,
107-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги 107-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотлари, стартап ва сунъий интеллект лойиҳалари, хусусий сектор ҳамда хорижий компанияларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ахборот тизимлари — буюртмачининг ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ва бошқа техник қурилмалари;
буюртмачи — «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида ўзининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштиришга талабгор бўлган ёки жойлаштирган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, стартап ва сунъий интеллект лойиҳаларининг эгалари, хусусий сектор ҳамда хорижий компаниялар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)
оператор — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) — буюртмачининг «Электрон ҳукумат»нинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрига киритилган идоравий ва идоралараро ахборот тизимларининг сақланишини, қайта ишланишини ва интеграциялашувини амалга оширишга ихтисослашган маълумотларни қайта ишлаш мажмуаси;
Марказ қувватлари — Марказда ўрнатилган, буюртмачи учун шартнома асосида ажратилувчи техник-дастурий воситалар, шу жумладан, ҳисобни юритувчи платформалар, коммутация асбоб-ускуналари ҳамда диск ва сервер ҳажмлари жамланмаси.
3. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини жойлаштириш тартиби
4. Буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан унда кўрсатилган муддатларда. Бунда:
ҳар йили ноябрь ойига қадар Рақамли технологиялар вазирлигининг сўровига мувофиқ буюртмачиларнинг таклифлари ушбу вазирликка тақдим этилади;
ҳар йили декабрь ойида «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан буюртмачиларнинг таклифларига асосан умумлаштирилган маълумотлар бўйича буюртмачиларнинг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш режа-жадвалини тасдиқлайди;
буюртмачи «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг тасдиқланган қарори ўзига келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни ичида мазкур қарорда белгиланган ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича операторга ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда ариза билан мурожаат қилади;
оператор ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида буюртмачининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аризаси тўғри ёзилганлигини ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ қайд этилганлигини кўриб чиқади, буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ ҳамда ахборот тизимларини Марказда жойлаштиришнинг ташкилий-техник имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда, оператор ва буюртмачи ўртасида буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади;
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома асосида оператор етти иш куни ичида Марказда буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар асосида буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш учун зарур техник имкониятларни яратади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади;
буюртмачи тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага мувофиқ, операторнинг хабари асосида ўз ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб Марказда ўзининг ахборот тизимларини жойлаштиради;
б) буюртмачининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланган режа-жадвалда назарда тутилмаган ахборот тизимларини ихтиёрий равишда ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган шаклда операторга берган аризасига асосан. Бунда:
оператор ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида буюртмачининг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ аризаси тўғри ёзилганлигини ва унда кўрсатилиши зарур бўлган маълумотлар тўлиқ қайд этилганлигини кўриб чиқади, буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ ҳамда ахборот тизимларини Марказда жойлаштиришнинг ташкилий-техник имкониятлари мавжуд бўлган тақдирда, оператор ва буюртмачи ўртасида буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш бўйича шартнома лойиҳасини расмийлаштириш учун буюртмачига тақдим этади;
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома асосида оператор етти иш куни ичида Марказда буюртмачининг аризасида назарда тутилган маълумотлар асосида унинг ахборот тизимларини жойлаштириш учун зарур техник имкониятларни яратади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади;
буюртмачи тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномага мувофиқ, операторнинг хабари асосида ўз ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб Марказда ўзининг ахборот тизимларини жойлаштиради.
5. Буюртмачилар ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган аризанинг тўлиқ тўлдирилиши ҳамда маълумотларнинг ҳаққонийлиги, «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан тасдиқланган режа-жадвалда назарда тутилган муддатларда, шунингдек, ўзининг ахборот тизимлари Марказда лозим даражада жойлаштирилиши ҳамда маълумотларнинг қайта ишланиши учун жавобгардирлар.
6. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оператор ўртасида тузиладиган шартнома суммаси буюртмачи ахборот тизимларининг техник параметрлари асосида оператор томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тарифларга мувофиқ белгиланади.
7. Буюртмачининг ахборот тизимларини Марказда жойлаштириш учун зарур бўлган алоқа каналларининг тегишли тезлиги ҳамда қўшимча техник имкониятлари оператор томонидан буюртмачининг тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида берган сўровига мувофиқ яратилади.
Бунда буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилиши учун зарур бўлган алоқа каналларининг тегишли тезлиги ҳамда қўшимча техник имкониятлари яратилиши учун зарур бўлган ташкилий-техник тадбирлар харажатлари буюртмачининг ҳисобидан молиялаштирилади.
