Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3407]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директорнинг биринчи ўринбосари А. ХАСАНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 ноябрь,
2-2022-сон
Келишилди:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2022 йил 25 октябрь
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д. КУЧКАРОВ
2022 йил 16 ноябрь
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2022 йил 31 октябрь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2022 йил 27 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 21 ноябрдаги 2-2022-сон буйруғига
ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш
УСЛУБИЯТИ
Ушбу Услубият Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган ташкилотларда давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш, холисона ва адолатли мезонлар асосида хизматда лавозим бўйича кўтарилишини таъминлаш мақсадида унинг фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Услубиятнинг амал қилиши Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш бўйича давлат органининг ўз ички тартибини белгилашга нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Услубиятнинг амал қилиши давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига асосан фаолият самарадорлигини баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органларидаги лавозимларга, шунингек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидаги лавозимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
2. Ушбу Услубиятда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат органи — Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига киритилган давлат ҳокимият ваколатларига эга бўлган ташкилий жиҳатдан алоҳида тузилма;
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (бундан буён матнда ЭМСК деб юритилади) — давлат фуқаролик хизматчиси томонидан функционал вазифа ва мажбуриятлари ижро этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш учун қўлланиладиган ва миқдоран ўлчаш мумкин бўлган баҳолаш индикаторлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
занжир услуби — давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни вертикал тизим бўйича ўзига бўйсунувчи давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг бутун иерархияси бўйлаб изчиллик асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбарларнинг индивидуал ЭМСКни ишлаб чиқиш тартиби;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари — ҳисобот даври учун ишлаб чиқиладиган ва эришилиши кўзланаётган режавий кўрсаткичлар;
индивидуал ЭМСК — ҳисобот даврида давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар рўйхати;
амалдаги ЭМСК — баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси томонидан ҳисобот даврида индивидуал ЭМСКга ҳақиқатда эришилганлиги кўрсаткичи;
йиғма ЭМСК — баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг натижаси;
ЭМСКнинг вазни — вазифаларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажаришга сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб, индивидуал ЭМСКнинг умумий максимал балдаги улуши (аҳамияти);
давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш тизими (бундан буён матнда Баҳолаш тизими деб юритилади) — давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини унинг индивидуал ЭМСКга эришиш натижасига қараб баҳолаш бўйича комплекс чора-тадбирлар йиғиндиси;
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси — фаолият самарадорлиги индивидуал баҳоланадиган давлат фуқаролик хизматчиси;
бевосита раҳбар — баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси бевосита бўйсунувда бўлган мансабдор шахс;
юқори турувчи раҳбар — баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита раҳбари тўғридан-тўғри бўйсунадиган мансабдор шахс;
баҳолаш интервьюси — баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига юклатилган вазифа ва функцияларнинг амалга ошириш жараёни ва бажарилиши сифатини баҳолаш бўйича унинг бевосита раҳбари томонидан индивидуал тартибда ўтказиладиган суҳбат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг «Samaradorlik.uz» электрон платформаси (бундан буён матнда Ягона электрон платформа деб юритилади) — давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (бундан буён матнда баҳоланувчи раҳбар деб юритилади) фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини, шунингдек улар ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаларини акс эттирувчи ҳамда маълумот алмашинувини назарда тутувчи ахборот тизими.
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформаси — инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритишни амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизими.
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
3. Давлат органида давлат фуқаролик хизматчиларини баҳолаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни «занжир услуби» асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни Ягона электрон платформага, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш чорасини қўллаш ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформасига доимий равишда киритиб бориш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
ЭМСКга эришилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини ЭМСК мувофиқ баҳолаш бўйича давлат органларида электрон платформа мавжуд бўлган тақдирда, мазкур платформа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан келишилган ҳолда Ягона электрон платформага интеграция қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
5. Баҳолаш тизимининг асосий тамойиллари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
боғлиқлилик — баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқ бўлиши;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
