Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш, ҳужжатларни топшириш, суҳбат ўтказиш, шу жумладан, суҳбатни масофавий (онлайн) тарзда ўтказиш ҳамда суҳбат натижаларини аниқлаш тартибини назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни ўқишга қабул қилиш, магистратура битирувчиларини ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича ишлаб бериш тартибини назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни танловсиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилиши инобатга олинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
масофавий ва кечки таълим шакллари бўйича ўқишга базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қабул қилинади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва марказий бошқарув органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига танловсиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига танловсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорига мувофиқ, ТДЮУ магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг веб-сайти орқали (хорижий фуқаролар ва айрим тоифадаги абитуриентлар бундан мустасно) рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича магистратура мутахассислигини очиш чораларини кўрсин;
икки ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, юридик олий ўқув юртларида «адвокатлик фаолияти» бўйича магистратура мутахассислигини очиш;
ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш учун давлат грантларини ажратиш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.
6. Тошкент давлат юридик университетига ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш муддатини истисно тариқасида 2020 йил 15 сентябрга қадар узайтиришга рухсат берилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 4 июлдаги 502-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А.Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 август,
513-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари)ни мутахассисликлар бўйича ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган қабул параметрларига мувофиқ давлат гранти ва ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тўлов-контракт, шу жумладан ТДЮУ томонидан мустақил равишда белгиланадиган қўшимча қабул ва табақалаштирилган тўлов-контракт доирасида амалга оширилади.
3. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
абитуриент — ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва танловда иштирок этувчи жисмоний шахс;
қабул комиссияси — ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ҳар йили ташкил этиладиган ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этадиган, шунингдек, абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган комиссия.
4. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган қабул комиссияси зиммасига юкланади.
5. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов принциплари асосида амалга оширилади.
Танлов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари, шу жумладан белгиланган тартибда қўшимча қабул ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилинади.
6. Танлов магистратура мутахассисликлари, таълим шакли ва ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.
7. ТДЮУ магистратурасига қабул «Юриспруденция» таълим йўналиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
8. ТДЮУ магистратурасига қуйидаги параметрлар асосида ўқишга қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган давлат грантлари асосидаги қабул параметрлари;
Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан тасдиқланган олий таълим ташкилотлари ва тиллар кесимидаги магистратура мутахассисликлари бўйича қабул параметрлари.
9. ТДЮУ магистратурасида ўқитиш тили белгиланган қабул параметрлари доирасида ҳужжатлар қабул қилингунга қадар вазирлик ва идоралар таклифларига мувофиқ Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
10. Магистратурага ўқишга қабул қилиш жараёнлари ТДЮУ қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) томонидан мувофиқлаштирилади. Бунда магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси масъул котибининг ўринбосари тайинланади.
11. Абитуриент тамомлаган бакалавриат таълим йўналишига мос ёки турдош магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассислиги мос мутахассислик ҳисобланади. «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишини тамомлаган абитуриентлар учун ТДЮУ магистратурасида ўқиш муддати бир йилни ташкил қилади.
Вазирлик ҳар йили 1 июлга қадар олий таълим ташкилотлари магистратурасига қабул қилиш бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатини тасдиқлайди ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилади.
Турдош таълим йўналишларини тамомлаган абитуриентлар учун ТДЮУ магистратурасида ўқиш муддати икки йилни ташкил қилади.
2-боб. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш
12. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, магистратурага танловлар бошланишидан бир ой олдин магистратурага қабул қилиш муддатлари, мутахассисликлар номлари ва ўқишга қабул қилиш параметрлари ҳақидаги ахборотни ТДЮУнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилади.
13. Абитуриентлар ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун вазирликнинг расмий веб-сайти ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан бири (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади.
Абитуриентлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача (30 июль куни ҳам) рўйхатдан ўтказилади.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни ЯИДХПга юклайди:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (ёки дипломдан кўчирма нусха — олий таълим ташкилотларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова нусхаси.
Бунда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилоти томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) вазирликнинг «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилиши сабабли ушбу тоифадаги диплом ва унинг иловасини ЯИДХП га юклаш талаб этилмайди;
