1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини, жумладан сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда, оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари замон талабларига мослаб борилаётганлиги сабабли сувни тежайдиган технологиялар 2021 йилнинг ўзида 433 минг гектар майдонда жорий этилди ва уларнинг умумий кўрсаткичи суғориладиган майдонларнинг 17 фоизини ташкил қилди.
Бироқ, сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, харид қилиш, жойларда лойиҳалаштириш ва ўрнатишдаги камчиликлар ҳамда айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг бу борадаги кўникмалари етарли эмаслиги мазкур технологияларнинг ўз вақтидан кечикиб жорий қилинишига сабаб бўлмоқда.
Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишдаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, минтақада кузатилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
1. Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2022 йилда 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш орқали сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
2. 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган прогноз кўрсаткичларга мувофиқ 2022 йил якунига қадар республика бўйича камида:
230 минг гектар, шу жумладан 160 минг гектар пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш;
28 минг гектар, шу жумладан 25 минг гектар бошоқли дон етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш;
218 минг гектар экин майдонларининг лазерли ускуна ёрдамида текисланишини ташкил этсин;
б) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда натижаларини танқидий муҳокама қилиб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (У.М. Мустафоев), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (Б.Ф. Исламов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқласин, бунда:
сувни тежайдиган тизимлар, биринчи навбатда, йирик сув узатиш ва сув чиқариш тармоқларининг бош қисмида жорий этилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда «бир канал — бир тизим» тамойили асосида жойлаштирилишига;
экин майдонларининг мавжуд инфратузилмасидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда узлуксиз электр энергияси ва сув билан таъминлаш имкони мавжудлигига эътибор қаратилсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
4. 2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоб-китоб қилингандан сўнг ажратилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
2023 йил 1 апрелдан бошлаб мазкур қарорнинг 4-бандида назарда тутилган субсидия маблағлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига алоҳида махсус ҳисобрақамлар (23210) очиш орқали биринчи навбатда ажратилган кредитларни сўндиришга йўналтирилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2023 й., 07/23/107/0184-сон)
сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди ва ер участкаси ёки унинг бир қисми фақат қонунда белгиланган тартибдагина жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат этилади;
(5-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
2021 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия маблағларини олган, бироқ жорий этилган сувни тежайдиган суғориш тизимларини суғориш мавсумида ишлатишга улгурмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мазкур тизимни 2022 йил суғориш мавсумига қадар ишга туширмаган тақдирда олинган субсидия маблағларини белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтаради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сонли қарори билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома.
Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев ва Р.Ж. Қаршиев) мазкур бандда белгиланган талабларнинг ижросини қатъий назоратга олсин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
6. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш учун республика бюджетидан 1 182,4 млрд сўм маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
сув билан таъминланишига — сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев;
электр энергияси билан таъминланишига — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
8. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига:
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибида 1 штат бирлигидан иборат ички аудит гуруҳи бош инспектори лавозими (кейинги ўринларда — ички аудит гуруҳи бош инспектори) жорий этилсин;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Сув хўжалиги вазирлигининг ички аудит хизматига қўшимча 1 та штат бирлиги ажратилсин.
а) ички аудит гуруҳи бош инспектори бевосита Сув хўжалиги вазирлигининг ички аудит хизматига бўйсунади;
(8-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
б) ички аудит гуруҳи бош инспекторининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
(8-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ажратиладиган субсидияларнинг тўғри ҳисобланганлигини ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилганлигини ўрганиш;
жорий қилинган сувни тежайдиган тизимларнинг ҳаққонийлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш;
Сув хўжалиги вазирлигига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш ёки ажратмаслик юзасидан хулоса киритиш;
сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга сарфланган харажатлар бўйича ҳужжатларни ҳамда бу борада амалга оширилган бухгалтерия операцияларини доимий мониторинг қилиб бориш;
сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишда вужудга келиши мумкин бўлган қонун бузилиши ҳолатларининг барвақт олдини олишга қаратилган чоралар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими томонидан юритиладиган сувни тежайдиган тизимларнинг жорий қилинган майдонлари бўйича ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
9. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш.Ш. Шарахметов) билан биргаликда бир ой муддатда ўтган йилларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ишларини сифатли амалга оширган ҳамда бозор иқтисодиётида эркин рақобат талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган «Tomchi-reestr» пудрат корхоналарининг ягона электрон реестрини (кейинги ўринларда — «Tomchi-reestr» ЯЭР) ишлаб чиқсин.
«Tomchi-reestr» ЯЭРни ишлаб чиқишда, жумладан қуйидагиларга эътибор қаратилсин:
корхонанинг ишлаб чиқариш базасига эга бўлишига;
корхона томонидан маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги ёки хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик мақомига эга бўлишига;
амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан солиқ хавфи даражасига;
лойиҳани амалга ошириш учун зарур техника, малакали мутахассис, жумладан лойиҳачи, инженер ва агрономлар билан таъминланганлик даражасига;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2023 й., 07/23/107/0184-сон)
10. «Tomchi-reestr» ЯЭРга киритиладиган субъектларни аниқлаш учун Сув хўжалиги вазирлигига:
Давлат солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ходимлар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилиши белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (К.А. Юлдашев) Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.А. Пекось) ҳамда Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) билан биргаликда 2022 йил 10 мартга қадар сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш юзасидан тегишли материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан келишишнинг «Agro-subsidiya» ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agro-subsidiya» ЯАТ) жорий қилинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
12. «Agro-subsidiya» ЯАТ ҳамда «Tomchi-reestr» ЯЭРдан фойдаланиш харажатлари Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши белгилансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4499-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан:
пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сувни тежайдиган технологияларни жорий этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сувни тежайдиган технологияларни қўллаш шарти билан рухсат этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев ва Р.Ж. Қаршиев) мазкур бандда белгиланган талабларнинг ижросини қатъий назоратга олсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов) Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев) билан биргаликда икки ой муддатда 10 гектардан кам бўлмаган пахта ва бошоқли дон майдонлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
15. Сув хўжалиги вазирлиги (Р.Ж. Қаршиев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.М. Тўраев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ш.У. Турдиқулова) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.Р. Хакимов) билан биргаликда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган ғўза майдонларида суғориш меъёрлари, ғўзанинг ривожини таъминлашга қаратилган инновацион агротехнологияни ишлаб чиқиш бўйича илмий лойиҳа тайёрласин ва экспертиза натижаларига мувофиқ илмий фаолиятга оид Давлат дастурлари доирасида амалга ошириш чораларини кўрсин.
16. Қуйидагиларга:
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига — холислик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш;
сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига — ҳудудларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимини монтаж қилиш ва сервис хизмати кўрсатиш гуруҳлари ташкил этилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига — ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, сувни тежайдиган технологиялар орқали пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича агротехнологик хариталарни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори Р.Р. Бобоев зиммасига — барча янги ташкил этилаётган саноатбоп узум плантацияларига томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик юклансин.
17. Сув хўжалиги вазирлиги (А.А. Мирзаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ш.Ш. Мирзаев) ва Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 март,
ПҚ-144-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022 йилда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР
Ҳудудлар номи
Жами режа бўйича,
га
Шу жумладан:
ерларни лазерли текислаш,
га
томчилатиб суғориш,
га
шундан
ёмғирлатиб суғориш,
га
шундан
дискретли суғориш,
га
пахта,
га
боғ,
га
ток,
га
бошқалар,
га
ғалла,
га
сабзавот-полиз,
га
озуқабоп экинлар,
га
Қорақалпоғистон Республикаси
17 422
15 418
12 200
1 500
1 300
418
1 904
1 904
100
29 500
Андижон вилояти
19 010
16 824
13 000
2 000
1 300
524
1 986
1 986
200
11 000
Бухоро вилояти
21 839
19 227
13 250
3 100
2 400
477
2 612
2 612
14 900
Жиззах вилояти
21 447
18 981
13 850
3 400
1 500
231
2 266
1 706
260
300
200
10 000
Қашқадарё вилояти
23 681
20 958
12 800
4 100
3 500
558
2 723
2 400
60
263
12 400
Навоий вилояти
16 403
14 517
10 700
2 000
1 200
617
1 886
1 730
30
126
11 800
Наманган вилояти
20 544
18 181
11 500
3 700
2 500
481
2 000
2 000
363
10 600
Самарқанд вилояти
21 328
18 875
11 800
3 900
2 900
275
2 453
2 453
15 200
Сурхондарё вилояти
19 187
16 980
12 300
2 500
1 800
380
2 207
2 207
15 800
Сирдарё вилояти
17 736
15 696
12 100
1 900
1 400
296
1 360
1 360
680
19 500
Тошкент вилояти
20 788
18 397
12 200
3 800
2 200
197
2 191
1 200
680
311
200
19 000
Фарғона вилояти
21 377
18 919
11 100
4 100
3 500
219
2 280
1 442
838
178
17 800
Хоразм вилояти
19 238
17 026
13 200
2 000
1 500
326
2 132
2 000
132
80
30 500
ЖАМИ
260 000
230 000
160 000
38 000
27 000
5 000
28 000
25 000
2 000
1 000
2 000
218 000
Изоҳ: мазкур прогноз кўрсаткичларга кўзда тутилган маблағлар доирасида қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун
СУБСИДИЯЛАР
I. Жорий этилганда сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиладиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари:
в) ерни лазерли ускуна билан жиҳозланган текислагичлар ёрдамида текислаган тарзда дискрет суғориш усули (кейинги ўринларда — дискретли суғориш) — лазерли ускуна билан жиҳозланган текислагичлар ёрдамида текисланган майдонларда экинларни эгилувчан қувурлар ёрдамида сувни танаффуслар билан берган ҳолда суғориш усули.
II. Сувни тежайдиган суғориш тизимлари таркибий қисмларининг таърифлари:
Ҳовуз-тиндиргич — оқар сув таркибидаги лойқа-оқизиқларни ушлаб қолиш (сувни тиндириш) ҳамда суғориш учун зарур бўладиган сув захирасини сақлаш учун мўлжалланган иншоот.
Насос станцияси — сувни манбадан экинларни суғориш учун зарур миқдор ва керакли босимда етказиб беришга мўлжалланган, электр энергияси, суюқ ёнилғи ёки бошқа муқобил энергия ёрдамида ишлайдиган қурилма.
Фильтрлаш станцияси — суғоришда фойдаланиладиган сувнинг таркибидаги йирик ва майда зарраларни сувни тежайдиган суғориш технологияси талаби даражасида тозалашга мўлжалланган қурилма.
Бош (магистрал) қувур — керакли миқдордаги сувни тизим насос қурилмасидан олиб тарқатувчи қувурларга етказиб бериш учун мўлжалланган ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар.
Тарқатувчи қувур — сувни бош қувурдан олиб томизғичли суғориш шлангларига етказиб ва тақсимлаб бериш учун ёки қатор орасига сувни тарқатишга хизмат қилувчи ер ости ёки устида ётқизиладиган қувурлар.
Томизғичли суғориш шланглари — экинлар қаторлари ораларига ётқизиладиган ва белгиланган меъёрдаги сувни ўсимлик илдиз тизимига етказиб бериш учун мўлжалланган томизгичли шланглар.
Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви — сувни тежайдиган суғориш тизимларини ишлатишда инсон омилини камайтириш орқали ўсимликларга сув ва минерал ўғитни энг самарали миқдорларда автоматлаштирилган усулда етказишга мўлжалланган ускуна ва дастурий таъминот мажмуаси.
Томизғичли шланг тарқатувчи ва йиғиштирувчи ускуна — бир мавсумли экин қаторлари ораларига ётқизиладиган томчилатиб суғориш тизими шланг (лента)ларини тарқатишда ва мавсум охирида йиғиштириб олишда фойдаланиладиган қурилма мажмуаси.
1. Сувни тежайдиган суғориш технологияларни жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтириш орқали аниқланади.
2. Субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари тизим жорий этилган экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидагича белгиланади:
минг сўм
Сув тежовчи суғориш тизими тури*****
Пахта
Донли экинлар
Сабзавот экинлари ва картошка
Полиз экинлари
Озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар
Мевали экинлар
Узум
Шоли
Томчилатиб суғориш
8 000*
8 000
8 000
1 300
2 500***
6 000
8 000
8 000****
Кенг қамровли ва мобиль суғориш тизими
х
8 000**
8 000
х
2 500***
х
х
8 000****
«Спринклер» тизими
х
8 000**
8 000
х
2 500***
х
х
8 000****
Дискретли суғориш
4 000
4 000
х
х
х
х
х
Х
* Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун 12 000 минг сўм этиб белгиланади.
** Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги донли экинлар етиштириладиган майдонларда жорий этилган кенг қамровли ҳамда «спринклер» тизимлари учун 9 000 минг сўм этиб белгиланади.
*** Озуқа экин ер майдонларида томчилатиб суғориш, кенг қамровли ва мобиль суғориш ҳамда «спринклер» тизимларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига 8 000 минг сўм этиб белгиланади.
**** Субсидиялар фақат Хоразм ва Сирдарё вилоятларидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратилади.
***** Ушбу технологиялар сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида жорий қилинганда, ажратиладиган субсидияларга 1,25 оширувчи коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-47-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 07/26/47/0115-сон)
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4919-сон қарорига 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-5005-сон қарорининг 6-бандидаги «2021» рақами «2022» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5055-сон қарорида: