1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ижтимоий — ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида юридик шахс бўлмаган, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — «Аёллар дафтари» жамғармаси) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш, ушбу хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш, мазкур чора-тадбирлар ижроси устидан мониторинг ўрнатиш ҳамда «Аёллар дафтари» рўйхатидан чиқариш тартибини назарда тутувчи «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда — Низом) 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
«Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, уй-жой шароитини яхшилашга, тиббий ва психологик ёрдамга ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож тоифаларга ажратилади;
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва ёрдам бериш тарзидаги ижтимоий ёрдам турлари жорий этилади;
малакали психологлар (умумий ўрта таълим ташкилотлари психологлари бундан мустасно), ҳуқуқшунос ва адвокатлар кўмагида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича семинарлар ташкил этиш, хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳнома, ID-карта (биометрик паспорт) олишда тўловларни тўлаб бериш, зарур ҳолларда, судга даъво аризалари киритилишида кўмаклашиш ва давлат божини тўлаб бериш билан боғлиқ харажатлар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа масъул вазирлик ва идораларга «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги вазифаларни устувор равишда амалга ошириш юклатилсин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 09/25/462/0650-сон)
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиши учун кўмаклашиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
турар жой ижараси учун компенсация тўлаш;
ижтимоий уйларга жойлаштириш ва уларнинг уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашиш;
тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратсин.
а) «Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, йиллик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) томонидан амалга оширилади. Бунда:
«Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатларнинг йиллик параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади;
(4-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
«Аёллар дафтари» жамғармасининг тақсимланган даромад ва харажатларнинг йиллик параметрлари Васийлик кенгаши томонидан маҳаллалардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
(4-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
б) Васийлик кенгаши аъзолари жамғармани бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;
в) «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ маблағларни тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 09/25/462/0650-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 09/25/462/0650-сон)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари харажатларини молиялаштиришга етарли бўлган миқдорда «Аёллар дафтари» жамғармасига маблағ йўналтириш юзасидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 09/25/462/0650-сон)
7. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандлари ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситалари олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосаси ва сектор раҳбари тавсияси билан тиббий муолажа харажатлари «Аёллар дафтари» жамғармаси ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.
2024 йил 1 ноябрдан бошлаб хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 527-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/527/0645-сон)
8. «Аёллар дафтари» юритилиши бўйича секторлар раҳбарлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2025 й., 09/25/462/0650-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда:
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мазкур қарор билан жорий этилган янги тартибни амалиётга жорий этиш чораларини кўрсин;
жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, хусусан, аёлларга тушунтириш, шунингдек, «Аёллар дафтари» билан ишлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштирсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 сентябрдаги 466-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
11. «Аёллар дафтари» билан ишлаш электрон тизими Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши йўлга қўйилсин ва ушбу тизим орқали қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилсин:
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
ушбу мурожаатни кўриб чиқиш натижалари, агарда мурожаатни қаноатлантириш рад этилган бўлса, рад этиш асослари;
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдам турлари;
«Аёллар дафтари» орқали ёрдам кўрсатилаётган хотин-қизларнинг рўйхати ва уларнинг ҳар бирига кўрсатилган ёрдамларнинг аниқ турлари, ҳажми ҳамда келгусида режалаштирилаётган тадбирлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар «Аёллар дафтари» билан ишлаш электрон тизими тўлиқ ишга туширилиши ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин;
2022 йил 1 сентябрга қадар «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш ҳамда ушбу чора-тадбирларнинг ижросини мониторинг қилиш, «Аёллар дафтари»дан чиқаришда имкон қадар инсон омилини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизлар тоифаларини шакллантириш ва уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Аёллар дафтари» тизими — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда иштиёқи бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назорат қилиб бориш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
«Аёллар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик қўллаб-қувватлаш, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ҳамда иштиёқи бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назорат қилиб бориш бўйича маълумотлар базаси;
индивидуал дастур — «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қиз ҳамда уларга кўрсатиладиган амалий ёрдам турлари, даври (санаси), миқдори (суммаси, фоизи ва бошқалар) ва амалий ёрдамлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар мажмуи.
3. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш
1-тоифа: ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар — бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган ва даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
2-тоифа: тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган хотин-қизлар. Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизлар деганда бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёки ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлар тушунилади;
3-тоифа: уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар — нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган ёхуд уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
4-тоифа: тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар — руҳий ҳолатини яхшилашга муҳтож (низоли оилаларда яшовчи, профилактик, наркологик ҳисобда турган ва миграциядан қайтган хотин-қизлар, ёлғиз аёллар ва бошқалар) ёки Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги жарроҳлик амалиётисиз даволашга ёхуд жарроҳлик амалиётини ўтказишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
5-тоифа: ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган, ажрим, яраштирув, суд, алимент ва бошқа шу каби масалаларда маслаҳат ва амалий ёрдам олишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Бунда «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизлар юқорида белгиланган тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин.
5. «Аёллар дафтари»га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
6. Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади:
«маҳалла еттилиги» ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ анкета-сўровнома асосида барча йўналишдаги муаммоларни ҳар йили январь ойида уйма-уй юриш орқали;
хотин-қизларнинг «маҳалла еттилиги»га мурожаатлари, шу жумладан, «Аёллар дафтари» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали.
7. Анкета-сўровномалар тўлдирилгандан сўнг «маҳалла еттилиги» томонидан уч кун муддатда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.
8. «Маҳалла еттилиги» томонидан уч кундан ошмаган муддатда «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ушбу Низомга 3-иловада белгиланган талаблар асосида шакллантирилади ва тасдиқланади ёки асослантирилган ҳолда «Аёллар дафтари»га киритиш рад этилади.
Мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ индивидуал дастур ишлаб чиқилади ва масъул ташкилотлар билан келишилган ҳолда «маҳалла еттилиги» томонидан тасдиқланади.
«Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантиришда устуворлик илгари «Аёллар дафтари»га киритилмаган ва Ижтимоий реестрга киритилган хотин-қизларга берилади.
10. Ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ туман (шаҳар) миқёсидаги рўйхат шакллантирилади. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи томонидан муаммоларни бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади.
11. Тасдиқланган рўйхатлар «маҳалла еттилиги» томонидан уч кундан ошмаган муддатда ахборот тизимига киритилади.
Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда «маҳалла еттилиги» аъзолари «Аёллар дафтари»га маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ёрдам бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ахборот тизимига киритилади ва шундан сўнг бажарилган ҳисобланади. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга белгиланган тартибда ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан барча ҳисоботлар ахборот тизимида шакллантирилади.
12. «Аёллар дафтари» ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича юритилади.
13. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишлари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тартиб асосида амалга оширилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ижтимоий хизмат (ёрдам) турларидан ташқари уларга жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда қўшимча ёрдам берилиши мумкин.
а) туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда хотин-қизлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;
б) туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш;
в) туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан кооперативларга жалб этиш;
г) туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, Касбий таълим агентлиги тизимидаги туман (шаҳар)да жойлашган касбий таълим ташкилотлари, Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш.
Ушбу бандда кўрсатилган кўмаклашиш чоралари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
а) Савдо-саноат палатаси, АТ «Халқ банки», Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ва тегишли нодавлат ўқув марказлари жойларда ўқув курсларини ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади;
б) «Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) филиаллари орқали хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва тижорат банклари маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратилади.
Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ҳамда тадбиркорлигини йўлга қўйган ёки ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган хотин-қизларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарур хомашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасидаги кредитлар нақд пулда берилиши мумкин.
АТ «Халқ банки» «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, ушбу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистика ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.
АТ «Халқ банки» Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ишлари самарадорлигини ўрганади ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради;
в) «Аёллар дафтари»га киритилган, бироқ кредит олишни рад қилган хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ресурслар ҳисобидан йиллик 14 фоизлик ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин ёки уларга якка тартибда амалий ёрдам бериш, жумладан, касб-ҳунарга ўргатиш ва субсидиялар ажратиш, бўш иш ўринларига жойлаштириш ва бошқалар орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Бунда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ресурслар ҳисобидан 225 миллион сўмдан ортиқ, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган тартиб асосида кредит ажратилиши мумкин.
Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир хотин-қиз учун 50 миллион сўмгача миқдорга мутаносиб равишда белгиланади.
а) «Аёллар дафтари»нинг мазкур тоифасига киритилган хотин-қизлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари маблағлари ёки ҳомийлик хайриялари ҳисобидан уй-жой билан таъминланиши мумкин;
б) «Аёллар дафтари»га киритилган, оиласи Ижтимоий реестрда турувчи хотин-қизларга «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан турар жой учун ижара компенсацияси тўлаб берилади.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари «хонадонбай» ўрганилади ҳамда ўрганиш натижалари бўйича «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида турар жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар шакллантирилади.
Мазкур талабномалар ҳамда «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга турар жой учун ижара компенсацияси белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Бунда:
турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тегишли йилнинг сўнгги кунигача бўлган муддатга тузилади;
турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган хотин-қизларга «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда қоплаб берилади.
Турар жой ижараси учун тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва уларнинг бирга яшайдиган оила аъзолари бошқа дастурлар доирасида, ҳомийлик ёки бошқа маблағлар ҳисобидан турар жой билан таъминланган ёхуд турар жой шароитларини яхшилаш бўйича ижтимоий ёрдам (кўмак) олган ёки имтиёзлардан фойдаланган хотин-қизларга мазкур Низом асосида турар жой ижара компенсацияси ажратилмайди.
Турар жой ижара компенсацияси тўлаб турилган даврда турар жой билан таъминланган ёки ижтимоий турар жойга жойлаштирилган хотин-қизларга янги турар жойга кўчиб ўтган ойдан бошлаб кейинги ойнинг биринчи санасидан турар жой ижара компенсацияси тўхтатилади. Мазкур тартиб ажратилган турар жой яшаш учун шароити мавжуд бўлган ҳолда хотин-қизлар томонидан кўчиб ўтиш рад этилган тақдирда ҳам қўлланади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий турар жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилиши ёки ҳомийлар томонидан мулк ҳуқуқи асосида турар жой билан таъминланиши мумкин.
Ушбу бандда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хотин-қизларга ижтимоий контракт асосида касб ўрганиш, меҳнат қилиш имконига эга бўлса, мустақил ёки камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари йўлланмаси асосида ишга жойлашиш бўйича ижтимоий мажбуриятлар юкланади;
в) туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ўринбосари томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда, Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган хотин-қизларнинг ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг, хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади ва нуқсон далолатномаси ҳамда таъмирлаш ёки қурилиш материалларини олиб бериш бўйича смета ишлаб чиқилиб, «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига киритилади.
Ҳар бир турар жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарлар (хизматлар, ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда маблағ ўтказиб берилади.
17. Туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ўринбосари туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари билан биргаликда маблағ ажратилган вақтдан бошлаб таъмирлаш ишлари сифатли бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади.
а) «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга тегишли ҳуқуқ ва рухсатнома (лицензия)га эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг малакали психологлари томонидан жамоавий сеанслар шаклида психологик маслаҳатлар бериб борилади.
Бунда:
низоли оилаларда яшовчи, профилактик, наркологик ҳисобида турган ва миграциядан қайтган, жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар, ёлғиз аёллар ва бошқалар психологик семинарларда иштирок этади;
10 — 30 нафар хотин-қизлар гуруҳининг 7 кунга мўлжалланган сеансда қатнашиши учун малакали психологларга «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5 бараваригача ҳамда туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 3 бараваригача тўловлар қоплаб берилади;
кўрсатилган хизматлар учун маблағлар психолог хизматини кўрсатувчи жисмоний ёки юридик шахсга туман (шаҳар) ҳокимлиги (ишчи органи — Оила ва хотин-қизлар бўлими) билан тузилган шартномага мувофиқ тўлаб берилади;
б) «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати «маҳалла еттилиги» томонидан аниқланганда, уларнинг саломатлиги ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасидан шифокор жалб қилинган ҳолда баҳоланади;
Ўрганиш натижасига кўра тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати тиббиёт ходими томонидан аниқланганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий-санитария муассасасига йўналтирилади ва стационар ёки амбулатор даволаниш масаласи ҳал этилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирмайдиган, аммо бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандларининг даволаниши билан боғлиқ бўлган харажатлар маҳалла еттилиги хулосасига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаб берилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган, имтиёзли тоифага кирадиган, вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандлари белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади;
Ижтимоий реестрга киритилган хотин-қизларга «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун БҲМнинг 50 бараваригача ҳамда жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида харажатлари қоплаб берилади;
в) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш учун электрон йўлланма берилади.
а) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган, ажрим, яраштирув, суд, алимент ва бошқа шу каби масалаларда хотин-қизлар учун малакали ҳуқуқшунос ёки адвокатлик бюроси адвокатлари томонидан жамоавий тарзда семинар (ўқув)лар ўтказилади.
