Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
2. Белгилансинки, давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:
74 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
16 фоизи — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
10 фоизи — хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг банкдаги ҳисобварағига ҳамда тегишлича адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларни (кейинги ўринларда идоравий нотариал архивлар деб аталади) молиялаштиришга йўналтирилади.
Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг мурожаатларига кўра нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига келиб тушадиган қисмини 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини ўзини ўзи молиялаштириш имконияти мавжуд бўлмаган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тасарруфида қолдириш ҳуқуқи берилсин.
ушбу қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун йўналтириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорлари (29.05.2020 й., рўйхат рақами 3235).
давлат нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божларининг адлия органлари шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган маблағларнинг бир қисмини нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи берилсин.
4. Қуйидагилар:
а) давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
нотариал ҳаракатларни амалга оширилганлик учун ундириладиган давлат божидан ажратмалар;
ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун олинадиган тўловлар;
идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, реестрлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар;
герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;
бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар;
(4-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
б) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда қоладиган қисми;
ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширганлик, шунингдек, нотариатнинг фаол модели доирасида хизматларни кўрсатганлик учун олинадиган тўловлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Белгилансинки:
давлат нотариал идоралари нотариусларини танлов асосида тайинлаш тартиби сақлаб қолинади;
фаолият юритаётган давлат нотариал идоралари нотариусларига хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар фақатгина уларнинг аризасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тўғридан-тўғри расмийлаштириб берилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда ўн беш кун муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда ваколатли органнинг электрон шаклда офертани йўллаши ва ариза берувчи уни акцептлаши йўли билан лицензия шартномасини тузишнинг техник имкониятини яратсин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат нотариал идораларини босқичма-босқич тугатилишини ҳамда улардан тегишли материаллар ва архивларни идоравий нотариал архивларга қабул қилиб олинишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг ЯИДХПга уланишини таъминлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 16 март,
156-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар (кейинги ўринларда нотариус деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан кафолатланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Нотариус фаолиятини лицензиялаш, нотариусни ҳисобга қўйиш ва уни ҳисобдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
4. Нотариус ҳисобга қўйилганидан сўнг адлия бошқармалари бу ҳақда шу куннинг эртасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг (кейинги ўринларда Нотариал палата деб аталади) тегишли ҳудудий бошқармасига хабарнома юборади. Хабарнома Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига тушган пайтдан эътиборан нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомига эга бўлади.
5. Нотариус юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади, банкда ҳисобварақ очади, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, иш фаолиятини ташкил этиш учун мутахассислар ёки юридик шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлади.
6. Нотариус ўзининг фаолиятини бошлашдан олдин ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилдириши шарт.
7. Нотариус фаолият юритадиган бино нотариал округи доирасида жойлашган бўлиши шарт.
8. Нотариуснинг номида «хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус» сўзлари бўлиши, тегишли туман, шаҳар кўрсатилиши лозим.
Мисол учун: «Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ашуров Дилшод Рустамович».
9. Нотариуснинг муҳри Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона намунага мувофиқ тайёрланади.
Нотариус ўз муҳрининг эскизини келишиш учун адлия бошқармаларига тақдим этади.
Нотариус муҳрининг эскизи Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар ва ҳужжатлар бланкаларини тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибига мувофиқ кўриб чиқилади ва натижаси ҳақда нотариусга хат берилади.
10. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар давлат нотариал идораси нотариуси билан тенг ҳуқуқларга эга бўлади ва бир хил мажбуриятларни зиммасига олади. Улар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар бир хил юридик кучга эга.
2-боб. Нотариус ходимлари
11. Нотариус стажёр, ёрдамчи, котиб, шунингдек, нотариал фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ходимларга (таржимон, оператор, курьер ва бошқа) эга бўлиши мумкин.
Нотариус ўзининг ходимларини лавозимга тайинлашда ва лавозимдан озод қилишда мустақилдир, ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
Нотариус ходимларнинг меҳнат фаолиятини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкил этади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариус ходимлар ҳақидаги маълумотни уларни ишга қабул қилгандан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этиши лозим.