хорижий тилни билиш бўйича камида В2 даражасидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат нусхаси, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танловдан ташқари магистратурага кириш бўйича имтиёзга эга абитуриентлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Рўйхатдан ўтиш ЯИДХП ёки вазирликнинг веб-сайти орқали амалга оширилганда маълумотлар абитуриент томонидан мустақил равишда электрон шаклда юкланади ва ҳужжатлар ҳамда маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун абитуриент шахсан жавобгар ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
14. Магистратурага қабул бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг ҳужжатлари ҳар йили 10 августгача қабул комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг аризалари қабул қилингани ЯИДХПдаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
Аризаси қабул қилинмаган абитуриентларга аризани қабул қилишни рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда ЯИДХПдаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган абитуриентлар аризаси ҳолатини ўзларининг шахсий кабинети орқали кузатиб боради.
Абитуриент томонидан белгиланган муддатда рўйхатдан ўтишда ЯИДХПга талаб этилган маълумотлар ва ҳужжатлар аслига мос ҳамда тўлиқ белгиланган талабларга мувофиқ киритилганда, қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Танловни ўтказиш
15. Магистратурага давлат гранти ва тўлов-контракт асосида, абитуриентларнинг бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичининг кетма-кетлигига кўра Давлат комиссияси томонидан ўқишга қабул қилинади.
Магистратурага қабул тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва вазирлик томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ҳамда хорижий тилни билиш бўйича белгиланган даражадаги сертификатга эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
Танлов «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишини тамомлаган абитуриентлар учун алоҳида, шунингдек турдош бакалавриат таълим йўналишларини тамомлаган абитуриентлар учун алоҳида ҳар бир магистратура мутахассислиги, ўқитиш тили ва таълим шакли кесимида ўтказилади.
16. Магистратурага қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи энг юқори бўлган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниши таъминланади. Қолган абитуриентлар бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи кетма-кетлигига кўра белгиланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.
Ажратилган қабул параметрлари доирасида энг охирги абитуриентнинг танлов баллига тенг кўрсаткичга эга абитуриент (абитуриентлар) ҳам мос равишда қўшимча ўрин асосида талабаликка тавсия этилади.
17. Кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўйича I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни магистратурага қабул қилишда уларнинг хорижий тилни билиш тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши талаб этилмайди.
18. Магистратурага ўқишга қабул қилишда кўзи ожиз абитуриентлар тоифасига қуйидагилар киради:
а) кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномага эга бўлган шахслар;
б) кўзи бўйича 2-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномага эга бўлган қуйидаги шахслар:
махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга бўлган;
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган бошланғич касбий таълим ташкилотлари (касб-ҳунар коллежлари) томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга бўлган;
9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида ўқиган ва ўрта махсус ёки касб-ҳунар ёхуд бошланғич касбий таълим ташкилотлари дипломига эга бўлган.
19. Кўзи ожиз абитуриентларнинг бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи 100 баллик рейтинг тизими бўйича 71 балл ва ундан юқори ёки «5» балли баҳолаш тизими бўйича «4» ва ундан юқори бўлганда, улар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
20. Танлов натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ТДЮУда қабул комиссияси аъзолари, факультетлар деканлари ва тажрибали профессор-ўқитувчилардан иборат таркибда апелляция комиссияси тузилади.
Абитуриент танлов натижасидан норози бўлган тақдирда, натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ариза билан апелляция комиссиясига мурожаат этиши мумкин. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.
Абитуриент апелляция шикоятини кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ва жойи ҳақида қабул комиссияси томонидан абитуриентга камида бир кун олдин хабар берилади.
4-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
21. Давлат комиссиясининг ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори ҳар йили 25 августгача қабул қилинади.
22. Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирманинг асл нусхаси — олий таълим ташкилотларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
хорижий тилни билиш бўйича белгиланган даражадаги сертификат нусхаси;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон нусхаси.
Зарурат бўлганда ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб қилиб олиниши мумкин.
Абитуриент томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, абитуриент талабаликка қабул қилинмайди (талабаликка қабул қилинган бўлса, ТДЮУ талабалари сафидан четлаштирилади) ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабардор қилинади.
23. Давлат комиссиясининг қарори асосида етти иш кунида абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги ТДЮУ ректорининг буйруқлари расмийлаштирилади.
24. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида магистратура мутахассисликларига тавсия этиш тўғрисида Давлат комиссиясининг қарори қабул қилингандан сўнг ТДЮУ билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили шартномада ёки Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Шартнома шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Абитуриентларни магистратурага тўлов-контракт (шу жумладан, қўшимча қабул ва табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган тўлов миқдори тўлангандан сўнг, ТДЮУ ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
25. Абитуриент томонидан ушбу Низомнинг 16-бандида қайд этилган ҳужжатлар қабул комиссиясига тақдим этилмаслиги ТДЮУнинг уни ўқишга қабул қилмаслигига асос бўлади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
27. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорига

2-ИЛОВА

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур низом Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилмайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган ўринлар сонига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Хорижий фуқаролар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида белгиланган ўринлар сонига мувофиқ ТДЮУ магистратурасига суҳбат (кейинги ўринларда — суҳбат) асосида ўқишга қабул қилинади.
Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
Суҳбат ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумот ТДЮУ томонидан унинг расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилишидан камида 1 ой олдин эълон қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
3. Суҳбат:
юриспруденция соҳасида профессионал билим ва кўникмаларини (назарий билимлар ва амалий кўникмаларни тизимлаштиришга, мустаҳкамлашга ва кенгайтиришга, ҳуқуқий манбалар билан ишлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш ва қўллаш кўникмалари, аниқ ҳуқуқий қарорларни қабул қилиш учун мавжуд далиллар ва ҳолатларни юридик жиҳатдан тўғри баҳолашга бўлган қобилиятнинг мавжудлиги);
илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилиятни (таҳлил қилиш, фикрлаш, шунингдек, юриспруденцияга оид муаммоларни аниқлай олиш, илмий-тадқиқот фаолияти олиб бориш, асосий илмий тушунчалар ва илмий-тадқиқот ишлари усулларини тушуниш қобилияти);
салоҳият даражасини (билим ва уқувни такомиллаштириш, муаммоларни ҳал қилишга ноанъанавий ёндашуви, ўз устида ишлаш ва малакани оширишга бўлган интилиш, касбий камолотга эришиш мақсадида шахсий имкониятларини максимал даражада кенгайтириш қобилиятининг мавжудлиги, шунингдек жамоада ишлай олиши ва етакчилик сифатларининг мавжудлиги);
одоб-ахлоқ қоидалари ва принципларини (ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларга қизиқиш, ўз позицияси ва фикрини кўрсата олиш ва шу асосда ҳаракат қилиш қобилияти, ёлғон ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, бағрикенглик, юксак одоб-ахлоқ меъёрларини, қадриятларни намоён қилишнинг мавжудлиги) аниқлаш учун ўтказилади.
Хорижий фуқароларни магистратурага ўқишга қабул қилиш учун суҳбат заруратга кўра, масофавий (онлайн) тартибда ўтказилиши мумкин.
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Хорижий фуқаролар ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали қабул комиссиясига мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган намунадаги ТДЮУ ректори номига ариза ҳамда қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
паспорт (ID-карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова.
5. Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича ТДЮУ ректорининг абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича буйруғи қабул қилинганидан сўнг уч кун ичида ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУга тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
3-боб. Хорижий фуқароларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш тартиби
1-§. Суҳбат ўтказишнинг умумий шартлари
7. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун хорижий фуқаролар билан суҳбат ўтказиш ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган суҳбат комиссияси томонидан амалга оширилади.
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Суҳбат комиссияси таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари киритилиши мумкин.
Суҳбат комиссиясига комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.
8. Суҳбат ТДЮУда таълим бериладиган тилларда ўтказилади.
Суҳбатнинг ушбу Низомга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилиши ва ўтказилиши учун масъулият раис, масъул котиб, унинг ўринбосари ва суҳбат комиссияси аъзолари зиммасига юкланади.
2-§. Суҳбатни ўтказишга тайёргарлик кўриш
9. Суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режа асосида амалга оширилади.
Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.
10. Қабул комиссиясининг суҳбатни ташкил этишдаги асосий вазифалар қуйидагилар ҳисобланади:
суҳбат жараёни адолатли ўтказилишини таъминлаш;
суҳбат ўтказиш учун зарур шароитлар яратиш;
ТДЮУга ўқишга кириш ва унда таълим олиш, шунингдек ТДЮУда яратилган шароитлар ҳақида хорижий фуқароларга ахборот ва маълумотномалар тақдим этиш;
абитуриентларга суҳбат натижаларини эълон қилиш.
11. Суҳбат ўтказиладиган аудиторияни белгиланган талаблар доирасида тайёрлаш масъул котиб ўринбосари зиммасига юкланади.
Суҳбат ўтказиладиган бинода санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган зарур техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилиши лозим.
12. Суҳбат саволларини тузиш мақсадида ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тегишли соҳанинг малакали мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади.
Суҳбат саволлари эксперт гуруҳи томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлар асосида тузилади.
Саволлар қуйидаги талабларга мос келиши керак:
лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши ҳамда профессионал билим ва таҳлилий фикрлаш қобилиятини аниқлашга қаратилган бўлиши;
олий таълим даражасига мос бўлиши;
уларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар саволларни турлича изоҳлаш имкониятини истисно этиши;
