|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ОПЕРАТОРЛАРИ ВА ПРОВАЙДЕРЛАРИГА МАҚСАДЛИ ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ўқув, даволаш ва илмий муассасаларга ҳамда қишлоқ жойлардаги фойдаланувчиларга маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғи хизматлари кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йил 1 сентябрь — 2005 йил 31 декабрь даврида:
1-иловага мувофиқ операторлар ва провайдерлар томонидан бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўқув, даволаш ва илмий муассасаларга ҳамда қишлоқ жойлардаги фойдаланувчиларга имтиёзли тарифлар бўйича кўрсатилган маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғи хизматлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;
маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатишда симсиз радиодан фойдаланган ҳолда алоқани ташкил этувчи 2-иловага мувофиқ операторлар ва провайдерлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов 50 фоизга пасайтирилган ставкалар бўйича амалга оширилади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2006 йил 1 январгача бўлган даврда ўқув, илмий ва даволаш муассасаларига ҳамда қишлоқ жойлардаги аҳолига маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғи хизматлари кўрсатувчи 3-иловага мувофиқ операторлар ва провайдерлар учун (жамоа бўлиб фойдаланиладиган пунктлар ҳам шу жумлага киради) бинолар ижараси тўловларини амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида белгиласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда мазкур қарор билан берилган мақсадли имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ҳисобга олган ҳолда кўрсаткичларнинг операторлар ва провайдерлар томонидан бухгалтерия ва молия ҳисоботида акс эттирилиши тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва А.Н.Орипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 22 август,
296-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 августдаги 296-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўқув, илмий ва даволаш муассасаларига, қишлоқ жойлардаги аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар
РЎЙХАТИ
1. «ЎзПАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонаси
2. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «Интал Телеком» филиали
3. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг «ТШТТ» филиали
4. «BUZTON» қўшма корхонаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 августдаги 296-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатишда симсиз радиодан фойдаланган ҳолда алоқани ташкил этувчи операторлар ва провайдерлар
РЎЙХАТИ
1. «ЎзПАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонаси
2. «Sarkor Telekom» МЧЖ
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 22 августдаги 296-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўқув, илмий ва даволаш муассасаларига, қишлоқ жойлардаги аҳолига ижарага олинган бинолардан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар
РЎЙХАТИ
1. СП «NAYTOV» қўшма корхонаси
2. «Телекоммуникациялар тармоғи» МЧЖ
3. «DosTLink» МЧЖ