111. Нотариус ўзининг иш ва дам олиш вақтини мустақил белгилайди.
Нотариус иш вақти ҳақида, шу жумладан иш вақти ўзгарган тақдирда ҳамда меҳнат таътилида бўлиш ёки ўз касбий малакасини ошириш муддатлари ҳақида «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) тегишли маълумотларни киритади.
Нотариус иш вақтида иш жойида бўлиши шарт, узрли сабабларга кўра бўлмаслик ҳолатлари бундан мустасно.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
12. Нотариус стажёрини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси тавсиясига асосан бириктирилган нотариус томонидан амалга оширилади. Нотариус томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан нотариус стажёрини ишга қабул қилишни рад этишга номзоднинг Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида белгиланган талабларга мос келмаслиги асос ҳисобланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Стажировка нотариал идорада ўталади. Нотариус стажёри ўз фаолиятини нотариус раҳбарлигида, унинг алоҳида топшириқларини бажарган ҳолда амалга оширади.
Стажёрга раҳбар этиб нотариуслик лавозимида камида уч йил ишлаган нотариус тайинланади. Бунда бир нотариусга навбат асосида ва қоида тариқасида битта стажёр бириктирилади.
Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нотариал палата билан биргаликда белгиланади.
13. Нотариус ёрдамчисини ишга қабул қилиш Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда нотариус томонидан амалга оширилади.
Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан нотариус ёрдамчисини ишга қабул қилишни рад этишига номзоднинг Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасида белгиланган талабларга мос келмаслиги асос ҳисобланади.
14. Нотариус Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда ходимларининг вазифалар тақсимотини белгилаб бериши мумкин.
15. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият нотариал фаолият ҳисобланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Нотариус нотариат соҳасида давлатнинг функциясини амалга оширувчи шахс сифатида оммавий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси ҳисобланади.
16. Нотариал ҳаракатлар Тизим орқали амалга оширилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
Нотариус Тизимдан фойдаланганлиги учун ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан тузилган шартнома асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида тўлов тўлайди.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
Нотариусларнинг Тизимдан фойдаланиш ҳамда унга уланиши учун қўйиладиган техник ва дастурий талаблар, шунингдек, ахборот хавфсизлиги сиёсати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлашни замонавий усуллардан (бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш) фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
нотариал ҳаракатларни Тизимда мажбурий тўлиқ қайд этиш;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Тизимга нотўғри ва хато маълумотлар киритилишига йўл қўймаслик.
18. Нотариус ўз фаолиятини мустақил молиялаштиради.
19. Нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариусларда қоладиган қисми ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатганлик учун ундириладиган пул маблағлари (кейинги ўринларда нотариус томонидан ундириладиган тушумлар деб аталади) унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи белгиланган тартибда тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда тақсимланади.
Шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилинган давлат божининг нотариусларга йўналтириладиган қисми Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли электрон тақсимлаш тўлов тизими орқали тақсимланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари.
21. Шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш учун Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармаларига нотариуслар билан боғлиқ зарур маълумотлар (нотариуснинг тўлиқ номи, почта манзили, лицензияси ва банк реквизитлари)ни туман ва шаҳарлар бўйича тасдиқланган ҳолда тақдим этади. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божини автоматик равишда тақсимлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нотариуслар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларини тақдим этади.
Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар кўрсатганлик учун ундириладиган пул маблағлари тўғридан-тўғри уларнинг банкдаги ҳисоб варақларига туширилади.
22. Нотариус томонидан ундирилган тушумлар давлат бюджетига солиқлар ва йиғимлар тўланганидан сўнг нотариуснинг тасарруфига ўтади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
4-боб. Нотариусларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
23. Адлия бошқармалари заруратга қараб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариусларнинг фаолиятини ташкил этишда:
жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилишлари учун қулай бўлган жойлардан нотариусларга зарур бино ва иншоотлар, шунингдек, бундай бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкалари ажратилишига кўмаклашади;
нотариусларнинг Тизимга уланиши ва ундан фойдаланишини таъминлайди;
нотариусларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;
нотариусларнинг хорижий мамлакатларда тажриба алмашишига ёрдам беради.
