Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.12.2023
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3352-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сонли «Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3481, 06.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 5 мартдаги 52-сон буйруғи (рўйхат рақами 3352, 2022 йил 09 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 10/22/3352/0199-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 октябрь,
450-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сон буйруғига
ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банднинг «д» кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«эксперт-криминалистика, иш юритиш ҳамда таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларидаги лавозимларга номзодлар.».
2. 31-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чидамлиликка оид машқ — 3 000 метрга югуриш.».
3. 37-банднинг биринчи хатбошисидаги «1000 метрга» деган сўзлар «3000 ва 1000 метрга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи позициядаги «ва киберхавфсизлик» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи позиция билан тўлдирилсин:

«

Киберхавфсизлик бўлинмалари бўйича

Марказ бошлиғи, ўринбосари ва бўлим бошлиғи, бош мутахассис, мутахассис, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил, катта тезкор вакил.

ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳаси (тиббиётда компьютер тизимлари телевизион технологиялар, аудиовизуал технологиялар, телестудия тизимлари ва иловалари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент, почта алоқаси технологияси, телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш, аудио-видео технологиялар, махсус ёритиш технологиялари таълим йўналишлари бундан мустасно);

таълимда ахборот технологиялари; интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи;

электроника;

микроэлектроника;

математик инжиниринг;

электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича) мутахассисликлари;

технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича);

мехатроника ва робототехника;

интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича);

технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари, электрон аппаратуралар ишлаб чиқариш технологияси;

амалий космик технологиялар;

дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш таълим йўналишлари.

»;

иккинчи — ўн еттинчи позициялар тегишли равишда учинчи — ўн саккизинчи позициялар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи позиция билан тўлдирилсин:

«

Эксперт-криминалистика бош марказининг Генетик тадқиқотлар ва шахснинг геном ахборотини давлат рўйхатига олиш бўлими бўйича

Бўлим бошлиғи, бош эксперт, катта эксперт

биология (турлари бўйича) таълим йўналиши.

»;

ўн олтинчи — ўн саккизинчи позициялар тегишли равишда ўн еттинчи — ўн тўққизинчи позициялар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги йигирманчи позиция билан тўлдирилсин:

«

Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмаларининг Мафкуравий тарғибот йўналиши бўйича

Бош мутахассис, етакчи мутахассис

диншунослик;

исломшунослик, психология (дин соцопсихологияси).

».

5. 8-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
6. 9-илованинг 1-жадвали матнидаги «1000 метрга югуриш» деган сўзлар «3000 метрга югуриш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
«Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Баҳолаш кўрсаткичлари

аъло

асосий балл

яхши

асосий балл

қониқарли

асосий балл

1.

Турникда тортилиш

марта

16 ва ундан юқори

10

14-15

7

12-13

5

2.

100 метрга югуриш

сония

14,0 ичида

10

14,114,4

7

14,515,0

5

3.

3000 метрга югуриш

дақиқа, сония

12,30 ичида

10

12,3112,50

7

12,5113,25

5

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Баҳолаш кўрсаткичлари

аъло

асосий балл

яхши

асосий балл

қониқарли

асосий балл

1.

Куч ишлатиш машқлари комплекси

марта

34 ва ундан юқори

10

32-33

7

2831

5

2.

100 метрга югуриш

сония

17,0 ичида

10

17,0117,8

7

17,918,4

5

3.

1000 метрга югуриш

дақиқа, сония

4,30 ичида

10

4,314,50

7

4,515,20

5

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2022 й., 10/22/3352-1/1013-сон)