Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзарxив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарорига мувофиқ ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ қуйидаги тартиб жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
а) пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан:
2005 — 2016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;
2016 — 2018 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;
2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади;
б) ушбу бандда кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади.
3. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзархив» агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимларни Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилиши таъминлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда давлат архивлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон маълумот алмашишни таъминловчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш, давлат архивларининг ахборот тизимини жорий этишда талаб этиладиган моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун «Ўзархив» агентлигига зарур маблағ ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат архивлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
7. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 август,
495-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарорига
3-ИЛОВА
Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Миллий архиви томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
7. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
9. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
10. Давлат хизмати кўрсатиш учун 1 та аннотация учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,47 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига ўтказилади.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон хукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган йиғимлар суммаси — Ўзбекистон Миллий архивининг ҳисобварағига ўтказилади.
12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланиди.
13. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда Ўзбекистон Миллий архивига электрон шаклда юборади.
16. Давлат архивлари сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида 200 бетгача, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 15 иш кун мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишларини бажаради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда, архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 1 иш куни мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишлари бажарилиб, мазкур Регламентга 3-иловада белгиланган нархларга 50 фоиз қўшимча ҳақ ундирилади.
Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг, масъул давлат архиви томонидан 1 иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 1 иш куни давомида тегишли давлат архивининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
17. Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Миллий архиви ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

(сана)

(рақам)

Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Туғилган йили ва санаси:

5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:

6. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами:

7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

8. Телефон рақами:

9. Иш ёки ўқиш жойи:

10. Ҳужжатдан фойдаланиш мақсади:

II. Ҳужжатга оид бўлган маълумотлар:

11. Архив номи:

12. Фонднинг номи:

13. Ҳужжатнинг санаси:

14. Фонд рақами:

15. Рўйхат рақами:

16. Йиғмажилд номи:

17. Ҳужжатнинг қисқача тавсифи:

18. Давлат хизматини тезкор бажариш истагини билдирасизми (ҳа/йўқ)

______________________________________
(Ариза берувчининг имзоси)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарорига
4-ИЛОВА
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш) бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади.
3. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.
6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
7. Давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
9. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ йиғим ундирилади.
Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар — «Ўзархив» агентлиги тизимидаги давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон хукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган йиғимлар суммаси — давлат хизматини кўрсатган давлат архивининг ҳисобварағига ўтказилади.
12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланиди.
13. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда тегишли давлат давлат архивига электрон шаклда юборилади.
16. Давлат архивлари сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида 200 бетгача, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда 15 иш кун мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишларини бажаради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
Ариза берувчи томонидан давлат хизматини тезкор бажариш истаги билдирилса ва сўралаётган ҳужжатнинг аниқ маълумотлари кўрсатилган тақдирда, архивнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда 1 иш куни мобайнида 200 бетгача бўлган архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) ишлари бажарилиб, мазкур Регламентга 3-иловада белгиланган нархларга 50 фоиз қўшимча ҳақ ундирилади.
Агар давлат хизматини тезкор бажариш бўйича ариза берувчи томонидан кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг, масъул давлат архиви томонидан 1 иш кунида давлат хизмати кўрсатилмаса тўланган 50 фоиз қўшимча ҳақ 1 иш куни давомида тегишли давлат архивининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
17. Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилган тақдирда унинг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази унга маълумотномани электрон шаклда тақдим этиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Давлат хизматлари марказлари ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун
СЎРОВНМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Туғилган йили ва санаси:

5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил:

6. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами:

7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

8. Телефон рақами:

9. Иш ёки ўқиш жойи:

10. Ҳужжатдан фойдаланиш мақсади:

II. Ҳужжатга оид бўлган маълумотлар:

11. Архив номи:

12. Фонднинг номи:

13. Ҳужжатнинг санаси:

14. Фонд рақами:

15. Рўйхат рақами:

16. Йиғмажилд номи:

17. Ҳужжатнинг қисқача тавсифи:

18. Давлат хизматини тезкор бажариш истагини билдирасизми (ҳа/йўқ)

_______________________________________________
(Ариза берувчининг имзоси)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун
ЙИҒИМ МИҚДОРИ

Т/р

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) форматлари

Ҳужжат яратилган давр

Ўлчов бирлиги

Йиғим миқдори

1.

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А0 — А2 форматларда

1917 йилгача

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,64 баравари

1918 — 1990 йиллар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,32 баравари

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,16 баравари

2.

Рақамлаштириш (электрон нусха кўчириш ва ишлов бериш) бир томонлама А3 — А5 форматларда

1917 йилгача

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баравари

1918 — 1990 йиллар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,04 баравари

1991 йилдан ҳозирги кунга қадар

1 бет

базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,02 баравари

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 788-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 09/20/495/1192-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/788/1215-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)