1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги юзасидан қўшимча талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган талаблар, шу жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш, ташиш, қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш), муомалага чиқариш, сотиш, намуна олиш, идентификация қилиш ва мувофиқлигини баҳолаш ҳамда синовдан ўтказиш бўйича талабларни назарда тутувчи Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач амалга киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 520-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси, «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда аҳоли, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида кенг хабардор қилинишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 ноябрь,
724-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий
техник регламент
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилаётган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилади ва уларга қўйиладиган талабларни, жумладан, уларни қадоқлаш ва тамғалаш ҳамда ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнларига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Ушбу Техник регламент талаблари қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
саноат усулида ишлаб чиқарилмаган ёғ-мой маҳсулотларига;
2. Техник регламент талаблари озуқавий ва озуқавий бўлмаган маҳсулотлар тоифасига кирувчи ёғ-мой маҳсулотларига нисбатан ушбу Техник регламентга 1-иловага мувофиқ қўлланилади.
Ўсимлик мойлари мойли хом ашёлар туридан келиб чиқиб ушбу Техник регламентга 2-3-иловаларга мувофиқ турларга бўлинади.
Истеъмолчиларда нотўғри тушунча келиб чиқишининг (чалғитишнинг) олдини олиш мақсадида ёғ-мой маҳсулотлари (маҳсулот гуруҳлари) айнан бир турга мансублиги ушбу Техник регламентнинг 4-бобида келтирилган маҳсулотлар гуруҳларининг хусусиятлари ҳамда уларни тавсифловчи белгилар асосида идентификация қилиш орқали амалга оширилади.
2-боб. Атамалар ва таърифлар
3. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
3.1. Ёғ-мой маҳсулотлари таърифлари:
ёғ-мой маҳсулотлари — ўсимлик мойлари ёки ўсимлик мойлари ҳамда ҳайвон мойлари ва ёғлари асосида (денгиз сут эмизувчилари ва балиқ мойларини ҳисобга олганда) озуқавий қўшимчалар ва бошқа ингредиентлар, сув қўшиб ёки қўшмасдан олинган ўсимлик мойлари ва маҳсулотлар;
озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари — таом тайёрлашда истеъмол учун ёки озиқ-овқат саноатининг турли тармоғида қўлланиладиган ёғ-мой маҳсулотлари.
рафинацияланмаган ўсимлик мойи — йирик ва майда қаттиқ заррачалардан тозаланган, лекин тўлиқ рафинациялаш жараёнларидан ёки бу жараёнларнинг баъзиларидан ўтмаган мой;
рафинацияланмаган пахта мойи — йирик ва майда қаттиқ заррачалардан тозаланган, кейинчалик рафинацияланган пахта мойи олиш мақсадида фақат қайта ишлаш (рафинациялаш, дезодорациялаш)га мўлжалланган оралиқ маҳсулот;
модификацияланган ўсимлик мойлари — модификациялаш (генетик жиҳатдан модификациялашдан ташқари) жараёнларидан бири гидрогенизациялаш, переэтерификациялаш, фракциялашга учраган ўсимлик мойлари;
(саломас) гидрогенизацияланган рафинацияланган дезодорацияланган мой (ёғ) — ўсимлик мойларини гидрогенизациялаб ҳайвон ёғи, денгиз сутэмизувчилари ва балиқ мойларини қўшиб ёки қўшмасдан олинган, рафинациялаш ва дезодорациялаш жараёнидан ўтган озуқавий маҳсулотлар учун хом ашё;
переэтерификацияланган рафинацияланган дезодорацияланган мой (ёғ) — ўсимлик мойларига ҳайвон ёғларини, денгиз сутэмизувчилари ва балиқ мойларини қўшиб ёки қўшмасдан переэтерификациялаш ва дезодорациялашдан ўтган озуқавий маҳсулотлар учун хом ашё;
маҳсус қўлланишга мўлжалланган ёғлар (нон, қандолат маҳсулотлари, пишириқ учун ёғлар ва бошқалар) — таркибидаги ёғнинг масса улуши 98 фоиздан кам бўлмаган, турли саноат тизимларида қўллаш учун модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларидан ҳайвон ёғлари ёки уларнинг аралашмасини қўшиб ёки қўшмасдан, шунингдек, озуқавий қўшимча ва ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган ёғли маҳсулот;
маргарин — таркибидаги ёғнинг масса улуши 20 фоиздан кам бўлмаган, модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларидан ҳайвон ёғлари ёки уларнинг аралашмасини қўшиб ёки қўшмасдан, сув, сут ва (ёки) уни қайта ишлаб олинган маҳсулотлар, шунингдек, озуқавий қўшимча ва ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган эмульсияли юқори дисперсли ёғли маҳсулот;
қаттиқ маргарин — пластик зич консистенцияга эга ва 20 +/-2 0С ҳароратда ўз шаклини сақлаб турадиган маргарин;
суюқ маргарин — суюқ консистенцияга эга суюқ маргариннинг аниқ қўлланиш доирасига кўра маълум ҳароратда бир хил эмульсия хусусиятини сақлаб қолувчи маргарин;
сут ёғининг ўрнини босувчи маҳсулот — таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларидан, эриш ҳарорати 36ºС дан кўп бўлмаган, 36ºСда таркибидаги қаттиқ триглицеридларнинг масса улуши 5 фоиздан, ёғ кислоталари миқдоридаги тўйинган кислоталарнинг масса улуши эса 65 фоиздан кўп бўлмаган озуқавий қўшимчалар қўшиб ёки қўшмасдан олинган маҳсулот;
какао мойининг эквиваленти — таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган, какао мойига турли нисбатларда мос келадиган, қайта кристаллизацияланиши зарур бўлган, какао мойига хос физик-кимёвий хусусиятларга эга ва ёғ кислотаси таркибидаги лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, 2-олеоди тўйинган триглицеридлар масса улуши 50 фоиздан кам бўлмаган, модификацияланмаган ўсимлик мойларидан (эллипе, борнео, пальма, сал, ши, кокум, манго мағзи) ва уларнинг фракцияларидан озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган маҳсулотлар;
