|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.09.1996
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИЖОДКОР ЁШЛАРНИНГ «ИСТЕЪДОД» РЕСПУБЛИКА ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1996 йил 27 сентябрдаги 338-сон «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази ҳузуридаги «Oлтин мерос» халқаро хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» республика жамғармасини тузиш ҳақида» 1993 йил 4 майдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» республика жамғармасининг юқори органи таъсис конференцияси ҳисобланади, у Уставни тасдиқлайди, жамғарманинг бошқарувини ҳамда тафтиш комиссиясини сайлайди, унинг тузилмасини ва ягона тариф сеткасига мувофиқ ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди.
Бошқарув аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатлар «Истеъдод» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бошқарув аппаратининг илова қилинаётган тузилмасига розилик билдирилсин.
«Истеъдод» жамғармасига, эҳтиёж бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда республика жамғармаси маблағлари ҳисобига ўз бўлинмаларини очишга рухсат этилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуи (ўртоқ М. Қорабоев) 15 кун муддатда ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» республика жамғармасининг таъсис конференциясини ўтказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» республика жамғармаси Уставини белгиланган тартибда рўйхатга олсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» республика жамғармаси аппаратини жойлаштириш учун хизмат хоналари ажратсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вилоятлар бўлинмалари очилишига қараб, жамғарма ҳудудий бўлинмаларининг нормал фаолиятини таъминлаш учун зарур шароитлар яратсинлар.
5. «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси ҳамда республиканинг бошқа ихтисослаштирилган савдо-таъминот ташкилотлари республика жамғармасининг буюртманомалари бўйича 1993 йилнинг I чорагида инвентарь, мебель ҳамда техника воситалари ажратишни назарда тутсинлар.
6. «Тошшаҳартранскорхона» давлат уюшмаси республика жамғарма бошқарувини шартнома асосида хизмат автотранспорт билан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса шаҳар телефон алоқаси билан таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлар, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» республика жамғармаси фаолиятига молиявий ва амалий ёрдам кўрсатсинлар.
8. Республика акционерлик-тижорат саноат-қурилиш банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки республика ва хорижий давлатларнинг фуқаролари корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳомийлик бадалларини ўтказишлари учун махсус сўмли ва валюта ҳисобларини очсинлар.
9. Ўзбекистон Давлат телерадиоэшиттириш компанияси, газета ва журналлар таҳририятлари Ўзбекистон Республикаси ёш фуқаролари шахсиятини шакллантиришда маънавий қадриятларнинг муҳим ролини кенг ёритсинлар.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 19 май,
238-сон
Ижодкор ёшларининг «Истеъдод» республика жамғармаси аппаратининг намунавий тузилмаси
|
Ижодкор ёшларнинг «Истеъдод» республика жамғармаси | ||
| Раис | 1 | |
| Раис ўринбосари | 1 | |
| Бош консультант | 1 | |
| Консультант | 2 | |
| Бухгалтер | 1 | |
| Референт | 1 | |
| Жами | 7 | |