умумқабул қилинган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқ тузилган бўлиши лозим.
Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича масъулият эксперт гуруҳи аъзоларига юкланади. Эксперт гуруҳи фаолиятига қабул комиссияси раиси раҳбарлик қилади.
13. Суҳбат ўтказиш учун эксперт гуруҳи томонидан тузилган саволлар қабул комиссияси раисига топширилади ва билетлар шакллантирилгунга қадар унда сақланади.
Саволлар суҳбат ўтказилишидан бир кун олдин суҳбат билетларини шакллантириш учун масъул котибга топширилади.
Ҳар бир билет ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан — жами тўртта саволдан иборат бўлиши лозим.
Шакллантирилган билетлар конвертларга жойлаштирилади ва қабул комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул котибда сақланади.
3-§. Суҳбат жараёнини ташкил этиш ва унинг натижаларини аниқлаш
14. Абитуриентларнинг суҳбатдан ўтиши мажбурий ҳисобланади.
Суҳбат ўтказилишига қадар қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ маслаҳатлар ташкил этилади.
Суҳбат ўтказиш жадвали ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Буйруққа суҳбатдан ўтувчи абитуриентлар рўйхати илова қилинади.
Суҳбат ўтказиш жадвали, қоида тариқасида, суҳбат бошланишидан 10 кун олдин ТДЮУ веб-сайтида жойлаштирилади. Суҳбат, қоида тариқасида, ТДЮУ биноларида ўтказилади.
15. Абитуриент аудиторияга суҳбат бўйича комиссия котиби томонидан таклиф этилади. Суҳбатдан олдин абитуриент паспорт (ID-карта) ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Суҳбат ўтказиладиган бинога абитуриент луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, планшет, компьютер, ноутбук, нетбук, лэптоп ёки бошқа телекоммуникация воситалари ёхуд шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки фойдаланса, суҳбат давомида саволлар билетини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса суҳбат ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб суҳбатдан четлаштирилади.
16. Суҳбат ўтказишда абитуриент саволлар берилган билетни танлайди ва суҳбатга тайёрланиш учун 20 дақиқа вақт ажратилади. Бунда абитуриент суҳбатга тайёрланиш учун қоғоз варақлардан фойдаланиши мумкин.
Суҳбатдан ўтиш жараёнида абитуриентга билет мазмуни бўйича қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта абитуриент билан суҳбат 20 дақиқагача давом этади.
17. Суҳбат натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган 1-мезон бўйича баллнинг энг юқори миқдори 40 балл, қолган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 20 баллни ташкил этади.
Жадвал бўйича суҳбатга келмаган абитуриентга 0 балл қўйилади.
Суҳбат натижаларини белгилаш учун суҳбат бўйича комиссиянинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги баҳолаш варағини тўлдириб, уни имзолайди ҳамда суҳбат бўйича комиссиянинг котибига топширади. Котиб хорижий фуқарога суҳбат бўйича комиссия аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Абитуриентлар суҳбат натижалари бўйича 55 балл ёки ундан кам балл тўплаган ҳолларда суҳбатдан ўтмаган деб ҳисобланади.
18. Суҳбатдан ўтган абитуриентлар рўйхати улар томонидан тўпланган баллар асосида рейтинг тизимига мувофиқ аниқланади.
Суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат бўйича комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
Суҳбат натижалари ТДЮУ веб-сайтида суҳбат жараёни ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида жойлаштирилади.
19. Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этиш учун қоида тариқасида видео ёки аудиоёзув қўлланилади. Бунда суҳбат жараёни ва натижалари қайд этилган видео ёки аудиоёзув камида бир ой муддат сақланади.
20. ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни қабул қилиш учун суҳбатни қайта ўтказиш тақиқланади. Суҳбат натижалари шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ ректорининг ТДЮУ магистратурасига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруғи қабул қилинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
4-§. Суҳбат жараёнини масофавий (онлайн) тарзда ўтказиш тартиби
22. Масофавий (онлайн) суҳбат мазкур параграфда назарда тутилган қоидаларни инобатга олиб умумий тартибда амалга оширилади.
Масофавий (онлайн) суҳбат ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.
Масофавий (онлайн) суҳбатда қўлланиладиган ахборот-коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.
23. Масофавий (онлайн) суҳбатни ўтказиш вақти ва тартиби ТДЮУ томонидан белгиланади ва абитуриентга бу ҳақда 10 кун олдин хабар берилади.
24. Масофавий (онлайн) суҳбатда абитуриент томонидан саволлар берилган билетни танлаш масофавий тарзда (тегишли билет рақамини реал вақт режимида танлаш орқали) амалга оширилади.
Масофавий (онлайн) суҳбат натижаларини баҳолаш умумий тартибда амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. ТДЮУ ректорининг ТДЮУ магистратурасига хорижий фуқароларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи 2 сентябрдан кечиктирмай қабул қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ТДЮУ ректорининг буйруғи қабул қилингандан сўнг берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун уч нусхада ва жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