SOS — турдаги какао мойини яхшиловчилар (SOS маҳсулотда 2-олеодистеарин мавжудлигини кўрсатади) — какао ёғига турли нисбатларда юқори даражада мос келадиган, қайта кристаллизацияланиши зарур бўлган, асосий таркиби 2-олеодистеарин (70 фоизгача)дан иборат, ёғ кислотаси таркибидаги лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, модификацияланмаган ўсимлик мойларидан (эллипе, борнео, пальма, сал, ши, кокум, манго мағзи) ва уларнинг фракцияларидан озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;
POP — турдаги какао мойининг ўрнини босувчилар (POP маҳсулотда 2-олеодипальмитин мавжудлигини кўрсатади) — какао мойига турли нисбатларда қисман мос келадиган (25 фоиздан кам эмас), қайта кристаллизацияланиши зарур бўлган, асосий таркиби 2-олеодипальмитин (50 фоизгача)дан иборат, ёғ кислотаси таркибидаги лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, модификацияланмаган ўсимлик мойларидан (эллипе, борнео, пальма, сал, ши, кокум, манго мағзи) ва уларнинг фракцияларидан ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойларига озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;
нолаурин туридаги темперирланмайдиган какао мойи ўрнини босувчилар — таркибида лаурин кислотасининг масса улуши 1 фоиздан юқори бўлмаган, темперирлаш зарур бўлмаган модификацияланган ўсимлик мойлари асосида озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;
лаурин туридаги темперирланмайдиган какао мойи ўрнини босувчилар — таркибида лаурин кислотасининг масса улуши 40 фоиздан кам бўлмаган, қайта кристаллизацияланиши (темперирлаш) зарур бўлмаган модификацияланган ўсимлик мойлари асосида озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан олинган, таркибидаги ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган маҳсулотлар;
спред — умумий ёғнинг масса улуши 39 фоиздан кам бўлмаган, сут ёғи ёки қаймоқ, сариёғ ва (ёки) модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларига озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан ишлаб чиқилган, ёғли фазасининг суюқланиш ҳарорати 36ºС дан юқори бўлмаган пластик консистенцияга эга бўлган ёғли эмульсияли маҳсулот;
ўсимлик-сариёғли спредлар — ёғ фазасининг таркибида сут ёғининг масса улуши 15 дан 50 фоизгача бўлган спред;
ўсимлик-ёғли спредлар — ёғли фазаси таркиби сут ёғи қўшилган (15 фоиздан кам) ёки қўшилмаган модификацияланмаган ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойидан ташкил топган спред;
эритилган омухта аралашмалар — ёғнинг масса улуши 99 фоиздан кам бўлмаган сут ёғи (ёки) қаймоқ (ёки) сариёғ ва (ёки) модификацияланган ва (ёки) модификацияланмаган ўсимлик мойларини тўлиқ эриш ҳароратигача қиздирилиб, аралаштириб олинган ёки бошқа технологик усулларни қўллаш орқали олинган маҳсулот;
ўсимлик-сариёғли эритилган омухта аралашмалар — ёғ фазасининг таркибида сут ёғининг масса улуши 15 дан 50 фоизгача бўлган эритилган омухта аралашмалар;
ўсимлик-ёғли эритилган омухта аралашмалар — ёғли фазаси таркиби сут ёғи қўшилган (15 фоиздан кам) ёки қўшилмаган модификацияланмаган ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойидан ташкил топган эритилган омухта аралашмалар;
ўсимлик мойлари асосида тайёрланган крем — рафинацияланган дезодорацияланган ўсимлик мойларига ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойларига сутли ёки ўсимлик оқсилларини шакар қўшган ёки қўшмаган ҳолда, шунингдек, табиий ҳўл мевалар, шарбатлар, озуқавий қўшимчалар, бошқа озуқавий ингредиентлардан тайёрланган, ёғ миқдори 10 фоиздан кам бўлмаган маҳсулот;
ўсимлик мойлари асосида тайёрланган соус — ёғ миқдори 5 фоиздан кам бўлмаган, бир ёки бир қанча ҳилдаги озуқавий ўсимлик мойлари ва (ёки) модификацияланган ўсимлик мойларига сув, озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентлар қўшиб ёки қўшмасдан, шунингдек, табиий зираворлар ва (ёки) сабзавотлар ва (ёки) ҳўл мевалар ва (ёки) қўзиқоринлар, ва (ёки) бўлакчалар ва (ёки) кукун кўринишидаги ёнғоқлар, керакли таъм беришга мўлжалланган ва турли овқатларга зиравор сифатида ишлатиладиган маҳсулот;
майонез — рафинацияланган, дезодорацияланган ўсимлик мойлари, сув, тухум маҳсулотлари тухум сариғига (қуруқ) қайта ҳисобланганда 1 фоиздан кам бўлмаган миқдорда, қайта ишланган сут маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентларни қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган қуйи дисперс бир хил эмульсияланган маҳсулот;
майонезли соус — ёғ миқдори 15 фоиздан кам бўлмаган, рафинацияланган дезодорацияланган ўсимлик мойлари, сув, қайта ишланган сут маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар ва бошқа озуқавий ингредиентларни қўшиб ёки қўшмасдан тайёрланган юпқадисперсли эмульсияли маҳсулот;
дистилланган глицерин — ўсимлик мойларини ва (ёки) ҳайвон ёғларини гидролиз қилиш ёки совунлаш орқали олинган ва дистилляциялаш жараёнидан ўтган уч атомли спирт.
озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулоти — техник ва хўжалик мақсадлари учун қўлланиладиган ёғ-мой маҳсулоти;
хом табиий глицерин — ўсимлик мойларини ва (ёки) ҳайвон ёғларини гидролиз ёки совунланиш орқали синтез усулларини қўлламасдан олинган уч атомли спирт;
хўжалик совуни — табиий ёғ кислоталарининг натрий ёки калий тузларидан таркиб топган, истеъмол хусусиятини яхшилаш учун синтетик, смолали ёки нафтен ёғ кислоталари (ёки уларсиз) ва бошқа қўшимчалар қўшилган маҳсулот.
3.4. Технологик жараёнлар ва бошқа хил таърифлар:
генетик модификацияланган организмлар — наслдан-наслга ирсий маълумотларни узатиш ёки ишлаб чиқаришга лаёқатли бўлган, шунингдек, табиий организмлардан фарқ қиладиган, ген-инженеринг усулларини қўллаб олинган ва ген-инженеринг маълумотларни сақлайдиган генлар, уларнинг бўлаклари ва генлар комбинациясидан ҳосил бўладиган организм ёки бир нечта организмлар, барча ҳужайрасиз, бир ҳужайрали ёки кўп ҳужайрали ҳосилалар;
рафинациялаш — ўсимлик мойи ва (ёки) ёғлар, (ёки) ҳайвон ёғлари ва ўсимлик мойларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни қуйидаги тозалаш жараёнлари: гидратация, нейтраллаштириш, ювиш, қуритиш, оқлаш, фильтрлаш, дезодорациялаш ёки мойни ва (ёки) ёғни (ёки) ҳайвон ёғлари ва ўсимлик ёғларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг қўлланилишига кўра бу жараёнларнинг баъзиларининг мажмуасидан иборат;
гидратация — ўсимлик мойлари ва (ёки) ёғлар таркибидаги фосфор тутувчи моддаларни кимёвий, механик ва бошқа йўллар билан йўқотиш орқали қайта ишлаш;
дезодорациялаш — ўсимлик мойлари ва (ёки) ёғлардан қиздирилган буғ билан вакуум остида учувчи, ҳид берувчи ва таъм берувчи моддаларни йўқотиш;
дистилляциялаш орқали нейтраллаштириш — эркин ёғ кислоталари, ҳид берувчи ва бошқа учувчан моддаларни қиздирилган буғ билан вакуум остида ҳайдаш билан йўқотишнинг юқори ҳарорратли жараёни;
дистилляциялаш — буғланиш ҳамда ҳосил бўлган буғларни конденсациялаш йўли билан тозалаш жараёни;
ўсимлик мойлари ва (ёки) ёғларни модификациялаш (генетик модификациялашдан ташқари) — ўсимлик мойлари ва (ёки) ёғларни гидрогенизациялаш, переэтерификациялаш, фракциялаш жараёнлари ёки уларнинг комбинациялари ёрдамида кимёвий, биокимёвий ёки физик қайта шакллантириш;
гидрогенизациялаш — ўсимлик мойлари таркибига кирувчи глицеридлар ёғ кислоталарининг тўйинмаган боғларини водород билан қисман ёки тўлиқ тўйинтириш жараёни;
переэтерификациялаш — ёғларнинг эриш ҳароратини пасайтириш, уларнинг пластиклигини ошириш ва ҳаводаги кислород билан оксидланишга турғунлигини таъминлаш мақсадида триацилглицериддаги ёғ кислоталари таркибини ўзгартирмаган ҳолда ёғ глицеридларининг ацил гуруҳларини қайта тақсимлаш жараёни;
фракциялаш — ўсимлик мойларини термомеханик йўл билан фракцияларга ажратиш;
юк ҳужжатлари:
манфаатдор шахс томонидан ёғ-мой маҳсулотларининг истеъмолчидан ташқари, аввалги ва кейинги эгасини аниқлаш имконини таъминлайдиган ҳужжатлар;
ёғ-мой маҳсулотлари мувофиқлиги тўғрисидаги декларация ва (ёки) унинг нусхаси;
маҳсулотлар (жараёнлар) идентификацияси — озуқавий маҳсулотлар (жараёнлар)нинг Техник регламентда белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш объектларига тегишлилигини ўрнатиш тартиби;
ишлаб чиқариш бинолари — ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри фойдаланиладиган бинолар;
ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган бинолар, технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозларни санитария тозалаш — технологик асбоб-ускуналар ва жиҳозларни ювиш ёки ишлаб чиқариш бинолари юзасини бошқа хил тозаловдан ўтказиш натижасида ушбу бинолар, технологик ускуна ва жиҳозлар озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари ва хом ашёнинг ифлосланиши манбаи бўла олмайди;
ёғ-мой маҳсулотларини муомалага чиқариш — ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи маҳсулотни бошқа шахсга (ташувчига, сотувчига, истеъмолчига) топширган пайтдан бошлаб уни ишлаб чиқариш якунлангандан кейин маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан то истеъмолчигача бўлган ҳаракатларни, барча жараёнларни қамраб олади.
4. Муомалага чиқарилётган ёғ-мой маҳсулотларидан белгиланган мақсадда фойдаланган ҳолда озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари яроқлилик муддати давомида озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотлари сақланиш муддати давомида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказмаслиги керак.
5. Ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш, ташиш, муомалага чиқариш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш) мобайнида Техник регламентда белгиланган риоя қилиниши мажбурий бўлган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
1-§. Санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар
6. Озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг токсик элементлари, микотоксин ва радионуклидлар, пестицидлар, антибиотиклар, диоксинлар, ёғ кислоталарининг трансизомерлари, оксидловчи бузилиш кўрсаткичлари, бенз(а)пирен, синил, эрук кислотаси ҳамда госсипол кўрсаткичи ушбу Техник регламентга 4 — 8-иловаларда кўрсатилган ва рухсат берилган даражадан юқори бўлмаслиги керак.
7. Озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг физик-кимёвий ва микробиологик кўрсаткичлари ушбу Техник регламентга 9-иловада кўрсатилган хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
8. Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотлари ушбу Техник регламентга 10-иловада кўрсатилган хавфсизлик кўрсаткичларининг рухсат берилган даражаси нормаларига жавоб бериши керак.
9. Хом ашёдан ген-инженеринг усули билан олинган ва таркибида ДНК (оқсил) мавжуд бўлган ёғ-мой маҳсулотлари, токсикология текширувларидан ўтказилиб, уларнинг озуқавий мақсадларда ишлатилиши юзасидан озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат назорати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
2-§. Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
10. Ишлаб чиқариш бинолари (цех, омбор, бўлим ва бошқа бинолар) ва ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган технологик ускуналар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр ёғ-мой маҳсулотларининг ифлосланишини истисно қилган холатда бўлиши керак.
11. Хавфсизлик талаблари билан боғлиқ озуқавий ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) жараёнларида ишлаб чиқарувчи корхоналар 2022 йил 1 январгача ХACCП (Hazard Analysis and Critical Control Points) тамойилларига асосланган тартиботларни ишлаб чиқиши ва жорий қилиши ҳамда бажарилишини таъминлаши керак.
12. Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жараёнлари техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар ифлосланишининг олдини олиш учун белгиланган тартиб ва шароитларга риоя қилган ҳолда олиб борилиши лозим.
13. Ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда атроф муҳитга таъсирни баҳолашдан ўтиши ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган экологик стандартларга мувофиқ бўлиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
14. Ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, ингредиентлар, озуқавий қўшимчалар, технологик воситалар техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
15. Ёғ-мой маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнидаги хавфсизлиги қуйидагича таъминланиши керак:
а) ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида (бўлимларида) технологик жараёнлар ва уларни амалга ошириш усулларини танлаш;
г) ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва озуқавий қўшимчаларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
д) ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш бинолари, ишлатиладиган технологик ускуналар ва жиҳозларни озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг ифлосланишини истисно қиладиган шароитда сақлаш;
е) ишлаб чиқариш биноларини санитария тозалаш, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилиш, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган технологик ускуналар ва жиҳозларни санитария тозалаш ва дезинфекция қилиш усуллари ва кетма-кетлигини танлаш. Ишлаб чиқариш бинолари ва технологик ускуналарнинг санитария тозалаш ишлари, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилиш кетма-кетлиги, ёғ-мой маҳсулотларининг ифлосланиши ҳавфини истисно этадиган вақт оралиғида белгиланиши лозим. Тозалаш ишларини олиб бориш кетма-кетлиги ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади;
ж) ушбу Техник регламент талабларига мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни юритиш ва сақлаш.
16. Ёғ-мой маҳсулотларининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи белгиланган талабларга мослиги юзасидан ишлаб чиқариш назорати дастурини тайёрлаши ва белгиланган назоратни ташкил қилиши лозим.
Мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлик бўйича ишлаб чиқариш назорати қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) ушбу Техник регламентда белгиланган ёғ-мой маҳсулотларига қўйиладиган талабларга мувофиқлик билан боғлиқ бўлган назорат қилинадиган параметрларнинг рўйхати ва меъёрлари;
б) ишлаб чиқаришни назорат қилиш тадбирлари ва уларнинг даврийлиги тўғрисидаги маълумотлар (хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовларнинг даврийлиги маҳсулотга оид норматив ҳужжатлар талаблари асосида, аммо бир чоракда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда белгиланади);
в) хом ашё ва озиқ-овқат қўшимчалари, қадоқлаш материаллари, тайёр маҳсулотлар хавфсизлиги назорат параметрларининг рўйхати ва қийматлари.
Ушбу Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича ишлаб чиқариш назорати дастури ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилот раҳбари ёки белгиланган тартибда ваколатга эга шахс томонидан тасдиқланади.
17. Ёғ-мой маҳсулотларининг қадоғи, озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларининг сақланиш муддати мобайнида муомалада бўлганда маҳсулот хавфсизлигини ва идентификация қилиш белгилари ўзгармаслиги таъминланиши лозим.
18. Озуқавий ёғ-мой маҳсулотининг истеъмол қадоғи шикастланганда ёғ-мой маҳсулотларининг эгаси томонидан мустақил равишда ёки ваколатли идораларнинг огоҳлантиришига кўра муомаладан чиқариб ташланиши керак.
19. Ёғ-мой маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқлар (қадоқлаш учун ишлатиладиган материаллар) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши керак.
20. Ишлатилган қадоқ материалини инсон ҳаёти, соғлиғи муҳофазаси ва атроф муҳит хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қайта ишлаш, утилизация қилиш ва йўқ қилиш имкони бўлиши лозим.
21. Ёғ-мой маҳсулотларини тамғалаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламент талабларига мувофиқ амалга оширилади.
22. Озуқавий ёғ-мой маҳсулотларини тамғалашдаги маълумотлар давлат тилида баён қилинади. Мазкур маълумот яна бошқа тилларда ҳам баён этилиши мумкин, бунда унинг мазмуни давлат тилидаги маълумот мазмуни билан бир хил бўлиши лозим.
23. Тамғалашда ушбу Техник регламентнинг 4-банди ва унга 1, 2 ва 3-иловаларда кўзда тутилган таърифлар асосида шаклланган маҳсулотлар номидаги сўзлар тартибини ўзгартиришга йўл қўйилади. Масалан: «рафинацияланган дезодорацияланган соя мойи», «соя мойи рафинацияланган дезодорацияланган», «ёғ пишириқ учун», «пишириқ учун ёғ», «майонезли соус», «соус майонезли» ва бошқалар.
24. Маргарин ва спредларнинг номларида «ёғ» сўзини, у билан бир хил ўзакли сўзларни, шунингдек, «ёғ» сўзини ўз ичига олган ибораларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
25. Озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари қадоғидаги тамғалаш тушунарли, осон ўқиладиган, аниқ ва истеъмолчиларни чалғитишга олиб келмайдиган бўлиши, бунда ёзувлар, белгилар, рамзлар тамғалаш жойлаштирилган фондан фарқ қилиши керак.
Яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарилган сана учун шрифт ўлчами mm да қуйидагича бўлиши лозим:
маҳсулот массаси 100 граммгача бўлганда — 2,8 mm дан кам эмас;
маҳсулот масссаси 100 граммдан кўп бўлганда — 3,2 mm дан кам эмас.
Техник регламентнинг 4-бандига ва унга 1-иловада кўрсатилган номланишга мувофиқ озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг номи;
Техник регламентга 2-иловага мувофиқ ўсимлик мойи олинадиган мойли хом ашёнинг номидан келиб чиқиб ўсимлик мойи турларининг номланиши (зайтун мойининг номланиши Техник регламентга 3-иловага мувофиқ кўрсатилади) ҳамда ушбу мойнинг маълум тозаланиш жараёнларидан ўтганидан келиб чиқиб тозаланганлик даражасида кўрсатилади, масалан, «рафинацияланмаган кунгабоқар мойи» ёки «рафинацияланган соя мойи» ёки «рафинацияланган дезодорацияланган рапс мойи» ва бошқалар;
ўсимлик мойи аралашмалари (омухта) учун — ўсимлик мойларини номлари техник жиҳатдан тартибга солиш объектлари номини кўрсатмасдан уларнинг масса улуши камайиши тартибида кўрсатилишига рухсат берилади, масалан, «ўсимлик мойи омухтаси», «кунгабоқар-соя мойи», «пахта-махсар мойи»;
ўсимлик мойлари фракциялари учун — номланишда фракцияланган мой турининг номи ва фракцияси номи кўрсатилади, масалан, «пахта пальмитини», «пальма олеини» ва бошқалар;
маҳсус қўлланишга мўлжалланган ёғлар учун — номланишда техник жихатдан тартибга солиш объектининг номи — «махсус қўлланишга мўлжалланган ёғ» кўрсатилади, бундан ташқари ишлатиладиган ёғнинг қўлланилишига мувофиқ номи киритилишига, масалан, «қандолатчилик ёғи», «новвойчилик ёғи» ва бошқаларга рухсат берилади.
27. Битта ингредиентдан ташкил топган озуқавий ёғ-мой маҳсулотларига, агар маҳсулотларнинг номи ушбу ингредиентнинг номига мос келадиган бўлса, ёғ-мой маҳсулотлари таркибини кўрсатиш шарт эмас.
Оқсиллар, ёғлар, углеводлар ва калориялилиги энергетик қиймати тўғрисида маълумот уларнинг 100 грамм озиқ-овқат маҳсулотидаги қиймати камида 2 фоизни, минераллар ва витаминлар учун тавсия этилган кунлик истеъмолнинг камида 5 фоизини ташкил этадиган ҳолатларда берилади.
29. Ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган манзили, ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган республика ҳудудида ташкил этилган ташкилот (импорт қилувчи)лар, шу жумладан, хорижий ёки ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва жойлашган манзили, шу жумладан, хорижий ишлаб чиқарувчи функциясини бажарувчи шахснинг (мавжуд бўлса) номи ва жойлашган манзили кўрсатилади.
Тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи), қадоқловчи, етказиб берувчи, ёғ-мой маҳсулотларининг сифати бўйича эътирозларни қабул қилувчи ташкилотлар ва лицензиатлар (агар ёғ-мой маҳсулотлари лицензия асосида ишлаб чиқарилган бўлса) почта манзилига давлат, шаҳар (вилоят ва аҳоли пункти), кўча, уй рақами, офис, товар белгиси киритилиши керак. Қўшимча равишда факс ва телефон рақами кўрсатилиши мумкин.
Агар ёғ-мой маҳсулоти тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) бир вақтнинг ўзида қадоқловчи ҳам бўлмаса, истеъмолчи учун тайёрланган маълумотда тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) номи ва манзилидан ташқари қадоқловчининг ҳам номи ва манзили кўрсатилади.
30. Четдан келтириладиган ёғ-мой маҳсулотлари учун генетик модификацияланган организмлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумот қонунчилик талабларига мувофиқ кўрсатилади.
32. Ёғ-мой маҳсулотларининг тайёрланган (ишлаб чиқарилган) санаси ёрлиқда ёки қадоқ (идиш)да «Тайёрланган (ишлаб чиқарилган...) (сана)» сўзлари билан кўрсатилади.
33. Ёғ-мой маҳсулотларига яроқлилик муддатини тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) албатта техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни ва сақлаш шароитларини инобатга олган ҳолда белгилайди.
Яроқлилик муддати ёғ-мой маҳсулотлари тайёрланган (ишлаб чиқарилган) санадан бошлаб ҳисобланади.
Яроқлилик муддати қуйидаги кўринишларда кўрсатилиши мумкин: ((сана) ...гача яроқли)», «(сана)...гача ишлатилсин», «(соат, кун, ой ёки йил)...муддатгача яроқли».
34. Ёғ-мой маҳсулотлари учун сақлаш шароитлари сақланиш давомида махсус шароитлар (ҳарорат, ёруғлик режими ва бошқалар)нинг талаб этиладиган турлари учун кўрсатилади. Герметик қадоғи очилганда сифати ўзгарадиган ёғ-мой маҳсулотлари учун қадоқ очилгандан сўнг талаб этиладиган сақлаш шароити кўрсатилади.
35. Аниқ бир турдаги ёғ-мой маҳсулотларини идентификация қилиш штрих код ёрлиқда ва (ёки) қадоқда (идиш) ихтиёрий равишда сканер мосламаларида ҳисобга олиш учун қулай жойга жойлаштирилади.
36. Мувофиқлик тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумот истеъмолчига тайёрловчи (ишлаб чиқарувчи) ва (ёки) етказиб берувчи томонидан қуйидаги кўринишда тақдим этилади:
транспорт қадоғининг умумий нетто массаси ва озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг истеъмол қадоғи бирлигидаги сони;
қадоқланмаган маҳсулотнинг нетто массаси;
қадоқланмаган ёғ-мой маҳсулотлари таркиби масса улушининг камайиши тартибида келтирилади (озуқавий қўшимчалар, функционал озуқавий ингредиентлар, витаминлар ва бошқа микронутриентлар, ароматизаторларни мажбурий кўрсатилган ҳолда);
сақлаш шароитлари;
туркум рақами;
ўсимлик мойлари учун қуйилган сана қўшимча равишда кўрсатилади;
дистилланган глицерин учун — маркаси;
озуқавий ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришга асос бўлган ва идентификация қилиш талаблари белгиланган ҳужжат ҳақида маълумот.
Ёғ-мой маҳсулотлари транспорт қадоғи тамғаланишида озуқавий ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш, ташиш жараёнларида хавфсизлигини таъминлаш учун керакли ёзувлар ва белгилар қўйилади.
маҳсулотнинг ёғли фазасида тўйинган ёғ кислоталарининг ҳамда маҳсулотдаги ёғнинг миқдорига нисбатан ёғ кислоталари трансизомерларининг фоизлардаги максимал миқдори.
41. Сиғимларда ташиладиган қадоқланмаган озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари учун юк ташиш ҳужжатларида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим:
дистилланган глицерин учун — маркаси;
нетто массаси;
қуйилган санаси.
42. Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларининг тамғаланишида кўрсатилган маълумот давлат тилида баён этилиши керак. Ушбу маълумот бошқа тилларда ҳам баён этилиши мумкин, бунда маълумот мазмуни давлат тилида кўрсатилган маълумот билан айнан бир хил бўлиши шарт.
