1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.08.00 Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолияти кафолатлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Рақамли технологиялар орқали тадбиркорлик субъектларининг муаммолари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини янада кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг «business.gov.uz» ягона интерактив порталини қуйидаги имкониятларга эга бўлган «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига (кейинги ўринларда — портал) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қилиш, ҳал этиш ва ушбу жараёнларни назорат қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;
қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектларининг жамоавий мурожаатларини қабул қилиш;
тадбиркорлик субъектлари учун зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш, шу жумладан лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар, кредит, субсидия, компенсация ҳамда кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизимлари билан уланиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. 2022 йил 1 августдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — тадбиркорлардан сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида;
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари. Бунда, ҳоким ёрдамчилари тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини маҳалланинг ўзида кўриб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўради, маҳалла даражасида ҳал этиш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатларни порталга киритади;
б) порталга киритилган мурожаатлар автоматик равишда ёки Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан (мурожаатда ваколатли орган кўрсатилмаганда) тегишли ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;
в) ваколатли органлар портал орқали келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқади ҳамда натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
г) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил:
порталга киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мурожаатлар таҳлили асосида ҳудудлар ва соҳалар кесимида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таклифлар киритиб боради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
3. Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш схемаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
4. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бошқарув ходимларининг чекланган сони 101 та штат бирлиги миқдорида белгилансин ва уларнинг қўшимча 15 та штат бирлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
5. Белгилансинки:
а) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқланадиган режа-графиклар асосида:
тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширувларнинг қонунийлиги ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси ҳолати юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ҳокимликлар фаолиятида ўрганишлар ўтказади;
ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказади ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалаларни жойида ҳал қилиш чораларини кўради;
ваколатли органлар учун ҳудудларга чиққан ҳолда, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда текширувлар ўтказиш тартиби бўйича ўқув машғулотларини ташкил этади;
б) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
6. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар портал мазкур Фармон талабларига мувофиқ такомиллаштирилиши ва «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро платформасига интеграция қилинишини, шунингдек, порталнинг Mobile-ID тизими орқали идентификациялаш имкониятига эга мобил версияси яратилишини таъминласин.
7. Молия вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2022 йил 1 сентябрга қадар 2022 йил учун Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази маблағларини шакллантириш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни мақбуллаштириш ҳисобига портални такомиллаштириш, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги «Cаll-марказ» хизматини молиялаштириш, шунингдек, мазкур Фармонда назарда тутилган Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
Бунда, 2023 йилдан бошлаб порталдан фойдаланиш ва Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги «Cаll-марказ» хизмати фаолияти Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
8. Адлия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги фаолиятни тартибга солувчи талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда рухсатномага эга ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳамда ер қаъри давлат фонди кадастрига киритилган ер участкаларининг рўйхатларини шакллантирсин.
Бунда, шакллантирилган рўйхатларга асосан:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли ер участкаларини Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин;
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тегишли ер участкалари ажратилгандан сўнг бир ой муддатда тадбиркорлик субъектларига ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
11. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил икки ой муддатда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил қилиш, унинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Қосимов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 27 июль,
ПФ-178-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Тадбиркорлик субъектлари
Мустақил равишда мурожаатни «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталига (кейинги ўринларда — портал) киритади.
Савдо-саноат палатасининг «Call-марказ» хизматига, сайёр қабулларда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ҳамда ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилади.
Зарурат бўлганда
2-босқич
Савдо-саноат палатаси «Call-маркази» хизмати
Тадбиркорлик субъектларининг оғзаки мурожаатларини ишонч телефони орқали қабул қилади ва тегишли ваколатли органлар кўриб чиқиши учун порталга киритади.
1 кун муддатда
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ҳудудий шуъбалари
Сайёр қабулларда қабул қилинган мурожаатларни порталга киритади.
Ҳоким ёрдамчилари
Маҳалла даражасида ҳал этиш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатларни порталга киритади.
3-босқич
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ҳудудий шуъбалари
Портал орқали келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш чораларини кўради.
Кўриб чиқиш натижалари юзасидан тегишли маълумотлар ва қабул қилинган қарорларни порталга жойлаштиради.
15 кун муддатда
5-босқич
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг ҳудудий шуъбалари
Порталга киритилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат қилади.
Ваколатли органлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланганда, айбдор шахсларга тегишли таъсир чораларини қўллайди.
Мунтазам равишда
6-босқич
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси
Порталга келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шароитларни ҳудудлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилади ва тизимлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Ҳар ойда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июлдаги ПФ-178-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5690-сон Фармонига 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудудий шуъбалари
70
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шуъбаси
6
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш шуъбаси
5
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш шуъбаси
3
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш шуъбаси
5
Ташкилий-назорат, маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш ва коммуникация технологияларини жорий этиш шуъбаси
3
Жамоатчилик билан ишлаш шуъбаси
2
Биринчи бўлим
1
Кадрлар билан ишлаш бўйича бош инспектор
1
Молия шуъбаси
2
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 101 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг умумий сони — 40 нафар, шундан мурожаатлар билан ишлайдиган операторлар сони — 15 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг
штатлар жадвали
Т/р
Лавозимнинг номланиши
Бирликлар сони
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
1
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари — девон раҳбари
1
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари
1
Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шуъбаси
4.
Бош инспектор
1
5.
Етакчи инспектор
5
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш шуъбаси
6.
Бош инспектор
1
7.
Етакчи инспектор
2
Ташкилий-назорат, маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш ва коммуникация технологияларини жорий этиш шуъбаси
8.
Бош инспектор
1
9.
Етакчи инспектор
2
Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш шуъбаси
10.
Бош инспектор
1
11.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувларини мувофиқлаштириш шуъбаси
12.
Бош инспектор
1
13.
Етакчи инспектор
4
Жамоатчилик билан ишлаш шуъбаси
14.
Бош инспектор
1
15.
Етакчи инспектор
1
Биринчи бўлим
16.
Етакчи инспектор
1
Кадрлар билан ишлаш бўйича бош инспектор
17.
Бош инспектор
1
Молия шуъбаси
18.
Бухгалтер
1
19.
Моддий бухгалтер (кассир)
1
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шуъбаси
20.
Бош инспектор
1
21.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Андижон вилоятидаги шуъбаси
22.
Бош инспектор
1
23.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Бухоро вилоятидаги шуъбаси
24.
Бош инспектор
1
25.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоятидаги шуъбаси
26.
Бош инспектор
1
27.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қашқадарё вилоятидаги шуъбаси
28.
Бош инспектор
1
29.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятидаги шуъбаси
30.
Бош инспектор
1
31.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятидаги шуъбаси
32.
Бош инспектор
1
33.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Самарқанд вилоятидаги шуъбаси
34.
Бош инспектор
1
35.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сурхондарё вилоятидаги шуъбаси
36.
Бош инспектор
1
37.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилоятидаги шуъбаси
38.
Бош инспектор
1
39.
Етакчи инспектор
3
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент вилоятидаги шуъбаси
40.
Бош инспектор
1
41.
Етакчи инспектор
5
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Фарғона вилоятидаги шуъбаси
42.
Бош инспектор
1
43.
Етакчи инспектор
4
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилоятидаги шуъбаси
44.
Бош инспектор
1
45.
Етакчи инспектор
3
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Тошкент шаҳридаги шуъбаси
46.
Бош инспектор
1
47.
Етакчи инспектор
5
Жами
101
».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-62-сон қарорига 2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига 2-ИЛОВА
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Директор*
Директорнинг биринчи ўринбосари
Директор ўринбосари
Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил қилиш ва ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бошқармаси
5
Аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси
Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бошқармаси
5
Бухгалтерия
2
Комплаенс назорат бўйича бош мутахассис
1
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими
Хорижий ҳамкорлик ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш бошқармаси
5
Субсидияларни тайинлаш ва тўлашни мониторинг қилиш бўлими
Юридик бюро
2
Назорат инспекцияси
3
Маъмурий ва хўжалик фаолият бўйича бош мутахассис
1
Ахборот хизмати
2
Агентликнинг бошқарув ходимлари сони — 62 нафар.
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
* Агентликнинг бошқарув ходимлари умумий сонига киритилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига 3-ИЛОВА
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарма бошлиғи
Бошқарма бошлиғи ўринбосари — Йиғма бўлим бошлиғи
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўлими
2
Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йиғма бўлими
2
Ижро назорати ва кадр масалалари бўйича бош мутахассис
1
Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими
2
Бухгалтерия
2
Маҳаллалар драйверларини аниқлаш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўлими
2
Маҳаллаларда мурожаатлар билан ишлаш ва интерактив хизматлар кўрсатиш бўлими
1
Бош юрисконсульт
1
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 15 нафар.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 210 нафар.
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 62-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 41-позиция билан тўлдирилсин:
«
41.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари томонидан қўлланилган жарималар суммаси ҳамда улар томонидан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар асосида судлар томонидан қўлланилган жарималар суммаси
100
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2022 й., 06/22/178/0681-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)