ишончлилик — амалдаги ЭМСКни тегишли маълумотлар билан тасдиқлаш ҳамда ушбу маълумотларнинг келиб чиқиш манбасини текшириш имкониятининг мавжуд бўлиши;
адолатлилик — ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқ бўлган ҳолда ишлаб чиқилиши, баҳолаш ва унинг натижалари бўйича қўлланиладиган рағбатлантириш чоралари асосли бўлиши.
6. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСК қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аниқлилиги, эришиш кўзланаётган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари аниқ белгиланиши;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
ўлчанадиган бўлиши, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланишни назарда тутиши;
эришиш мумкинлиги, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқ бўлиши;
вақт чегарасининг мавжудлиги, прогноз қилинаётган натижаларга эришишнинг аниқ муддатлари белгиланиши;
компетентлиги, баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари уларнинг вазифалари ва жавобгарлиги доирасида бўлиши;
мақсадлилиги, баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари давлат органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга йўналтирилганлиги.
2-боб. Баҳолаш тизимининг босқичлари
7. Давлат органида Баҳолаш тизимини амалга ошириш қуйидаги босқичлардан иборат:
а) биринчи босқич — давлат органида мазкур Услубият асосида Баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
Баҳолаш тизими жорий этиладиган таркибий тузилмалар, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг таркибий бўлинмаларининг, шу билан бирга лавозимларнинг рўйхатини;
ЭМСКга қўйиладиган талаблар, уларни ишлаб чиқиш ва ҳисоблаш тартибини;
Баҳолаш тизимини жорий этиш ва ишлашини мониторинг қилиш бўйича масъул таркибий тузилмани (бундан буён матнда Масъул таркибий тузилма деб юритилади) белгилашни;
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг ЭМСКни баҳолаш натижаси бўйича рағбатлантириш чораларининг нисбатини;
ЭМСКга эришилишини ҳисоблаш даврийлигини (ойлик, чораклик, ярим йиллик, йиллик);
б) иккинчи босқич — баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) учинчи босқич — давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари йиғма ЭМСКларидан келиб чиқиб, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш, шунингдек баҳоланувчи раҳбарнинг йиғма ЭМСКдан келиб чиқиб, баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш;
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
г) тўртинчи босқич — баҳолаш натижаларига кўра, рағбатлантириш чорасини қўллаш.
8. Давлат органида баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш, шунингдек Баҳолаш тизими ишлашини мониторинг қилиш Ягона электрон платформада амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органи томонидан баҳолаш натижаларига кўра қўлланилган рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги маълумотлар Масъул таркибий тузилма ёки инсон ресурсларини бошқариш таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
3-боб. Давлат органларида Баҳолаш тизимини жорий этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат органи раҳбарининг қарори билан Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш бўйича (қоида тариқасида, давлат органининг биринчи раҳбарига бўйсунувчи тузилмалар орасидан) марказий аппаратнинг Масъул таркибий тузилмаси белгиланади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш бўйича давлат органининг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларида ҳам мазкур ташкилотлар раҳбарларининг қарори билан масъул таркибий тузилмалар белгиланади.
Бунда, штатлар сони 20 кишидан кам бўлган ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларда Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш бўйича алоҳида масъул давлат фуқаролик хизматчиси белгиланиши мумкин. Ушбу масъул таркибий тузилмалар ёки масъул давлат фуқаролик хизматчиси Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилишда давлат органи марказий аппаратининг Масъул таркибий тузилмаси билан ҳамкорликда иш олиб боради.
10. Масъул таркибий тузилманинг (давлат фуқаролик хизматчисининг) Баҳолаш тизимини жорий этиш ва мониторинг қилиш доирасидаги вазифалари:
а) баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
б) баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилиши, ҳисобланиши ва баҳоланишининг мазкур Услубият асосида ишлаб чиқилган ўз ички тартибига мувофиқлигини текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
г) баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг баҳолаш натижалари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни йиғиш, сақлаш ва Ягона электрон платформага киритиш (электрон шаклга ўтказилган ҳужжатлар электрон шаклда юритилади ҳамда сақланади);
д) баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчилари орасида Баҳолаш тизимининг моҳияти, аҳамияти ва амалиётда тўғри қўлланиши бўйича тушунтиришлар олиб бориш.
4-боб. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
12. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг индивидуал ЭМСК қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларининг вазифа ва функцияларини;
юқори турувчи ва бевосита раҳбарларнинг топшириқларини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти ЭМСКнинг таркибига давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолиятининг ЭМСКда назарда тутилмаган, уларнинг функционал вазифаси билан боғлиқ бўлган қўшимча кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
14. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг индивидуал ЭМСК сони 10 тадан кўп бўлмаслиги керак.
15. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар томонидан ушбу Услубиятнинг 3-иловасидаги Намунавий шаклга мувофиқ тасдиқланади:
давлат органи таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари давлат органи раҳбари ўринбосарлари томонидан;
ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари томонидан;
ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари томонидан.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳисобот даври кесимида келгуси йил учун тасдиқланади.
Бунда, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг ЭМСКга эришилганлиги натижалари камида ҳар чоракда (давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, ойлик ва ярим йиллик ҳисобот даврлари белгиланиши мумкин) баҳоланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
17. Баҳоланувчи раҳбарнинг индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш (қўшимча кўрсаткич билан тўлдириш ёки индивидуал ЭМСК таркибидан айрим кўрсаткичларни чиқариш, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш) мазкур кўрсаткичларни аввал тасдиқлаган лавозимдаги мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади, бундан баҳоланувчи раҳбар ўзининг фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан норози бўлганда, унинг шикоятини кўриб чиқиш натижасига кўра киритилган тузатишлар мустасно.
Бунда, баҳоланувчи раҳбарнинг индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Баҳоланувчи раҳбарнинг индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритиш Ягона электрон платформа орқали амалга оширилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Аввал тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига тузатишлар киритишда баҳоланувчи раҳбар билан келишилиши шарт.
5-боб. Амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш
19. Баҳоланувчи раҳбарнинг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 5-иловасида белгиланган намунавий шакл асосида қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича Масъул таркибий тузилмалар;
ижро интизомига риоя қилинганлиги бўйича ташкилий ёки ижро назорати бўйича тузилмалар;
меҳнат интизомига риоя қилганлиги бўйича инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг бешинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг олтинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг еттинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг саккизинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг тўққизинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг ўнинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг ўн биринчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 19-банднинг ўн иккинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 21 ноябрь асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
20. Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш ушбу Услубиятнинг 6-иловасида белгиланган намунавий баҳолаш шакли асосида қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажаришдаги ҳиссаси бўйича бевосита раҳбарлар;
ижро интизомига риоя қилинганлиги бўйича ташкилий ёки ижро назорати бўйича тузилмалар/Ижро интизоми назорати бўлими/бўлинмаси;
меҳнат интизомига риоя қилганлиги бўйича инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар/Ташкилий-кадрлар гуруҳи/бўлими;
ташаббускорлиги бўйича бевосита раҳбарлар.
Давлат органи раҳбарига тўғридан-тўғри бўйсунувчи таркибий тузилмаларнинг давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш имконияти бўлган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ушбу Услубият асосида ишлаб чиқиладиган давлат органининг ички тартибига асосан амалга оширилади.
Давлат органи раҳбарига тўғридан-тўғри бўйсунувчи таркибий тузилмаларнинг давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш имконияти бўлмаган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш давлат органининг ички тартибига асосан давлат органи раҳбари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобот даври учун амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш Ягона электрон платформа орқали автоматик тарзда амалга оширилади.
(20-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
21. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг йиғма ЭМСК:
60 балдан кам бўлганда — «қониқарсиз»;
60 балдан 80 балгача — «қониқарли»;
80 балдан 100 балгача — «яхши»;
100 балл ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади.
22. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига эришилишини тавсифловчи амалдаги ЭМСК натижаларини ҳисоблаш қуйидаги формулаларга асосан амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ЭМСКЭД = (АК/МК)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;
(22-банднинг 1-кичик банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ЭМСКЭД = 100+(100-АК/МК*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун. Бунда, ушбу формула ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик даражаси, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик, оналар ва гўдаклар ўлими ҳамда бошқа шу каби кўрсаткичларга нисбатан қўлланилади.
(22-банднинг 2-кичик банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Бунда:
ЭМСКЭД — ЭМСК натижадорлиги бўйича эришиш даражаси;
АК — амалдаги ЭМСК;
МК — ЭМСК мақсадли кўрсаткичи.
Ҳар бир кўрсаткичга эришилганлик учун олинган балл ЭМСКЭДни кўрсаткич вазнига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.
Кўрсаткич натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:
ОБ = ЭМСКЭД*В/100
Бунда:
ОБ — олинган балл;
В — кўрсаткич вазни.
Ҳар бир баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг йиғма ЭМСК бўйича натижаси ҳар бир кўрсаткич учун олинган балларнинг йиғиндиси билан ҳисобланади:
ЭМСКН = ОБ1 + ОБ2 + …,
Бунда, ЭМСКН — ЭМСК натижаси.
6-боб. Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини баҳолаш механизми
23. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси учун ЭМСК вазнининг миқдори ушбу Услубиятнинг 5 ва 6-иловаларида белгиланган намунавий баҳолаш шакллари асосида давлат органининг баҳолаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи ҳужжатида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарига бўйсунувчи таркибий тузилмалар, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича ўртача ЭМСК натижалари йиғиндиси ушбу раҳбар ва унинг ўринбосарига белгиланган ЭМСКнинг натижасига мувофиқ бўлиши лозим.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Давлат органи таркибий тузилмасидаги баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиларининг таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажарилишидаги ҳиссаси бўйича ўртача ЭМСК натижалари йиғиндиси ушбу таркибий тузилмага белгиланган ЭМСКнинг натижасига мувофиқ бўлиши лозим.
25. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш натижасига кўра давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва давлат органининг ички тартибига мувофиқ унга рағбатлантириш чоралари қўлланилади ҳамда унинг холисона ва адолатли мезонлар асосида хизматда лавозим бўйича кўтарилиши таъминланади.
Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш натижасига кўра «яхши» ва «аъло» деб баҳоланган тақдирда давлат органи раҳбари томонидан қуйидаги қўшимча рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
биринчи навбатда лавозимда ўстириладиган номзодлар қаторига киритиш;
лавозимда ўстириладиган потенциал номзодлар қаторига киритиш;
малака даражасини навбатдан ташқари бериш;
номоддий тусдаги рағбатлантириш;
берилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;
бошқа рағбатлантириш чоралари.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуни.
26. Амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда ўтказилмайди:
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси иш фаолиятини бошлаганига уч ой муддат тўлмаган бўлса;
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси таътилда бўлган муддат давомида;
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатга лаёқатсизлик варақасида белгиланган муддат давомида;
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси давлат, жамият, иш берувчи ва меҳнат жамоасининг манфаатлари юзасидан мажбуриятларни бажаришга жалб этилганда (малака ошириш, хизмат сафари ва бошқа ҳолатлар);
баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси идоралараро ишчи гуруҳларга ёки бошқа тадбирларга жалб этилганда.
Мазкур банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатларда баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига устама тайинлаш олдинги ҳисобот давридаги фаолиятидаги ЭМСК учун тайинланган устамаларининг ўртачасидан кам бўлмаган миқдорда иш берувчи томонидан белгиланади.
7-боб. Баҳолаш интервьюси
27. Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида баҳолаш имкони бўлмаганда, бевосита раҳбар томонидан баҳолаш интервьюси ўтказилади.
28. Баҳолаш интервьюси бевосита раҳбар томонидан ойлик, чораклик, ярим йиллик ёки йил якуни билан ўтказилиши мумкин.
29. Баҳолаш интервьюсида бевосита раҳбар томонидан баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси билан индивидуал тартибда суҳбат ўтказилади ва унинг натижаси ушбу Услубиятнинг 8-иловасига мувофиқ баҳоланади.
Баҳолаш интервьюсида баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши, шахсий ташаббуслари билан амалга оширган ишлари эътиборга олинади.
30. Баҳолаш интервьюсини қўллаш натижалари бўйича баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисига давлат органининг ички тартибига асосан рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
8-боб. Шикоят қилиш тартиби
31. Баҳоланувчи раҳбар тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан ва баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижасидан норози бўлган тақдирда юқори турувчи раҳбарга ёзма ёки электрон шаклда шикоят қилиши мумкин.
32. Баҳоланувчи раҳбар тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижаси билан тегишли тартибда хабардор қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шикоят қилиши мумкин.
Бунда, юқори турувчи раҳбар баҳоланувчи раҳбар ва давлат фуқаролик хизматчисини шикоят кўриб чиқилишидан беш кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
33. Юқори турувчи раҳбар шикоят келиб тушган кундан бошлаб, ўн иш куни ичида мазкур шикоятни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.
Бунда, баҳоланувчи раҳбар ва давлат фуқаролик хизматчиси мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
34. Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси шикоят бўйича қарор қабул қилингунига қадар уни чақириб олишга ҳақли. Шикоятни чақириб олиш ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади.
35. Юқори турувчи раҳбар шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижасини ўзгаришсиз қолдириш;
тасдиқланган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижасига ўзгартиришлар киритиш.
36. ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижаси юзасидан шикоят қилинганда шикоят рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан белгиланган тартибда кўриб чиқилгунга қадар ушбу ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш натижаси амал қилишини ва ижро этилишини тўхтатиб турилади.
9-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ушбу Услубиятда назарда тутилган баҳолаш методларини қўллаш имкони бўлмаган тақдирда, давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан келишилган ҳолда, алоҳида тартиб ва механизмларни ишлаб чиқиши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 21 ноябрь)
38. Ушбу Услубият талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари, Жиноят кодексининг XV боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
1-ИЛОВА
Давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари

Ўзлари бўйсунувчи давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар

2-босқич

Масъул таркибий тузилмалар

Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тегишли давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш.

ҳар йили январь ойининг 23-санасига қадар

3-босқич

Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари

Давлат органи марказий аппаратининг ўзига бўйсунувчи таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.

ҳар йили январь ойининг 25-санасига қадар

4-босқич

Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари

Ўзларининг фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўзларининг ўринбосарлари (мавжуд бўлса) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йили январь ойининг 28-санасига қадар

5-босқич

Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари

(агарда улар мавжуд бўлмаса, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари)

Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (агарда улар мавжуд бўлмаса ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзига бўйсунувчи таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

ҳар йили февраль ойининг 1-санасига қадар

6-босқич

1. Масъул таркибий тузилмалар, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар

1. Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар

2. Масъул таркибий тузилмалар

2. Баҳолаш натижаларини ва давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни давлат органи раҳбарига тақдим қилиш.

7-босқич

1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари

1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар

2. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари

2. Баҳолаш натижаларини ва ҳудудий ва ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарига тақдим қилиш.

8-босқич

1. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари), ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари

1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар

2. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари)

2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда давлат органи ёки ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарига тақдим қилиш.

9-босқич

Давлат органи раҳбари, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбари

Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг 2025 йил 9 октябрдаги 3-2025-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-2, 17.10.2025 й.) асосан 2-илованинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 9 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
3-ИЛОВА

Ҳисобот даври учун ___________________ раҳбарининг индивидуал ЭМСКни тасдиқлашнинг

__________________ (таркибий тузилманинг номи) ____________________________________________

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Баҳоланувчи раҳбарнинг Ф.И.О.: __________________________________________________________;

Баҳоланувчи раҳбарнинг лавозими: ________________________________________________________;

Таркибий тузилманинг номи: ______________________________________________________________;

Т/р

ЭМСКнинг номланиши

Ўлчов бирлиги

Тоифаси

(прогрессив / регрессив)

Йиллик мақсадли кўрсаткич

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

вазн

режа

вазн

режа

вазн

режа

вазн

режа

1.

2.

3.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
5-ИЛОВА
Давлат органи таркибий тузилмаси, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятини ЭМСК асосида
БАҲОЛАШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ*

Т/р

Кўрсаткич номи

Вазни

(тавсиявий)

1.

Давлат органи таркибий тузилмаси (идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилот)га юклатилган аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси

60

1.1.

Биринчи кўрсаткич

1.2.

Иккини кўрсаткич

2.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар) ходимлари томонидан ижро интизомига риоя қилинганлиги (сон, сифат ва ўз муддатида бажарилиши)

30

2.1.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар)га келиб тушган топшириқлар, хатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида бажарилганлиги даражаси

20

2.2.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар)га келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилганлиги даражаси**

10

3.

Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар) ходимлари томонидан меҳнат интизомига риоя қилганлиги

10

3.1.

Иш режими талабларига риоя этганлиги

5

3.2.

Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этганлиги

5

Жами

100

Изоҳ:
* Давлат органининг раҳбари томонидан давлат органи, таркибий тузилма ва лавозимнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, фаолият самарадорлигини баҳолашнинг қўшимча мезонлари, кўрсаткичлари белгиланиши ва вазнига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
** Давлат органи таркибий тузилмаси (ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилот)га мурожаатлар келиб тушмаган тақдирда мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл қўйилади.
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
6-ИЛОВА
Давлат органи таркибий тузилмаси, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини ЭМСК асосида
БАҲОЛАШНИНГ НАМУНАВИЙ ШАКЛИ*

Т/р

Кўрсаткич номи

Вазни

(тавсиявий)

1.

Давлат фуқаролик хизматчисининг таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги ҳамда вазифа ва функцияларни бажарилишидаги ҳиссаси

60

1.1.

Таркибий бўлинмага юклатилган ЭМСКга эришишдаги

30

1.2.

Таркибий бўлинмага юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришдаги

30

2.

Ижро интизомига риоя қилинганлиги (сон, сифат ва ўз муддатида бажарилиши)**

20

2.1.

Таркибий бўлинмага келиб тушган топшириқлар, хатлар ва бошқа ҳужжатлар бўйича

10

2.2.

Таркибий бўлинмага келиб тушган мурожаатлар бўйича

10

3.

Меҳнат интизомига риоя қилганлиги

10

3.1.

Иш режими талабларига риоя этганлиги

7

3.2.

Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этганлиги

3

4.

Ташаббускорлиги (таклифлар ишлаб чиққанлиги, амалиётга жорий этилганлиги, ўз ташаббуси билан давлат органи фаолиятига тааллуқли қўшимча вазифаларни бажарганлиги)

10

Жами

100

Изоҳ:
* Давлат органининг раҳбари томонидан ташкилот, таркибий тузилма ва лавозимнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, фаолият самарадорлигини баҳолашнинг қўшимча мезонлари, кўрсаткичлари белгиланиши ва вазнига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
** Бунда давлат фуқаролик хизматчисига юклатилган топшириқларнинг умумий сони, шу жумладан, ташкилот (таркибий тузилма)га келиб тушган топшириқларга нисбатан улуши, шунингдек топшириқларнинг мураккаблик даражаси ҳам инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3407-1, 21.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
8-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш
ИНТЕРВЬЮСИ
1. Умумий маълумотлар

Баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчиси Ф.И.О.

Лавозим ва таркибий тузилма номи

Лавозимга тайинланган сана

Баҳолаш даври

Бевосита раҳбар Ф.И.О.

Фаолиятни баҳолаш вақти

2. Лавозим йўриқномасида белгиланган вазифалар бажарилиши самарадорлигини аниқлаш

Т/р

Лавозим йўриқномасида белгиланган асосий вазифалар

Баҳо

1.

2.

3.

...

Умумий баҳо

Ўртача баҳо

3. Иш қобилиятини баҳолаш

Т/р

Кўрсаткичлар

Баҳо

1.

Ишни режалаштириш ва ташкиллаштириш кўникмаси

2.

Таҳлилий қобилияти

3.

Фикрини ифодалаш (оғзаки ва ёзма нутқи)

4.

Одоб-ахлоқ қоидалари риоя этиши

5.

Қўл остидаги давлат фуқаролик хизматчиларни бошқариш кўникмаси*

Умумий баҳо

Ўртача баҳо

* Фақат таркибий тузилмалар раҳбарларини баҳолашда тўлдирилади.
4. Умумий баҳо**

1.

Ўртача баҳо (2-банд)

2.

Ўртача баҳо (3-банд)

3.

Умумий баҳо (2+3)

4.

Умумий ўртача баҳо

Изоҳ: ** Баҳолаш 5, 4, 3, 2 баҳолар билан амалга оширади, 2,0 — 2,5-қониқарсиз, 2,6 — 3,5-қониқарли, 3,6 — 4,5-яхши, 4,6 — 5-аъло.
5. Бевосита раҳбарнинг хулосаси

________________________-------------------__________________-----------------________________________

Лавозим----------------------------------------Имзо------------------------------------------Ф.И.О.

Изоҳ: Бевосита раҳбарнинг хулосасида баҳоланувчи давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш ёки унинг касбий сифатлари ва иш қобилиятини ошириш бўйича таклифлар акс этади.
6. Баҳолаш натижалари билан танишганлиги ва эътирозлари
(агар мавжуд бўлса)

розиман/норозиман

имзо

Ф.И.О.

«______» ____________________________ ___________________________ йил

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3407/1127-сон; 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон; 20.10.2025 й., 10/25/3407-2/0950-сон)