1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Жорий йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёргарлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатларини янада ривожлантириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
1. 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида (кейинги ўринларда — Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) зиммасига қуйидаги вазифаларни бажариш юклансин:
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритган спортчилар учун ўқув-машғулот йиғинларининг якуний босқичини самарали ва сифатли ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирок этиши учун уларни спорт анжомлари (шу жумладан, махсус спорт анжомлари), расмий либос ва спорт экипировкаси билан таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.02.00 Олий даражада кутиб олиш;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун уларни кузатиш, жойлаштириш, тантанали равишда кутиб олиш тадбирларини ташкиллаштириш.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
3. Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги ХХХII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Маълумот учун қабул қилинсинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
2021 йил 24 июнь ҳолатига Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи жами 101 та лицензия қўлга киритилган;
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар олимпия спорт турлари бўйича қўшимча квоталар ажратиш, паралимпия спорт турлари (парадзюдо, парапауэрлифтинг, парасузиш, параакадемик эшкак эшиш ва бошқалар) бўйича қўшимча 17 та лицензияни қўлга киритиш кутилмоқда.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси (А. Арипов)га Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар уларда қатнашиш ҳуқуқини берувчи қўшимча лицензиялар сонидан келиб чиқиб мазкур қарор билан тасдиқланаётган 1 ва 2-иловаларга тегишли равишда комиссия баёни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Республика комиссияси Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш ва иштирок этишнинг аниқ миқдорини белгиласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
а) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
б) мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
6. Миллий антидопинг агентлиги (Н. Турсунов) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга оширсин;
Ўзбекистон спорт делегациясини антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминласин.
7. Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) Ўзбекистон спорт делегациясининг Нарита халқаро аэропортида иммиграция назоратидан ўтишига кўмаклашсин.
8. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):
Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси транспорт воситаларининг Тошкент шаҳар ҳудудида кузатувини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чораларни кўрсин.
9. Транспорт вазирлиги (И. Махкамов):
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар]
Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси талабномаларига асосан жорий йилнинг июль — сентябрь ойларида Токио шаҳрига рейслар ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси учун авиачипталар бронь қилинишини;
«Тошкент-Токио-Тошкент» йўналиши бўйича чартер рейслари ташкил этилиши ва амалга оширилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига тегишли бўлган спорт анжомлари ва жиҳозларининг Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти орқали бепул ўтказилишини;
Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг умумий залида «яшил йўлак» ташкил қилиш ва мазкур йўлак орқали Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини кузатишни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
10. Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) Ўзбекистон спорт делегацияси ва уларнинг қўл юклари (спорт овқатлари, спорт анжомлари, жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар ва препаратлар ҳамда бошқалар) божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш ишлари тезкорлик билан амалга оширилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
11. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов) ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) «Дори-Дармон» АК (У. Салихбаева), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) билан биргаликда Ўзбекистон спорт делегациясини зарур бўлган жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар ва препаратлар билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) спортчиларнинг Олимпиада олди ўқув-машғулот йиғинлари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштироки тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
13. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда беш кун муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида ташкилий ишларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида миллий штабларни ташкил этсин ва фаолиятини йўлга қўйсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
14. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун спорт анжомлари, жиҳозлар, ускуналар, делегация расмий либослари, спорт кийимлари (экипировкаси), спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий-биологик препаратлар харид қилиш бўйича хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномаларни, шунингдек, ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтадиган спорт базалари, ётоқхона, спорт заллари ва спорт жиҳозлари ижаралари тўғрисида ҳамда овқатланишни ташкил қилиш юзасидан шартномаларни, истисно тариқасида, давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида тегишли эълон жойлаштирмасдан ва электрон савдоларсиз, тендерсиз, тўғридан-тўғри расмийлаштириш ва тўловларни амалга оширишга рухсат берилсин.
15. Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири А. Абдухакимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамда спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритсин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
а) бир ой муддатда — олимпия захиралари коллежлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, бу борада коллежлардаги спорт таълим йўналишларининг олимпия спорт турлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг янги тизимини жорий қилиш, тренер ва мутахассисларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш бўйича;
б) 2021 йил 1 декабрга қадар:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
жамоавий спорт турлари (баскетбол, гандбол, чим устида хоккей, волейбол ва бошқалар)ни ривожлантириш ва оммалаштириш, бу борада иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) тизимини жорий қилиш, туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш, тренер ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича;
сув спорти турлари (сув полоси, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва бошқалар)ни ривожлантириш, сув спорти саройларини барпо этиш, хусусий сув спорти мактабларини ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича.
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.М. Шаабдурахманов ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 июнь,
ПҚ-5160-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги ПҚ-5160-сон қарорига 1-ИЛОВА
2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги ПҚ-5160-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги ХХХII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари
СМЕТАСИ
Харажатлар тури
Иштирок этувчилар сони
Кун
Меъёр
Пул бирлиги
Жами сумма
I. Туризм ва спорт вазирлигининг бюджет маблағлари ҳисобидан
1.
Токио шаҳри (Япония)да кунлик харажатлар
30
х
х
х
58 420
1.1.
Делегация раҳбари (100 АҚШ долл. + 25%)
1
23
125
АҚШ долл.
2 875
Миллий олимпия қўмитаси раиси
1
23
100
АҚШ долл.
2 300
Туризм ва спорт вазири ўринбосари (100 АҚШ долл. + 15%)
1
23
115
АҚШ долл.
2 645
Миллий олимпия қўмитаси бош котиби
1
23
100
АҚШ долл.
2 300
Делегация раҳбарияти
6
23
100
АҚШ долл.
2 300
Ишчи гуруҳи аъзолари
8
23
100
АҚШ долл.
18 400
Шифокор ва массажчилар
7
23
100
АҚШ долл.
16 100
Оммавий ахборот воситалари ходимлари
5
23
100
АҚШ долл.
11 500
1.2.
Бошқа харажатлар — жами
(суткалик меъёрига 30% устама (100 АҚШ долл.х30%=30 АҚШ долл.) (ҳисобот остида)
185
х
х
х
111 954,6
Бокс
21
23
33,3
АҚШ долл.
16 083,9
Юнон рум кураши
8
14
33,3
АҚШ долл.
3 729,6
Эркин кураш
8
14
33,3
АҚШ долл.
3 729,6
Дзюдо
18
20
33,3
АҚШ долл.
11 988
Енгил атлетика
12
14
33,3
АҚШ долл.
5 594,4
Сузиш
6
20
33,3
АҚШ долл.
3 996
Оғир атлетика
8
10
33,3
АҚШ долл.
2 664
Гимнастика
15
21
33,3
АҚШ долл.
10 489,5
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
7
21
33,3
АҚШ долл.
4 895,1
Қиличбозлик
6
14
33,3
АҚШ долл.
2 797,2
Таэквондо ВТФ
10
7
33,3
АҚШ долл.
2 331
Замонавий беш кураш
5
14
33,3
АҚШ долл.
2 331
Велоспорт
6
7
33,3
АҚШ долл.
1 398,6
Теннис
2
14
33,3
АҚШ долл.
932,4
Ўқ отиш
3
7
33,3
АҚШ долл.
699,3
Паралимпия спорт турлари
46
23
33,3
АҚШ долл.
35 231,4
Ишчи гуруҳи аъзолари
4
23
33,3
АҚШ долл.
3 063,6
2.
Спорт жиҳозлари ижараси ва транспорт харажатлари (ҳисобот остида)
х
х
х
Евро
4 525,4
Жами
х
х
х
АҚШ долл.
170 374,6
Евро
4 525,4
II. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг бюджет маблағлари ҳисобидан
1.
Делегациянинг Токио шаҳрига (Япония) бориши ва келиши учун авиачипталар (чартер рейс) (Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун) (ҳисобот остида)
215
сўм
8 383 512 000
2.
Токио шаҳри (Япония)да яшаш харажатлари (ҳисобот остида), шу жумладан:
III. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан
1.
Делегация ҳақида маълумотнома шаклидаги журнал
500
32 000
сўм
16 000 000
2.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича ўқув-қўлланма
200
25 000
сўм
5 000 000
3.
Делегация аъзолари учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Токио-2020 логотиплари туширилган совғалар
200
500 000
сўм
100 000 000
4.
Кўзда тутилмаган харажатлар
5 000
АҚШ долл.
5 000
Жами
х
х
х
сўм
121 000 000
АҚШ долл.
5 000
Смета бўйича жами
Сўм
9 020 512 000
АҚШ долл.
474 374,6
Евро
4 525,4
Изоҳ:
1) делегациянинг тиббий суғуртаси ва махсус спорт кийимлари учун харажатлар Туризм ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида кўзда тутилган маблағлари доирасида қопланади;
2) Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига харажатлар сметасига умумий харажатлар доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 07/21/5160/0592-сон)