Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Осиё Тараққиёт Банки иштирокида «Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1 босқич)» лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманлари аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектларини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
2016 йил 11 ноябрда Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда ОТБ деб аталади) Директорлар кенгаши «Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларининг сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Осиё тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига 25 йил муддатга, шу жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан 86,537 млн. махсус қарз олиш ҳуқуқи (120,9 млн. АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида қарз беришни маъқуллади;
ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ ва божхона имтиёзлари бериш кўринишида эквивалентда 22,928 млн АҚШ долларини ташкил этади;
лойиҳани амалга ошириш даври 9 йилни (2017 — 2025 йиллар) ташкил этади.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК деб аталади) лойиҳани амалга ошириш, ОТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади;
лойиҳани амалга ошириш даврида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизларни тўлаш Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
ОТБ қарзини сўндириш ва лойиҳани амалга ошириш якунлангандан сўнг фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар (2021 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб) Тошкент вилоятининг «Сувоқава» ДУК маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини, Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК ўртасида Осиё тараққиёт банки қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзоласин;
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори ва Тошкент вилоятидаги «Сувоқава» ДУК директори Осиё тараққиёт банки билан Лойиҳа битимини имзоласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими, Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилоятининг «Сувоқава» ДУК ўртасидаги Осиё тараққиёт банки қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
5. Қуйидагилар:
«Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларининг сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
«Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларининг сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)» лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;
«Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларининг сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)» лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш улушларини тақсимлаш прогнози 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори, Тошкент вилояти ҳокими ва Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУК директори зиммасига:
лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш параметрларига мувофиқ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш;
Осиё тараққиёт банки қарзидан мақсадли фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Тошкент вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси ўртасида Осиё тараққиёт банки қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги Битим шартларига мувофиқ Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш ва у бўйича фоизлар тўлаш учун зарур маблағларнинг Тошкент вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонасига ўз вақтида тўпланишини таъминлаш.
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими шартларига мувофиқ сув қувурлари иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ерларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
8. Лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Осиё тараққиёт банкининг амалдаги Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳига юклансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳанинг кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда ОТБ қарзи бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур маблағларни Тошкент вилояти «Сувоқава» ДУКнинг ушбу мақсадларга 3-иловага* мувофиқ улушларда йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда назарда тутсин.
* Иловалар берилмайди.
11. «Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларининг сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ёки божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва махсус транспорт воситалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;
лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар — юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан;
лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади.
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларининг сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 март,
ПҚ-2818-сон