хўжалик совунининг номланиши (72 фоизли, 70 фоизли ва бошқалар);
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган манзили, ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган республика ҳудудида ташкил этилган ташкилот (импорт қилувчи)лар, шу жумладан, хорижий ёки ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва жойлашган манзили, шу жумладан, хорижий, хорижий ишлаб чиқарувчи функциясини бажарувчи шахснинг (мавжуд бўлса) номи ва жойлашган манзили;
совун бўлагининг номинал (шартли) массаси;
ингредиентларнинг масса улуши камайиши тартибида маҳсулотнинг таркиби;
туркум рақами;
тайёрланган сана;
сақлаш муддати;
сақлаш шароитлари;
хўжалик совунини ишлаб чиқаришга асос бўлган ва идентификация қилиш талаблари белгиланган ҳужжат ҳақида маълумот;
мувофиқлик белгиси.
45. Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларининг ҳар бир транспорт қадоғи бирлигининг тамғаланишида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларининг номи;
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган манзили, ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган республика ҳудудида ташкил этилган ташкилот (импорт қилувчи)лар, шу жумладан, хорижий ёки ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва жойлашган манзили, шу жумладан, хорижий, хорижий ишлаб чиқарувчи функциясини бажарувчи шахснинг (мавжуд бўлса) номи ва жойлашган манзили;
табиий хом глицерин учун — нави;
туркум рақами;
табиий хом глицерин учун — нетто оғирлиги;
хўжалик совуни учун — қутидаги бўлаклар сони, бўлакларнинг умумий (номинал) оғирлиги кўрсатилган холда;
мувофиқлик белгиси;
тайёрланган сана;
сақлаш муддати;
озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришга асос бўлган ва идентификация қилиш талаблари белгиланган ҳужжат ҳақида маълумот.
ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган манзили, ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган республика ҳудудида ташкил этилган ташкилот (импорт қилувчи)лар, шу жумладан, хорижий, хорижий ёки ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига сотиб олувчиларнинг эътирозларини қабул қилиш ваколати берилган якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва жойлашган манзили, шу жумладан, хорижий, хорижий ишлаб чиқарувчи функциясини бажарувчи шахснинг (мавжуд бўлса) номи ва жойлашган манзили;
туркум рақами.
47. Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотлари транспорт қадоғининг тамғаланишида уни сақлаш, ташиш жараёнларида хавфсизлигини таъминлаш учун керакли ёзувлар ва белгилар қўйилади.
48. Ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш, уларнинг яроқлилик муддати ёки сақланиш муддати мобайнида хавфсизлигини ва бутлигини таъминлаш учун сақлаш шароити мавжуд бўлган омбор ва бошқа биноларда амалга оширилиши лозим.
Озуқавий ёғ-мой маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва сақлаш шароити ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу маҳсулот яроқлилик муддати давомида сақланганда мазкур Техник регламент талабларига жавоб беришини инобатга олган ҳолда белгиланади.
49. Омбор ва бошқа биноларда ўрнатилган технологик ускуналар сақлаш шароитини назорат қилиш учун ўлчов асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак.
50. Ёғ-мой маҳсулотлари сақланадиган омборларда ва бошқа биноларда, шунингдек, музлатгич камераларида санитария тозалаш ишлари (дезинфекция, дезинсекция ва бошқалар) олиб борилиши керак.
51. Ёғ-мой маҳсулотларининг сақланиши мобайнида уларнинг хавфсизлигини тасдиқловчи маҳсулотга илова қилинадиган ҳужжатлар бўлиши лозим.
52. Озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари сақланадиган бино ва иншоотлар конструкцияси ишлаб чиқарувчи томонидан ёғ-мой маҳсулотларига белгиланган сақлаш шароитларини таъминлаши лозим.
53. Ёғ-мой маҳсулотлари сақланадиган омборлар ва биноларда ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлайдиган шароитлар яратилиши керак.
Ёғ-мой маҳсулотлари ўз-ўзидан ёниб кетишининг олдини олиш мақсадида нефть маҳсулотлари, токсик ёнувчан кимёвий моддалар ва бошқа турдаги ёғ-мой маҳсулотлари зарарланишига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар билан бирга сақланишига йўл қўйилмайди.
54. Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларининг ташиш ва сақлаш давомида мазкур Техник регламент талабларига асосан сақлаш муддати мобайнидаги хавфсизлиги таъминланиши лозим.
Озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотларини сақлаш шароити ва сақлаш муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.
55. Ёғ-мой маҳсулотларини ташиш, уларнинг хавфсизлигини ва бутлигини таъминлайдиган транспорт воситаларида амалга оширилади.
Озуқавий ёғ-мой маҳсулотларини ташувчи транспорт воситалари ушбу мақсадларга мувофиқ бўлиши керак. Ташиш шароитларини юк ортувчи белгилайди. Ушбу шароитлар ишлаб чиқарувчи томонидан ташиш учун белгиланган талабларга мос бўлиши лозим.
56. Транспорт воситаларининг юк бўлимлари конструкцияси ёғ-мой маҳсулотларини зарарланишдан ҳимоялайдиган ва даврий санитария тозалаш ишларини ўтказиш имкониятини таъминлаши керак.
Транспорт воситаларининг юк бўлимлари ички юзалари яхши ювиладиган ва токсик бўлмаган материаллардан ясалган бўлиши керак. Транспорт воситаларининг ички бўлинмаларининг санитария тозалаш ва дезинфекция қилиш даврийлиги озуқавий ёғ-мой маҳсулотларини ташиш хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи тараф томонидан белгиланади.
57. Ёғ-мой маҳсулотларини уларнинг қадоғини ифлослантирадиган ва кучли (бегона) ҳидли юклар билан бирга ташишга йўл қўйилмайди.
58. Ёғ-мой маҳсулотлари юк жўнатиш ҳужжатлари билан жўнатилиши керак.
7-§. Ёғ-мой маҳсулотларини қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш) жараёнларига қўйиладиган талаблар
59. Техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ёғ-мой маҳсулотлари «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб берилган озуқавий маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат назорати органларининг қарорлари бўйича қайтариб олиниб утилизация (қайта ишлаш)га берилади.
60. Қайтариб олиниб утилизация (қайта ишлаш)га беришга мўлжалланган ёғ-мой маҳсулотлари миқдори кўрсатилган ҳолда бошқа ёғ-мой маҳсулотларига тегишига йўл қўйилмайдиган шароитларда алоҳида сақланиши керак.
61. Ёғ-мой маҳсулотларини қайтариб олиш ва утилизация қилиш (қайта ишлаш) шарт-шароитлари ёғ-мой маҳсулоти эгаси томонидан тегишли давлат назорати органлари билан келишилади.