5-боб. Нотариал округ
24. Нотариал округ — бу Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳисобга олинган ҳолда ташкил этиладиган нотариал идоранинг ҳудуди.
25. Ҳар бир туман (шаҳар) ҳудуди битта нотариал округ ҳисобланади. Нотариал округ номи туман (шаҳар) номи билан аталади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар туман (шаҳар)лари ва Тошкент шаҳар туманлари ҳар бири алоҳида нотариал округ ҳисобланади.
26. Нотариуслар нотариал округ доирасида фаолият кўрсатиш ҳудудини эркин танлаш ҳуқуқига эга.
27. Жисмоний ва юридик шахс нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақли, Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг 37, 51, 52, 59, 63, 74, 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган нотариал ҳаракатлар бундан мустасно.
Нотариус нотариал ҳаракатларни ўз иш жойидан бошқа жойда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда амалга ошириши мумкин.
Нотариуснинг нотариал ҳаракатни белгиланган фаолият ҳудудидан ташқарида амалга ошириши бу ҳаракатни ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўлмайди.
Нотариус мавжуд бўлмаган ҳудуддаги васият қилувчи оғир касал бўлган ҳолларда нотариус васиятномани ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудуддан ташқарига чиқиб тасдиқлаши мумкин.
28. Нотариус фаолият юритадиган бино (кейинги ўринларда бино деб аталади) нотариусга мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
Ушбу бинога эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли (ёки уларнинг нусхаси) нотариусда сақланиши лозим.
Бино нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат этувчи шахсларнинг эркин киришини таъминлайдиган жойда жойлашиши керак.
29. Бинода фуқароларнинг нотариус ҳузурига кириши, нотариал ҳаракатлар махфийлиги, нотариал иш юритиш ҳужжатлари, материаллари ва нотариал архивнинг бут сақланиши, тўловларни қабул қилиш, аудио ва видеода қайд этиш учун шарт-шароитлар таъминланиши лозим.
30. Нотариус ўз фаолиятини фақат битта бинода амалга оширади.
Икки ёки ундан ортиқ нотариуслар ўз фаолиятини амалга ошириш учун битта бинода жойлашиши мумкин.
31. Қуйидагилар нотариус фаолиятини ташкил этиш учун минимал талаблар ҳисобланади:
бино нотариус иш фаолиятини амалга оширадиган нотариал округ ҳудудида жойлашган бўлиши;
бинода ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсқинликсиз кириши учун шароитлар (пандус, лифт) мавжуд бўлиши;
бино қўриқлаш (темир панжара ёки камера ва сигнализация ёхуд қўриқчи) ва ёнғин хавфсизлиги тизимига эга бўлиши;
санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши;
нотариал ҳаракатни амалга ошириш ва ҳужжатлар сақланиши учун махсус жиҳозланган алоҳида хона (архив) мавжуд бўлиши;
нотариуснинг муҳри, штамплари, қатъий ҳисобда турадиган гербли (махсус) бланкалар сақланадиган пўлат сейф ёки темир жавон мавжуд бўлиши;
нотариус ходимларининг фаолият юритиши учун зарур компьютер тўплами ва бошқа техник жиҳозлар (принтер, сканер, люверс, модем қурилмалари, бармоқ изини олиш ускунаси, аудио ва видеода қайд этиш воситалари)га эга бўлиши;
телефон ва интернет алоқаси билан таъминланган бўлиши;
нотариус лицензиясининг нусхаси, нотариал ҳаракатлар намуналари, талаб қилинадиган ҳужжатлар, нотариал ҳаракат учун тўловлар ва иш тартиби тўғрисида ахборотлар кўрсатилган пешлавҳалар ёки электрон ахборот берувчи воситалар мавжуд бўлиши;
нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини таъминлаш мақсадида нотариус фуқароларни қабул қиладиган хона алоҳида бўлиши ҳамда у табиий ва (ёки) сунъий ёритиш тизимига эга бўлиши;
(31-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
нотариус ҳамда унинг ходимлари хонаси видеокузатув камералари билан жиҳозланган бўлиши, бунда видеоёзувлар камида бир ой давомида сақланиши таъминланиши;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
нотариус ҳузурида навбатда турган шахсларнинг кутиш хонаси зарур ёруғлик билан таъминланиши, етарли майдонга, ўриндиқ ва мебель жиҳозларига, шунингдек, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва фуқароларнинг кутиши учун зарур предметлар билан жихозланган бўлиши. Нотариус қабулини кутиш хонасида нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, ҳужжатлардан нусха олиш мосламаларини ўрнатиш, шунингдек, нотариал архивларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
32. Нотариал архив ҳужжатларини сақлаш учун махсус стеллажлар, жавонлар, сейфлар билан жиҳозланган алоҳида хоналар (архив) ажратилиши, белгиланган талабларга риоя этилиши ҳамда архив ҳужжатлари сақланиши тўғри ташкил этилиши, уларнинг йўқолиши ва ўғирланишини бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим.
