|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.11.1994
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАСПОРТ БЎЛИНМАЛАРИ ВА МАНЗИЛ-МАЪЛУМОТ БЕРИШ БЮРОЛАРИ ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН ТАРИФ СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги Қонунга мувофиқ ва янги иқтисодий муносабатларга ўтилиши сабабли Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун фуқаролар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан олинадиган тариф ставкалари тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
2. Белгилансинки, СССР Министрлар Советининг 1974 йил 28 августдаги 677-сон қарорининг паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот бериш бюролари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун олинадиган тариф ставкаларининг миқдорини белгилаш қисми қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 август,
359-сон
Паспорт бўлинмалари ва манзил-маълумот териш бюролари кўрсатадиган хизматлар учун
ТАРИФ СТАВКАЛАРИ
ТАРИФ СТАВКАЛАРИ
|
Пошлина олинадиган ҳужжатлар ва ҳаракатларнинг номи |
Ставкаларнинг миқдори |
| Паспортини берганлик учун | 50 сўм |
| Қишлоқ овул ва посёлка Кенгашлари учун 200 варақли уй дафтарларини берганлик учун | 20 сўм |
| Якка тартибдаги уй-жой эгаларига уй дафтарларини берганлик учун | 10 сўм |
| Фуқароларни прописка қилганлик ва пропискадан чиқарганлик учун | 10 сўм |
| Чегара зонасига кириш учун пропусклар берганлик учун ва рухсатномаларни расмийлаштирганлик учун | 10 сўм |
| Паспорт йўқолганда, фамилиялар, исмлар, туғилган йил ўзгартирилганда қилинган ишлар учун | 50 сўм |
| Йўқолган паспортнинг ўрнига вақтинча берилган 9-сон маълумотнома учун | 3 сўм |
| Манзил-маълумот бериш бюроси томонидан бериладиган маълумотнома учун: | |
| фуқаролар учун | 1 сўм |
| корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун | 3 сўм |
| Алиментлар ва давлат қарзларини тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларни маҳаллий қидиришни ташкил этиш ва амалга ошириш учун | 200 сўм |
| Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсидаги қидирувлар учун | шартномавий нарх бўйича |