62. Ёғ-мой маҳсулотларини утилизация қилиш (қайта ишлаш), унинг эгаси ёки эгаси томонидан ушбу ишларни шартнома асосида бажариш топширилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
63. Ёғ-мой маҳсулотларини утилизация қилиш (қайта ишлаш) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат назорати органлари ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топган комиссия иштирокида ёғ-мой маҳсулотлари ҳақиқатда утилизация қилинганлигини (қайта ишланганлигини) тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
64. Ёғ-мой маҳсулотларининг эгаси унинг ҳақиқатда утилизация қилинганлигини (қайта ишланганлигини) тасдиқловчи ҳужжатни давлат назорат органларига тақдим этади.
65. Ёғ-мой маҳсулотларининг ҳар бир туркуми ёғ-мой маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маълумот киритилган жўнатиш ҳужжатлари билан муомалага чиқарилиши керак.
66. Техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ёғ-мой маҳсулотлари муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.
67. Муомалага чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларининг Техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланганда ёғ-мой маҳсулотининг эгаси томонидан муомаладан чиқарилиб Техник регламентнинг 59 — 64-бандларига мувофиқ қайтариб олинади ва утилизация қилинади (қайта ишланади).
68. Ёғ-мой маҳсулотларини сотувга чиқаришда уларнинг озуқавий ёғ-мой маҳсулотлари учун — яроқлилик муддати, озуқавий бўлмаган ёғ-мой маҳсулотлари учун сақлаш муддати давомида мазкур Техник регламент талабларига асосан хавфсизлиги таъминланиши керак.
4-боб. Ёғ-мой маҳсулотларидан намуна олиш, идентификация қилиш ва мувофиқлигини баҳолаш ва синовдан ўтказиш
10-§. Идентификация қилиш
69. Идентификация қилиш деганда мувофиқликни баҳолаш мақсадида тақдим этилган ёғ-мой маҳсулотларининг қўшиб жўнатиладиган ҳужжатлари ва тамғалашда кўрсатилган аниқ белгиларига ўхшашлиги аниқланиши тушунилади.
70. Ёғ-мой маҳсулотларини иденфикация қилиш маҳсулот номланиши ва (ёки) маҳсулотнинг мазкур Техник регламентда ушбу маҳсулот таърифида келтирилган, визуал ва (ёки) оргоналептик ва (ёки) аналитик усулда аниқланган белгилари бўйича амалга оширилади.
Ёғ-мой маҳсулотларини идентификациялаш қуйидаги бир ва (ёки) бир неча усулда амалга оширилади:
номланиши бўйича — истеъмол қадоғидаги тамғалашда ва/ёки маҳсулотнинг юк ҳужжатларида кўрсатилган ёғ-мой маҳсулоти номланиши ва қўлланишини ёғ-мой маҳсулотларининг турини аниқлашда белгиланган номланиши билан солиштирган ҳолда;
кўз билан кўриш (визуал) усули — ёғ-мой маҳсулотини ташқи кўринишини ушбу Техник регламентнинг 4-банди ва унга 1, 2 ва 3-иловадаги таърифда келтирилган белгилар билан солиштириш;
органолептик усул — ёғ-мой маҳсулотларининг органолептик кўрсаткичларини мазкур Техник регламентда ушбу ёғ-мой маҳсулотлари учун келтирилган таърифдаги белгиларга солиштириш йўли билан идентификация қилинади. Органолептик усул ёғ-мой маҳсулотини номланиши ва визуал усул билан иденфикациялашнинг имкони бўлмаган ҳолда қўлланилади. Маҳсулотда микробли бузилиш аломатлари бўлган ҳолда маҳсулотнинг органолептик кўрсаткичларини бахолаш истисно қилинади;
таҳлил қилиш усули — ёғ-мой маҳсулотларининг физик-кимёвий кўрсаткичларини ушбу Техник регламентнинг 4-банди ва унга 3 ва 11-иловаларда келтирилган белгиларга мувофиқлигини текшириш йўли билан идентификация қилинади. Таҳлил қилиш усулидан ёғ-мой маҳсулотини номланиши, визуал ёки органолептик усуллар билан идентификациялашнинг имкони бўлмаганда қўлланилади.
71. Мазкур Техник регламентдаги техник жиҳатдан тартибга солиш объектларига тегишлилигини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнларини идентификациялашда бу жараёнлар айнан ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш мақсадида амалга оширилиши ва ушбу маҳсулотга бўлган хавфсизлик талаблари таъминланишига ишонч ҳосил қилиниши керак. Ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнларини идентификациялаш ушбу жараёнларни кўз билан кўриб баҳолаш орқали амалга оширилади.
72. Идентификациялаш кенг қамровли баҳолаш тусига эга бўлиб, унда ёғ-мой маҳсулотларини органолептик ва физик-кимёвий таҳлил қилиш усуллари ҳамда маҳсулотларнинг қалбакилаштирилишини аниқлашга имкон берадиган, шу жумладан, физик-кимёвий кўрсаткичларнинг (ўсимлик мойларида эрук кислотаси, ёғ кислоталари таркиби ва ёғ кислотаси транс изомерлари) синов усуллари қўлланилади.
Ўсимлик мойларининг таркиби ва физик-кимёвий хоссалари (қалбакилаштиришни аниқлаш учун) 11-иловага мувофиқ амалга оширилади.
ўсимлик мойлари, маргарин ва майонез маҳсулотларини ассортимент қалбакилаштириш — фойдали ва қиммат мойларни (зайтун, маккажўхори) нархи жиҳатидан арзон мойлар (соя, рапс) билан алмаштириш, амалдаги рецептуранинг эълон қилинган таркибига амал қилинмаслиги ёки юқори сифатли ва маълум мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни оддий ёғ-мой маҳсулотларига алмаштириш;
сифати бўйича қалбакилаштириш — кам тозаланган мойлар, мисол учун техник мақсадлар учун мўлжалланган пальма мойини ишлатиш, шунингдек, сут ёғини ўсимлик мойлари ва ёғларига алмаштириш.
Ёғ-мой маҳсулотлари, агар уларга қўшиб жўнатилган ҳужжатлардаги ва ёрлиқлардаги маълумотлар ушбу Техник регламентда белгиланган номланиш ва (ёки) идентификация қилиш қўрсаткичларига тўғри келмаса ёки нотўғри бўлса, қалбакилаштирилган ҳисобланади ва мажбурий равишда чақириб олиниши керак.
73. Озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш функцияларини амалга оширувчи ваколатли органлар қалбакилаштирилган ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва бу ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш чораларини кўрадилар.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
11-§. Мувофиқликни баҳолаш
74. Ёғ-мой маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
ёғ-мой маҳслотларининг мувофиқлигини тасдиқлаш;
давлат назорати (текшируви);
янги турдаги ёғ-мой маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш.
75. Ушбу Техник регламент талаблари тааллуқли бўлган импорт қилинаётган ёғ-мой маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирмасдан олдин амалга оширилиши шарт.
76. Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш жараёнларининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш, ёғ-мой маҳсулотларига белгиланган талабларга амал қилиниши устидан давлат назорати (текширув) шаклида, ушбу Техник регламент ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари учун тааллуқли талаблар белгиланган Техник регламентлар асосида амалга оширилади.
12-§. Намуна танлаш ва синовлар ўтказиш
77. Ёғ-мой маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур синов усуллари, шунингдек, намуна олиш усуллари техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилади.
5-боб. Техник регламент талабларига риоя этилишининг давлат назорати
78. Техник регламент талабларига риоя этилилиши бўйича давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, шунингдек, бошқа мутасадди давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
6-боб. Ўтиш даври
79. Техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган ва ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқ киритилгунга қадар Техник регламентга тўғри келадиган қисми қўлланилади.
80. Техник регламент амалга киритилгунга қадар амалдаги қонунчилик талабларига кўра мувофиқлигини баҳолаш мажбурий бўлган ёғ-мой маҳсулотларига Миллий сертификатлаштириш тизими томонидан белгиланган қоидалар қўлланилади.
81. Техник регламент амалга киритилгунга қадар ёғ-мой маҳсулотларига расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ва санитария-эпидемиология хулосалари ушбу ҳужжатларда белгиланган муддат давомида амал қилади.
7-боб. Техник регламентга риоя қилмаслик учун жавобгарлик
82. Техник регламент талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 212-моддаси.
Кислота сони граммга 1,6 mg калий гидрооксидидан кўп бўлмаган ёки кислоталилиги олеин кислотага қайта ҳисобланганда 100 g га 0,8 g дан кўп бўлмаган, перекис сони 20 мэкв/kg дан кўп бўлмаган бир маротаба пресслаб олинган мой.
Рафинацияланмаган зайтун мойи (Virgin olive oil).
Кислота сони граммга 4,0 mg калий гидрооксидидан кўп бўлмаган ёки кислоталилиги олеин кислотага қайта ҳисобланганда 100 g га 2,0 g дан кўп бўлмаган, перекис сони 20 мэкв/kg дан кўп бўлмаган прессларда бир маротаба сиқиб олинган мой.
Кислота сониграммга 0,6 mg калий гидрооксидидан кўп бўлмаган ёки кислоталилиги олеин кислотага қайта ҳисобланганда 100 g га 0,3 g дан кўп бўлмаган, перекис сони 5 мэкв/kg дан кўп бўлмаган бир маротаба пресслаб, рафинация усулида олинган, лекин бошланғич триглицерид структурасига ўзгаришлар киритмайдиган жараёнларга йўналтирилмаган зайтун мойи.
Кислота сони граммга 2,0 mg калий гидрооксидидан кўп бўлмаган ёки кислоталилиги олеин кислотага қайта ҳисобланганда 100 g га 2,0 g дан кўп бўлмаган, перекис сони 15 мэкв/kg дан кўп бўлмаган, рафинацияланган зайтун мойи ва бир маротаба пресслаб олинган зайтун мойлари аралашмасидан иборат мой.
Кислота сониграммга 0,6 mg калий гидрооксидидан кўп бўлмаган ёки кислоталилиги олеин кислотага қайта ҳисобланганда 100 g га 0,3 g дан кўп бўлмаган, перекис сони 5 мэкв/kg дан кўп бўлмаган сиқилган қолдиқларда хом зайтун мойидан рафинация усуллари орқали олинган ва лекин бошланғич триглицерид структураларига ўзгаришлар киритмайдиган жараёнларга йўналтирилмаган зайтун мойи.
Кислота сониграммга 2,0 mg калий гидрооксидидан кўп бўлмаган ёки кислоталилиги олеин кислотага қайта ҳисобланганда 100 g га 1,0 g дан кўп бўлмаган, перекис сони 20 мэкв/kg дан кўп бўлмаган, сиқилган қолдиқлардан олинган рафинацияланган зайтун мойи ва бир маротаба сиқиб олинган зайтун мойлари аралашмасидан иборат мой.
* Танланган ҳудудларда қўлланилган ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришда зарур бўлганда ишлатилган хом ашёдаги бошқа пестицидлар ва уларнинг қолдиқ миқдорини назорат қилиш керак.
** Тетрациклин гуруҳидаги антибиотиклар ва бацитрацин, гризинларни аниқлашда уларнинг ҳақиқий миқдорини ед/g га қайта ҳисоблаш стандарт активлиги бўйича амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 724-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича умумий техник регламентни жорий қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
I босқич
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига Ёғ-мой маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни (кейинги ўринларда — Техник регламент) етказиш.
Уч кун муддатда
II босқич
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
1. Ёғ-мой маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича мавжуд норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш ва хатловдан ўтказиш.
Бир ой муддатда
2. Ёғ-мой маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийликни бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.
Ўн кун муддатда
III босқич
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитация қилиш кўламини кенгайтириш чораларини кўриш.
Уч ой муддатда
IV босқич
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси,
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат органларини, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлаш.
Жадвалга мувофиқ
V босқич
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий органи
1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан санитария-эпидемиологик хулосани олиш учун ариза ва унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим қилиш.
2. Синовдан ўтказиш учун белгиланган тартибда маҳсулот намуналарини олиш.
3. Лаборатория синовлари натижаси ижобий бўлганда аризаберувчига санитария-эпидемиологик хулосани бериш.
Мувофиқлик сертификатини бериш ёки қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатини бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.
Уч иш куни мобайнида
VII босқич
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати
Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш.
Белгиланган тартибда
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/724/1522-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)