‎‎Тошкент давлат юридик университети ректори ____________________________га (Ф.И.Ш.) _____________________________________ ___________________________________дан

(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш. (тўлиқ ёзилади))‎‎

АРИЗА
‎хорижий фуқарони Тошкент давлат юридик университети
‎магистратурасига қабул қилиш тўғрисида

‎‎Менга _______________________________________________________________________________ магистратура

(магистратура мутахассислиги номи)‎‎

‎‎мутахассислиги, таълимнинг _______________________________________ тилига ўқишга кириш учун ўтказиладиган

‎‎(ўзбек, рус ёки инглиз)

‎‎суҳбатда қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

‎‎Маълумотим _________________________________, ___________________________________________________

(олий таълим йўналиши) ‎‎

(тугатган таълим муассасаси номи)‎‎

_______________________________________________________ни _______________________ йилда тугатганман.
‎Маълумотим ҳақидаги ҳужжат (диплом): серияси ______________, рақами __________________________________.
‎Мен ____________________________________________________________________тил(лар)ини ўзлаштирганман.

‎‎(хорижий тил(лар)нинг номи)

Суҳбатни _________________________________________________________________________ тилида ўтказаман.

‎‎(ўзбек, рус ёки инглиз)

‎Туғилган вақтим ва жойим: __________ йил _________ _________________, ________________________________.

‎‎(йил)

‎‎(кун)

(ой)‎

(туғилган жой)

‎‎Фуқаролигим _____________________________________________________________________________________

(фуқаролик паспорт (ID-карта) бўйича ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича кўрсатилади)

‎‎Доимий яшаш жойим: _____________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва квартира рақами тўлиқ кўрсатилади)

Паспортга (ID-картага) оид маълумотлар: _______________ __________________,_____________________________

(серия)

‎‎(рақам) (ким томонидан ва қачон берилган)

________________________________________________________________________________________________.
‎Халқаро ва миллий олимпиадалар, танловлар ва спорт мусобақаларида иштирок этганлик ҳақида маълумот (иштирок этган бўлса):
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________.

‎‎(олимпиада фани, танлов ихтисослиги, спорт мусобақаси тури, ўтказилган сана, эгалланган ўрин)

‎‎Суҳбат ўтказиш тартиби ва қоидалари билан танишдим.

____________________________

‎‎__________________

_____________

_________________________________

‎‎(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

‎‎(ариза берилган сана)

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

‎‎Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул
‎қилиш учун ўтказилган суҳбатда хорижий фуқаронинг жавобларини
‎БАҲОЛАШ ВАРАҒИ

Сана _________________________________

Хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________

Т/р

Баҳолаш мезонлари‎‎

Баллар

1.

Юриспруденция соҳасидаги профессионал билим ва кўникмалари‎‎‎‎

‎‎

‎‎2.

Илмий тадқиқот олиб боришга бўлган қобилияти

‎‎

‎‎3.

Салоҳият даражаси‎‎

4.

‎‎Одоб-ахлоқ қоидалари ва принциплари ‎‎

Изоҳ:____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Суҳбат бўйича комиссия аъзоси:

‎‎__________________________________________

‎‎____________________________

‎‎(Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорига

3-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни танловсиз қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни танловсиз қабул қилиш, уларни тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳамда ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
а) айрим тоифадаги абитуриентлар деганда қуйидагилар тушунилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари, шунингдек, республика даражасидаги бошқа давлат органларининг марказий аппаратида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар;
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
«юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар;
(2-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 51-бандига мувофиқ тегишли олий таълим муассасасининг буюртмаси асосида базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари ҳамда республика даражасидаги бошқа давлат органларининг раҳбар ходимлари деганда қуйидагилар тушунилади:
(2-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда бошқарув кадрлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, бошқа марказий давлат органларининг (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Марказий сайлов комиссияси, Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Фанлар академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази) раҳбари, унинг ўринбосарлари, марказий аппаратдаги мустақил таркибий бўлинма (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардан ташқари) бошлиқлари.
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий судининг мустақил таркибий бўлинмалари раҳбарлари (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардан ташқари) ҳамда бошқарув кадрлари.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчилари ва департамент раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳам) тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари ҳамда бошқа марказий давлат органларининг марказий аппаратида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига масофавий ва кечки таълим шакллари асосида танловсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади/
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш танловсиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Мазкур бандда назарда тутилган тартиб 2020/2021 ўқув йили ва ундан кейинги йилларда «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига масофавий ва кечки таълим шакллари асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда танловсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Республикадаги олий таълим муассасасининг буюртмасига кўра базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ТДЮУ магистратурасига кундузги, шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий ва кечки таълим шаклларида, танловсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг буюртма берган олий таълим муассасасида камида уч йил тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
6. Мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ ўқишга қабул қилинган шахслар контракт (шартнома) тузишдан олдин ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича ишлаш мажбурияти шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган жавобгарлик бўйича огоҳлантириш хати орқали таништирилади.
2-боб. Ҳужжатларни тақдим этиш ва магистратурага ўқишга қабул қилиш
7. Айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш мазкур Низом талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
8. Айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган муддатларда (ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача) Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ТДЮУ қабул комиссиясига мазкур Низомнинг иловасида келтирилган намунадаги ариза ҳамда қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар учун ўрнатилган тартибда имзоланган ва давлат органининг бланкида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган ҳамда электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар илова қилинган тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси (мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда (ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда) камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун ўрнатилган тартибда имзоланган ва юридик техникум (академик лицейлар) бланкида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган ҳамда электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар илова қилинган юридик техникум (академик лицейлар) директорининг тавсияси (ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда);
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли олий таълим муассасасининг буюртмасига кўра базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун белгиланган тартибда имзоланган ва олий таълим муассасаси бланкасида расмийлаштирилган, рақами ва берилган вақти акс эттирилган олий таълим муассасаси раҳбарининг тавсияси (ушбу Низомнинг 51-бандида назарда тутилган асосга кўра ҳужжат топширилганда);
хорижий тилни В2 даражасида билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
9. Айрим тоифадаги абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш, уларнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган ТДЮУ қабул комиссияси зиммасига юкланади.
ТДЮУ қабул комиссияси айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун топширилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини беш иш куни давомида ўрганади ҳамда унинг натижаси бўйича абитуриентга хабар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Абитуриентлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш вақтидакамчиликлар аниқланса, ТДЮУ қабул комиссияси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари, юридик олий таълим муассасалари, юридик техникумлар, ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейлар ҳамда абитуриентдан қўшимча маълумотлар сўраб олиниши мумкин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
10. Айрим тоифадаги абитуриентларнинг ҳужжатларини ўрганиш давомида абитуриентда тегишли имтиёз мавжуд эмаслиги аниқланса, унинг ҳужжатлари кўрмай қолдирилади ва бу ҳақда абитуриентга хабар берилади.
Айрим тоифадаги абитуриентлар томонидан ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширишнинг белгиланган муддатларидан кеч қолиб топширилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотларда қалбакилаштириш ёки сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда, абитуриентнинг ҳужжатлари кўриб чиқилмайди (магистратурага қабул қилинган бўлса ТДЮУ магистратураси талабалари сафидан четлаштирилади), ҳужжатлар эса, белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
11. Айрим тоифадаги абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш бўйича ТДЮУ қабул қомиссияси томонидан Давлат комиссиясига қабул йилининг 20 августга қадар маълумот киритилади.
12. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори 30 августга қадар қабул қилинади ва бу ҳақида ТДЮУга хабар берилади.
Ўқишга қабул килишга тавсия этилган абитуриентлар рўйхати ТДЮУ веб-сайтига жойлаштирилади.
13. Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган қарор асосида абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида қабул қилиш мақсадида ТДЮУ ва юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида контракт (шартнома) тузилади ва унда контракт тўлови суммасини белгиланган муддатда тўлаш шарти кўрсатиб ўтилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг 51-бандига мувофиқ абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида қабул қилиш мақсадида ТДЮУ, олий таълим муассасаси ва абитуриент ўртасида уч томонлама контракт (шартнома) тузилади ҳамда унда контракт тўлови суммасини белгиланган муддатда тўлаш шарти, ўқишни тамомлаганидан сўнг буюртма берган олий таълим муассасасида уч йил давомида тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти кўрсатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
14. Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида Давлат комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг берилади ҳамда ТДЮУ ректори ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун уч нусхада ва жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш бўйича тавсия этилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинганидан сўнг уч иш куни мобайнида мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг асл нусхалари абитуриент томонидан ТДЮУга тақдим этилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
3-боб. Магистратура битирувчиларини тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ ўқишга қабул қилинган магистратура битирувчиларини адлия органлари ва муассасалари, ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейларда ишлашга тақсимлаш учун адлия вазирининг буйруғи билан тақсимот комиссияси (кейинги ўринларда — тақсимот комиссияси) тузилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Тақсимот комиссиясига ТДЮУ ректори раислик қилади ҳамда унинг таркибига адлия органлари ва муассасалари, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицей вакиллари киритилиши мумкин.
17. ТДЮУ магистратура битирувчиларини узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳар йили тақсимот комиссияси томонидан адлия органлари ва муассасалари, ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицей томонидан тақдим этилган буюртмаларга асосан амалга оширилади.
Тақсимлаш жараёнида тақсимот комиссияси магистратура битирувчисининг рейтинг натижалари, оилавий ҳолати ва таклиф этилган иш ўрнида ишлаш хоҳишини ҳисобга олади. Энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичи (86 фоиз ва ундан юқори)га эга бўлган магистратура битирувчилари ўз танлови бўйича мавжуд иш ўринларига ишга жойлашишда биринчи навбатда талабгор бўлади.
18. Магистратура битирувчиларини узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳар йили, қоида тариқасида, магистратура битирувчиси ўқишни тамомлагандан сўнг, бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тақсимот комиссияси томонидан магистратура битирувчисига адлия органлари ва муассасалари, ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейларда ишлаш учун тегишли тартибда йўлланма берилади. Бир вақтнинг ўзида битирувчига йўлланма билан бирга ишга келгани ва жойлашгани ҳақида тўлдириладиган ҳужжат намунаси ҳам берилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
Ишга йўлланма берилганидан тегишли ташкилот — иш берувчи, ТДЮУ ва магистратура битирувчиси ўртасида узлуксиз ишлаб беришнинг аниқ шартларини ҳамда битирувчининг мажбуриятларини аниқ белгилаб берувчи уч томонлама шартнома уч нусхада тузилади (магистратура битирувчиси ТДЮУга ишга тақсимланган ҳоллар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
19. Тақсимот комиссиясининг магистратура битирувчисини ишга тақсимлаш учун йўлланма бериш ҳақидаги қарори қабул қилинганидан сўнг ТДЮУ томонидан ҳар бир магистратура битирувчисига беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда магистр даражаси тўғрисидаги дипломдан кўчирма берилади.
4-боб. Магистратура битирувчиларини ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнат фаолияти
20. Мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларига мувофиқ ўқишга қабул қилинган магистратура битирувчилари ишга тақсимланганидан кейин бир ойдан ошмаган муддатда уч томонлама шартномада кўрсатилган иш жойида ҳозир бўлишлари ва меҳнат фаолиятини бошлашлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчи уч томонлама шартномага ва ишга йўлланмага мувофиқ битирувчи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Иш берувчи битирувчи томонидан тақдим этилган битирувчининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни тўлдиради ва кейинчалик уни беш кун муддат ичида ТДЮУга юборади.
ТДЮУ магистратура битирувчисининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжат асосида ҳар бир магистратура битирувчисининг ҳисобини юритади.
21. Магистратура битирувчисининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:
йўлланма берилган ташкилотларда ва лавозимларда ишлаш муддати;
давлат ҳокимиятининг марказий органларидаги хизмат фаолияти даври (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардаги хизмат фаолият даври бундан мустасно);
муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ муддатлари.
Ижтимоий меҳнат таътили муддати уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддатига кирмайди.
Тақсимот бўйича узлуксиз ишлаб беришга юборилган магистратура битирувчиси ишга жойлашгандан сўнг, иш берувчи унга тегишли меҳнат шароитлари яратади, зарур ҳолларда турар жой билан таъминлаш чораларини кўради.
22. Магистратура битирувчисининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати тугагандан сўнг ишни давом эттириш ҳақидаги масала меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.
23. Магистратура битирувчиси узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида у тақсимот бўйича юборилган ташкилот тугатилса, меҳнат шартномаси (контракт) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинса, магистратура битирувчиси ТДЮУни бу ҳақда 5 кун ичида хабардор қилиши шарт.
Магистратура битирувчисининг мурожаати бўйича тақсимот комиссияси мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ бошқа ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига улар тақдим этган талабномалар асосида битирувчини тақсимлашни амалга оширади.
24. Ушбу Низомга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимланган магистратура битирувчисида узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун асосли сабаблар вужудга келган тақдирда (никоҳ тузиш, доимий яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб кетиш ва бошқалар) магистратура битирувчиси тақсимот комиссиясига узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишга ҳақли.
Тақсимот комиссияси ўн кун ичида магистратура битирувчисининг мурожаатини ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича магистратура битирувчисига мажбурий ишлаб бериш учун бошқа жойни ушбу Низом талабларига мувофиқ белгилаб беради.
25. ТДЮУ магистратура битирувчисига магистр даражаси тўғрисидаги дипломининг асл нусхасини у узлуксиз ишлаб бериш муддатини тамомлаганидан сўнг бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасидаги ёзув ва битирувчи узлуксиз ишлаб берган ташкилотнинг ёзма тасдиғи асосида беради.
5-боб. Якунловчи қоидалар
26. Магистратура битирувчиси тақсимот бўйича сабабсиз уч йил узлуксиз ишлаб беришдан бош тортган ҳолларда, ўқишни битирган вақтида ТДЮУда амалда бўлган шартнома суммасининг беш баробари миқдорида ТДЮУга компенсация тўлайди.
27. Мазкур Низомга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришдан бош тортган магистратура битирувчиларига магистр даражаси тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси улар белгиланган компенсацияни тўлиқ миқдорда тўлагандан сўнг берилади.
28. Узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида меҳнат шартномаси (контракт) магистратура битирувчисининг ташаббуси билан бекор қилинса, иш берувчи томонидан бу ҳақда уч иш куни мобайнида ТДЮУга хабар берилади.
ТДЮУ магистратура битирувчиси томонидан компенсация тўлашни таъминлаш, шунингдек, заруратга кўра, компенсацияни суд тартибида ундириш чорасини кўради.
Бунда, компенсация миқдори магистратура битирувчиси томонидан ишлаб берилган вақтга пропорционал тарзда ҳисоблаб чиқилади.
29. Магистратура битирувчиси узлуксиз ишлаб беришдан бош тортиши билан боғлиқ ТДЮУга тўлайдиган компенсация тўлиқ ҳажмда ТДЮУни ривожлантириш жамғармаси ҳисобига ўтказилади.
30. Мазкур Низомга мувофиқ магистратура битирувчиси меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли узлуксиз ишлаб беролмаган ҳолатларда унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарор тақсимот комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Меҳнат лаёқатини йўқотгани сабабли (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) узлуксиз ишлаб бериш имкониятига эга бўлмаган битирувчилар, шунингдек, давлат ҳокимиятининг марказий органларида хизмат фаолиятини (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлинмалардаги хизмат фаолияти бундан мустасно) амалга ошираётган битирувчилар тақсимот комиссияси қарори асосида компенсация тўлашдан озод этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(32-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Тошкент давлат юридик университети ректори ____________________________га (Ф.И.Ш.) _____________________________________ ___________________________________дан

(абитуриентнинг Ф.И.О. (тўлиқ ёзилади))‎‎

АРИЗА
‎Тошкент давлат юридик университети
‎магистратурасига қабул қилиш тўғрисида

‎‎Менга _______________________________________________________________________________ магистратура

(магистратура мутахассислиги номи)‎‎

‎‎мутахассислиги, таълимнинг _______________________________________ тилига,_____________________шаклида

‎‎(ўзбек, рус ёки инглиз)

(масофавий, кечки,  кундузги)

‎ўқишга қабул қилишингизни сўрайман.

‎‎Маълумотим _________________________________, ___________________________________________________

(олий таълим йўналиши) ‎‎

(тугатган таълим муассасаси номи)‎‎

_______________________________________________________ни _______________________ йилда тугатганман.
‎Маълумотим ҳақидаги ҳужжат (диплом): серияси ______________, рақами __________________________________.
‎Мен ____________________________________________________________________________туфайли кириш тест

(тегишли асос кўрсатилади)

синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқига эгаман.

Магистратурада _____________________________________________________________________ тилида ўқийман.
(ўзбек, рус ёки инглиз)

‎Туғилган вақтим ва жойим: __________ йил _________ _________________, ________________________________.

‎‎(йил)

‎‎(кун)

(ой)‎

(туғилган жой)

‎‎Фуқаролигим _____________________________________________________________________________________

(фуқаролик паспорт (ID-карта) бўйича ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат бўйича кўрсатилади)

‎‎Доимий яшаш жойим: _____________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
(вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва квартира рақами тўлиқ кўрсатилади)

Паспортга (ID-картага) оид маълумотлар: _______________ __________________,_____________________________

(серия)

‎‎(рақам) (ким томонидан ва қачон берилган)

________________________________________________________________________________________________.
Меҳнат фаолиятим бўйича қуйидагиларни маълум қиламан*:
‎________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________.

(иш жойи, эгаллаган лавозими, юридик мутахассислик бўйича иш стажи)

Магистратурада ўқишни тугатгандан сўнг камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбурияти билан танишдим**.

____________________________

‎‎__________________

_____________

_________________________________

‎‎(хорижий фуқаронинг Ф.И.Ш.)

‎‎(имзо)

‎‎(ариза берилган сана)

Изоҳ:
* тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органларида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар ҳамда базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун.
** «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчилар ҳамда базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар учун.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/513/1224-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)