Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.07.2024
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1297-5]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 143-сонли «Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3538, 30.07.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1297, 2004 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 август,
36-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 5 августдаги 36-сон буйруғига
ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банднинг биринчи хатбошисидан «қоғоз шаклида тузилиб,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 28-банднинг биринчи хатбошисидаги «суриштирув, дастлабки тергов» деган сўзлар «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Қатъий ҳисобдаги бланкалар материалларни ҳисобга олувчи счётларда уларнинг номи, миқдори ва баҳолаш бўйича ҳисобга олинади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/1297-5/1195-сон)