|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА КОРХОНАЛАРНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ НОРМАТИВЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва корхоналар бўйича айланма маблағлар нормативлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва корхоналар: ўзларига қарашли бирлашмалар ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда айланма маблағларнинг табақалаштирилган нормативларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва уларга етказсинлар;
айланма маблағлар бутунлиги таъминланишига, уларнинг айланишини тезлаштиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;
ўз айланма маблағлари сарфлаб юборилишини ва уларнинг бошқа мақсадларда хўжалик айланмасидан чиқарилишини молиявий интизомни қўпол равишда бузиш деб қараб, айбдорларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортган ҳолда, ўзларига қарашли бирлашмалар ва корхоналар раҳбарларининг айланма маблағлар бугунлиги таъминланиши учун жавобгарлигини оширсинлар.
3. Белгилансинки, корхоналарнинг ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари ва бюджетдан ажратиладиган маблағлар айланма маблағларни норматив даражагача тўлдириш манбалари ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк тижорат банклари, вазирликлар ва идоралар, бирлашмалар ва корхоналар билан биргаликда 1996 йил якунлари бўйича айланма маблағлар ҳолатини кўриб чиқсинлар ва айланма маблағларни тўлдириш манбалари ва ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни 1997 йил апрелгача Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил25 февраль,
108-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 февралдаги 108-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирликлар, идоралар, бирлашмалар ва корхоналар бўйича айланма маблағлар
нормативлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Идоралар |
Айланма маблағлар нормативлари | |
| Кунларда | 1 сўм харажатга тийинларда | |
| «Ўзавтосаноат» уюшмаси | 90 | 25,00 |
| «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси | 90 | 25,00 |
| «Ўзмашсаноат» уюшмаси | 90 | 25,00 |
| «Ўзкимёсаноат» уюшмаси | 60 | 16,70 |
| «Махсусқотишма» РТ | 60 | 16,70 |
| «Ўзметкомбинат» АИБ | 55 | 15,20 |
| Тошкент авиация бирлашмаси | 300 | 83,30 |
| Олмалиқ кон-металлургия комбинати | 80 | 22,20 |
| Навоий кон-металлургия комбинати | 75 | 28,00 |
| «Ўзолмосолтин» уюшмаси | 70 | 19,40 |
| «Кўмир» акционерлик бирлашмаси | 50 | 13,90 |
| Давлат геология қўмитаси | 90 | 25,00 |
| «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси | 50 | 13,90 |
| Энергетика вазирлиги | 60 | 16,70 |
| Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги | 45 | 12,50 |
| «Ўзқурилишматериаллари» концерни | 60 | 16,70 |
| «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси | 45 | 12,50 |
| «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси | 45 | 12,50 |
| «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси | 60 | 16,70 |
| Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги | 50 | 13,90 |
| «Ўзсувқурилиш» концерни | 45 | 12,50 |
| «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси | 45 | 12,50 |
| «Ўзагромашсервис» уюшмаси | 70 | 19,40 |
| Давлат ўрмон қўмитаси | 80 | 22,20 |
| «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси | 60 | 16,70 |
| «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси | 90 | 25,00 |
| «Озиқовқатсаноат» уюшмаси | 60 | 16,70 |
| «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси | 40 | 11,10 |
| «Ўзбалиқ» корпорацияси | 60 | 16,70 |
| «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси | 65 | 18,00 |
| «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси | 45 | 12,50 |
| «Ўзбекмебель» бирлашмаси | 45 | 12,50 |
| «Маҳаллий саноат» корпорацияси | 45 | 12,50 |
| «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси | 30 | 8,30 |
| «Ўзавтойўл» концерни | 30 | 8,30 |
| «Ўзавтотранс» корпорацияси | 25 | 6,9 |
| «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси | 30 | 8,30 |
| «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси | 45 | 12,50 |
| «Тошметрополитен» | 14 | 4,40 |
| «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси | 40 | 11,10 |
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР, ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
Изоҳ: Мазкур рўйхатга кирмаган вазирликлар ва идораларнинг корхоналари бўйича айланма маблағлар нормативи 30 кун ёки 1 сўм харажатга 8,3 тийин миқдорида белгиланади.
Савдо ва матлубот кооперациясининг корхоналари ва ташкилотлари бўйича асосий фаолият нормативлари белгиланмайди.