Бунда 10 —30 нафар хотин-қизлар гуруҳининг бир марталик семинар (ўқув) учун вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг бир бараваригача ҳамда туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 50 фоизигача маблағлар «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади;
б) туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки фуқаролик ID-картаси (биометрик паспорти)ни олиш учун белгиланган давлат божи «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан тўлиқ миқдорда қоплаб берилади;
в) судга даъво аризалари киритилишида кўмаклашилади ва судга даъво аризалари киритилишида тўланадиган давлат божи «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан тўлиқ миқдорда қоплаб берилади.
20. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки фуқаролик ID-картасини (биометрик паспорти) олиш ҳамда судга даъво аризалари киритилишида давлат божини тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар Ижтимоий реестрда турган хотин-қизлар учун бир марта кўрсатилади.
Туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки фуқаролик ID-картасини (биометрик паспорти) олиш ҳамда судга даъво аризалари киритилишидаги давлат божи тегишли инвойс рақамли ҳисоб реквизитларига ўтказиб берилади.
21. Семинар (ўқув)ларга хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тузилган рўйхат асосида жалб этилади. Ҳар бир хотин-қиз семинарга бир маротаба жалб этилади.
22. Кўрсатилган хизматлар учун маблағлар адвокатлик тузилмасига туман (шаҳар) ҳокимлиги билан тузилган шартномага мувофиқ тўланади.
23. Хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:
прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш, ҳимоя ордери талабларининг ижросини назорат қилиш ҳамда унинг талабларини бузиб зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ваколати доирасида чора кўриш;
адлия органлари — ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
24. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга Оила ва хотин-қизлар бўлими, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, фермер кенгаши ҳамда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади:
енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш;
парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш;
деҳқончилик билан шуғулланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида ҳар томонлама кўмаклашиш;
«Томорқа хизмати» ташкилотлари ва «Дала дўконлари»ни ташкил этиш.
Мазкур бандда белгиланган мақсадлар учун субсидиялар ва кредитлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.
25. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилиши ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги маълумот бўйича юритилади.
Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилишини мониторинг қилиш мақсадида «Аёллар дафтари» тизими доирасида қўшимча маълумотларни ҳам жамлаб бориши мумкин.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳомийлик, халқаро молия институтлари грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Туман (шаҳар)лар кесимида ажратиладиган маблағлар тақсимоти ҳар чорак учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва АТ «Халқ банки» томонидан ҳар чоракдан олдинги ойнинг 20-санасига қадар туман (шаҳар) ҳокимликларига етказилади.
27. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилиши ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ маълумотнома бўйича юритилади.
шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Аёллар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар доимий ёки вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмасдан «Аёллар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади. Бунда имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тармоқларида ишга жойлашган тақдирда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган хотин-қизлар «Аёллар дафтари»дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар уч ой муддатга сақлаб қолинади.
Бунда имтиёз ва преференцияларнинг уч ойлик амал қилиш муддати хотин-қизлар ишга кирган кундан бошлаб ҳисобланади.
29. Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи «маҳалла еттилиги» билан келишилган ҳолда, мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича «Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифларни ҳар йили декабрь ойида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.
30. Хотин-қизларни «Аёллар дафтари» рўйхатидан чиқариш, «Йўл харитаси» ва индивидуал дастурга ўзгартиришлар киритиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Индивидуал дастурга ўзгартиришлар «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда киритилади.
31. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар «маҳалла еттилиги» томонидан уч кундан ошмаган муддатда ахборот тизимига киритилади.
«Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар «маҳалла еттилиги» томонидан беш кун ичида бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилинади.
6-боб. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар бажарилишининг мониторинги
32. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар бажарилиши мониторинги уларнинг индивидуал дастури орқали амалга оширилади.
Индивидуал дастур «маҳалла еттилиги» томонидан юритилади.
Анкета-сўровномалар ва индивидуал дастурнинг асл нусхалари Оила ва хотин-қизлар бўлимларида беш йил муддат давомида сақланади.
33. Индивидуал дастурда кўрсатилган тегишли чора-тадбирлар бажарилиши белгиланган масъуллар томонидан таъминланади ҳамда индивидуал дастурда қайд этиб борилади.
Мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизнинг аниқланган муаммолари бартараф этилгани ҳақидаги ҳисоботлар ҳар иш куни соат 18.00 гача ахборот тизимига киритиб борилади.
Оила ва хотин-қизлар бўлими маълумотларни кўриб чиқади, таҳлил қилади ҳамда маълумотларнинг асослилигини ўрганиш учун ҳар ўн кунда туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул бўлган ўринбосарига тақдим қилади.
34. Туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул ўринбосари ҳар ойнинг 1-санасига қадар тақдим қилинган маълумотларни ва амалга оширилган ишларни тегишли ташкилот, идоралар раҳбарлари ҳамда «маҳалла еттилиги» билан таҳлил қилади, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.
35. Туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарлари индивидуал дастурида белгиланган чора-тадбирлар бажарилиши ва унинг ҳаққонийлиги бўйича ҳар чорак якунида тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот бериб боради.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул ўринбосари, идора ва ташкилотлар раҳбари ҳисоботи эшитилиб, уларга тегишли баҳо берилади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул ўринбосари ҳар ойда якуний маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармасига тақдим қилади.
36. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар маълумотларни таҳлил қилади, қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилади.
37. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар ойда ҳудудий бошқармалардан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда таҳлил қилади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси «Аёллар дафтари»ни юритиш учун масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражадаги раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чорак якуни билан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти тақдим қилинган ахборот хатини таҳлил қилади, республика даражасида ҳал қилинадиган масалаларни ўрганади.
Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг топшириқ хати юборилади.
38. Вазирлар Маҳкамаси таҳлилий маълумот ва таклифларни кўриб чиқади ҳамда зарур ҳолларда, «Аёллар дафтари»нинг юритилиши бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилишга материаллар тайёрлайди.
39. Индивидуал дастурда қайд этилган чора-тадбирлар тўлиқ бажарилгандан сўнг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва масъуллар томонидан тасдиқланиб, хотин-қизлар рўйхати халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига «Аёллар дафтари»дан чиқариш учун киритилади.
40. «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими натижаси бўйича ҳисобот ушбу Низомга 7-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
41. Оила ва хотин-қизлар бўлими ахборот тизимида «Аёллар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди.
42. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
туман (шаҳар) даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳудудий кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари;
вилоят даражасида — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар;
республика даражасида — Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Аёллар дафтари»га киритилган бўлса, кўрсатилган амалий ёрдам тури ва чиқарилган санаси: _________________________________________________________________________________________
Туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул ўринбосари
________________________________________________
(имзо ва муҳр) ___________________ (Ф.И.О)
2.
«Аёллар дафтари»дан чиқаришнинг асоси:
Халқ депутатлари_____________ туман (шаҳар) Кенгашининг «____» _________ йилдаги ______-сон қарори
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
___________________ туман ҳокими
__________________________
Ф.И.О
_____ йил ____ ____________
_____________________ туман (шаҳар)да «Аёллар дафтари»га киритилиши таклиф этилаётган хотин-қизлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Т/р
Ф.И.О
Туғилган кун, ой, йил
Паспорт
(ID-карта) серияси ва рақами
Маҳалла номи
Яшаш манзили
I. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар
1.
1.
2.
2.
3.
3.
II. Тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган хотин-қизлар
4.
1.
5.
2.
6.
3.
III. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар
7.
1.
8.
2.
9.
3.
IV. Тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар
10.
1.
11.
2.
12.
3.
V. Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар
13.
1.
14.
2.
15.
3.
_____________ туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул ўринбосари
_____________________
__________
(имзо ва муҳр)
(Ф.И.О)
Изоҳ. Маҳаллада ҳам мазкур намуна асосида рўйхатлар шакллантирилади, туман (шаҳар) ҳокими ўрнига маҳалла раиси ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ўрнига «маҳалла еттилиги»нинг қолган аъзолари томонидан имзоланиб, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига топширилади.
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
«Аёллар дафтари»ни юритиш тартиби
СХЕМАСИ
Босқич
Амалга ошириладиган тадбирлар
Муддат
Масъуллар
Маҳалла
Туман, шаҳар
Вилоят
Республика
1-босқич
«Маҳалла еттилиги» уйма-уй юриш орқали, шунингдек, хотин-қизларнинг мурожаатлари, шу жумладан, «маҳалла еттилиги»га мурожаатлари, «Аёллар дафтари» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ўрганилади.
Ҳар йили январь ойи давомида
«Маҳалла еттилиги»
Оила ва хотин-қизлар бўлими,
бошқа мутасадди ташкилотлар
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси,
бошқа мутасадди ташкилотлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
бошқа мутасадди ташкилотлар
2-босқич
«Маҳалла еттилиги» хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади, «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилади ёки асослантирилган ҳолда «Аёллар дафтари»га киритишни рад этади, индивидуал дастур ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
3 кун муддатда
«Маҳалла еттилиги»
Туман (шаҳар) ҳокимлиги,
Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия бўлими,
Адлия бўлими,
ички ишлар органлари,
тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бошқармаси,
Адлия бошқармаси,
Ички ишлар бошқармаси, тижорат банклари,
соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа ташкилотлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
АТ «Халқ банки»,
«Микрокредит-банк» АТБ,
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар
3-босқич
Хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» тасдиқланади ҳамда ижрога қаратилади.
3 кундан ошмаган муддатда
«Маҳалла еттилиги»
Туман (шаҳар) ҳокимлиги,
Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия бўлими,
Адлия бўлими,
ички ишлар органлари ,
тиббиёт муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бошқармаси,
Адлия бошқармаси,
Ички ишлар бошқармаси, тижорат банклари,
Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
АТ «Халқ банки»,
«Микрокредит-банк» АТБ,
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар
4-босқич
Тасдиқланган рўйхатлар «маҳалла еттилиги» томонидан ахборот тизимига киритилади.
Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия бўлими,
Адлия бўлими,
ички ишлар органлари,
тиббиёт муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бошқармаси,
Адлия бошқармаси,
Ички ишлар бошқармаси, тижорат банклари,
соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа ташкилотлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
АТ «Халқ банки», «Микрокредит-банк» АТБ,
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар
6-босқич
Оила ва хотин-қизлар бўлими ахборот тизимида «Аёллар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалаларни тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди.
Мунтазам равишда
«Маҳалла еттилиги»
Оила ва хотин-қизлар бўлими
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
7-босқич
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган ҳар бир хотин-қизнинг аниқланган муаммолари бартараф этилгани ҳақидаги ҳисоботлар ахборот тизимига киритиб борилади.
Ҳар куни соат 18.00 гача
Мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари
Оила ва хотин-қизлар бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, тижорат банклари, Иқтисодиёт ва молия бўлими,
Адлия бўлими,
ички ишлар органлари,
тиббиёт муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бошқармаси,
Адлия бошқармаси,
Ички ишлар бошқармаси, тижорат банклари,
соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
АТ «Халқ банки»,
«Микрокредит-банк» АТБ,
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
бошқа мутасадди ташкилотлар
8-босқич
1. Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари индивидуал дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижроси ва унинг ҳаққонийлиги бўйича ҳар чорак якунида тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот бериб боради.
2. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида идора ва ташкилотлар раҳбари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳисоботи эшитилиб, уларга тегишли баҳо берилади.
Ҳар чорак якунида
«Маҳалла еттилиги»
Оила ва хотин-қизлар бўлими, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари,
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар
9-босқич
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, «маҳалла еттилиги» билан келишилган ҳолда, «Аёллар дафтари»дан чиқариш юзасидан таклифларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари муҳокамасига киритади.
Йил якуни бўйича декабрь ойида
«Маҳалла еттилиги»
Оила ва хотин-қизлар бўлими
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
10-босқич
«Аёллар дафтари»дан чиқариш бўйича тегишли қарор қабул қилинади.
Йил якуни бўйича декабрь ойида
«Маҳалла еттилиги»
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
11-босқич
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида «Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар «маҳалла еттилиги» томонидан ахборот тизимига киритилади.
3 кундан ошмаган муддатда
«Маҳалла еттилиги»
Оила ва хотин-қизлар бўлими
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
12-босқич
«Аёллар дафтари»дан чиқарилган хотин-қизлар «маҳалла еттилиги» томонидан бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилинади.
Қарор қабул қилингандан сўнг 5 кун ичида
«Маҳалла еттилиги»
Оила ва хотин-қизлар бўлими
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш учун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар (ёрдамлар) турларининг
РЎЙХАТИ
Т/р
Ижтимоий хизматлар (ёрдамлар) турлари
Маблағ миқдори
Молиялаштириш манбаи
Мурожаат этиладиган орган
Амалий ёрдам беришга кўмаклашувчи масъул
I. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун
1.
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш.
-
-
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари
2.
«Ваучер» тизими ва буюртма асосида касб-ҳунарга эга бўлмаган ишсиз хотин-қизларни касбга ўқитиш.
Ҳисоб-китобга кўра
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари,
«Маҳалла еттилиги»
3.
Тадбиркорлик субъектларига — ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида тўлов тўлаш учун субсидия ажратиш.
Бир ойлик ўртача даромади миқдорида
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари
4.
Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган хотин-қизларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш, шунингдек, суғориш воситаларини харид қилиш ҳамда уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратиш.*
1. Енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун — БҲМнинг 30 бараваригача.
2. Суғориш воситаларини харид қилиш учун — БҲМнинг 10 бараваригача.
3. Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — БҲМнинг 3 бараваригача.
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
«Маҳалла еттилиги»
5.
Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган хотин-қизларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун субсидия ажратиш.*
БҲМнинг 10 бараваригача
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
«Маҳалла еттилиги»
6.
«Уста — шогирд» анъаналари асосида хотин-қизларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.*
БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
«Маҳалла еттилиги»
7.
Усталарга — ўзларининг интернет сайтларини яратиш, маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.*
БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваригача
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
«Маҳалла еттилиги»
8.
Ишсизларга олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун субсидия ажратиш.*
БҲМнинг 10 бараваригача
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
«Маҳалла еттилиги»
9.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган хотин-қизларни иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилиш учун субсидия ажратиш.*
Ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари миқдорида
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
«Маҳалла еттилиги»
10.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларни ишга қабул қилиш учун субсидия ажратиш.*
Ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари миқдорида бир марталик
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
«Маҳалла еттилиги»
11.
Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун субсидия ажратиш.*
Ҳар бир мослаштирилган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
«Маҳалла еттилиги»
12.
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш.*
Ҳар бир хотин-қиз учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари миқдорида
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
«Маҳалла еттилиги»
13.
Ўрта тадбиркорлик субъектларини ташкил этган хотин-қизларга имтиёзли кредит ажратиш орқали янги иш ўринларини яратиш ҳамда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш.
Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларга хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.
БҲМнинг 60 бараваригача
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
II. Тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган хотин-қизлар учун
15.
Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун тижорат банки кредитини ажратиш.
ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахсларга 50 миллион сўмгача
«Аёллар дафтари»га киритилган, бироқ кредит олишни рад қилган хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларини молиялаштириш учун банк кредитини ажратиш.
Таъсисчилари таркибида аёллар улуши 50 фоиз ва ундан юқорини ташкил қилган ва (ёки) раҳбари аёл киши бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг камида 10 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига кредит ажратиш.
Ўзини ўзи банд қилган хотин-қизларга «Бизнесга биринчи қадам» дастури доирасида кредит ажратиш.
17 миллион сўмгача
Жалб қилинган ресурс маблағлари,
аввалги йилларда ажратилган кредитларнинг қайтган қисми ҳисобидан шаклланган ресурс маблағлари,
банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан
«Ўзмиллийбанк» АЖ,
«Асака банк» АЖ,
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ,
«Агробанк» АТБ,
АТ «Халқ банки»,
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,
АТ «Алоқабанк»,
«Туронбанк» АТБ,
«Микрокредитбанк» АТБ
Онлайн
(ҳоким ёрдамчиси)
21.
Ўзини ўзи банд қилган ёки кичик тадбиркорлик субъектини ташкил этган хотин-қизларга «Маҳалла лойиҳаси» дастурига асосан кредит ажратиш.
50 миллион сўмгача
Жалб қилинган ресурс маблағлари,
аввалги йилларда ажратилган кредитларнинг қайтган қисми ҳисобидан шаклланган ресурс маблағлари,
банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан
«Ўзмиллийбанк» АЖ,
«Асака банк» АЖ,
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ,
«Агробанк» АТБ,
АТ «Халқ банки»,
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,
АТ «Алоқабанк»,
«Туронбанк» АТБ,
«Микрокредитбанк» АТБ
Маҳалла банкири
22.
Кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этган хотин-қизларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзи кредитлар ажратиш.
Юридик шахслар учун 300 миллион сўмгача
Жалб қилинган ресурс маблағлари, аввалги йилларда ажратилган кредитларнинг қайтган қисми ҳисобидан шаклланган ресурс маблағлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари
АТ «Халқ банки»,
«Микрокредитбанк» АТБ
Ҳоким ёрдамчиси
23.
Юридик шахс ва тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижарага олишларида зарур маълумотларни бериш баробарида тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш орқали амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.
-
-
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
«Маҳалла еттилиги»
III. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар учун
24.
Ижтимоий реестрга киритилган хотин-қизларга турар жой ижараси учун компенсация тўлаш.**
(Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
25.
Ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштириш.
-
-
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
26.
Уй-жой билан таъминлаш.***
Ҳисоб-китобга кўра
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари маблағлари, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари
«Маҳалла еттилиги»
27.
Ижтимоий реестрга киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлар уй-жойини таъмирлаш.
БҲМнинг 50 бараваригача миқдорида
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
28.
Ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарори талаблари асосида уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални тўлаш
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси)
Хотин-қизлар фаоли
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сон қарори талаблари асосида белгиланган миқдорда фоиз тўловларининг бир қисми
Давлат бюджети маблағлари
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси)
Хотин-қизлар фаоли
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонқарориталаблари асосида бошланғич бадални тўлаш: уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида
Давлат бюджети маблағлари
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш комиссия)
Хотин-қизлар фаоли
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори талаблари асосида белгиланган миқдорда фоиз тўловларининг бир қисми
Давлат бюджети маблағлари
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
(субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш комиссия)
Хотин-қизлар фаоли
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони талаблари асосида бошланғич бадални тўлаш: 32 миллион сўм
Давлат бюджети маблағлари
Адлия вазирлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Хотин-қизлар фаоли
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони талаблари асосида белгиланган миқдорда фоиз тўловларининг бир қисми
Давлат бюджети маблағлари
Адлия вазирлиги ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Хотин-қизлар фаоли
IV. Тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун
29.
Даволаниш учун электрон йўлланма бериш.
Ҳисоб-китобга кўра
Давлат бюджети
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Маҳалла еттилиги»
30.
Ижтимоий реестрга киритилган хотин-қизларнинг жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
31.
Тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан стационар ёки амбулатор даволаш.
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Хотин-қизлар фаоли
32.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган, имтиёзли тоифага ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларини ўрнатилган тартибда электрон навбатга қўйиш орқали вилоят ёки республика даражасида тиббий муассасаларда даволаш.
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
Давлат бюджети маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Хотин-қизлар фаоли
33.
Малакали психологлар томонидан хотин-қизларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш.
10 — 30 нафар хотин-қизлар гуруҳи учун 7 кунлик сеанс учун: вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5 бараваригача;
туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 3 бараваригача.
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари
«Маҳалла еттилиги»
V. Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун
34.
Ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
10 — 30 нафар хотин-қизлар гуруҳи учун ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тегишли ҳуқуқий муаммолари бўйича тушунтириш бериш юзасидан бир марталик семинар (ўқув) учун:
вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг бир бараваригача;
туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 50 фоизигача;
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
Ички ишлар вазирлиги,
Адлия вазирлиги
«Маҳалла еттилиги»
35.
Ижтимоий реестрга киритилган хотин-қизларга ва (ёки) уларнинг фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва (ёки) фуқаролик паспортини (ID-карта) олишда тўловларини тўлаб бериш.
Белгиланган миқдордаги давлат божи
«Аёллар дафтари» жамғармаси
36.
Судга даъво аризалари киритилишида кўмаклашиш ва давлат божини тўлаб бериш.
37.
Ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш.
-
-
Прокуратура, суд ва адлия органлари
«Маҳалла еттилиги»
38.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш, ҳимоя ордери талабларининг ижросини назорат қилиш ҳамда унинг талабларини бузиб зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ваколати доирасида чора кўриш.
-
-
Ички ишлар вазирлиги
Профилактика инспектори
39.
Алимент тўловларини ундириш бўйича ҳуқуқий ёрдам бериш.
-
-
Мажбурий ижро бюроси
«Маҳалла еттилиги»
40.
«Аёллар дафтари» ва Ижтимоий реестрга киритилган хотин-қизларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш.
-
-
Адлия вазирлиги
Адлия органлари
«Аёллар дафтари»га киритилган барча хотин-қизлар учун
41.
Захирага қайтарилган ёки янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер участкалари деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 10 йилга ижарага бериш.
Бунда электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган, «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган эхтиёжманд хотин-қизларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.*
-
-
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
«Маҳалла еттилиги»
42.
Ижтимоий реестрга киритилган 30 ёшдан ошган ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш.
БҲМнинг 100 бараваригача
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
43.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш ҳамда эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарларга юбориш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
44.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг олий таълим ташкилотларида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига тўлов-контрактини тўлаб бериш.
Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда бир марта
«Аёллар дафтари» жамғармаси
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
«Маҳалла еттилиги»
45.
Ижтимоий реестр ёхуд «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда ўзи мустақил равишда хорижга ишга кетаётган, шунингдек, ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган хотин-қизларнинг соғлиғи ва ҳаёти ҳамда бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида суғурта ташкилотларига ҳар бир суғурталанган хотин-қиз учун йилига бир марта субсидия тўлаш.
300 минг сўмгача субсидия
Миграция жамғармаси
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасини молиялаштириш ҳамда уларга субсидия, ссуда ва грантлар ажратилишининг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари
Изоҳ.
* Мазкур ёрдам турлари заруратга қараб, бошқа тоифадаги хотин-қизларга ҳам кўрсатилиши мумкин.
** «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва уларнинг бирга яшайдиган оила аъзолари бошқа дастурлар доирасида, ҳомийлик ёки бошқа маблағлар ҳисобидан уй-жой билан таъминланган ёхуд уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ижтимоий ёрдам (кўмак) олган ёки имтиёзлардан фойдаланган тақдирда, уларга мазкур Низом асосида турар жой ижара компенсацияси ажратилмайди (тўхтатилади).
*** Хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш қонунчилик ҳужжатлари билан жорий этилган тартиблар асосида бошқа манбалар ҳамда шакл (субсидия, ипотека кредитлари ва бошқалар) ва шартлар асосида амалга оширилиши мумкин.
**** Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларга имтиёзли кредит беришдан олдин улар тадбиркорлик кўникмаларига ўргатилади.
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
НАМУНА
Республика бўйича «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида
Тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган хотин-қизлар
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар
Тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар
Ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар
Жами
Режа
Амалда
Фоиз
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
режа
амалда
фоиз
2.
Андижон вилояти
режа
амалда
фоиз
3.
Бухоро вилояти
режа
амалда
фоиз
4.
Жиззах вилояти
режа
амалда
фоиз
5.
Қашқадарё вилояти
режа
амалда
фоиз
6.
Навоий вилояти
режа
амалда
фоиз
7.
Наманган вилояти
режа
амалда
фоиз
8.
Самарқанд вилояти
режа
амалда
фоиз
9.
Сирдарё вилояти
режа
амалда
фоиз
10.
Сурхондарё вилояти
режа
амалда
фоиз
11.
Тошкент вилояти
режа
амалда
фоиз
12.
Фарғона вилояти
режа
амалда
фоиз
13.
Хоразм вилояти
режа
амалда
фоиз
14.
Тошкент шаҳри
режа
амалда
фоиз
«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Республикада «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Амалга ошириладиган тадбирлар
Муддатлар
Масъуллар
1-босқич
1. Индивидуал дастурлар туман (шаҳар) «маҳалла еттилиги» томонидан юритилади.
Йил давомида
Мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари,
Оила ва хотин-қизлар бўлимлари
2. Индивидуал дастурда кўрсатилган тегишли чора-тадбирлар белгиланган масъуллар томонидан бажарилиши таъминланади ҳамда индивидуал дастурга қайд этиб борилади.
Индивидуал дастурда белгиланган муддатларда
3. Мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилгани ҳақидаги ҳисоботлар ахборот тизимига киритиб борилади.
Ҳар иш куни соат 18.00 гача
2-босқич
Оила ва хотин-қизлар бўлими маълумотларни кўриб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимига тақдим қилади.
Ҳар 10 кунда
Оила ва хотин-қизлар бўлимлари
3-босқич
Туман (шаҳар) ҳокими тақдим қилинган маълумотларни ҳамда амалга оширилган ишларни тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда «маҳалла еттилиги» билан таҳлил қилади, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.
Ҳар ойнинг 1-санасига қадар
Туман (шаҳар) ҳокими, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, «маҳалла еттилиги»
4-босқич
1. Оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари индивидуал дастурларда белгиланган чора-тадбирлар бажарилиши ва унинг ҳаққонийлиги бўйича тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот бериб боради.
Ҳар чорак якунида
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи,
идора ва ташкилотлар раҳбари
2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида идора ва ташкилотлар раҳбари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳисоботи эшитилиб, уларга тегишли баҳо берилади.
3. Оила ва хотин-қизлар бўлими якуний маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармаларига тақдим қилади.
Ҳар ойда
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари маълумотларни таҳлил қилади, қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилади
Кейинги ойнинг 5-санасига қадар
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари
6-босқич
1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бошқармалардан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан таҳлил қилади.
Ҳар ойда
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,
тегишли вазирликлар ва идоралар
2. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси «Аёллар дафтари»нинг юритилиши бўйича мутасадди бўлган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражадаги раҳбарларининг ҳисобдорлигини ҳар чорак якуни билан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
Ҳар чоракда
7-босқич
1. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти тақдим қилинган ахборот хатини таҳлил қилади, республика даражасида ҳал қилинадиган масалаларни ўрганади.
2. Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг топшириқ хати юборилади.
Ҳар чоракда
Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси,
Барча муаммолар бартараф этилиб, индивидуал дастурда қайд этилган чора-тадбирлар тўлиқ бажарилганидан сўнг у «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва масъуллар томонидан тасдиқланиб, тегишли хотин-қизлар рўйхати халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига «Аёллар дафтари»дан чиқариш учун киритилади.
Ҳар йили декабрь ойида
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, «маҳалла еттилиги»
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
1. Мазкур Низом «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — «Аёллар дафтари» жамғармаси) фаолиятини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун белгиланган тартибда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ «Аёллар дафтари» жамғармаси ташкил этилади.
3. «Аёллар дафтари» жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган ғазна ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш
Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумларнинг мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдордаги қисми;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Мазкур Низом 4-банди учинчи хатбошисида белгиланган маблағлар туман (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
6. Мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ тақсимланган маблағлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган таркибда тасдиқланган Васийлик кенгаши томонидан маҳаллалардаги аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
3-боб. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
7. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари:
ушбу Низомга 2 — 9-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатишга;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган тартибга мувофиқ хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш харажатларини молиялаштиришга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Васийлик кенгаши томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизларига — «маҳалла еттилиги» томонидан тасдиқланган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурлари асосида Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ сарфланади.
10. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул бўлган ўринбосари Васийлик кенгаши раиси, туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлимининг ходими Васийлик кенгаши масъул котиби ҳисобланади.
Васийлик кенгаши таркиби туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади.
Васийлик кенгаши раиси ва аъзолари «Аёллар дафтари» жамғармасини бошқариш фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Васийлик кенгаши раиси «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.
11. «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашининг ишчи органи — Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳисобланади.
12. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш Васийлик кенгаши қарори асосида амалга оширилади.
Васийлик кенгаши йиғилишлари кенгаш раиси, «Аёллар дафтари» жамғармаси ишчи органи ташаббусига кўра ҳамда заруратга кўра, аммо бир ойда камида бир марта ўтказилади.
13. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши йиғилишларига раислик қилади.
14. Васийлик кенгашларининг қарорлари Васийлик кенгаш йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади.
15. Васийлик кенгаши:
«Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича умумий раҳбарлик қилади ва бу борадаги фаолиятни назорат қилади;
«Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларининг маҳаллалардаги аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ва Ижтимоий реестрга киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланишини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, «Аёллар дафтари» жамғармасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
«Аёллар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини тасдиқлайди;
«Аёллар дафтари» жамғармасига ҳомийлик хайриялари, шунингдек, хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилишга кўмаклашади;
«Аёллар дафтари» жамғармасига юкланган вазифаларни кенгаш аъзолари ўртасида тақсимлайди;
«Аёллар дафтари» жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
«Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;
«Аёллар дафтари» жамғармаси фаолиятига боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.
16. «Аёллар дафтари» жамғармасининг ишчи органи:
«Аёллар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;
Васийлик кенгаши йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;
Васийлик кенгаши аъзоларига Васийлик кенгаши йиғилишининг вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради;
давлат томонидан берилган ижтимоий кўмак ва моддий ёрдам тўғрисида маълумотларни «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурида қайд этиб боради;
«Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;
Васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида «маҳалла еттилиги» орқали мурожаатчига хабар юборади;
Васийлик кенгаши қарори билан ишчи органга қўшимча вазифалар юкланиши мумкин.
4-боб. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот
17. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан юритилади.
18. «Аёллар дафтари» жамғармаси даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 163-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
19. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисоботи ҳам қабул қилинади.
20. Васийлик кенгаши раиси ҳар ойда «Аёллар дафтари» жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.
21. «Аёллар дафтари» жамғармасининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси мазкур Низом доирасида амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ўрнатади.
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгашининг
Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
3.
Лавозимига кўра
—
Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи
4.
Лавозимига кўра
—
Туман (шаҳар) солиқ инспекцияси бошлиғи
5.
Лавозимига кўра
—
Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
6.
Лавозимига кўра
—
Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи
7.
Лавозимига кўра**
—
АТ «Халқ банки» туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси
8.
Лавозимига кўра
—
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
9.
Лавозимига кўра
—
Туман фермерлар кенгаши раҳбари (келишувга кўра)
10.
Лавозимига кўра
—
Оммавий ахборот воситалари вакили (келишувга кўра)
11.
Лавозимига кўра
—
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати (келишувга кўра)
12.
Лавозимига кўра
—
Оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходими, Васийлик кенгаши масъул котиби
Изоҳ. * Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Васийлик кенгаши таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
** АТ «Халқ банки» филиали мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда Васийлик кенгаши таркибига «Микрокредитбанк» АТБ ёки «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ филиали бошқарувчиси ёхуд АТ «Халқ банки»нинг вилоят филиалининг масъул ходими киритилади.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
ПАСПОРТИ
1.
Ижтимоий ёрдам миқдори
БҲМнинг 60 бараваригача
2.
Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси
Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар
3.
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот;
ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета).
4.
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари
Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда:
«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан, ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланади;
«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танлови якуни бўйича ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили 8 март — Хотин-қизлар кунида эълон қилинади.
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
Бир йилда бир марта
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Мазкур ёрдам:
жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;
нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.
7.
Изоҳ:
«Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади:
ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи хотин-қизлар фаолига тақдим этилади;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойининг 20-санасига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади;
туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 8 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг камида 3 нафар хотин-қизларининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади.
Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади:
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг хотин-қизларини** доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилгани;
лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш;
лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги;
жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги;
ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги;
иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.
* Мазкур комиссия таркиби Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш тартибида белгиланади.
** Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш натижасида, биринчи навбатда, қуйидаги тоифага мансуб Ижтимоий реестрга киритилган оилалар хотин-қизлари бандилигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш талаб этилади:
ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган хотин-қизлар;
хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизлар;
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизлар (уларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига мос равишда бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш);
норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган хотин-қизлар (уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ушбу хотин-қизларни шуғулланиб келаётган фаолият турларини ҳамда эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўқитиш ва бандлигини таъминлаш);
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
умумий ўрта ва касбий таълим ташкилотларини тугатган, олий таълим ташкилотларига ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар (меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ва IT технологияларига ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш);
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг олий таълим ташкилотларида таълим олаётган хотин-қизлари ёки уларнинг икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига тўлов-контрактини тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсати
Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ва уларнинг фарзандлари.
3.
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ёки уларнинг фарзандларининг олий таълим ташкилотига ўқишга киргани ҳақидаги олий таълим ташкилоти буйруғи;
тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома.
4.
Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари
Мазкур ёрдам қуйидагиларга тақдим этилади:
Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг хотин-қизлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда бевосита ушбу шахсларга;
Ижтимоий реестрга киритилган оила хотин-қизлари икки ёки ундан ортиқ фарзандлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда мазкур фарзандларнинг бир нафарига.
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
Олий таълим ташкилотини тугатгунга қадар бир маротаба.
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Олий таълим ташкилотига тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома мувофиқ ўтказилади.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ҳамда жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ
1.
Ижтимоий ёрдам миқдори
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун БҲМнинг 50 бараваригача;
жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида.
2.
Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари;
ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари.
3.
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрик штрихли код (QR-код)га эга бўлган йўлланма.
4.
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари
а) оила Ижтимоий реестрда турганда ёки солиқ органларининг маълумотига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаганда;
б) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланмага (кейинги ўринларда — йўлланма) кўра тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади.
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
Бир йилда бир марта.
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини қоплаш бўйича шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан йўлланма асосида амалга оширилади;
ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун кўзда тутилган маблағларни ҳар ойга алоҳида режалаштиради;
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар мазкур ойда «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун ажратилган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига тақдим этади;
ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади, бунда режалаштирилган маблағлар миқдори ёрдам кўрсатиладиган шахс жарроҳлик амалиётисиз даволанадиган ҳолатда БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлса, жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган ҳолатда ушбу амалиётни ўтказиш билан боғлиқ бўлган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархдан кам бўлса, йўлланмани тасдиқлаш рад этилади ва бемор даволаниш учун навбатдаги ойда мурожаат қилади;
ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказилади;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади.
7.
Изоҳ:
а) мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Ёшлар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади.
б) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.
в) ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Хотин-қизларга турар жой ижараси учун компенсация тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ
1.
Ижтимоий ёрдам миқдори
Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача).
2.
Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси
Ижтимоий реестрга киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар.
3.
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Ижарага берувчи, ижарага олувчи ва Оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома.
4.
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари
-
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
«Аёллар дафтари»да турган даврида.
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Турар жой ижараси тўғрисидаги уч томонлама шартномага мувофиқ тўлаб берилади.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун маблағ ажратиш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ
1.
Ижтимоий ёрдам миқдори
БҲМнинг 50 бараваригача
2.
Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси
Ижтимоий реестрга киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар;
ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизлар.
3.
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
-
4.
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари
-
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
Бир марта
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўланади.
7.
Изоҳ
а) мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқлар асосида (уй-жой фуқаронинг ўзига, турмуш ўртоғига, бирга яшовчи оила аъзоларининг бирига) тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, далолатнома тузилади.
Бунда мазкур далолатномада ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилади;
б) ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирлаш учун харид қилинадиган товарлар, шу жумладан қурилиш молларини харид қилишда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқланади.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
ПАСПОРТИ
1.
Ижтимоий ёрдам миқдори
БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда.
Бунда ер участкасини аукцион савдолари орқали сотиб олиш харажатлари миқдори БҲМнинг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг БҲМнинг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
2.
Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси
Ижтимоий реестрга киритилган 30 ёшдан ошган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар.
3.
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
-
4.
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари
а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион савдолари орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши;
в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган бўлиши.
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
Фақат бир маротаба
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади.
7.
Изоҳ
Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда Ижтимоий реестрга киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўловни тўлайди.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Хотин-қизларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
-
4.
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари
Ушбу ижтимоий ёрдам «Аёллар дафтари»нинг 4-тоифасига киритилган қуйидаги хотин-қизларга кўрсатилади:
низоли оилаларда яшовчи, профилактик, наркологик ҳисобида турган ва миграциядан қайтган хотин-қизлар, ёлғиз аёллар ва бошқалар;
Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги жарроҳлик амалиётсиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар.
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
Бир йилда бир марта.
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Мазкур ёрдам «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга тегишли ҳуқуқ ва рухсатнома (лицензия)га эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг психологлари (нодавлат нотижорат ташкилотлар психологлари, олий таълим муассасалари психологлари ва бошқа) томонидан жамоавий сеанслар шаклида кўрсатилади.
Бунда кўрсатилган хизматлар учун маблағлар психолог хизматини кўрсатувчи жисмоний ёки юридик шахсга туман (шаҳар) ҳокимлиги (ишчи органи — Оила ва хотин-қизлар бўлими) билан тузилган шартномага мувофиқ тўлаб берилади.
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва ёрдам бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
ПАСПОРТИ
1.
Ижтимоий ёрдам миқдори
а) 10 — 30 нафар хотин-қизлар гуруҳига ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тегишли ҳуқуқий муаммолари бўйича тушунтириш бериш юзасидан бир марталик семинар (ўқув) учун:
вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг бир бараваригача;
туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 50 фоизигача;
б) туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорт)ни олиш учун белгиланган давлат божи тўлиқ миқдорида;
в) судга даъво аризалари киритилишида тўланадиган давлат божи тўлиқ миқдорида.
2.
Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси
5-тоифага киритилган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган, ажрим, яраштирув, суд, алимент ва бошқа шу каби масалаларда маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатишга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар.
3.
Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Малакали ҳуқуқшунос (юрист) ёки адвокатлик бюроси билан туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилган шартнома;
«маҳалла еттилиги» тавсияномаси ҳамда ID-карта (биометрик паспорт) ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатлар;
«маҳалла еттилиги» тавсияномаси ва billing.sud.uz электрон платформасидан инвойс рақамли ҳисоб реквизитлари.
4.
Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари
Семинар (ўқув)ларга хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тузилган рўйхат асосида жалб этилади;
туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорти) олиш ҳамда судга даъво аризалари киритилишида давлат божини тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар Ижтимоий реестрда турган хотин-қизлар учун кўрсатилади.
5.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги
Ҳар бир хотин-қиз семинарга бир маротаба жалб этилади;
туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорт) олиш ҳамда судга даъво аризалари киритилишида давлат божи тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар бир марта.
6.
Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли
Хотин-қизлар учун семинар (ўқув)лар малакали ҳуқуқшунос ёки адвокатлик бюроси адвокатлари томонидан жамоавий тарзда ўтказилади.
Бунда кўрсатилган хизматлар учун маблағлар адвокатлик тузилмасига туман (шаҳар) ҳокимлиги билан тузилган шартномага мувофиқ тўланади;
туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорт) олиш ҳамда судга даъво аризалари киритилишидаги давлат божи тегишли инвойс рақамли ҳисоб реквизитларига ўтказиб берилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/239/0481-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/313/0426-сон)