Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони, «Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПҚ-4984-сон ҳамда «Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Субсидия бериш юзасидан аризани киритиш ва кўриб чиқиш шартлари, қарор қабул қилиш ва субсидия бериш тартибини назарда тутувчи:
Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
2. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси:
Молия вазирлиги билан биргаликда «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 июль,
368-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспорт қилувчи қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
субсидия — экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспорт қилувчи қоракўлчилик субъектларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам;
қоракўлчилик субъектлари — қоракўл зотли қўйларни парвариш қилувчи ҳамда қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;
қоракўл тери — қоракўл зотига мансуб она (совлиқ) қўйлардан туғилган қўзилардан олинадиган хомашё;
қоракўлча тери — асосий подага яроқсиз она (совлиқ) қўйларни бўрдоқига боқиб ва уруғлантириб, бўғозликнинг 130-135 кунлигида сўйилиши натижасида олинадиган хомашё.
3. Субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан берилади.
4. Қоракўл ва қоракўлча терини ўзи етиштирмасдан аҳоли ва бошқа қоракўлчилик субъектларидан харид қилган ёки қоракўл ва қоракўлча терини экспортга йўналтирмаган қоракўлчилик субъектларига субсидия берилмайди.
5. Субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида берилади.
2-боб. Субсидия бериш шартлари
6. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга йўналтирувчи қоракўлчилик субъектлари субсидия олувчилар ҳисобланади.
7. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспорт қилувчи қоракўлчилик субъектларига ҳар молия йилида кейинги молия йилига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйидаги миқдорда бир марталик субсидия берилади:
қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўл тери учун 50 минг сўмдан;
қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган ҳар бир дона қоракўлча тери учун 75 минг сўмдан.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия бериш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.
3-боб. Субсидия бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
9. Қоракўлчилик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) субсидия беришни сўраб мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза топширади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномаси нусхаси;
экспорт шартномаси бўйича қоракўлчилик субъекти ҳисобварағига келиб тушган пул ўтказмалари ҳақидаги банк маълумотномаси.
10. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита, электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилади.
11. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
12. Қоракўлчилик субъектларидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
13. Қўмита экспорт қилинган маҳсулотлар ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаларини давлат божхона хизмати органларидан тегишли сўровномалар юбориш орқали олади.
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни ичида ариза берувчига тегишлича электрон шаклда ёки почта хизмати орқали аризани кўриб чиқиш рад этилганлиги тўғрисида жавоб хатини юборади.
16. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида қоракўлчилик субъектлари томонидан етиштирилган ҳамда экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери сонини ўрганади ҳамда натижаси бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса қилиб, бир иш кунида ариза берувчига бу ҳақда хабар юборади.
17. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарда субсидия суммаси кўрсатилиши зарур.
18. Қоракўлчилик субъектига субсидия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
қоракўлчилик субъектининг мазкур Низомда белгиланган талабларга мос келмаслиги;
қоракўлчилик субъекти томонидан сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги ёки ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги.
19. Мазкур Низомнинг 14-бандида қайд этилганидан бошқа асосларда субсидия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
20. Субсидия бериш рад этилган қоракўлчилик субъекти хабарда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган тақдирда субсидия олиш учун Қўмитага ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
Бунда аризалар Қўмита томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
21. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
4-боб. Субсидияни бериш тартиби
22. Қўмита субсидия бериш тўғрисида хулоса қабул қилингандан сўнг бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия бериш тўғрисида буюртманомани тақдим этади.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир иш куни ичида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
24. Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар бир иш куни ичида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.
25. Молия йили якуни бўйича Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
26. Қўмита томонидан субсидия берилган қоракўлчилик субъектлари реестри юритиб борилади.
27. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, Қўмита томонидан уч иш куни ичида унга тегишли ёзувлар киритилиши лозим.
28. Қўмита маълумотларнинг реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгилаб борилишига масъул ҳисобланади.
281. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қоракўл ва қоракўлча териларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
29. Субсидия олувчиларга бериладиган субсидиянинг Қўмита томонидан етказилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
30. Қоракўлчилик субъекти субсидия берилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(қоракўлчилик субъектлари)

Субсидия олишда талаб этиладиган барча зарур ҳужжатларни ариза билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига топшириш.

Йил давомида

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

1. Қоракўлчилик субъекти томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, уларни жавоб хати билан қайтариш.

1 иш куни ичида

2. Қоракўлчилик субъекти томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, уларни ўрганиб чиқиш.

5 иш куни ичида

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

1. Ўрганиш натижасида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса ҳақида ариза берувчига хабар юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия олиш тўғрисида буюртманома бериш.

Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Республика бюджетидан тегишли субсидия суммасини Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш.

Буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

Қоракўлчилик субъектининг ҳисобварағига тегишли субсидия суммасини ўтказиш.

Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушгандан бошлаб 1 иш куни ичида

Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига _______________________дан ‎
‎(қоракўлчилик субъектнинг номи)

Ариза

_______________________________________________ (қоракўлчилик субъектнинг номи) томонидан етиштирилиб, ______________________га (мамлакат номи) умумий қиймати _______________________ (валюта)га тенг, ТИФ ТН коди ____________________ бўлган _____________________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар) экспорт қилинди.

___________________________________________ томонидан (қоракўлчилик субъектнинг номи) етиштирилиб, экспорт қилинган ____ дона ___________________ териси (маҳсулотнинг номи) учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан субсидия берилишини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ______________________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ______________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги _____________________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинди:

қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномаси нусхаси;

экспорт шартномаси бўйича қоракўлчилик субъекти ҳисоб варағига келиб тушган пул ўтказмалари ҳақидаги банк маълумотномаси;

_______________________ раҳбари _________________________ (Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: (____)______________

____________________________________________________(имзо)

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидия бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қоракўлчилик кластерларига яйлов ерларида шахтали ва тик қудуқлар ҳамда сув тортиш учун насос станцияларини (кейинги ўринларда — сув иншоотлари) янгидан қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидия бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
субсидия — яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга қоракўлчилик кластерига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам;
сув кўтариш лентаси — шахтали қудуқдан сув чиқарувчи ясси тасма;
тик қудуқ — ер ости чуқур қатламидаги сув манбасидан электр насоси орқали ер устига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ;
шахтали қудуқ — ер ости биринчи қатламидаги сув манбасидан сув кўтариш лентаси орқали ер устига сув чиқариш учун қазилган қудуқ;
қоракўлчилик кластери — республиканинг яйловларга эга бўлган барча ҳудудларида озиқа базасини яратган ҳолда, майда шохли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишга ихтисослашган кластер.
3. Субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тегишли бўлмаган ер майдонларида қазилган сув чиқариш қудуқларига субсидия ажратилмайди.
5. Субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида берилади.
2-боб. Субсидия бериш шартлари
6. Яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишни амалга оширган қоракўлчилик кластерлари субсидия олувчилар ҳисобланади.
7. Яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишни амалга оширган қоракўлчилик кластерларига ҳар молия йилида кейинги молия йилига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 120 млн сўмгача бир марталик субсидия берилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчиларга субсидия бериш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.
3-боб. Субсидия бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
9. Қоракўлчилик кластерлари Қўмитага субсидия беришни сўраб мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза топширади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бажарувчи ташкилот билан тузилган шартнома;
ресурс тежамкор ускуналар, сув кўтариш лентаси ёки бошқа ускуналар сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;
яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида лойиҳалаштириш ташкилотининг хулосаси (экспертиза хулосаси) нусхаси;
кооперация орқали яйлов ерларидан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган яйлов ижара шартнома нусхаси.
10. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита, электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилади.
11. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
12. Ариза берувчидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
13. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага электрон шаклда ёки почта хизмати орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни ичида ариза берувчига тегишлича электрон шаклда ёки почта хизмати орқали аризани кўриб чиқиш рад этилганлиги тўғрисида жавоб хатини юборади.
15. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида яйлов ерларида сув иншоотлари қурилганлигини (реконструкция қилинганлигини) ўрганади ҳамда натижаси бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса қилиб, бир иш кунида ариза берувчига бу ҳақда хабар юборади.
16. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарда субсидия суммаси кўрсатилиши зарур.
17. Қоракўлчилик кластерига субсидия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
қоракўлчилик кластерининг мазкур Низомда белгиланган талабларга мос келмаслиги;
қоракўлчилик кластери томонидан сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги ёки ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги.
18. Мазкур Низомнинг 18-бандида қайд этилганидан бошқа асосларда субсидия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
19. Субсидия бериш рад этилган қоракўлчилик кластери хабарда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган тақдирда субсидия олиш учун Қўмитага ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
Бунда аризалар Қўмита томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
20. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
4-боб. Субсидияни тўлаш тартиби
21. Қўмита субсидия бериш тўғрисида хулоса қабул қилингандан сўнг бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия бериш тўғрисида буюртманомани тақдим этади.
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир иш куни ичида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.
23. Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар бир иш куни ичида қоракўлчилик кластерларининг тижорат банкларидаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.
24. Молия йили якуни бўйича Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
25. Қўмита:
ўзига тегишли яйлов ерларидаги сув иншоотларини хатловдан ўтказади ва уларнинг реестрини юритади;
келгуси йилда яйлов ерларида сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича туманлар, ҳудудлар ҳамда қоракўлчилик кластерлари кесимида яйлов ер майдони ва сув манбаи кўрсатилган ҳолда, ҳудудий манзилли рўйхатни тасдиқлайди.
Тасдиқланган манзилли рўйхат ҳар йили 1 февралга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилинади.
26. Қўмита томонидан субсидия берилган қоракўлчилик кластерлари реестри юритиб борилади.
27. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда Қўмита томонидан уч иш куни ичида унга тегишли ёзувлар киритилиши лозим.
28. Қўмита маълумотларнинг реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгилаб борилишига масъул ҳисобланади.
281. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қоракўл ва қоракўлча териларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
29. Субсидия олувчиларга бериладиган субсидиянинг Қўмита томонидан етказилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
30. Қоракўлчилик кластери субсидия берилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлари учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлари учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(қоракўлчилик кластери)

Субсидия олишда талаб этиладиган барча зарур ҳужжатларни ариза билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига топшириш.

Йил давомида

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

1. Қоракўлчилик кластерлари томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, уларни жавоб хати билан қайтариш.

1 иш куни ичида

2. Қоракўлчилик кластерлари томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, уларни ўрганиб чиқиш.

5 иш куни ичида

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

1. Ўрганиш натижасида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса ҳақида ариза берувчига хабар юбориш.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома бериш.

Хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Республика бюджетидан тегишли субсидия суммасини Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш.

Буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

Қоракўлчилик кластерларининг ҳисобварағига тегишли субсидия» суммасини ўтказиш.

Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушгандан бошлаб 1 иш куни ичида

Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлари учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига _______________________дан
‎(қоракўлчилик кластери номи)

Ариза

_______________________________________________ (қоракўлчилик кластери номи) томонидан ________га. яйловларда янгидан тик ва шахтали қудуқлар бурғиланди, (қазилди) ёки реконструкция қилинди, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қурилди ёки реконструкция қилинди.

___________________________________________ томонидан (қоракўлчилик кластери номи) бурғиланган, қазилган ёки реконструкция қилинган қудуқлар, қурилган ёки реконструкция қилинган насос станциялари учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан субсидия берилишини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни ______________________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ______________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги ________________________ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бажарувчи корхона билан тузилган шартнома;

қурилиш (реконструкция) сметаси;

ресурс тежамкор ускуналар, сув кўтариш лентаси ёки бошқа ускуналар сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;

яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида лойиҳалаштириш ташкилотининг хулоса (экспертиза хулосаси) нусхаси;

кооперация орқали яйлов ерларидан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган яйлов ижара шартнома нусхаси.

_______________________ раҳбари _________________________ (Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: (____)______________

____________________________________________________(имзо)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/368/0604-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)