Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.05.1994
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН ЁҚИЛҒИ, ЭНЕРГИЯ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ҲАМДА ТАРИФЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 майдаги 273-сонли «Аҳолига сотиладиган ёқилғи, электр энергияси чакана нархларини ҳамда йўловчи ташиш транспорти хизматларини тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарорнинг аҳолига сотиладиган кўмир, табиий ва суюлтирилган газ тарифларига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 сентябрдаги 454-сонли қарори асосида бекор қилинган.
Республикага келтирилаётган ёқилғи, моддий-техника ва бошқа ресурслар нархларининг ошиши муносабати билан, энергия ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш ва халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил 1 февралдан бошлаб ёқилғи, энергия, шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизмати ва аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг айрим турларига чакана нархлар ва тарифлар иловага мувофиқ белгилансин.
2. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига кўрсатиладиган хизматлар учун илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ амалда бўлган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда ёқилғи, энергия, хизматлар айрим турларининг янги чакана нархларини тасдиқласин ва нарх прейскурантларини чиқарсин ҳамда барча манфаатдор вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўмирнинг чакана нархи прейскурантларини мазкур қарорга мувофиқ тасдиқласинлар.
5. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар суюлтирилган газ ва кўмир қолдиқларини 1994 йил 1 февралдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар, қайта баҳолашдан тушган суммани ўзларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 359-сон, 1993 йил 17 сентябрдаги 462-сон, 1993 йил 14 октябрдаги 494-сон ва 1993 йил 27 ноябрдаги 572-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 27 январь,
45-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
27 январдаги 45-сон қарорига
ИЛОВА
Ёқилғи, энергия, шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчиларни ташувчи транспорт хизмати ва аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларнинг айрим турларига белгиланадиган чакана нарх ва тарифларнинг
чекланган миқдорлари
Ўлчов бирлиги Чакана нархи (тариф) бир бирлик учун сўм-купонларда
Табий газ 1000 м3‎ 1500‎
Суюлтирилган газ кг‎ 180‎
Электр энергияси‎ кВт . ч‎ 10‎
Электр плиталар билан жиҳозланган уй-жойларда яшовчи аҳолига бериладиган электр энергияси кВт , ч‎ 5‎
Кўмир (ўртача) тонна‎ 12000‎
Шаҳар транспорти (метро, автобус, трамвай, троллейбус)да йўловчилар ташиш 1 поездка‎ 50‎
Шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда йўловчилар ташиш:
умумий типдаги за 1 км. пути‎ 8—50‎
юмшоқ ўринли »‎ 12—50‎
Марказий иситиш (ўртача) 1 кв.м.жилой площади‎ 30‎
Иссиқ сув таъминоти (ўртача) с 1 человека в месяц‎ 300‎
Водопровод »‎ 162‎
Канализация »‎ 158‎