8. «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш доирасида оператор ва буюртмачиларнинг электрон ҳамкорлиги ҳамда ахборот алмашинуви фақат «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ёки ҳимояланган VPN тармоғи (IPSec VPN) орқали ташкил этилади.
Фойдаланилиши чекланган ахборотни муҳофаза қилиш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини сақлаш тартиби
9. Тарафлар ўртасида тузиладиган шартномада назарда тутилган муддатларда ва тартибда буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилган вақтдан бошлаб мазкур ахборот тизимларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сақланиши учун оператор жавобгар ҳисобланади.
10. Буюртмачиларнинг ахборот тизимлари Марказда қуйидаги усулларда сақланади:
Марказ қувватларидан фойдаланган ҳолда виртуал сервер қувватларини яратиш.
11. Оператор буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда лозим даражада сақланиши учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириши лозим:
буюртмачининг ахборот тизимлари лозим даражада ва узлуксиз ишлаши учун Марказни зарур миқдорда электр энергияси билан таъминлаш;
Марказда ёнғин хавфсизлиги ва ҳаво айланиши тизимларини йўлга қўйиш;
Марказда сақланаётган буюртмачи ахборот тизимларининг хавфсизлигини ҳамда улардаги маълумотларнинг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига жавоб беришини, шунингдек, маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш чораларини кўриш.
12. Ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва лозим даражада амалга оширилиши, Марказда сақланаётган буюртмачининг ахборот тизимлари зарур ҳолатда сақланиши ва лозим даражада ишлаши учун оператор жавобгар ҳисобланади.
13. Қуйидаги ҳолатларда Марказда сақлаш учун берилган буюртмачи ахборот тизимларининг шикастланиши, улардаги маълумотлар учун ахборот ва киберхавфсизлик талабларининг бузилиши ҳамда ахборот тизимларидаги техник камчиликлар учун оператор жавобгар бўлмайди:
тарафлар ўртасида тузилган шартномадаги форс-мажор ҳолати юз берса;
буюртмачи томонидан Марказда сақлаш учун жойлаштирилган буюртмачининг ахборот тизимлари учун ахборот ва киберхавфсизлик талаблари бузилган ёки ахборот ва киберхавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича чоралар лозим даражада кўрилмаган тақдирда;
Марказда сақлаш учун жойлаштирилган буюртмачининг идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви лозим даражада йўлга қўйилмаганлиги натижасида маълумотларнинг тўлиқ алмашинуви юз бермаган бўлса;
Марказга буюртмачининг ахборот тизимлари кўчирилаётган вақтда буюртмачининг ахборот тизимларида техник носозликлар юзага келганда;
Марказга жойлаштирилган буюртмачининг ахборот тизимлари буюртмачи томонидан қайта ишланиши натижасида техник носозликлар юзага келганда.
14. Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар юз берган тақдирда, тарафлар (оператор ва буюртмачи)дан бири йўл қўйилган камчилик бўйича иккинчи тарафни ёзма равишда камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилиши лозим.
4-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини қайта ишлаш тартиби
15. Марказда жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимларини қайта ишлаш буюртмачи томонидан жойлаштирилган ахборот тизимларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Марказда ахборот тизимларидаги маълумотларни қайта ишлаш ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари ва тарафлар ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.
17. Оператор Марказда сақланаётган буюртмачининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг 24/7 режимида узлуксиз қайта ишланишини таъминлаши зарур.
18. Буюртмачи томонидан Марказда жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимларининг қайта ишланиши Марказда сақланаётган бошқа ахборот тизимларининг иш фаолиятига таъсир кўрсатмаслиги зарур.
5-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Низом талаблари бузилган ҳолларда;
тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда.
Бунда вақтинчалик тўхтатиш муддати мазкур бандда келтирилган ҳолатлар бартараф этилиб, оператор томонидан мавжуд камчилик бартараф этилганлиги аниқлангунга қадар амал қилади.
Марказ қувватларидан фойдаланиш йил давомида икки ёки ундан ортиқ маротаба ушбу Низомнинг 19-бандига асосан вақтинча тўхтатилиб, бироқ буюртмачи йўл қўйилган камчиликларни амалда бартараф этмаётган бўлса;
қонунчилик ҳужжатлари ёки «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори билан буюртмачининг Марказда сақлаш учун тақдим қилинган ахборот тизимини бундан кейин сақлаш имкониятлари чегараланган ёки тўхтатиш белгиланган бўлса;
тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ шартнома муддати тугаган бўлса;
буюртмачининг ахборот ва киберхавфсизлик талабларига лозим даражада амал қилмаслиги сабабли Марказда сақлаш учун берилган бошқа ахборот тизимларининг иш фаолиятида техник носозликлар юзага келган, зарарланган ёки иш фаолияти вақтинча ёхуд тўлиқ тўхтатилишига сабаб бўлган бўлса;
Марказ қувватларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги операторнинг ёзма хабари асосида буюртмачи кўрсатилган камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этмаса.
21. Ушбу Низомнинг 19 ва 20-бандларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, оператор мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб қуйидаги ишларни амалга оширади:
а) вақтинча тўхтатиш бўйича:
буюртмачини ушбу Низом 19-бандининг иккинчи ёки (ва) учинчи хатбошиси талаблари бузилганлиги тўғрисида ёзма равишда мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилади;
мавжуд камчилик аниқланганлиги тўғрисидаги ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб етти иш куни ичида буюртмачининг тегишли ахборот тизими Марказда иш фаолиятини вақтинча тўхтатиши бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади;
б) бекор қилиш бўйича:
буюртмачини ушбу Низомнинг 20-банди иккинчи — бешинчи хатбошилари талаблари бузилганлиги тўғрисида ёзма равишда мавжуд камчилик аниқланган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида хабардор қилади;
мавжуд камчилик аниқланганлиги бўйича ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида буюртмачининг тегишли ахборот тизимининг Марказ қувватларида иш фаолиятини бекор қилиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади.
22. Марказ қувватларида буюртмачининг ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарни олган кундан бошлаб уч иш куни ичида буюртмачи оператор кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилади.
Оператор ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддатда буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 19-банди иккинчи ёки (ва) учинчи хатбошисида назарда тутилган камчиликларни амалда бартараф этганини тегишли ташкилий-техник тадбирлар орқали текшириб бўлганидан кейин мавжуд камчилик ҳақиқатдан бартараф этилган бўлса, шу куннинг ўзида вақтинча тўхтатилган ахборот тизимининг иш фаолиятини тиклаб, бу ҳақда ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади.
23. Буюртмачи томонидан оператор қайд этган камчиликлар амалда бартараф этилмаган бўлса ёки ҳақиқатдан бартараф этилганлиги операторнинг текшируви жараёнида аниқланмаган бўлса, оператор ушбу Низомнинг 21-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади.
24. Иш фаолияти вақтинча тўхтатилиши ёки бекор қилиниши натижасида буюртмачининг ахборот тизимлари Марказда жойлаштирилиши ва сақланиши бўйича етказилган зарар буюртмачи ҳисобидан қопланади.
25. Иш фаолияти бекор қилинган вақтдан бошлаб тарафлар ўртасида тузилган Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш бўйича шартнома бекор қилинган ҳисобланади ва бунинг натижасида юзага келган зарар шартномада белгиланган тартибда қопланади.
6-боб. Марказда буюртмачининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлашда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
26. Оператор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш)нинг умумий тартиби ва шартларини белгилаш;
буюртмачига Марказда ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлашда кўмаклашиш;
буюртмачига Марказ қувватлари юзасидан технологик ечимлар бўйича тушунтиришлар бериш;
буюртмачи билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
27. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш) учун операторга белгиланган тартибда ариза юбориш;
ўз ахборот тизимини Марказда жойлаштириш ва сақлаш юзасидан оператордан ташкилий-техник ёрдам олиш;
оператор билан тузилган шартноманинг сўзсиз бажарилишини талаб қилиш.
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28. Оператор ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
Марказда кузатилиши мумкин бўлган узилишлар юзасидан техник ишлар олиб борилишидан камида уч иш куни олдин буюртмачини ёзма равишда хабардор қилиш;
Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш) тартиби ва шартларига риоя қилиш;
Марказ қувватларининг узлуксиз ишлаши бўйича тегишли чоралар кўриш;
Марказ қувватларида ўзининг ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилиши бўйича операторнинг ёзма хабарини олган вақтдан бошлаб 3 иш куни ичида оператор томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилиш;
мазкур Низом ва буюртмачи билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;
мазкур Низомда ёки қонунчилик ҳужжатларида ёхуд техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган қоидалар бузилган тақдирда, буюртмачини Марказ қувватларидан фойдаланиш (жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш)ни вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш юзасидан ёзма хабардор қилиш.
Оператор қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
29. Буюртмачи ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
Марказ қувватларида ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақлаш тартиби ва шартларига риоя қилиш;
ушбу Низом ва оператор билан тузилган шартнома талабларини сўзсиз бажариш;
Марказ қувватларида ахборот тизимларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш шартларига оид қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилиш.
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
30. Буюртмачиларнинг Марказ қувватларига жойлаштирилган ва сақланаётган ахборот тизимлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар оператор томонидан тизимли равишда ҳар чоракда таҳлил қилиб борилади ва натижаси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-кунига қадар «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиб борилади.
31. Мазкур Низомнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
32. Қонун бузилиши ёки унинг юзага келишига сабаб бўлган шарт-шароитлар бўйича тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги буюртмачи ва операторга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиб боради ҳамда ҳар йилнинг якунига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига зарур маълумотларни тақдим қилади.
33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш
II. Марказда ахборот тизимлари ва ресурсларини сақлаш тартиби
1-босқич
Буюртмачи
Шартномада белгиланган усулга мувофиқ ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш чораларини кўради. Бунда оператор зарур шарт-шароитларни яратади.
Шартномада белгиланган муддатларда
2-босқич
Оператор
Ахборот тизимлари ва ресурслари сақланишини узлуксиз таъминлайди.
Шартноманинг амал қилиш муддати давомида
3-босқич
Оператор/
Буюртмачи
Ахборот тизимлари ва ресурслари сақланишида узилишлар содир этилган тақдирда, тарафларнинг бири бу борада хабардор қилади.
3 иш куни ичида
III. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишни вақтинча тўхтатиш тартиби
1-босқич
Оператор
Буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ёки (ва) тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармаган ёхуд лозим даражада бажармаган ҳолда мазкур талаблар бузилганлиги бўйича ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади.
3 иш куни ичида
2-босқич
Оператор
Ёзма хабар буюртмачига юборилган вақтдан бошлаб буюртмачининг ахборот тизимининг Марказ қувватларида вақтинчалик иш фаолиятини тўхтатиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади.
7 иш куни ичида
3-босқич
Буюртмачи
Ахборот тизимлари вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарни олган кундан бошлаб оператор кўрсатган камчиликларни бартараф этиб, бу ҳақда ёзма равишда операторни хабардор қилади.
3 иш куни ичида
4-босқич
Оператор
Вақтинча тўхтатилган ахборот тизимининг иш фаолиятини тиклаб, бу ҳақда ёзма равишда буюртмачини хабардор қилади.
1 иш куни ичида
IV. Марказда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишни бекор қилиш тартиби
1-босқич
Оператор
Марказ қувватларида иш фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида операторнинг ёзма хабари асосида буюртмачи кўрсатилган камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этмаганда ёки Низомда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда буюртмачининг ахборот тизимларини жойлаштириш ва сақланишни бекор қилиш ҳақида буюртмачини ёзма равишда хабардор қилади.
3 иш куни ичида
2-босқич
Оператор
Мавжуд камчилик аниқланганлиги бўйича ёзма хабар буюртмачига юборилган куни буюртмачининг тегишли ахборот тизимининг Марказда жойлаштирилиши ва сақланишини бекор қилиш бўйича тегишли техник тадбирларни амалга оширади.
1 иш куни ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш тўғрисида
АРИЗА
«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш ва сақлашни сўраб қуйидагиларни маълум қилади:
1. Ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш усули:
________________________________________________________________________
2. Ахборот тизими ва ресурсининг номи:
________________________________________________________________________
3. Ахборот тизими ва ресурсини жойлаштириш билан боғлиқ кўрсаткичлар (Марказ қувватларида эгаллаш майдони ва ҳажми, электр таъминотининг тавсифи, ташқи тармоққа улаш тартиби):
________________________________________________________________________
4. Ахборот тизими томонидан тақдим этилаётган веб-сервисларнинг тавсифи (мавжуд бўлганда):
________________________________________________________________________
(раҳбар ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси ва Ф.И.Ш.)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги 107-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июндаги 409-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»;
б) 2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Digital office» тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш»;
«Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш»;
в) 3-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 4-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Операцион ва функционал жараёнларни мувофиқлаштириш бўлими
4
Меҳнат ва архив иши соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўлими
4
Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ривожлантириш бўлими
4
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат лойиҳаларини аудит ва экспертиза қилиш бўлими
10
Марказ ходимларининг умумий чекланган сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 150 нафар.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.»;
д) 2-илованинг номидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан тақдим этилган ижобий хулоса асосидагина амалиётга жорий этилиши мумкин;
Вазирлик ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосаларини олмасдан туриб давлат органлари ва ташкилотлари ўзлари томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимларини ва маълумотлар базаларини амалиётга жорий этиши тақиқланади»;
«5. Вазирлик ва «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда:»;
в) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» сўзлари «Вазирликка» сўзи билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
«9. Вазирлик ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК тегишлича давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларининг Ягона реестр орқали экспертизадан ўтказилишини ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини таъминласин»;
ж) 1-илова (Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
3-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «ахборот тизимларини» сўзларидан кейин «ва жорий этиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
20-банднинг биринчи хатбошисидаги «паспортлари маълумотларини ўзгартириш (янгилаш)» сўзларидан кейин «, шунингдек, лойиҳа-техник ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
33-банддаги «Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг изоҳ қисмидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 6 ва 7-босқичларидаги «Масъуллар» устунидаги «Ўзкомназорат» сўзи «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 2-илова (Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
3 ва 32-бандлардаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини юритишга оид маълумотнома ва классификаторлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Маълумотнома/классификатор
Маълумотнома/классификатор тури
Маълумотнома/классификаторлар тавсифи
Марказий банк
1.