Нотариус томонидан архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида бегона шахсларнинг архивга кириб ҳужжатлар билан танишишига йўл қўйилмайди.
33. Бинонинг нотариус фаолиятини ташкил этишга оид минимал талабларга мувофиқлигини текшириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари томонидан нотариуснинг иш фаолияти юзасидан текширишлар ўтказиш вақтида амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
34. Нотариус жойлашган жой ўзгарганда, шу жумладан бинодан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинганда, бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ва Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармаларига уч кун ичида хабарнома берилиши лозим.
Хабарномада бино жойлашган жой ва иш тартиби тўғрисида маълумот кўрсатилиши шарт.
35. Нотариус жойлашган бинонинг ташқи томонидан, бинога кириш жойида шу нотариус тўғрисида жойлаштирилган ёки нотариал фаолият билан боғлиқ хизматлар ҳақида шу бино витринасидаги қоғоз ёки электрон ахборот (пешлавҳа) реклама ҳисобланмайди ва бунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш талаб этилмайди.
36. Нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, нотариал ҳаракатлар махфийлигига ва нотариус қасамёдига риоя қилиниши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда адлия бошқармалари амалга оширади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
37. Нотариуснинг касб этикаси қоидалари ва касб мажбуриятларига риоя этиши устидан назорат Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳамда Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари тегишли буйруққа асосан нотариусларни камерал, қисқа муддатли ва режали текшириши мумкин.
Нотариал фаолият устидан назорат нотариуснинг нотариал ҳаракатларни амалга ошириши билан боғлиқ, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг шикоятлари бўйича ўтказиладиган текширишлар жараёнида амалга оширилади.
39. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари, шунингдек, Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари Тизимдан фойдаланган ҳолда камерал назоратни қуйидаги чора-тадбирларни бажариш орқали амалга оширади:
нотариал ҳаракатлар устидан ахборот тизими орқали онлайн тарзда мониторинг олиб бориш;
тезкор хабар олинган тақдирда нотариал ҳаракатларни тўхтатиб қўйиш;
«СМС» хабарнома юбориш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш йўлга қўйилганлигини назорат қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал фаолият тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, уларни умумлаштириш жараёнларини комплекс автоматлаштириш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тегишли давлат органлари билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш мақсадида Тизимни техник таъминлаш ва юритиш учун масъул орган ҳисобланади.
40. Қисқа муддатли текшириш рейди, «Сирли мижоз» тадбирлари ва хизмат текшируви ўтказиш тартибида амалга оширилади.
41. Нотариуслар иш фаолиятида режали текшириш уч йилда камида бир марта ўтказилади. Нотариус иш фаолиятини дастлабки текшириш у иш фаолиятини бошлаганидан бир йил ўтгандан сўнг амалга оширилади.
43. Нотариуснинг фаолиятини текширишга Нотариал палата ходими ёки унинг бошқарув аъзоларидан бири ёхуд нотариуслар жалб қилиниши мумкин.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
44. Текшириш натижаларига кўра маълумотнома, хизмат текшируви ўтказилганда хулоса тузилади. Текшириш натижалари бўйича тузилган ҳужжатлар нотариусга таништирилади ва бир нусхаси тақдим этилади.
45. Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда ёхуд бошқа узрли сабабларга (нотариус меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ва (ёки) бола парваришлаш таътилларига чиққанда, ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилганда ва бошқа ҳолларда) кўра адлия бошқармалари Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда ушбу нотариуснинг тугалланмаган нотариал ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда аҳолига нотариал хизматлар кўрсатиш учун бошқа нотариусга ваколат беради ва бу ҳақда тегишли буйруқ расмийлаштирилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
8-боб. Якунловчи қоидалар
46. Нотариус фаолияти ихтиёрий ёки суд тартибида тугатилади.
47. Фаолияти тугатилган нотариус нотариал фаолиятига оид ҳужжатларни муқоваланган, тикилган ва рақамланган ҳолда адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивга икки ҳафтада топшириши шарт.
Нотариус фаолияти тугатилганда унга тегишли муҳр, штамплар ва ишлатилмаган гербли (махсус) бланкалар шу куннинг эртасидан кечиктирмай адлия бошқармаларига топширилиши шарт.
48. Нотариус вафот этганда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда нотариал фаолиятига оид ҳужжатларни идоравий нотариал архивга топшириш адлия бошқармалари томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
49. Нотариуслар фаолиятини лицензиялаш, нотариусни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, нотариуслар фаолиятини суғурта қилиш ва улар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 3-ИЛОВА
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш (кейинги ўринларда рўйхатга олиш деб аталади) ва ҳисоб рўйхатидан чиқариш тартибини белгилайди.
2. Рўйхатга олиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ва унинг фаолият кўрсатиш манзили ҳақидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
3. Рўйхатга олиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус жойлашган жойдаги адлия органи томонидан амалга оширилади.
2-боб. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
4. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этилган пайтдан эътиборан уч кун ичида адлия органларини бу ҳақда хабардор қилади.
5. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус унга лицензия расмийлаштирилгандан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан адлия органлари томонидан автоматик тарзда рўйхатга олинади ва бу ҳақида нотариусни ҳамда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомини олади.
Агар рўйхатга олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус белгиланган тартибда бошқа нотариал округга ўтса, мазкур нотариал округ бўйича рўйхатга олиш Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали тегишли адлия органига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда хабарнома беради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
51. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар шахсан ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда хабарнома электрон шаклда тўлдиради.
52. Хабарнома тўлдирилганидан сўнг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, хабарномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Тўлдирилган хабарнома автоматик тарзда тегишли адлия органига юборилади.
(51 ва 52-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
6. Рўйхатдан ўтказишда ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг белгиланган тартибда бошқа нотариал округга рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарномаси келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида нотариусни рўйхатга олади ва бу ҳақида Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Хабарномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши адлия органи томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Хабарномани бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
71. Хабарноманинг адлия органи томонидан кўриб чиқилиши натижасида рўйхатга олинганлиги ёки рўйхатга олиш рад этилганлиги ҳақидаги маълумот Давлат хизматлари марказига (шахсан келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
72. Давлат хизматлари маркази маълумот келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
(71 ва 72-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
8. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг рўйхатга олинганлиги ва унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги электрон реестрига (кейинги ўринларда электрон реестр деб аталади) киритилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
9. Электрон реестр адлия органи томонидан юритилади.
10. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси қайта расмийлаштирилганда адлия органи бу ҳақда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусдан маълумот келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай электрон реестрга ўзгартириш киритади.
Адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга илгари берилган муҳрни олиб қўяди ва йўқ қилади.
Бунда, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус янги муҳр тайёрлангандан сўнг нотариал фаолиятини давом эттиради.
11. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида манзилини ўзгарганлиги бўйича адлия органига хабарнома бериши лозим.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолият кўрсатиш ҳудудида манзилининг ўзгарганлиги ҳақида Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 51 ва 52-бандларида белгиланган тартибда хабарнома юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус манзилининг унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди доирасида ўзгариши такроран рўйхатдан ўтказишни талаб этмайди.
Бунда, адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг янги жойлашган манзили бўйича электрон реестрга тегишли ўзгартириш киритади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаганидан кейин ўз хоҳишига кўра Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган нотариуслар лавозимларининг энг кам сонидан кўп бўлмаган бошқа нотариал округда фаолиятини давом эттириши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
4-боб. Рўйхатдан чиқариш тартиби
12. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палата аъзолигидан чиқиш ҳақида хабарнома берган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси бу ҳақда адлия органини хабардор қилади.
13. Хабарнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида адлия органи Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
охирги уч йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар қонунийлигини текширади;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг муҳрини олиб қўяди ва йўқ қилади;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ҳужжатларини идоравий нотариал архивга топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширади;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатидан чиқариш ҳақида хулоса расмийлаштиради.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатидан чиқариш ҳақидаги хулоса асосида адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқаради ва бу ҳақда мазкур нотариусга хабарнома юборади.
14. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги маълумот электрон реестрга киритилади.
15. Адлия органлари хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатга олинган ва рўйхатдан чиқарилган вақтдан бошлаб икки кун ичида бу ҳақда давлат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига хабар берадилар.
16. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
_________(ҳудуд номи)_________ бўйича ҳисоб рўйхатига олинган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг
ЭЛEКТРОН РEЕСТРИ
Тартиб рақами
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О.
Паспорт серияси ва рақами
Лицензиянинг рақами ва берилган санаси
Нотариал палатага аъзо бўлган сана
Ҳисоб рўйхатига олинган сана
Фаолият юритиш ҳудуди*
Бино жойлашган ҳудуд (почта манзили)*
1
2
3
4
5
6
7
8
-
-
-
-
-
-
-
-
давоми
Нотариал палатанинг аъзолигидан чиқарилган сана
Ҳисоб рўйхатидан чиқарилган сана
Ёзув киритган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими
Нотариуснинг муҳри ва имзо намунаси
9
10
11
12
-
-
-
* Ушбу маълумотлар лицензияловчи орган томонидан нотариус иш фаолиятини бошлаганда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олинади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 4-ИЛОВА
1. Ушбу Низом Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш билан боғлиқ муносабатларини тартибга солади.
2. Нотариал округда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони тегишли нотариал округда нотариуслар лавозимларининг белгиланган энг кам сонидан кам бўлган тақдирда давлат нотариал идораси нотариуси лавозимлари таъсис этилади.
3. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
4. Ҳар бир округдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони ушбу нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари энг кам сонининг уч бараваридан ошмаслиги лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2021 й., 09/21/464/0710-сон)
2-боб. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш мезонлари
5. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус фаолият юритиши шарт.
Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони нотариал округ нотариуслари томонидан охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади, бунда нотариал ҳаракатларнинг ойлик ўртача сони бир нотариусга бир ойда 300 — 400 та нотариал ҳаракатлар доирасида ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/369/0609-сон)
3-боб. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиби
6. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони белгилаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари томонидан ушбу Низомнинг 5-банди талабларидан келиб чиқиб киритилади.
Таклифларга қуйидагилар илова қилинади:
охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони;
нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони тўғрисидаги таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.
7. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ва белгиланади.
4-боб. Давлат нотариал идораларида бошқа лавозимларни жорий этиш нормативлари
8. Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши мумкин.
Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиши мумкин.
9. Ҳар бир давлат нотариал идораси нотариус лавозимига камида бир бирлик нотариус ёрдамчиси ва бир бирлик нотариус котиби лавозимлари жорий этилади.
10. Давлат нотариал идоралари стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги давлат нотариал идоралари нотариуслари умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
11. Ёрдамчи ходим лавозимлари сони (ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
12. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни)» 2011 йил 23 февралдаги 46-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 14-модда) илованинг 4-банди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 100-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-банднинг «а» кичик банди ва илованинг 2-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарори)» 2017 йил 24 октябрдаги 873-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 43-сон, 1094-модда) илованинг 5 ва 13-бандлари.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига 2-илова.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)» 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 8 ва 14-бандлари.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарори)» 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига илованинг 5-банди.