1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.02 Давлат қўриқхоналари. Комплекс (ландшафт) буюртмали қўриқхоналар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қорақалпоғистон Республикасида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарори ижросини таъминлаш, давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудида алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида юридик шахс ташкил қилган ҳолда, умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасини (кейинги ўринларда — буюртма қўриқхонаси) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 442-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/442/0727-сон)
2. Қуйидагилар:
«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони 1-иловага мувофиқ;
«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасининг қўриқланма зоналари майдони 2-иловага мувофиқ;
«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
а) буюртма қўриқхонаси участкаларининг қўриқланма зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;
б) буюртма қўриқхонаси Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
в) буюртма қўриқхонасининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари, Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
г) «Судочье кўллар тизими» участкасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда балиқ овлашга, кўлдаги гидрологик ҳолатни яхшилаш мақсадида кўл тубини тозалаш тадбирларига ҳамда квота асосида қамиш ўсимлигидан фойдаланишга рухсат этилади;
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Акпетки» участкасида — сувда ва сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган йиртқич қушлар, сут эмизувчи ҳайвонлар муҳофазага олинадиган асосий объектлар ҳисобланади.
4. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:
буюртма қўриқхонаси ва унинг қўриқланма зонаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
буюртма қўриқхонасининг штатлар жадвали тасдиқланишини ва малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
2021 йил якунига қадар Судочье кўлини халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши уч ой муддатда:
«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда буюртма қўриқхонасининг ижро этувчи аппарати учун Мўйноқ туманида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бино ажратилишини;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда буюртма қўриқхонасининг ер участкалари ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
7. Давлат экология қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Мақсудов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси К.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 февраль,
58-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 58-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 20 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 58-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди «в» кичик бандидаги «бошқармалари» сўзидан кейин «шунингдек, тизимдаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9. Давлат экология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
Давлат экология қўмитасининг марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда уларнинг туман (шаҳар) инспекциялари;
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази;
Давлат экологик экспертизаси маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертизаси марказлари;
Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш марказлари ва уларнинг филиаллари;
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедиа маркази;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти;
«Эко-энергия» илмий татбиқ этиш маркази»;
Ҳисор давлат қўриқхонаси;
Зомин давлат қўриқхонаси;
Сурхон давлат қўриқхонаси;
Нурота давлат қўриқхонаси;
Қизилқум давлат қўриқхонаси;
Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси;
«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси;
«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи;
Хоразм миллий табиат боғи;
«Сайхун» давлат буюртма қўриқхонаси;
«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси;
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати;
«Жайрон» Бухоро ихтисослаштирилган питомниги;
Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси;
Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Тоза ҳудуд» ДУК, уларнинг туман (шаҳар)лардаги филиаллари».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 09/21/58/0095-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/442/0727-сон)