Валюталар классификатори
Халқаро классификаторлар
Муомаладаги валюталар ва валюта қийматлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
2.
«Ўзбекистон Республикаси банклари» маълумотномаси
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Давлат ва тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти ҳисобланади.
3.
«Ўзбекистон Республикаси банклари филиаллари» маълумотномаси
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Ўзбекистон Республикаси давлат ва тижорат банкларининг филиаллари таснифлаш объекти ҳисобланади.
4.
«Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари» маълумотномаси
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
5.
«Жаҳон мамлакатлари» классификаторлари
Халқаро классификаторлар
Жаҳон мамлакатлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
6.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси
Давлатлараро классификаторлар
Божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона операцияларини ўтказиш мақсадидаги товарлар таснифлаш объекти ҳисобланади.
7.
Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва ахборот турлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар таснифлаш объекти ҳисобланади.
8.
Транспорт турлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги назорат пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари таснифлаш объекти ҳисобланади.
9.
Товарлар ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Товарлар ҳаракати турлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
10.
Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
11.
Божхона тўловлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Божхона тўловлари, шу жумладан, божхона расмийлаштируви учун божхона тўловлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
12.
Божхона постлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
13.
Божхона режимлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Божхона режимлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
14.
Етказиб бериш шартлари классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Товарларни етказиб бериш шартлари таснифлаш объекти ҳисобланади.
15.
Битим табиатининг классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Статистик ҳисоб ва ҳисоботларда қўлланиладиган операциялар таснифлаш объекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
16.
Миллатлар классификатори
Халқаро классификаторлар
Фуқароларнинг миллати таснифлаш объекти ҳисобланади.
17.
Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори
Умумдавлат классификаторлар
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлаш объекти ҳисобланади.
18.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори
Умумдавлат классификаторлар
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) таснифлаш объекти ҳисобланади.
19.
Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори
Умумдавлат классификаторлар
Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.
20.
Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори (2-таҳрир)
Умумдавлат классификаторлар
Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.
21.
Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими
Бошқа маълумотнома/классификаторлар
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини таснифлашга мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган.
261.
Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори
Халқаро классификаторлар
Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган.
262.
Халқаро патент классификатори
Халқаро патент классификатори
Халқаро патент классификатори.
263.
Саноат намуналарининг халқаро классификатори
Саноат намуналарининг халқаро классификатори
Саноат намуналарининг халқаро классификатори.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
27.
Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори
Умумдавлат классификаторлар
Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака тоифалари ва ходимлар лавозимлари тоифаларини белгилаш учун мўлжалланган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
28.
Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари кодлари
Тармоқ маълумотнома/классификаторлари
Солиқ қўмитасининг туман инспекциялари таснифлаш объекти ҳисобланади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
32.
Манзиллар маълумотномаси
Бошқа маълумотнома/классификаторлар
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, кўчалар ва бошқа объектларни тизимлаштиришга мўлжалланган.
Рақамли технологиялар вазирлиги
33.
Давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари классификатори
Бошқа маълумотнома/классификаторлар
Давлат органларининг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини таснифлашга мўлжалланган.
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга».
3-илованинг изоҳ қисмидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илова («Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом)да:
2-банднинг еттинчи хатбошисидаги ва 3-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 ва 16-бандлардаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари ҳамда 20-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари тегишлича «Рақамли технологиялар» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
««Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Масъуллар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Давлат органлари ва ташкилотлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотлар хатловдан ўтказилишини таъминлаш.
Икки ҳафта муддатда
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровига асосан «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш.
Бир ой муддатда
2-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш.
Бунда бир турдаги ахборотларни аниқлаш ва улар ягона манбадан олинишини белгилаш.
Икки ой муддатда
3-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, оператор
1. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш.
Уч ой муддатда
2. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.
2021 йил апрель
3. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини босқичма-босқич таъминлаш.
2021 йил июль
4-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари
Тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида амалга ошириш.
Доимо
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, оператор
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш.