Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2013 йил № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 ноябрь,
ЎРҚ-580-сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади банк фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда банклар ва банк фаолияти ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — муассис (муассислар) томонидан банк ташкил этиш бўйича унинг (уларнинг) манфаатларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ифодалаш учун вакил қилинган шахс ёки ушбу Қонунга мувофиқ ўз фаолиятини ўзгартириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат этган банк ёхуд микромолия ташкилоти;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк — банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар (қарзлар) бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс. Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Қонуннинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга нисбатан ҳам татбиқ этилади;
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
банклар гуруҳи — молия институтларининг юридик шахс бўлмаган бирлашмаси бўлиб, бунда асосий банк бошқа молия институтларини назорат қилади;
банк ҳисобварағи — банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади;
банкнинг барқарор молиявий ҳолати — банкнинг молиявий оқимлар мутаносиблигини, тўлов қобилиятини, ликвидлилиги ва рентабелли фаолиятини сақлаб туриш учун маблағларнинг етарлилигини, шунингдек барча пруденциал нормативлар банк томонидан бажарилишини ифодаловчи ҳолати;
билвосита эгалик қилувчи (олувчи) — банкнинг акцияларига ўзи назорат қиладиган бошқа шахс орқали эгалик қилувчи (акцияларни олувчи) шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
исломий банк фаолияти — банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган банк фаолияти;
исломий молия стандартлари — исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқ Марказий банк ва (ёки) бошқа ваколатли орган томонидан қабул қилинган исломий молияга оид қоидалар тўплами;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
микромолия банки — ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган чекловларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширувчи банк. Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Қонуннинг банкларга нисбатан белгиланган қоидалари микромолия банкларига ва исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкларига нисбатан ҳам татбиқ этилади;
(3-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
муҳим аҳамиятга эга ходимлар — банкнинг бошқарув аъзолари бўлмаган, лавозими банк фаолиятига муҳим таъсир кўрсатиш имкониятини берадиган ходимлари;
мўлжалланган олиш — потенциал олувчи томонидан банк акцияларини олиш ёки уларга ҳал қилувчи эгалик қилишни кўпайтириш юзасидан қабул қилинган қарор;
охирги бенефициар мулкдор — юридик шахс бўлган, банк акцияларининг потенциал олувчисига ёки бу акцияларга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчига бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс;
пруденциал назорат — банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва камайтириш мақсадида банклар фаолияти устидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки амалга оширадиган назорат;
регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;
тизимли аҳамиятга молик банк — банк тизимининг барқарорлиги қайси банкнинг фаолиятига боғлиқ бўлса, ўша банк;
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл банки — чет давлатнинг ҳудудида рўйхатга олинган, унинг қонунчиликка мувофиқ банк деб ҳисобланадиган юридик шахс;
(3-модданинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 67-моддаси.
ҳал қилувчи эгалик — шахс томонидан ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар томонидан юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) бир ёхуд бир неча битим натижасида олинган камида беш фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш.
4-модда. Банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи давлат органи
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи ва лицензиялаш, тартибга солиш ҳамда пруденциал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи давлат органидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Банкларнинг молиявий операциялари
(5-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Банклар томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар жумласига қуйидагилар киради:
пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 759-моддаси.
тўловларни амалга ошириш, шу жумладан банк ҳисобварақларини очмасдан амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 771-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредитларни уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз номидан ўзининг маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобидан бериш;
(5-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
чет эл валютаси билан нақд ва нақдсиз шакллардаги операциялар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома бўйича пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни ишончли бошқариш;
(5-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
инкассация ва касса хизматларини кўрсатиш;
учинчи шахслар номидан уларнинг мажбуриятлари бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш ва бошқа мажбуриятларни қабул қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 289-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномасига асосан талаб қилиш ҳуқуқини олиш ёки бошқа шахсга бериш;
(5-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 749-моддаси.
қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, улар билан бошқа операцияларни бажариш;
аффинланган қимматбаҳо металлар сотиб олиш ва сотиш, шу жумладан металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини юритиш;
қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш;
ҳосилавий молия воситалари (деривативлар) билан операцияларни амалга ошириш;
ҳужжатларни ёки қимматликларни сақлаш учун махсус биноларни ёки уларнинг ичидаги сейфларни ижарага бериш;
лизинг бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган шаклларда қарзлар бериш;
(5-модда биринчи қисмининг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
молиявий операциялар билан боғлиқ маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
активлар мажмуини (портфелини) бошқариш;
электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш;
банк карталарини бериш ва тўловларга ишлов бериш, банк карталарига бошқа ташкилотлар, жумладан бошқа молия институтлари билан биргаликда хизмат кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот алмашиш орқали кўрсатиш;
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
исломий молия операцияларини амалга ошириш.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бошқа молиявий операцияларни ҳам амалга оширади.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-модда. Банкнинг исломий молия операциялари
Банкнинг исломий молия операциялари жумласига қуйидагилар киради:
фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш;
вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш;
товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш;
товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш;
биргаликдаги фаолиятни (шерикчилик) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш;
мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).
Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар умумқабул қилинган халқаро банк амалиётига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа исломий молия операцияларини ҳам амалга ошириши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган исломий молия операциялари исломий молия стандартларига мувофиқ амалга оширилиши шарт.
52-модда. Банк фаолиятини амалга ошириш
Ўзбекистон Республикасида банк фаолиятини амалга оширишга ушбу Қонунда белгиланган тартибда ташкил этилган ва Марказий банк томонидан бериладиган тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасида банк фаолияти банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) асосида амалга оширилади. Мазкур лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади ва лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади.
Ушбу Қонун 5-моддаси:
биринчи қисмининг иккинчи — йигирма иккинчи хатбошиларида кўрсатилган молиявий операциялар мажмуини фақат банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк;
биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи, олтинчи — ўн учинчи, ўн бешинчи — йигирма учинчи хатбошиларида кўрсатилган молиявий операциялар мажмуини фақат исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк;
биринчи қисмида кўрсатилган молиявий операциялар мажмуини банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга) эга бўлган банк амалга оширишга ҳақли.
Банк фаолиятига доир тегишли лицензиясиз (лицензияларсиз) амалга ошириладиган банк фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади ва жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай фаолият натижасида олинган даромад Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилади.
Амалга оширилиши учун қонунчиликка мувофиқ алоҳида лицензиялар ёки рухсатномалар олиниши талаб этиладиган фаолият банклар томонидан тегишли ҳужжатлар олинганидан кейин амалга оширилади.
(51 ва 52-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
6-модда. Омонат (депозит)
Қуйидаги шартларнинг барчасига мувофиқ бўлган, қўйилган пул маблағлари омонатдир (депозитдир):
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижознинг талабига биноан ёки муддат ўтганидан кейин фоизлар ёхуд бошқа даромадлар билан ёки уларсиз ёхуд омонатчи ёки унинг ваколатли вакили ва пул маблағларини қабул қилувчи банк ўртасида, келишилган шартлар асосида қайтарилиши лозим бўлган пул маблағлари, бундан исломий молия стандартларига мувофиқ омонат (депозит) суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини назарда тутмаган ҳолда ушбу Қонун 51-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган молия операциялари асосида жалб этилган пул маблағлари (инвестициявий омонатлар (депозитлар) мустасно;
(6-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
субординар қарзга, эгалик қилиш ҳуқуқларига ёки хизматларига, шу жумладан суғурта хизматларига тааллуқли бўлмаган пул маблағлари;
пул маблағларини қабул қилувчи банкнинг тегишли ҳужжати билан ёзма шаклда тасдиқланган пул маблағлари.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сонли «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг ўнинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/2-сон қарори билан тасдиқланган Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисида Низом 1-бандининг иккинчи хатбошиси.
Пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш бўйича фаолият билан шуғулланишга фақат банклар ҳақли.
7-модда. Банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолият
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо, суғурта фаолияти ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган чеклов қуйидаги ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди:
банк карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимларида фойдаланиладиган ихтисослаштирилган ускунани ва унга доир дастурий таъминотни сотиш ёки ижарага беришга;
ўз активларини сотишга;
чек дафтарчаларини чиқариш, реализация қилиш ва тарқатишга;
суғурта ташкилотлари бўлган Ўзбекистон Республикаси резидентлари номидан суғурта шартномаси тузилишини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширишга;
банк ўзи муассис бўлган юридик шахсларга ўз мол-мулкини мулкий ижара (аренда) шартномасига мувофиқ ижарага беришга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банклари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган чекловлардан ташқари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширади:
бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаслигини;
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори беш миллиард сўмдан ошмаслигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги ва (ёки) кўрсатилган исломий молия операцияларининг молиялаштириш портфелидаги улуши етмиш фоизидан кам бўлмаслигини;
(7-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиш, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланганлигини;
қарз қимматли қоғозларига инвестициялар банкларнинг ликвидлилигини бошқаришга доир талаблар доирасида фақат Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларига қилинишини.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Банкларга юридик шахсларни ташкил этиш ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларни ёки акцияларни олиш тақиқланади, бундан қуйидагилар мустасно:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредит, суғурта, факторинг ва лизинг операцияларини профессионал асосда амалга оширувчи юридик шахслар;
(7-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1058-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)
молия бозори инфратузилмасининг бир қисми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
банкнинг кафолати остида қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш мақсадида мазкур банкнинг хорижда ташкил этиладиган шуъба ташкилотлари;
фақат инкассация фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар;
банк операциялари бўйича ҳисоб-китоблар, шу жумладан банк карталари билан операцияларга доир ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ўзаро боғлиқлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар;
фонд ва валюта биржалари;
кредит бюролари;
қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорига жойлаштирилган акцияларнинг йигирма фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда фонд биржаси листингига киритилган акциядорлик жамиятлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг ўн беш фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу чеклов банк томонидан мазкур юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилишга, шу жумладан мазкур юридик шахсларнинг ташкил этилиши ҳолларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
(7-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар банк томонидан юридик шахслар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилиш ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлса, ушбу ортган қисмни банк бир йил ичида сотиши шарт.
(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Банкка ушбу банк устав капиталининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш тақиқланади.
Ушбу модданинг талаблари банклар томонидан бошқа банкнинг акцияларини ёки ўзга банк сақловчиси бўлган бошқа қимматли қоғозларни ёхуд ўзга банкка тегишли юридик шахслар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни ёки акцияларни улар томонидан қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш амалга оширилаётганда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмидаги бевосита савдо фаолиятини амалга оширишга оид ҳамда тўртинчи қисмидаги юридик шахсларни ташкил этишга ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушларни ёки акцияларни олишга оид чекловлар, агар бундай фаолият ва операциялар исломий молия операциялари сифатида амалга оширилса, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
8-модда. Банкларнинг мустақиллиги
Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг кредит портфелини ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга, банкларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек банкнинг маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
9-модда. Давлат ва банклар мажбуриятларининг чегаралаб қўйилиши
Банклар давлатнинг мажбуриятлари бўйича, давлат эса банкларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, бундан банкларнинг ёки давлатнинг ўзи бундай мажбуриятларни зиммасига олиш ҳоллари мустасно.
10-модда. Банкларнинг уюшмалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар, агар қонунчиликнинг талабларига зид келмаса, ўзининг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар ва бошқа бирлашмалар тузиши мумкин.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банкларнинг уюшмалари ахборот алмашиш ва банк фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалаларни биргаликда ҳал қилишга доир ташкилотларни ташкил этиши мумкин.
Банкларнинг уюшмалари ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинганидан ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банкни бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 21 — 27-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
11-модда. Банкнинг номи
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Банк» атамасидан ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларидан фақат Банкларнинг давлат реестрига киритилган юридик шахслар томонидан фирма номида ёхуд товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида) ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғининг «UZ» домен зонасида фойдаланилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга) эга бўлган юридик шахслар «банк» ёки «микромолия банки» атамасини ўзининг фирма номига қўшиши шарт.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1098 — 1101 моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-51-сонли «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасининг учинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар ўзининг фирма номида ёхуд хизмат кўрсатиш белгисида «исломий» атамасидан ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, бундан бир вақтнинг ўзида исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ва банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар мустасно.
Банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга) эга бўлмаган юридик шахслар ўзининг фирма номида ёхуд хизмат кўрсатиш белгисида «банк» атамасидан ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларидан, шу жумладан исломий банк фаолиятини амалга оширишни англатувчи сўздан, сўз бирикмаларидан фойдаланишга ҳақли эмас.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
12-модда. Банкнинг муассислари
Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар, шунингдек норезидентлар банк муассислари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида бошқа давлат ташкилотлари номидан банк муассиси ва акциядори бўлиши мумкин. Устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиғи давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
13-модда. Банкнинг устав капитали
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг, бундан микромолия банки мустасно, устав капиталининг энг кам миқдори:
(13-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
2024 йил 1 апрелдан эътиборан уч юз эллик миллиард сўмни;
2025 йил 1 январдан эътиборан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши керак.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 19 апрелдаги ЎРҚ-831-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 03/23/831/0219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки устав капиталининг энг кам миқдори эллик миллиард сўмни ташкил этиши керак.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк оралиқ банк устав капиталининг энг кам миқдорини ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланганидан кам миқдорда белгилашга ҳақли.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Банкнинг устав капитали Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида шакллантирилади ҳамда банк муассислари ва акциядорлари киритган пул маблағларидан ёки давлатнинг қимматли қоғозларидан ташкил топади, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
банк акцияларини банкнинг кредиторлари орасида жойлаштириш ва банкнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари бўйича ҳар қандай ҳуқуқларини (талабларини) ҳисобга олиш йўли билан уларнинг ҳақини тўлаш;
қимматли қоғозларни банк акцияларига айирбошлаш;
банкнинг жойлаштирилган бир турдаги акцияларини ушбу банкнинг бошқа турдаги акцияларига алмаштириш.
Банкнинг устав капиталини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан, шунингдек мажбурият юклатилган бошқа маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкил этилаётган ёки қўшиб юбориш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилаётган банк устав капитали ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, банк ташкил этилаётган ёки қайта ташкил этилаётган кундаги банк устав капиталининг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Бунда банк устав капиталининг энг кам миқдори банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза бериладиган пайтгача банк муассислари томонидан шакллантирилган бўлиши керак. Ташкил этилаётган банкнинг устав капиталига киритилган маблағлар банкда очилган жамғарма ҳисобварағига ўтказилади, бундан банкни қайта ташкил этиш ёки микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этиш ҳоллари мустасно.
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилаётган микромолия банкининг устав капиталини тўлдириш учун маблағлар микромолия ташкилотининг ҳисобварағига киритилади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Банклар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатларда ўз устав капитали миқдорини мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга мувофиқлаштириши керак. Устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган банклар норезидентларга давлат улушини тўлиқ сотиш орқали хусусийлаштирилганда Марказий банк бошқаруви банк устав капиталини мазкур модданинг биринчи қисмида белгиланган энг кам миқдорга мувофиқлаштириш бўйича белгилангандан бошқа муддатларни ўрнатишга ҳақли.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 19 апрелдаги ЎРҚ-831-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 03/23/831/0219-сон)
Тизимли молиявий инқироз ҳолатида банк акциялари давлат қимматли қоғозлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан сотиб олиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 06.07.2015 й.) 3-банди.
14-модда. Банкнинг устави ва ички низомлари
Банк ўз устави асосида фаолият кўрсатади.
Банк уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда электрон почта манзили;
устав капиталининг миқдори;
устав капиталини кўпайтириш ва камайтириш тартиби;
чиқарилаётган акцияларнинг турлари ва сони, акциялар турларининг нисбати;
соф фойдани тақсимлаш, шунингдек зарарларнинг ўрнини қоплаш тартиби;
захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби;
банк акциядорларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан ушбу Қонун талабларига мувофиқликни таъминлаш учун банк томонидан сўраб олинадиган ахборотни тақдим этиш мажбуриятлари;
банкнинг бошқарув органлари тузилмаси, уларни ташкил этиш тартиби, банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг сони, ваколатлари ва вазифалари ҳақидаги маълумотлар;
акциядорлар (муассислар) ўртасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чоралари;
банк томонидан акцияларни жойлаштириш тартиби ва шартлари;
банкни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг уставида ушбу моддада белгиланган талаблардан ташқари акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган маълумотлар ҳам бўлиши керак.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг уставида ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилганидан ташқари қуйидагилар қўшимча равишда кўрсатилиши керак:
исломий молия операцияларини амалга ошириш;
исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи исломий молия кенгаши (бундан буён матнда банкнинг исломий молия кенгаши деб юритилади) аъзоларининг сони, уларнинг ваколатлари ва вазифалари;
банкнинг исломий молия кенгашини ташкил этиш тартиби ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Банкнинг устави, унга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар Марказий банкда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг ички қоидалари, шунингдек уларга киритиладиган кейинги ўзгартиш ҳамда қўшимчалар банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилиши ҳамда Марказий банкка тақдим этилиши керак.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
2-боб. Банк фаолиятига рухсат беришга доир энг зарур шартлар
15-модда. Банкни ташкил этиш
Банклар акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк таъсис этиш ёки қайта ташкил этиш ёхуд микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан 15-модда учинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 29 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан 15-модда тўртинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 29 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан 15-модда бешинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 29 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан 15-модда олтинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 29 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)
Банкларни лицензиялаш тартиб-таомили қуйидаги икки босқичдан иборат:
Марказий банк томонидан банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш;
бир вақтнинг ўзида лицензия берган ҳолда банкни давлат рўйхатидан ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан 15-модда тўртинчи қисмининг чиқарилиш санаси — 2026 йил 29 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оралиқ банкнинг ташкил этилиши ва фаолиятни амалга оширишининг ўзига хос хусусиятлари «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
16-модда. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи банк ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин уч ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади, бундан банкни микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этиш мустасно:
(16-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк икки ва ундан ортиқ шахслар томонидан ташкил этилганда таъсис шартномасини;
(16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
икки нусхадаги банк уставини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни;
(16-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
муассислар (акциядорлар) рўйхатини;
(16-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита муассис (эгалик қилувчи), шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни;
(16-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита муассислар (эгалик қилувчилар), шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни;
(16-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
муассис (акциядор) бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини;
(16-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг устав капиталини шакллантириш (тўлдириш) учун киритиладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни;
(16-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисидаги, бу аъзоларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддаси талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни;
банкнинг ташкилий тузилмасини;
банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини;
банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кейинчалик банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, банкнинг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсатининг лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг кўчирма нусхаларини.
(16-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:
банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳаларини;
исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳасини;
банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари тўғрисидаги ҳамда исломий молия кенгаши аъзоларининг ушбу Қонун 36-моддасининг талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ариза берувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризада электрон почта манзилини кўрсатишга ҳақли. Электрон почта манзилининг кўрсатилиши ариза юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани олишга ёки ахборот коммуникация тизими орқали электрон шаклда қўшимча ахборотни сўраб олинишига бўлган розиликдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тақдим этилган ҳужжатларда Марказий банк томонидан камчиликлар аниқланган ва (ёки) ушбу модданинг биринчи ва (ёки) иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда, Марказий банк ариза берувчига бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ва (ёки) тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган ҳолдаги хабарномани ариза тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида юборади.
(16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан уч ой ичида Марказий банк томонидан кўриб чиқилиши керак. Мазкур муддат ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда тўрт ойгача узайтирилиши мумкин.
(16-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ариза берувчи томонидан тақдим этилган, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар ва ахборот банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаса, Марказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақлидир.
(16-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи Марказий банк сўраган ҳужжатлар ва ахборотни сўров олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан ошмаган муддатда ушбу модданинг еттинчи қисмига мувофиқ тақдим этиши керак, ушбу муддат мобайнида банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқиладиган уч ойлик давр тўхтатиб турилади.
(16-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Марказий банк ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинган кундан эътиборан олти ойдан ошмаган муддат ичида юридик кучини сақлаб туради.
Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома қуйидаги ҳолларда амал қилиш муддати тугашидан олдин бекор қилинади:
дастлабки рухсатнома сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 24-моддаси талабларига жавоб берган муассислар, бевосита ёки билвосита эгалик қилувчилар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаганда;
(16-модда ўнинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 36-моддаси талабларига жавоб берган банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви аъзолари ва (ёки) банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларидан бири эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаганда, шунингдек банк кузатув кенгаши, бошқаруви ва (ёки) банк исломий молия кенгашининг янги тайинланган аъзолари тўғрисида ахборот тақдим этилмаганда;
(16-модда ўн биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
тақдим этилган бизнес-режага таркибий ўзгартишлар киритилганда;
банкни хавфсиз ва барқарор бошқаришни таъминлаб бўлмаслигини кўрсатувчи фактлар аниқланганда.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Чет эллик муассисларга (акциядорларга) нисбатан улар томонидан банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш чоғида қўйиладиган қўшимча талаблар
(17-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Банкни ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида чет эл банки иштирок этганда ушбу Қонуннинг 16-моддасида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда тақдим этилади:
чет эл банки ваколатли органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш тўғрисидаги қарори;
чет эл банкининг устави;
чет эл банки банкни назорат қилиш органининг мазкур чет эл банки унинг консолидациялашган назорати остида туриши, пул маблағларини депозитларга қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ва унга банкни назорат қилиш органининг банкни ташкил этиш ёки банкнинг устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси ёхуд шундай рухсатнома талаб этилмаслиги тўғрисидаги тасдиқномаси;
чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Марказий банк юқори капитал ва кредит рейтинги кўрсаткичларига эга бўлган халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда бошқа кредит ташкилотлари томонидан банк ташкил этаётганда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этаётганда дастлабки рухсатномани олишнинг алоҳида тартибини белгилашга ҳақли.
Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган, банк муассислари (акциядорлари) бўлган норезидентларнинг капиталига ҳамда кредит рейтингига нисбатан, шунингдек норезидентлар жойлашган давлатнинг рейтингига нисбатан энг зарур талабларни белгилашга ҳақли.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар банкнинг муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас (бундан чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар мустасно).
(17-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 19 апрелдаги ЎРҚ-831-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 03/23/831/0219-сон)
Банк ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда Марказий банк:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк билан чет эл банки бўлган муассиснинг (акциядорнинг) банкни назорат қилиш органи ўртасида ахборот айирбошлаш тўғрисидаги келишув мавжудлигини;
(17-модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
норезидент жойлашган мамлакат ваколатли органларининг ахборотини ва фикрларини инобатга олади. Марказий банк мазкур ҳолатларни банкнинг устав капиталидаги ушбу Қонун 22-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган миқдордаги улушни олишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш чоғида ҳам инобатга олади.
(17-модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг 16-моддасида ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар муассис (акциядор) бўлган банк рўйхатга олинган ерда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ёки бошқа консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади, бундан ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи, бешинчи, саккизинчи, тўққизинчи, ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар мустасно.
(17-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
18-модда. Лицензиялашдан олдин бошқа органлар билан маслаҳатлашиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк лицензиялашдан олдинги тартиб-таомиллар доирасида вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан маслаҳатлашишга ҳақлидир.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Марказий банк томонидан сўралган, тегишли қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиши керак.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Марказий банк чет давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровномалар юборишга ҳақли.
19-модда. Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш
Банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун 16 ва 17-моддаларида кўрсатилган тақдим этилган ҳужжатларнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги;
(19-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
баҳоланиши ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилган бевосита ва билвосита муассисларнинг (эгалик қилувчиларнинг), шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларнинг мазкур модда талабларига мувофиқ эмаслиги;
(19-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
банкнинг бизнес-режада кўрсатилган мақсадларга эришишга қодир эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкил этиладиган банк билан яқин алоқаларга эга бўлган бир ёки бир неча шахснинг фаолиятини тартибга солувчи бошқа мамлакат қонунларида ёки норматив ҳужжатларида ушбу шахсларга нисбатан бошқа мамлакат ваколатли органларининг талаблари мавжудлиги ёхуд улар томонидан қўлланилган, Марказий банкнинг назорат қилиш вазифасини амалга оширишига тўсқинлик қилувчи тақиқлар ҳамда чекловлар қўлланилганлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилигига риоя этиш борасида бошқа монеликларнинг мавжудлиги;
(19-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкил этиладиган банк исломий молия кенгашининг аъзолари Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқ эмаслиги;
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун 16-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ Марказий банк томонидан сўралган қўшимча ҳужжатларнинг ва ахборотнинг тақдим этилмаганлиги.
(19-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Яқин алоқалар деганда икки ёки бир неча шахс қуйидагилар воситасида ўзаро боғлиқ бўлган ҳолат тушунилади:
юридик шахс овоз бериш ҳуқуқларининг ёки устав фондининг (устав капиталининг) камида йигирма фоизига бевосита эгалик қилишни ёки назоратни қўлга киритиш;
назорат қилиш;
икки шахс ёки барча шахслар ўртасида ёки шу шахслар ва учинчи шахс ўртасида ўрнатилган доимий назоратнинг мавжудлиги.
Назорат деганда шахслар ўртасидаги қуйидаги мезонлардан бирига мос келувчи ўзаро алоқа тушунилади:
шахс томонидан бошқа юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) устунлик қиладиган улушларга эгалик қилиш;
юридик шахснинг иштирокчиси (акциядори) бўлган шахснинг шу юридик шахс бошқарув органларининг кўпчилик аъзоларини тайинлаш ёки алмаштириш ҳуқуқи;
шахснинг юридик шахс фаолиятига, у билан тузилган шартномага ва (ёки) унинг устави қоидаларига мувофиқ таъсир кўрсатиш имконияти;
юридик шахснинг иштирокчиси (акциядори) бўлган шахснинг шу юридик шахс бошқарув органларининг овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириши натижасида ўзи тайинлаган аъзоларига таъсир кўрсатиш имконияти. Ушбу мезон, агар назорат ушбу қисмнинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, қўлланилмайди;
юридик шахснинг иштирокчиси (акциядори) бўлган шахснинг ўзининг бошқа иштирокчилари (акциядорлари) ёки аъзолари билан келишувга биноан мазкур юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) устунлик қиладиган улушларни бошқариш имконияти.
Марказий банкнинг асослантирилган мулоҳазаси банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ушбу Қонун 16-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган муддатларда ва шаклларда, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади.
(19-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган камчиликлар бартараф қилинганлиги инобатга олинган ҳолда тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар янгидан берилган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш
(20-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этиши керак:
(20-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисидаги ариза;
(20-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Қонун билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг (акциядорларнинг) рўйхати;
(20-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида уларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддаси талабларига мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборот;
ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар учун банк биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси;
агар ариза бир вақтнинг ўзида банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш учун тақдим этилса, ушбу Қонун 201-моддаси биринчи қисмининг еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар;
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
ушбу Қонуннинг 16 ва 17-моддаларида санаб ўтилган барча ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти банкнинг фаолияти хавфсиз тарзда амалга оширилиши таъминланса ҳамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини, шунингдек банк тизими лозим даражада ишлашини кафолатловчи корпоратив бошқарув талабларига риоя этилса, Марказий банк банкни давлат рўйхатига олиш ҳамда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкни давлат рўйхатига олиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш ҳақидаги қарор ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда қабул қилинади.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида ариза берувчини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилганлиги учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг давлат рўйхатига олинганлиги ва унга банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилганлиги тўғрисидаги ахборот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(20-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига доир тегишли лицензиянинг (лицензияларнинг) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) Марказий банк томонидан чақириб олинади.
(20-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201-модда. Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш
Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банк исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш тўғрисидаги аризани;
банк акциядорлари умумий йиғилишининг исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарорини;
банкнинг ушбу Қонун 14-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган талаблар инобатга олинган уставини;
банкда банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотни;
ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни;
банкнинг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни;
исломий банк фаолияти бўйича бозор таҳлили, молиялаштириш режалари, маҳсулот ва хизматлар, молиявий прогнозлар ва таваккалчиликларни бошқариш масалаларини ўз ичига олган уч йиллик бизнес-режани;
исломий банк фаолияти доирасида амалга ошириладиган молиявий операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имконияти яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни.
Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш ҳақидаги қарор ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда қабул қилинади.
Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида ариза берувчи банкни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги тўғрисидаги ахборот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(201-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Банкни давлат рўйхатига олишни ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) беришни рад этиш
(21-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкни давлат рўйхатига олишни ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
(21-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Банкнинг шакллантирилган устав капитали миқдорининг банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш пайтида ушбу Қонун талабларига мувофиқ эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
илгари баҳолашдан ўтган ва ушбу Қонуннинг 24-моддаси талабларига жавоб берган муассисларнинг бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларнинг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларнинг эндиликда ушбу модда талабларига мувофиқ эмаслиги;
(21-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқ эмаслиги;
банкнинг бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар ва ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқ эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахслар учун банк биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси мавжуд эмаслиги.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкка исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
банкнинг барқарор молиявий ҳолатга эга эмаслиги;
банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари ва исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими Марказий банкнинг малака талабларига мувофиқ эмаслиги;
сўнгги икки йил ичида банкда ушбу Қонуннинг 54 ва (ёки) 55-моддаларида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганлиги;
ушбу Қонуннинг 201-моддасида белгиланган маълумот ёки ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги ёки уларнинг Марказий банк талабларига мувофиқ эмаслиги.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ушбу Қонун 20-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган муддатда ва шаклларда, рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади.
Банкни рўйхатга олиш ва лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак ҳамда икки ойдан кам бўлиши мумкин эмас.
Ариза берувчи томонидан банкни давлат рўйхатига олишни ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқиш чоғида банкни давлат рўйхатига олишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Банкни давлат рўйхатига олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза янгидан берилган деб ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
22-модда. Банк акцияларига эгалик қилишга доир рухсатнома ва чеклов
Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:
беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;
йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;
эллик ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган банк устав капиталидаги улушлар Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олган шахслар томонидан ўзгартирилган тақдирда, ушбу Қонуннинг 26-моддасида кўрсатилган тартибда хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.
Қуйидагилар биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар ҳисобланади:
1) банк акцияларини мувофиқлаштирилган (келишилган) тарзда сотиб олишни ёки шахсларнинг банк акцияларини биргаликда сотиб олиш ниятида эканлигини кўрсатувчи шартлар асосида банк акцияларини сотиб олган шахслар;
2) жалб этилган шахслар:
а) бошқа шахс устидан назоратни амалга оширувчи ёки бошқа шахснинг назорати остидаги ёхуд учинчи шахснинг биргаликдаги назорати остидаги шахслар;
б) овоз бериш ҳуқуқини олиш учун ёки овоз бериш ҳуқуқини биргаликда амалга ошириш учун битимларда бевосита ёки билвосита иштирок этувчи шахслар, агар битимнинг предмети бўлган улушлар (акциялар) уларга назоратни таъминласа;
в) юридик шахсга нисбатан раҳбарлик ваколатига ёки назорат қилиш ваколатига эга бўлган жисмоний шахслар;
г) юридик шахс бошқарув органлари аъзоларининг кўпчилигини тайинлаш ваколатига эга бўлган шахслар;
д) яқин қариндошлар (қариндошлик ёки қайин-бўйинчилик муносабатидаги шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар, опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ёки ўгай ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг назорати остидаги юридик шахслар);
3) назоратни амалга оширувчи юридик шахс ва унинг назорати остидаги юридик шахслар, шунингдек битта назорат қилувчи юридик шахснинг назорати остидаги юридик шахслар ўзаро;
4) юридик шахс ўз бошқарув органи аъзолари ва жалб этилган шахслари билан бирга, шунингдек ушбу шахслар ўзаро;
5) ўзининг молия-хўжалик фаолиятида айни бир шахс томонидан тақдим этилган ёки жалб этилган шахслар ҳисобланувчи турли шахслардан келиб тушаётган молиявий ресурслардан фойдаланувчи шахслар;
6) ўз иқтисодий фаолиятидан олинган нафни айни бир шахсга ёки жалб этилган шахслар бўлган турли шахсларга ўтказувчи шахслар;
7) асосан иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) ёки бошқарув органларининг бир хил таркибига эга бўлган юридик шахслар;
8) битта эмитент ёки жалб этилган шахслар томонидан чиқарилган молиявий воситаларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш орқали айнан ўхшаш инвестиция сиёсатини қабул қилган ёки амалга ошираётган шахслар;
9) банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар берадиган ҳуқуқларни ўхшаш ҳолда амалга ошириш орқали банкка нисбатан биргаликдаги узоқ муддатли сиёсатни олиб борувчи шахслар;
10) жалб этилган шахс (жалб этилган шахслар) бўлган айни бир шахсни (айни ўша шахсларни) молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш, манфаатларни ифодалаш ёки ўз эгалигида бўлган устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ёки акциялар берадиган овоз бериш ҳуқуқларини амалга ошириш учун ваколатли вакил (ваколатли вакиллар) сифатида тайинлаган ёки тайинлайдиган шахслар;
11) банк билан боғлиқ бўлган операцияларни ўтказиш мақсадида ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклга бирлашган шахслар;
12) бир вақтнинг ўзида бир ёки бир неча юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) акцияларга ёки улушларга эга бўлган ёки эгалик қилувчи, уларнинг устидан назоратни амалга оширувчи ва уларга нисбатан биргаликда сиёсатни амалга оширувчи шахслар;
13) биргаликда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширган ёки амалга ошираётган шахслар;
14) Марказий банк томонидан асосли мулоҳаза асосида белгиланган бошқа шахслар.
Банклар бошқа банкнинг акцияларини бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банклар бошқа банкнинг устав капиталидаги улушини кўпайтириш учун Марказий банкнинг такрорий дастлабки рухсатномасини олиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 19 апрелдаги ЎРҚ-831-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2023 й., 03/23/831/0219-сон)
Агар банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш талаб этилса, банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун берилган ариза Марказий банк томонидан монополияга қарши органнинг қарорини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Ушбу модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномасиз тузилган банк акцияларини олишга оид битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк акциялари ушбу модданинг биринчи ва тўртинчи қисмларида белгиланган талаблар бузилган ҳолда олинган тақдирда, акцияларнинг эгаси бундай битим тузилган кундан эътиборан акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз беришга, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни ва ўтказишни талаб қилишга, кун тартибига масалалар киритишга, банк кузатув кенгаши ва бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолигига номзодлар кўрсатишга, шунингдек банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олишга ҳақли эмас.
(22-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банкнинг акцияларини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳажмда олганда Марказий банк рухсатномасини олиш талаб қилинади. Шахс ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банкнинг акцияларини олган кундан эътиборан Марказий банк томонидан тегишли қарор қабул қилинадиган кунга қадар акциялар эгасининг ҳуқуқлари тўхтатиб турилади.
Акциядор ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда банк акцияларини олган кундан эътиборан олтмиш кун ичида Марказий банкнинг рухсатномасини олиш учун ариза тақдим этиши керак. Акциядор томонидан ариза тақдим этилмаган тақдирда, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинган банк акциялари олинган кундан эътиборан уч ой ичида бошқа шахсга берилиши лозим.
23-модда. Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани бериш
Потенциал олувчи банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банк томонидан белгиланган ҳужжатлар илова қилинган ҳолдаги аризани Марказий банкка тақдим этади. Марказий банк ариза олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида потенциал олувчига ариза олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юборади.
Биргаликда ҳаракат қилаётган, мўлжалланилаётган сотиб олиш муносабати билан банк акцияларини бевосита ёки билвосита, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор сифатида олишни ният қилган шахс ёки шахслар гуруҳи потенциал олувчидир.
Марказий банк потенциал сотиб олувчини ариза олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юборилган кундан эътиборан икки ой ичида ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ баҳолашни амалга оширади.
Потенциал олувчи ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаган тақдирда, баҳолаш даври Марказий банк томонидан барча тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан бошланади.
Потенциал сотиб олувчининг ушбу Қонуннинг 24-моддасида кўрсатилган мезонлардан биронтасига мувофиқ эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва (ёки) ахборот мавжуд бўлган тақдирда, Марказий банк банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни баҳолашни ўтказмасдан рад этишга ҳақли.
Марказий банк баҳолаш ўтказилаётган даврда потенциал олувчига баҳолашни тамомлаш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни ва ахборотни тақдим этиши тўғрисида сўровнома юборишга ҳақли.
Потенциал олувчи Марказий банкнинг сўровномасига биноан қўшимча ҳужжатлар ва ахборотни сўровнома олинган кундан эътиборан йигирма иш кунидан ошмаган муддатда тақдим этиши керак, шу вақт мобайнида баҳолаш даври тўхтатиб турилади. Потенциал олувчи чет элда жойлашган ёки унга нисбатан бошқа давлатнинг қонунлари татбиқ этилган тақдирда, Марказий банк қўшимча ахборот тақдим этиш даврини ўттиз иш кунигача узайтиришга ҳақли. Тақдим этилган ахборотни аниқлаштириш мақсадида Марказий банк томонидан потенциал олувчига юбориладиган кейинги сўровномалар баҳолаш даврининг тўхтатиб турилишига олиб келмаслиги керак.
Потенциал олувчи томонидан ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган муддатларга риоя этилмаган тақдирда, Марказий банк банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани беришни рад этишга ҳақлидир.
Марказий банк потенциал олувчининг сўровномаси асосида банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган асосланган қарорни ўз расмий веб-сайтида эълон қилади. Марказий банк мазкур ахборотни потенциал олувчининг сўровномаси бўлмаса ҳам эълон қилишга ҳақли.
Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома олинган кундан эътиборан олти ой мобайнида юридик кучини сақлаб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани бекор қилиш банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(23-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 48-банди (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь).
24-модда. Потенциал олувчини баҳолаш
Банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш чоғида Марказий банк:
потенциал олувчининг ишчанлик обрўсини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мўлжалланаётган олиш амалга оширилганидан кейин тайинланиши назарда тутилаётган банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви, банк исломий молия кенгаши аъзоларининг, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг ишчанлик обрўси, билими, малакаси ва тажрибасини;
(24-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
потенциал олувчининг молиявий салоҳиятини, хусусан акцияларини олиш мўлжалланилаётган банк фаолиятининг кўлами ва ихтисослашуви жиҳатидан салоҳиятини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мўлжалланилаётган олиш амалга оширилганидан кейин банкнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган пруденциал талабларни бажара олиш имкониятини;
(24-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
мўлжалланилаётган олиш борасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга доир амалга оширилган ёки амалга оширилаётган уринишлар мавжудлиги ҳақидаги шубҳалар, шунингдек мўлжалланилаётган олиш амалга оширилганидан кейин шундай таваккалчиликнинг ортиши тўғрисидаги тахмин мавжуд эмаслигини;
потенциал олувчи фаолиятининг банк фаолияти билан уйғунлашуви эҳтимолини ва бунинг банк фаолиятининг ривожланишига таъсирини;
потенциал олувчи корпоратив бошқаруви ташкилий тузилмасининг ва унга алоқадор бўлган шахсларнинг банкни тартибга солишга ҳамда унинг устидан назорат қилишга доир таъсирини баҳолайди.
Бошқа шахсга алоқадор шахслар қуйидагилардан иборат:
юридик шахс бошқаруви органларининг аъзолари, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари;
бевосита ёки билвосита, якка тартибда ёки шахслар гуруҳи таркибида биргаликда фаолият кўрсатувчи, банкда ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар. Агар мазкур жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари банкнинг устав капиталидаги улушларга эгалик қилса ёки эгаликни назорат қилса, унинг миқдоридан қатъи назар, ушбу улуш мазкур шахснинг эгалигида ва назорати остида турган деб ҳисобланади;
бошқа шахс устидан назоратни амалга ошираётган ёки бошқа шахснинг назорати остидаги ёхуд учинчи шахснинг биргаликдаги назорати остидаги шахслар;
банк устидан назоратни амалга ошираётган шахслар ўзида ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган юридик шахслар;
ушбу қисмнинг иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларга алоқадор шахслар, шу жумладан жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, шунингдек жисмоний шахслар ва (ёки) уларнинг яқин қариндошлари ўзида назоратни амалга ошираётган ёки устав фондларида (устав капиталларида) улушларга эгалик қилаётган ёки бошқарув органининг аъзолари бўлган юридик шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу қисмнинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб банк билан қайси шахслар орқали битим амалга ошириладиган бўлса, ўша шахслар ва мазкур шахслар ўртасида қонунчиликда белгиланган меҳнатга оид фуқаровий ёки бошқа муносабатлар мавжудлиги туфайли мазкур битимда ушбу қисмнинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг таъсири остида деб ҳисобланадиган шахслар;
(24-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
асослантирилган мулоҳаза асосида Марказий банк томонидан белгиланган бошқа шахслар.
Марказий банк потенциал олувчига дастлабки рухсатномани қуйидаги ҳолларда беради:
потенциал олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мезонларга тўлиқ мос келса;
потенциал олувчи мўлжалланилаётган олишнинг охирги бенефициар мулкдори эмаслиги хусусида шубҳа мавжуд бўлмаса;
акциядорлар бўлган юридик шахсларнинг ҳаддан ташқари (потенциал олувчидан охирги бенефициар мулкдоргача учта поғонадан кўп) даражаларга табақалаштирилиши мавжуд бўлмаса;
ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда топширилган бўлса;
потенциал олувчи тақдим этган ҳужжатларда ва ахборотда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаса.
Марказий банк ушбу моддада назарда тутилган баҳолашни фақат банк акцияларига бевосита эгалик қилувчи ва охирги бенефициар мулкдор бўлган шахсга нисбатан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Марказий банк олинаётган улушнинг миқдорини белгилашга ва мўлжалланилаётган олишни бозорнинг иқтисодий эҳтиёжлари нуқтаи назаридан баҳолашга ҳақли эмас.
Айни бир банкнинг ўзидан ҳал қилувчи эгаликни олиш ёки кўпайтириш учун бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ ариза берилганда Марказий банк потенциал олувчиларни тенг шартлар асосида кўриб чиқади.
Потенциал олувчини баҳолаш тартиби ва шартлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг талаблари ариза берувчи томонидан банк ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш учун ҳужжатларни тақдим этиш чоғида муассисларни бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларни, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорларни баҳолашга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(24-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
25-модда. Акциядорнинг мувофиқлиги тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик
Марказий банк ҳал этувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчига, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллашга қуйидаги ҳолларда ҳақлидир, агар улар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мос бўлмаса;
(25-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
банкка унинг барқарор молиявий ҳолатига хавф туғдириши мумкин бўлган тарзда таъсир кўрсатаётган бўлса;
охирги бенефициар мулкдорнинг шахси тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаган бўлса.
Марказий банк банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатномани олмасдан туриб келишилган фаолият натижасида ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорларга нисбатан чоралар ва санкциялар қўллашга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда Марказий банк қуйидаги чоралар ҳамда санкцияларни алоҳида-алоҳида ёки жамланган тарзда қўллайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
овоз бериш, акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақириш ва ўтказишни талаб қилиш, кун тартибига масалаларни киритиш, банк кузатув кенгаши ва бошқарувининг, банк исломий молия кенгашининг аъзолигига номзодлар кўрсатиш ҳамда банк фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш ҳуқуқини тўхтатиб қўяди;
(25-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
овоз бериш ҳуқуқи тўхтатиб қўйилган шахслар томонидан банк акциялари сотилиши тўғрисида қарор қабул қилади;
банк акцияларини олишга доир берилган дастлабки рухсатномани чақириб олади.
Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорлар ўзига тегишли акцияларни банкнинг акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома чақириб олинган кундан эътиборан уч ой ичида сотиши керак.
Ушбу моддага мувофиқ ўзига нисбатан чоралар ва санкциялар қўлланилган шахслар тегишли банкнинг, шунингдек бошқа банкларнинг акцияларига бевосита ёки билвосита эгалик қилишга ҳақли эмас.
26-модда. Ҳал қилувчи эгалик сотиб олинганлиги, ўзгартирилганлиги ёки бошқаларга берилганлиги тўғрисидаги хабарнома
Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор қуйидаги ҳолларда Марказий банкни ва банкни ўн кунлик муддатда ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши шарт:
банк акцияларини олишга доир дастлабки рухсатнома олинган битим амалга оширилганда;
дастлабки рухсатнома олинган, ушбу Қонун 22-моддасининг биринчи қисмида белгиланган акциялар улуши кўпайганда;
банк устав капиталидаги ҳал қилувчи эгаликни бошқа шахсга бериш ёки камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш натижасида ҳал қилувчи эгалик тегишинча эллик фоиздан, йигирма фоиздан ёки беш фоиздан кам бўлиб қолганда;
ушбу Қонуннинг 22-моддаси биринчи қисмида белгиланган ҳажмдаги банк акциялари шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда банк хабарнома олинган кундан эътиборан бир кунлик муддатда Марказий банкни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши керак.
27-модда. Хабардор қилиш мажбурияти
Банк банкнинг устав капиталидаги улушларга бевосита ва билвосита эгалик қилувчиларнинг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорнинг шахси ва улушининг миқдори тўғрисидаги мавжуд маълумотларни Марказий банкнинг сўровномасига биноан тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк акцияларига бевосита ва билвосита эгалик қилувчининг, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш мақсадида Марказий банкнинг ёки банкнинг сўровномасига биноан ушбу шахслар:
(27-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан йиллик молиявий ҳисоботни;
ўзига алоқадор шахслар ва эгалик қилувчи банкка нисбатан биргаликда ҳаракат қилаётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Марказий банкка зарур бўлган бошқа ахборотни тақдим этиши шарт.
Марказий банк предмети ёки мазмуни қуйидагилардан иборат бўлган ҳар қандай тузилган келишув тўғрисида хабардор этилиши керак:
банк акциядорларининг умумий йиғилишларида ёки банк устидан назоратни амалга оширувчи шахсларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқини келишилган ҳолда амалга ошириш;
банк бошқаруви органи аъзоларининг ёки банк устидан назоратни амалга оширувчи шахсларнинг келишилган ҳолда фаолият кўрсатиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк бошқаруви ёки кузатув кенгаши, шунингдек банк исломий молия кенгаши аъзоларининг номзодларнинг ёхуд банк устидан назоратни амалга оширувчи шахсларнинг кўпчилиги номзодини кўрсатиш ҳуқуқини амалга ошириш.
(27-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган хабарнома келишув имзоланган санадан эътиборан беш иш куни ичида ёки унинг мавжудлигини ошкор этувчи ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан дарҳол Марказий банкка келишув тарафлари ёки банкнинг бошқарув органлари томонидан юборилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳал қилувчи эгаликка бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор акциядорнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини баҳолашга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида шундай ҳолатлар вужудга келган кундан эътиборан беш иш куни ичида Марказий банкни хабардор қилиши керак.
(27-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Банклар томонидан ўз акцияларини сотиб олиш
Банклар ўз акцияларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт. Банк томонидан сотиб олинадиган ўз акцияларининг суммаси банк устав капиталининг ўн фоизидан ошиши мумкин эмас.
Банк ўз акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун Марказий банкка аризани ва ўз акцияларини сотиб олиш сабабларини кўрсатган ҳолда банк акциядорлари умумий йиғилишининг қарорини тақдим этади.
Банкнинг молиявий ҳолати қониқарсиз бўлса, шунингдек ушбу сотиб олиш пруденциал нормативларга риоя этилмаслигига олиб келса, Марказий банк дастлабки рухсатномани беришга ҳақли эмас.
3-боб. Филиаллар ва ваколатхоналар
Олдинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Банкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари
Банклар Ўзбекистон Республикасида филиаллар, банк хизматлари офислари ва бошқа алоҳида бўлинмалар очиши мумкин.
Банк филиали банкнинг юридик шахс бўлмаган, банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи ва банк томонидан ўзига берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилувчи алоҳида бўлинмасидир.
Банклар ўз филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик ёки тугатганлик тўғрисида Марказий банкка белгиланган тартибда хабарнома юбориши шарт.
Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик тўғрисидаги хабарномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
филиал ёки банк хизматлари офисини очиш тўғрисида банкнинг ваколатли органининг қарори;
филиал раҳбари ва бош бухгалтери тўғрисидаги маълумотлар (филиал очилган тақдирда);
филиал ёки банк хизматлари офиси жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг филиал ёки банк хизматлари офиси бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотнинг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.
Банк филиали ёки банк хизматлари офисини очганлик тўғрисидаги хабарномани Марказий банкка юбориш учун қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилиши лозим:
банкнинг барқарор молиявий ҳолати;
филиал раҳбари ва бош бухгалтерининг малакаси Марказий банк томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги (филиал очилган тақдирда);
филиал ёки банк хизматлари офиси бинолари, уларнинг муҳофазаси таъминланиши, ускуналар, ташкилий-техника воситалари ва дастурий таъминоти билан жиҳозланиши Марказий банк талабларига мувофиқлиги.
Банк филиали, унинг фаолияти бошланганлиги тўғрисидаги ахборот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Банк филиалини ёки банк хизматлари офисини очганлик ва тугатганлик тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмай амалга ошириладиган фаолият қонунга хилофдир.
Банк томонидан филиални тугатганлик тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк мижозларни филиал тугатилишидан ўн беш кун олдин хабардор қилиши ва уларнинг олдидаги мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш чораларини кўриши ёки бу мажбуриятларни мижоз билан келишилган ҳолда бошқа филиалга ўтказиши шарт.
Банк филиални тугатганлик тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан икки иш куни ичида Марказий банкни бу ҳақда хабардор қилиши ва мижозлар олдидаги мажбуриятларни бажаришни таъминлашга доир режани тақдим этиши керак.
Банк ваколатхонаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ очилади.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
30-модда. Чет эл банкларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги филиаллари ва ваколатхоналари
Ўзбекистон Республикасида чет эл банклари томонидан филиаллар ташкил этилишига йўл қўйилмайди.
Чет эл банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳамда банк фаолиятини ва бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқисиз банкнинг манфаатларини ифодаловчи алоҳида бўлинмаси чет эл банкининг ваколатхонасидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл банкининг ваколатхонаси Марказий банк томонидан аккредитация қилинади.
 LexUZ шарҳи
31-модда. Банкларнинг чет элдаги шуъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар Марказий банкнинг рухсатномаси билан қуйидаги ҳолларда чет элда шуъба банклар очиши ва филиаллар ташкил этиши, чет эл банкларининг капиталида иштирок этиши, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин, бундан микромолия банклари мустасно:
(31-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Марказий банк ва қабул қилувчи мамлакатнинг банк назорати органи билан ахборот айирбошлаш тўғрисида келишув мавжуд бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қабул қилувчи мамлакатнинг қонунчилик ва унинг қўлланилиш услубиёти Марказий банк томонидан шуъба банк, филиал устидан назорат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилмаганда;
(31-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
банкнинг бошқаруви ва молиявий ҳолати шуъба банк, филиал орқали амалга ошириладиган, режалаштирилаётган фаолият учун етарли бўлганда;
пруденциал нормативлар кўрсаткичларига риоя этилганда ва улар ўсиб борганда ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонуннинг бошқа талабларига мувофиқ бўлганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банкларига чет элда банклар, ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш, чет эл банкларининг капиталида, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тақиқланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг шуъба банклари ҳамда ваколатхоналари улар очиладиган ва (ёки) ташкил этиладиган мамлакат қонунчилигига мувофиқ очилади ва (ёки) филиаллари ташкил этилади.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банк томонидан чет элда ваколатхона очиш, шуъба банкни, ваколатхонани ёки филиални ёпиш, шунингдек чет эл банки акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк бундай қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида Марказий банкни хабардор қилиши ва ушбу қарор банкнинг молиявий барқарорлигига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
Марказий банк қабул қилувчи мамлакатдаги банк назорати органини Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси бўлган, мазкур мамлакат ҳудудида шуъба банк, ваколатхона ёки филиал орқали фаолият кўрсатаётган банкнинг лицензияси чақириб олинаётганлиги тўғрисида хабардор қилиши керак.
 LexUZ шарҳи
4-боб. Банкнинг корпоратив бошқаруви
32-модда. Банкнинг бошқарув органлари
Акциядорларнинг умумий йиғилиши, банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви банкнинг бошқарув органларидир.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши банкнинг юқори бошқарув органидир.
Банк корпоратив бошқарувга оид сиёсатни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши шарт.
Банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг ваколатлари ижро этиш учун учинчи шахсларга ўтказилиши мумкин эмас, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
33-модда. Корпоратив бошқарув
Банк:
жавобгарликнинг шаффоф соҳаларини;
банк дучор бўлган ёки дучор бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва улар ҳақида хабардор этишнинг самарали тартиб-таомилларини (танглик вазиятининг содир бўлиши сценарийларини);
операцияга оид таваккалчиликнинг ўрнини қоплаш учун ликвидликни ва капиталнинг етарлилигини баҳолаш тартиб-таомилини;
ички назоратнинг тегишли механизмларини, шу жумладан бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини;
таваккалчиликларни оқилона ҳамда самарали бошқаришга кўмаклашадиган ҳамда мос келадиган ходимларни мукофотлашнинг сиёсати ва усулларини белгиловчи корпоратив бошқарувнинг аниқ ифодаланган ташкилий тузилмасига эга бўлиши керак.
Корпоратив бошқарувнинг ташкилий тузилмаси, тартиб-таомиллари ва механизмлари комплекс тусга эга бўлиши ҳамда банк амалга ошираётган бизнес-модель ва фаолиятга хос бўлган таваккалчиликларнинг хусусияти, миқёси ҳамда мураккаблигига мувофиқ бўлиши керак. Ички назорат механизмлари камида бошқарув вазифалари бажарилишини ва таваккалчиликлар баҳоланишини ҳамда ички аудит талабларига риоя этилишини таъминлаши керак.
Банклардаги корпоратив бошқарувга доир талаблар Марказий банк томонидан белгиланади.
34-модда. Банкнинг кузатув кенгаши
Банкнинг кузатув кенгаши банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш жараёнида назорат ва текширув вазифасини бажаради ҳамда умуман банкнинг фаолияти ва молиявий барқарорлиги учун жавобгардир.
Банкнинг кузатув кенгаши банкни самарали ва тадбирли бошқаришни, шу жумладан банк бошқаруви аъзолари ўртасида ваколатларнинг ҳамда жавобгарликнинг тақсимланишини, манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини ва бартараф этилишини таъминлайдиган бошқарув ташкилий тузилмасини белгилайди ҳамда унинг жорий этилиши устидан назорат ва текширувни амалга оширади.
Банкнинг кузатув кенгаши аъзолари банкнинг оқилона корпоратив бошқарувига кўмаклашиши ҳамда ўз ваколатларини ва мажбуриятларини бажариш чоғида банкнинг, унинг омонатчилари ва акциядорларининг қонуний манфаатларини инобатга олиши, шунингдек Марказий банк билан самарали ҳамкорликни таъминлаши керак.
Банк кузатув кенгашининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ваколатлари жумласига қўшимча равишда қуйидагилар киради:
стратегик мақсадларни, корпоратив бошқарув сиёсатини, банкнинг бошқа ички сиёсатларини, шу жумладан таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва улар тўғрисида хабардор этиш, капиталнинг етарлилигини лозим даражада сақлаб туриш сиёсатини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;
активларни таснифлаш асосида активлар бўйича эҳтимолдаги зарарларга қарши яратиладиган захиралар шакллантирилиши устидан назорат қилиш, шунингдек банкнинг капитал ва умумий захираларининг етарли даражада сақлаб турилишини таъминлаш;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш тартибини тасдиқлаш;
банкнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларини тасдиқлаш;
банкнинг бошқаруви устидан назоратни амалга ошириш;
банкнинг қабул қилинган бизнес-режаси бажарилиши устидан назорат қилиш, шунингдек ҳар чоракда банкнинг фаолияти натижалари тўғрисида банк бошқарувининг ҳисоботини эшитиш;
банкнинг ички аудит хизмати фаолиятини ташкил этиш, шунингдек банк ички аудит хизматининг чораклик ҳисоботлари асосида банк бошқаруви томонидан банк стратегиялари ва сиёсатларига риоя этилишини баҳолашдан ўтказиш;
банк бошқаруви аъзолари томонидан тақдим этилган ахборотни, таклифларни ва тушунтиришларни ўрганиш, муҳокама қилиш ҳамда улар бўйича баҳслашиш;
банк фаолиятини бошқариш тизими самарадорлигини, шу жумладан банк бошқаруви принциплари мониторингини ва уларни даврий баҳолашни амалга ошириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тегишли чораларни кўриш;
бир йилда камида бир марта амалга оширилган назорат ва текширув фаолияти тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобот тақдим этиш;
йиллик молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар тизимининг яхлитлигини таъминлаш;
банкнинг узоқ муддатли молиявий манфаатларини ва Марказий банк томонидан капиталга нисбатан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда пруденциал талабларга риоя этилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг кузатув кенгаши банкда исломий молия стандартларига мувофиқ бўлган самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш учун жавобгардир.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Банкнинг кузатув кенгаши аъзолари сони, банк акциядорлари сонидан қатъи назар, беш кишидан кам бўлмаган миқдорда тоқ сонда бўлиши лозим. Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилиги банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно.
Банк кузатув кенгаши аъзолари ўз мулоҳазаларининг мустақиллиги бўйича талабларга риоя этиши керак.
Қуйидаги ҳолларда шахс кузатув кенгаши аъзолигига сайланиши мумкин эмас ёки сайланган шахс кузатув кенгаши аъзолиги ҳуқуқидан маҳрум этилади, агар:
шахс икки ёки ундан ортиқ банкнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлса ёки аъзо бўлиш ниятида бўлса, бундан мазкур банклар бир банк гуруҳига тегишли бўлган ҳоллар мустасно;
шахснинг ваколатлари Марказий банк талабига кўра муддатидан илгари тугатилган бўлса.
35-модда. Банк бошқаруви
Банк бошқаруви банкни бошқаришнинг ижро этувчи органи бўлиб, у банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган фаолият стратегияси ва уни бошқариш тизимига мувофиқ банкнинг фаолиятига оператив бошқарувни амалга оширади ҳамда банкнинг фаолияти учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади.
Банк бошқаруви:
стратегик мақсадларни, корпоратив бошқарув сиёсатини, банкнинг бошқа ички сиёсатларини, шу жумладан таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш ва таваккалчиликлар тўғрисида хабардор этиш, капиталнинг етарлилигини лозим даражада сақлаб туриш сиёсатини амалга ошириши;
банкнинг тегишли ва шаффоф ташкилий тузилмасини, шу жумладан ваколатларни ва жавобгарликни банк ходимлари ўртасида ўз ваколатлари доирасида тақсимлашни таъминлаши;
банк ходимларининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;
банкнинг қабул қилинган йиллик бизнес-режасини бажариши, шунингдек банк акциядорларининг умумий йиғилишига ва кузатув кенгашига бажарилган ишлар, банкка нисбатан қўлланилган чоралар ҳамда санкциялар тўғрисидаги ҳисоботни даврий равишда тақдим этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк уставида ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
(35-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банк бошқаруви банк акциядорларининг умумий йиғилишига ва кузатув кенгашига ҳисобдордир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк бошқаруви исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш учун жавобгардир.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
351-модда. Банкнинг исломий молия кенгаши
Банкнинг исломий молия кенгаши банкдаги исломий банк фаолияти исломий молия стандартларига мувофиқ тарзда амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Банкнинг исломий молия кенгаши вазифалари жумласига қуйидагилар киради:
банк исломий молия операцияларининг исломий молия стандартларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда мувофиқлик билан боғлиқ масалалар ва мурожаатлар бўйича хулосалар тақдим этиб бориш;
исломий молия операциялари билан боғлиқ шартномалар, ички ҳужжатлар ва ҳисоботлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маъқуллаш;
исломий банк фаолияти, шу жумладан исломий молия операциялари ва улар билан боғлиқ бўлган шартномалар ҳамда ҳужжатлар бўйича банк томонидан амал қилиниши шарт бўлган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган қарорларни қабул қилиш;
исломий банк фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ҳамда ички назорат тизимини жорий этишда банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувига ўз хулосалари орқали кўмаклашиш.
Банкнинг исломий молия кенгаши банкнинг уставига асосан бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари Марказий банк билан келишилган ҳолда ҳамда банкнинг кузатув кенгаши тавсияси асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади ва уларнинг аъзолиги тугатилади.
Банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари сони уч нафардан кам бўлмаслиги керак.
Банкнинг ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган акциядорлари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари банкнинг исломий молия кенгаши аъзоси бўлишига йўл қўйилмайди.
Банкнинг исломий молия кенгаши банкдаги исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқлигини баҳолайди ва баҳолаш натижалари бўйича банк акциядорларининг умумий йиғилишига бир йилда камида бир маротаба ҳисобот тақдим этади.
Банк исломий молия кенгашининг вазифалари банк акциядорларининг умумий йиғилишига ёки банкнинг бошқа бошқарув органига юклатилиши мумкин эмас.
(351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
36-модда. Раҳбарлик принципларини қўллаш
Банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари бенуқсон ишчанлик обрўсига, банк таваккалчиликларининг самарали бошқарилишини, ўз ваколатлари доирасида асосли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш учун зарур бўлган тажрибага, билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига доимо мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг исломий молия кенгаши камида уч нафар аъзодан иборат бўлиб, уларга нисбатан қўйиладиган талаблар Марказий банк томонидан белгиланади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг, банк исломий молия кенгашининг аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимларига кўрсатилаётган номзодларни уларнинг лавозимга киришишидан олдин келишиб олади. Агар муҳим аҳамиятга эга ходимларни объектив сабабларга кўра олдиндан келишиб олишнинг имкони бўлмаса, банк кейинчалик розилик олиш учун сўровнома юбориши керак.
(36-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Банк бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлари иш берувчининг розилиги билан бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаши мумкин, бундан уларнинг бошқа банклар ва ташкилотларда ишга жойлашуви манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг, банк исломий молия кенгашининг аъзоларини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларни баҳолаш шартлари, баҳолаш учун зарур ҳужжатлар, малака талабларига мувофиқлик мезонлари, шунингдек уларни келишиб олиш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
(36-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
37-модда. Коррупциянинг олдини олиш чоралари, банк ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслиги
Банклар банкнинг сайланадиган органлари аъзолари ва ходимлари томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган:
коррупциянинг олдини олиш бўйича чораларни;
одоб-ахлоқ қоидаларини;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкка ёки банкнинг назорати остидаги юридик шахсга алоқадор бўлган шубҳали фаолият, фирибгарлик ёхуд суиистеъмолликлар тўғрисида хабар қилган банк кузатув кенгаши, бошқаруви, банк исломий молия кенгаши аъзосининг ёки ходимининг шахси ошкор қилинмаслиги керак.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
5-боб. Пруденциал талаблар ва таваккалчиликларни бошқариш
38-модда. Банклар ва банк гуруҳлари томонидан пруденциал нормативларга риоя этиш
Банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар ва банк гуруҳлари ҳисоблаб чиқариш тартиби ва йўл қўйиладиган қийматлари Марказий банк томонидан белгиланадиган пруденциал нормативларга риоя этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар ва банк гуруҳлари учун пруденциал нормативлар қуйидагиларни ўз ичига олади, бундан микромолия банклари мустасно:
(38-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
капиталнинг монандлик коэффициентлари;
бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори;
йирик кредит таваккалчиликларининг ва инвестицияларнинг энг кўп миқдори;
соҳалар кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентлари;
ликвидлик коэффициентлари;
банкнинг алоқадор шахслари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори;
таъминотсиз кредитлар (ишончга асосланган кредитлар) беришнинг энг кўп миқдори;
банкнинг активларини таснифлашга ва уларнинг сифатини баҳолашга, банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни активларни таснифлаш асосида шакллантиришга доир талаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-модда иккинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) сотиб олинадиган улушлар ва акцияларнинг энг кўп миқдори;
кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга доир талаблар;
очиқ валюта мавқеи лимитлари;
умум қабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ Марказий банк томонидан белгиланадиган бошқа пруденциал нормативлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банклари учун пруденциал нормативлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
капиталнинг монандлиги коэффициентларини;
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;
ликвидлилик коэффициентларини;
микромолия банкининг алоқадор шахслари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини;
умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ Марказий банк томонидан белгиланадиган бошқа пруденциал нормативларни.
Микромолия банкининг устав капитали миқдори ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган банк устав капиталининг миқдорига мувофиқ бўлган ҳолларда, мазкур микромолия банки ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган пруденциал нормативларга риоя этиши шарт. Бунда бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори ушбу Қонун 7-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошисида белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Банклар активлар бўйича йўқотишларга оид таваккалчиликни камайтириш мақсадида ўзининг капиталини ва ликвид ресурсларини етарли даражада сақлаб туриши, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни активларни таснифлаш асосида шакллантириши, шунингдек ўз активларининг диверсификация қилинишини таъминлаши керак.
Марказий банк банклар, банклар гуруҳи ва тизимли аҳамиятга эга банклар учун мазкур банкка, тизимли аҳамиятга эга банкка ва банклар гуруҳига хос таваккалчилик омилларининг энг кўп ўзгаришлари чоғида юзага келадиган эҳтимолдаги зарарларнинг ўрнини қоплаш учун ликвидлик ва капиталнинг етарлилик коэффициентларига қўшимча устамалар белгилашга ҳақли.
Пруденциал нормативларга келгусидаги ўзгартишлар ушбу ўзгартишлар амалга киритилишидан камида бир ой олдин Марказий банк томонидан расман эълон қилинади.
39-модда. Фойданинг тақсимланишини чеклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк акциядорларга дивидендлар тўлаш, шунингдек банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви аъзолари ва ходимларини, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларини мукофотлаш орқали фойдани тақсимлашни қуйидаги ҳолларда амалга оширишга ҳақли эмас:
(39-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
пруденциал нормативлар Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда ёки улар мазкур тақсимлаш оқибатида бузилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўловга қобилиятсиз бўлганда ёки мазкур тақсимлаш оқибатида тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келганда;
(39-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Марказий банкнинг ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмасида акс эттирилган, шу жумладан ахборотни ошкор этиш борасида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганда ёки уларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлмаганда;
Марказий банкнинг фойдани тақсимламаслик тўғрисида банкка нисбатан талаби мавжуд бўлганда.
Банклар қуйидаги ҳолларда фойдани тақсимлаш учун Марказий банкнинг розилигини олиши керак:
ушбу модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўловларнинг умумий суммаси банкнинг ўз капиталининг ўн фоизидан ортганда;
жорий ёки ўтган чоракда ва (ёки) молия йилида зарар мавжуд бўлганда.
40-модда. Мажбурий захиралаш талаблари
Банклар Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий захиралаш талабларини бажариши шарт.
Банк мажбурий захиралаш талабларини бажармаган тақдирда, Марказий банк қатъий тартибда бу банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан етишмаётган мажбурий захира маблағлари миқдоридаги суммани, шунингдек ушбу етишмаётган суммага нисбатан амалдаги қайта молиялаш йиллик ставкасининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сонли қарори билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низом.
41-модда. Банк хизматлари ва операцияларининг аутсорсинги
Хизматлар ва операцияларнинг айрим турларини банк томонидан шартнома асосида ва узлуксиз асосда амалга ошириш учун учинчи тарафга топшириш банк хизматлари ва операцияларининг аутсорсингидир (бундан буён матнда аутсорсинг деб юритилади).
Банк Марказий банкнинг рухсатномаси олинганидан кейин хизматлар ва операцияларнинг айрим турларини Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ аутсорсингга топшириш ҳуқуқига эга.
Лицензия асосида амалга ошириладиган хизматлар ва операцияларнинг айрим турларини фақат тегишли лицензия эгасига аутсорсингга топширишга йўл қўйилади.
Банк хизматлари ва операцияларининг айрим турлари ўзига аутсорсингга топширилган шахснинг мазкур хизматлар ҳамда операцияларни кейинчалик бошқа шахсга аутсорсингга топшириши тақиқланади. Мазкур чеклов банк томонидан хизматлар ва операцияларнинг айрим турларини аутсорсингга топшириш тўғрисидаги шартномада акс эттирилиши керак.
Банк аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларнинг айрим турлари билан боғлиқ таваккалчиликларнинг бошқарилиши учун жавобгар бўлади.
Хизматлар ва операцияларнинг айрим турларини аутсорсингга топширишда банк Марказий банкнинг талабларига, шу жумладан ички сиёсатлар ва ҳисоботдорлик мавжудлиги бўйича, шунингдек Марказий банкка аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларнинг айрим турлари юзасидан ахборот тақдим этиш бўйича талабларига жавоб бериши керак.
Банклар аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларнинг айрим турлари ташқи аудитдан ўтказилишини ҳар йили ёки Марказий банкнинг талабига биноан таъминлаши шарт.
Марказий банк қуйидаги ҳолларда аутсорсинг шартномасини бекор қилишни талаб этишга ҳақли:
банк томонидан аутсорсингга топширилган хизматлар ва операцияларнинг лозим даражадаги ҳамда мунтазам равишдаги назорати, текшируви ва таваккалчилик бошқаруви амалга оширилмаганда;
аутсорсинг учун жалб этилган шахс фаолиятида банкнинг ўз мажбуриятларини бажариш қобилиятига таҳдид солувчи камчиликлар мавжуд бўлганда.
42-модда. Банк ва банклар гуруҳининг ички назоратига ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар
Банк ва банклар гуруҳи Марказий банк томонидан белгиланган ички назоратга ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талабларга риоя этиши шарт. Марказий банкнинг талаблари банк амалга ошираётган фаолият турининг тизимли аҳамиятини, ўзига хос хусусиятини, миқёсини ва мураккаблигини мутаносиблик принципини инобатга олган ҳолда ҳисобга олади.
Банк ва банклар гуруҳининг ички назоратига ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир Марказий банк талаблари жумласига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ва ташқи фойдаланувчилар учун молиявий, назоратга оид ҳамда бошқа ҳисоботларнинг тўлиқлигини, ишончлилигини ва ўз вақтидалигини, шунингдек ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизлигини таъминлаш;
(42-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
банк томонидан пруденциал талаблар бажарилишини таъминлаш;
банкда банк учун аҳамиятли бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва бошқариш, стресс-тестдан ўтказиш бўйича тасдиқланган сиёсатининг, шунингдек банк учун аҳамиятли таваккалчиликлар ва капитал бўйича ҳисобот тизимининг мавжудлиги;
банк учун аҳамиятли таваккалчиликларни бошқаришга ва уларнинг самарадорлигини баҳолашга доир сиёсатларнинг банк томонидан изчил амалга оширилиши ҳамда уларга риоя этилиши;
банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган таваккалчиликларнинг энг юқори миқдорларига ва капиталнинг монандлигига, таваккалчиликларни бошқариш бўйича банкда қўлланилаётган тартиб-таомилларнинг самарадорлигига ҳамда уларни қўллаш изчиллигига банкнинг риоя этиши устидан кузатув кенгаши томонидан назоратни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига банклар томонидан риоя этилиши
Банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт.
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
44-модда. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш
Банкларнинг банкка алоқадор бўлган шахслар билан ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахслар билан тузадиган шартномалари банкка алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланган ҳолларда уларнинг бундай шартномаларни тузиши тақиқланади.
Анча қулай шартларни тақдим этиш қуйидагиларни англатади:
банк банкка алоқадор бўлмаган шахслар билан уларнинг табиати, мақсади, хусусиятлари ва банкнинг таваккалчилигидан келиб чиқиб тузмайдиган битимни банкка алоқадор шахс билан ёки шундай шахснинг манфаатларини кўзлаб тузилишини;
бошқа шахсларга нисбатан молиявий операцияларни амалга оширганлиги учун пастроқ тарзда мукофотлар олинишини ва тўловларни пастроқ тарзда ундирилишини ёки таъминотни бошқа шахслардан талаб қилинадиган қийматдан юқорироқ қиймат бўйича қабул қилинишини.
Банк ўзига алоқадор шахсларга таъминланмаган (ишончга асосланган кредитлар) кредитлар (қарзлар) бериши мумкин эмас.
Банк ўзига алоқадор шахслар билан ушбу модданинг талабларини ҳисобга олган ҳолда фақат банк кузатув кенгашининг қарорига кўра битимлар тузиши мумкин. Агар шахс банк билан битим тузиш бўйича шартнома имзоланганидан кейин банкка алоқадор шахсга айланса, банкнинг кузатув кенгаши шахс банкка алоқадор шахсга айланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мазкур шартномани маъқуллаши ёки уни бекор қилиш тўғрисида фармойиш бериши керак.
Кузатув кенгашининг аъзоси банк билан ўзи ўртасида ёки ўзига алоқадор шахс ўртасида тузилган ёки тузиладиган битим масаласи кўрилаётган кузатув кенгаши йиғилишида ҳозир бўлмаслиги, кузатув кенгаши қабул қиладиган қарорга таъсир кўрсатишга уринмаслиги керак.
Банк ўзига алоқадор бўлган шахслар билан тузилган битимларнинг алоҳида рўйхатини юритиши ва Марказий банкни банкка алоқадор шахслар билан битимлар тузилиши олдидан хабардор этиши шарт.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24-сонли «Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
6-боб. Банкларнинг фаолияти устидан пруденциал назорат ва назорат тадбирлари
45-модда. Пруденциал назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва қисқартириш мақсадида Марказий банк, башарти банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилса, банклар фаолияти устидан пруденциал назоратни таъминлайди.
(45-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Пруденциал назоратни таъминлаш учун Марказий банк:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг пруденциал талабларига мувофиқ бўлиши учун банклар томонидан фойдаланиладиган тизимлар, стратегиялар, тартиб-таомиллар ҳамда механизмлар устидан;
(45-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
банкларга таҳдид солаётган ёки таҳдид солиши мумкин бўлган таваккалчиликлар, оқилона бошқарув таъминланганлиги ҳамда таваккалчиликларни мувофиқлаштирувчи механизмлар банкларнинг капитали ва ликвидлиги билан қопланганлиги устидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкларнинг таваккалчиликни бошқариш, шунингдек корпоратив бошқарув жиҳатидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширади.
(45-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар ўзининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг пруденциал талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни Марказий банкка тақдим этиши шарт.
(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банкларнинг ички бошқарув механизмлари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларнинг юритилиши, шунингдек маъмурий тартиб-таомиллари банкларнинг пруденциал талабларга мувофиқлигини текшириш имконини бериши керак.
Банклар Марказий банк томонидан пруденциал талабларга мувофиқликни текшириш учун битимлар ва операцияларни Марказий банк томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ рўйхатга олиши шарт.
Марказий банк банклар капиталининг монандлигини уларнинг таваккалчиликлари соҳасидан келиб чиқиб баҳолаш учун уларнинг фаолияти, ташкил этилиши ва ички жараёнлари тўғрисида ахборот олиш мақсадида банклар билан ҳамкорлик қилади.
Зарур ҳолларда Марказий банк назорат вазифаларини бажариш учун ташқи экспертларни жалб этишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2217, 14.04.2011 й.).
46-модда. Текшириш ва баҳолаш жараёни
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк банклар томонидан фойдаланиладиган тизимлар, стратегиялар, тартиб-таомиллар ҳамда механизмларнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини текширади, шунингдек банкларнинг мавжуд ва эҳтимолдаги таваккалчиликларини, шу жумладан алоҳида банклар томонидан банк (молия) тизимига хавф солувчи таваккалчиликларни баҳолайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган текширувлар ва баҳолашларда банклар томонидан банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бажарилиши зарурлиги ҳисобга олинади.
(46-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Марказий банк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган текширувлар ва баҳолашларнинг натижалари асосида банк фаолиятининг ихтисослашуви, миқёси ва мураккаблигини, шунингдек оқилона бошқарувнинг таъминланганлиги ҳамда таваккалчиликларнинг ўрни банкнинг регулятив мувофиқлик механизмлари, капитали ва ликвидлилиги билан қопланганлиги даражасини аниқлайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган текширувлар ва баҳолашларни ўтказиш даврийлиги ва даражаси Марказий банк томонидан мутаносиблик принципидан, шунингдек банк фаолиятининг тизимдаги аҳамияти, ихтисослашуви, миқёси ва мураккаблигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишувларсиз ва хабар берилмасдан мустақил равишда белгиланади.
47-модда. Пруденциал назорат дастури
Марказий банк ҳар йили банклар фаолияти устидан пруденциал назорат дастурини тасдиқлайди, бу дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
стресс-тест натижалари молиявий барқарорлигида сезиларли таваккалчиликлар мавжуд эканлигини кўрсатган ёки банк фаолияти банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги тахмин қилинган банклар;
(47-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тизимли аҳамиятга эга бўлган банклар;
Марказий банкнинг фикрига кўра қўшимча назорат қилиниши талаб этиладиган банклар.
Пруденциал назорат дастури:
Марказий банк томонидан назорат вазифаларини амалга ошириш ва ресурсларни тақсимлаш тартибини;
қўшимча назорат қилиниши лозим бўлган банкларни аниқлаш тартиб-таомилини ва ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ уни амалга ошириш учун зарур бўлган чораларни;
банкларни текшириш режасини ўз ичига олади.
Марказий банк банкнинг таваккалчиликларини баҳолаш натижаларини ҳисобга олиб, қуйидагиларни ўз ичига олган тегишли чораларни кўриши мумкин:
банкдаги текширувларнинг даврийлигини ошириш;
банк томонидан қўшимча ҳисоботлар тақдим этиш;
банк томонидан бизнес-режанинг бажарилиши устидан қўшимча текширувлар ўтказиш;
муайян таваккалчиликлар бўйича мавзули текширувлар ўтказиш.
48-модда. Консолидациялашган назорат
Марказий банк қуйидаги ҳолларда банклар устидан консолидациялашган назоратни амалга ошириши керак:
банклар гуруҳи ташкил этилганда;
Марказий банк томонидан банкни асосий банк деб ёки асосланган мулоҳазаларга кўра банк гуруҳининг аъзоси деб белгилаганда.
Банк фақат битта банклар гуруҳининг иштирокчиси бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк самарали ҳамкорликни, ахборот алмашинувини ташкил этиш ва консолидациялашган асосда самарали назорат ўрнатиш мақсадида бошқа мамлакатларнинг банк назорати органлари билан (агар мавжуд бўлса) мазкур мамлакатларнинг қонунлари билан қўриқланадиган сирларга, шахсга доир маълумотлар ва конфиденциал ахборотдан фойдаланиш тартибига риоя этган ҳолда ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисида ёзма келишувлар тузишга ҳақли.
(48-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
Банклар устидан консолидациялашган назоратни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади.
49-модда. Банкнинг молиявий аҳволини тиклаш режаси
Банк ўзининг молиявий аҳволи ёмонлашган тақдирда Марказий банкнинг талабига кўра уни тиклаш чораларини ўз ичига олган банкнинг молиявий аҳволини тиклаш режасини (бундан буён матнда тиклаш режаси деб юритилади) ишлаб чиқади ҳамда кўриб чиқиш ва баҳолаш учун тақдим этади.
Банк тиклаш режасини ҳар йили ёки банкнинг ташкилий тузилмасида, унинг фаолиятида ёки молиявий аҳволида тиклаш режасига таъсир этиши мумкин бўлган ўзгаришлардан кейин янгилаши керак.
Банкнинг тиклаш режаси макроиқтисодий ва молиявий инқироз кўринишларининг банк фаолиятига таъсирини, шу жумладан тизимга оид ҳодисаларни ва мазкур банк учун таваккалчиликларни ўзида акс эттириши керак.
Банкни тиклаш режаси тегишли қарорлар қабул қилиниши керак бўлган ҳолатни аниқловчи чора-тадбирлар рўйхатини ва кўрсаткичларини ўз ичига олиши керак.
Тиклаш режаси банк томонидан тақдим этилган кундан эътиборан уч ой ичида Марказий банк уни кўриб чиқади ва ушбу режанинг қуйидаги мезонларга мувофиқлигини баҳолайди:
тиклаш режасида кўрсатилган чора-тадбирлар амалга оширилган тақдирда, банкнинг молиявий мавқеини сақлаб қолиши ва (ёки) тиклаши;
молиявий инқироз шароитида тиклаш режасида кўрсатилган чора-тадбирларни тез ва самарали амалга ошириш, шунингдек банк ва молия тизимига салбий таъсирларни камайтириш имконияти.
Тиклаш режаси ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Марказий банк банкдан:
тиклаш режасини қайта кўриб чиқишни;
тиклаш режасига Марказий банк томонидан белгиланган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни;
тиклаш режасидаги камчиликларни ёки уни амалга ошириш борасидаги тўсиқларни бартараф этиш учун зарур бўлган, ўз фаолиятига киритиладиган ўзгаришларни банк томонидан аниқлашни;
таваккалчиликлар соҳасини камайтиришни;
банкни қайта капиталлаштириш чоралари ўз вақтида кўрилишини;
банкни ривожлантириш стратегиясини қайта кўриб чиқишни;
банк бошқарувининг ташкилий тузилмасини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда олтинчи қисмининг бешинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган чора-тадбирлар, агар ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган чора-тадбирлар тиклаш режасининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминламаса, қўлланилади.
(49-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банклар гуруҳининг асосий банки гуруҳ даражасида ўзининг молиявий аҳволи ёмонлашганидан кейин тиклаш учун кўриладиган чора-тадбирларни ўз ичига олувчи банк гуруҳини тиклаш режасини ишлаб чиқиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар гуруҳини тиклаш режаси банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(49-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банкни тиклаш режасининг мазмунига ва янгиланишига оид талаблар, уни тақдим этиш ва баҳолаш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
50-модда. Назоратга доир вазифалар
Марказий банк назоратга доир вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
банклардан, уларга алоқадор шахслардан ва ўз назорати остидаги шахслардан, банк томонидан аутсорсингга берилган хизматлар ва операцияларни амалга оширувчи шахслардан олинган ҳисоботларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни олиш ва текширишга, ахборотга тушунтириш беришни талаб қилишга;
банкларнинг, банк томонидан аутсорсингга берилган хизматлар ва операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг, шунингдек консолидациялашган асосда назорат қилиниши лозим бўлган бошқа шахсларнинг фаолиятини текширишга;
банкларнинг ахборот тизимларидан ва маълумотлар базасидан фойдаланишга ҳақлидир.
51-модда. Назорат чоралари
Марказий банк қуйидаги ҳолларда банклардан ёки банк гуруҳларидан зудлик билан зарур чоралар кўришни талаб қилишга ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг ёки банклар гуруҳининг фаолияти банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаганда;
банк ёки банклар гуруҳи томонидан кейинги ўн икки ой давомида банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши эҳтимоли тўғрисида Марказий банкнинг мулоҳазаларига асосланган ахборот мавжуд бўлганда;
(51-модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк томонидан банкнинг ёки банклар гуруҳининг фаолиятига ва (ёки) ахборот хавфсизлигига ва киберхавфсизлигига таъсир кўрсатувчи таваккалчиликлар аниқланганда.
(51-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда Марказий банк банкдан ёки банклар гуруҳидан:
капитал бўйича пруденциал нормативларнинг Марказий банк томонидан белгиланган талаблардан юқори миқдорда бўлишини таъминлаш ва сақлаб туришни;
корпоратив бошқарувни, таваккалчиликларни бошқаришни, ички назоратни ва банкнинг молиявий аҳволини тиклаш режасини такомиллаштиришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг ёки банклар гуруҳининг фаолияти банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тақдим этишни;
(51-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
банкни молиявий соғломлаштириш, шу жумладан ўз активлари тузилмасини ўзгартириш ва харажатларини қисқартириш, банкни қайта ташкил этиш, банк филиалини ёки бошқа бўлинмаларини ёпиш бўйича тадбирларни банк томонидан амалга оширишни;
капиталга доир талабларни ҳисобга олган ҳолда якка тартибдаги захиралаш талабларини ёки активларни бошқариш усулларини қўллашни;
банкнинг ёки банклар гуруҳининг барқарорлигини сезиларли даражада ёмонлаштирувчи таваккалчиликларга сабаб бўладиган айрим молиявий операцияларни амалга оширишга ва уларнинг инфратузилмасини кенгайтиришга нисбатан белгиланган чекловларга ва (ёки) тақиққа банк томонидан риоя этилишини;
банкнинг фаолиятига, хизматларига, молиявий операцияларига ва ички тизимига хос бўлган таваккалчиликнинг пасайтирилишини;
соф фойданинг банкнинг устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилишини;
акциядорларга ёки қўшимча капитал воситаларини сақловчиларга дивидендлар ва субординар қарзлар бўйича фоизлар тўлашга доир чекловларнинг ва (ёки) тақиқнинг бажарилишини;
банк ходимларига соф фойдадан фоизлар тарзида тўланадиган мукофот тўловлари бўйича чекловларнинг ва (ёки) тақиқнинг бажарилишини, агар мазкур тўловлар оқибатида капиталга доир талабларга банк мувофиқ бўлмаса ёки унинг ушбу талабларга мувофиқ эмаслиги эҳтимоли бўлса;
чеклов амал қилиши даврида тузиладиган (муддати узайтириладиган) банк омонатлари бўйича банк омонати шартномаларида белгиланган фоиз ставкаси миқдори бўйича чекловни бажаришни;
қўшимча ҳисоботлар тақдим этилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича юборилган кўрсатмалар ижросини;
(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонунига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
банк ликвидлигига оид муаммоларнинг олдини олиш мақсадида тўловларнинг узлуксизлиги, молиявий манбаларнинг тегишли тузилмаси ҳамда активлар ва мажбуриятларнинг муддатлар бўйича мутаносиблиги учун зарур бўлган ликвид активларнинг энг кам суммасини сақлаб туриш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини;
банк кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишни, акциядорлар Марказий банк томонидан белгиланган масалаларни, шу жумладан банк капиталини банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлай оладиган миқдоргача кўпайтириш масаласини кўриб чиқишни;
банк кузатув кенгашининг битта ёки ундан ортиқ аъзосининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, бошқарувининг битта ёки ундан ортиқ аъзосини, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларини эгаллаб турган лавозимидан четлатишини ёки алмаштиришини;
банк бошқаруви томонидан бир неча ёки барча кредиторларнинг қарзларини реструктуризация қилишга доир тадбирлар режасининг ишлаб чиқилишини;
қўшимча маълумотларнинг ошкор этилишини;
Марказий банкнинг бошқа кўрсатмалари бажарилишини талаб қилишга ҳақли.
Банк кузатув кенгаши томонидан ушбу модда иккинчи қисмининг ўн бешинчи хатбошисида кўрсатилган талаб бажарилмаган тақдирда Марказий банк акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришга ва кун тартибини белгилашга ҳақли.
52-модда. Вақтинчалик бошқарувчи
Агар кузатув кенгашининг ёки бошқарувнинг битта ёки бир неча аъзосини алмаштириш бўйича Марказий банк томонидан амалга оширилган назорат чоралари етарли эмас деб ҳисобланса, Марказий банк:
кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари билан вақтинчалик ишлашга;
кузатув кенгаши ва бошқарув аъзоларини вақтинчалик алмаштиришга;
банкка битта ёки бир неча вақтинчалик бошқарувчини тайинлашга ҳақли.
Вақтинчалик бошқарувчи ушбу Қонун 36-моддасининг талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Банк акциядори, қарз олувчиси, кредитори ёки банкка алоқадор шахс банкнинг вақтинчалик бошқарувчиси этиб тайинланиши мумкин эмас.
Марказий банк вақтинчалик бошқарувчини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, унинг ваколатларини банк уставига ва ушбу Қонунга мувофиқ белгилаш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга.
Марказий банк томонидан белгиланган ҳолларда вақтинчалик бошқарувчининг ҳаракатлари Марказий банк билан олдиндан келишилиши керак. Олдиндан келишмай туриб амалга оширилган ҳаракатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Вақтинчалик бошқарувчи Марказий банкка банкнинг молиявий аҳволи ва ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботларни Марказий банк томонидан белгиланган муддатларда, шунингдек амалга оширилган ишлар ҳақидаги якуний ҳисоботни тақдим этади.
Марказий банк вақтинчалик бошқарувчининг зиммасига ушбу Қонунга мувофиқ чоралар кўриш, шу жумладан банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ва капитални кўпайтириш тўғрисида талаб қўйиш мажбуриятини юклатишга ҳақли.
Вақтинчалик бошқарувчи ўн икки ойгача бўлган муддатга тайинланади. Бу муддат алоҳида ҳолларда Марказий банк томонидан узайтирилиши мумкин.
Банкда вақтинчалик бошқарувни амалга ошириш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун Марказий банк томонидан қўлланиладиган чоралар ҳамда санкциялар
(7-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
53-модда. Чораларнинг ва санкцияларнинг қўлланилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк ушбу Қонуннинг 54, 55 ва 56-моддаларида кўрсатилган қоидабузарликлар учун жавобгар бўлган банкка, унинг кузатув кенгаши ва бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзоларига, шунингдек банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллашга ҳақли.
(53-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Қоидабузарликлар қўпол, жиддий ва жузъий қоидабузарликларга бўлинади.
Чоралар ва санкцияларни қўллаш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
Чоралар ва санкциялар қўлланилганда Марказий банк қуйидагиларни ҳисобга олади:
таваккалчиликнинг даражасини, қоидабузарликларнинг хусусиятини, миқёсини ва оқибатларини;
қоидабузарликларнинг тизимлилигини ва давомийлигини;
йўл қўйилган қоидабузарликларнинг молиявий ҳолатга таъсирини;
қўлланиладиган чоралар ва (ёки) санкциялар натижасида вазиятни ўзгартириш имкониятини;
аниқланган қоидабузарликларнинг ва (ёки) таваккалчиликларнинг юзага келишига олиб келган сабабларни;
илгари қўлланилган чоралар ва санкцияларнинг самарадорлигини (натижадорлигини);
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк, бевосита ва билвосита акциядор томонидан, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор, кузатув кенгашининг ва бошқарувнинг, банк исломий молия кенгашининг аъзоси, банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходими томонидан қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган мустақил чоралар кўрилишини.
(53-модда тўртинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
54-модда. Қўпол қоидабузарликлар
Қўпол қоидабузарликлар жумласига қуйидагилар киради:
лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги;
содир этилиши учун олдиндан Марказий банкнинг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳаракатларнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олмай туриб амалга оширилганлиги;
банкнинг ёки банклар гуруҳининг фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;
фойдани тақсимлашда ушбу Қонуннинг 39-моддасида кўрсатилган талабларнинг бажарилмаганлиги;
банк устав капитали миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдорига нисбатан белгиланган талабга мувофиқ эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк ёки банклар гуруҳи капитали монандлиги коэффициентларининг ва (ёки) устав капитали миқдорининг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордан эллик фоизга ёки ундан кўп фоизга камайганлиги;
(54-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;
лицензияда назарда тутилмаган молиявий операциялар амалга оширилганлиги;
ушбу Қонун билан тақиқланган ёки чекланган фаолият амалга оширилганлиги;
банкка алоқадор бўлган шахслар билан анча қулай шартлар асосида битимлар тузилганлиги;
бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ёки банклар гуруҳининг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;
аудиторлик ташкилотига банкнинг аудиторлик текширувини ўтказиш учун зарур бўлган молиявий ҳисоботлар ва бошқа молиявий ахборотлар тақдим этилмаганлиги;
Марказий банк томонидан назорат вазифалари бажарилишига тўсқинлик қилинганлиги;
банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
Марказий банкка ахборотни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки банкнинг ёки банклар гуруҳининг тўлов лаёқатини ёхуд ликвидлигини баҳолашни ўтказишга тўсқинлик қилувчи бузилган ёки тўлиқ бўлмаган ахборот тақдим этилганлиги;
охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотнинг ошкор этилмаганлиги;
бошқарувнинг ташкилий тузилмасида, ички назоратда, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш тизимида банкнинг тўлов лаёқатига таҳдид солувчи ёки зарар кўрилишига олиб келувчи нуқсонларнинг мавжудлиги;
тизимли аҳамиятга эга банклар томонидан Марказий банкнинг буфер капиталига оид талабларига риоя этилмаганлиги;
банк томонидан айрим молиявий операцияларни амалга ошириш ёки филиаллар очишга доир чекловларга ва (ёки) тақиққа риоя этилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк томонидан исломий банк фаолиятини амалга оширишда исломий молия стандартлари талабларига риоя этилмаганлиги;
(54-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
банк томонидан банкнинг молиявий аҳволини тиклаш режаси тақдим этилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг ушбу Қонуннинг 36-моддаси талабларига мувофиқ эмаслиги;
(54-модданинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк сири тўғрисидаги қонунчилик, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, шунингдек банк ахборот тизимларида кибертаҳдид ёки киберхавфсизлик ҳодисаси вужудга келишига олиб келувчи қонунчилик талаблари бузилганлиги;
(54-модда биринчи қисмининг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин беш йил давомида такроран содир этилган худди шундай қоидабузарлик.
55-модда. Жиддий қоидабузарликлар
Жиддий қоидабузарликлар жумласига қуйидагилар киради:
пруденциал нормативларга риоя этилмаганлиги, бундан банк устав капиталининг энг кам миқдорига оид талаблар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан 55-модда учинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 25 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон)
банклар томонидан тўловларнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги;
молиявий аҳволи барқарор бўлмаган қарз олувчиларнинг кредитлари реструктуризация қилинганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг аниқланган қоидабузарликлар тўғрисида банк акциядорларининг умумий йиғилишини хабардор қилишга доир талаби банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқарув аъзолари, шунингдек банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари томонидан бажарилмаганлиги;
(55-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқарув аъзолари ёхуд муҳим аҳамиятга эга ходимлари, шунингдек банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари томонидан корпоратив бошқарув ва мукофотлаш сиёсатлари бажарилмаганлиги;
(55-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш қоидалари бузилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмай амалга оширилганлиги ёки тугатилганлиги;
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги;
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 февралдаги ЎРҚ-1031-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон)
жузъий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин уч йил давомида такроран содир этилган худди шундай қоидабузарлик.
56-модда. Жузъий қоидабузарликлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жузъий қоидабузарликлар жумласига мазкур Қонуннинг 54 ва 55-моддаларига мувофиқ қўпол ёки жиддий қоидабузарлик ҳисобланмайдиган, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган номувофиқликлар киради.
(56-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
57-модда. Қўпол қоидабузарликлар учун чоралар ва санкциялар
Қўпол қоидабузарликларни содир этганлик учун Марказий банк:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг икки баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг беш фоизи ёки банк жами капиталининг бир фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
(57-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга;
лицензияни чақириб олишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк кузатув кенгашининг, бошқарувининг, банкнинг исломий молия кенгаши аъзосидан ёки муҳим аҳамиятга эга ходимидан жарима қўлланилаётган ойдан аввалги бир йил ичида олинган мукофотнинг юз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
(57-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
қоидабузарликлар, қоидабузарларга нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.
58-модда. Жиддий қоидабузарликлар учун чоралар ва санкциялар
Жиддий қоидабузарликларни содир этганлик учун Марказий банк:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадларнинг бир ярим баравари миқдоридан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг икки фоизи ёки банк жами капиталининг 0,5 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
(58-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк кузатув кенгашининг, бошқарувининг аъзосидан ёки муҳим аҳамиятга эга ходимидан ёки банкнинг исломий молия кенгаши аъзосидан жарима қўлланилаётган ойдан аввалги бир йил ичида олинган мукофотнинг етмиш беш фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
(58-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
қоидабузарликлар, қоидабузарларга нисбатан қўлланилган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.
Банклар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда Марказий банк банкнинг айби билан амалга оширилмай қолган суммага тенг миқдорда жарима солишга ҳақли.
59-модда. Жузъий қоидабузарликлар учун чоралар ва санкциялар
Жузъий қоидабузарликларни содир этганлик учун Марказий банк:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда амалга оширилган молиявий операциялардан олинган даромадларнинг миқдорини аниқлаш имкони бўлса, банкдан ушбу даромадлардан ёки банк томонидан ўтган молия йили давомида олинган соф фойданинг бир фоизи ёки банк жами капиталининг 0,1 фоизи миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
(59-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ушбу Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган чораларни банкка нисбатан алоҳида ҳолда ёки жамланган тарзда қўллашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк кузатув кенгашининг, бошқарувининг аъзосидан ёки муҳим аҳамиятга эга ходимидан ёки банкнинг исломий молия кенгаши аъзосидан жарима қўлланилаётган ойдан аввалги бир йил ичида олинган мукофотнинг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундиришга;
(59-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
қоидабузарга нисбатан чоралар ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида ёзма огоҳлантириш юборишга ҳақли.
8-боб. Банклараро операциялар ва мижозларга хизмат кўрсатиш
60-модда. Банклараро операциялар
Банклар шартнома асосида пул маблағларини депозитлар, кредитлар шаклида бир-биридан жалб этиши ва бир-бирига жойлаштириши, ҳисоб-китоб марказлари ва вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириши ҳамда лицензияда назарда тутилган бошқа молиявий операцияларни бажариши мумкин.
Марказий банк соғломлаштириш режимида бўлган банклар учун банклараро операциялар бўйича қўшимча лимитлар белгилашга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сонли қарори билан тасдиқланган «Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом».
61-модда. Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар
Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
Мижозлар ўзлари танлаган битта ёки бир неча банкда миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақлари очишга ҳақли.
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш, шунингдек банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги миллий ва чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
62-модда. Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банкнинг молиявий операцияларига оид воситачилик ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори
(62-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банкнинг молиявий операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори, шунингдек исломий молия операциялари бўйича устама ва (ёки) фойдадан олинадиган улуш миқдори банк томонидан мустақил белгиланади.
(62-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини, исломий молия операциялари бўйича устама ва (ёки) фойдадан олинадиган улуш миқдорини ҳамда ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
(62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
63-модда. Кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш
Банклар гаров, кафолатлар, кафиллик, мажбуриятлар асосида ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг қонунда назарда тутилган бошқа усуллари асосида кредитлар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарз олувчи томонидан шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банклар тақдим этилган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга, шунингдек ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
(63-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги), ушбу Қонун 7-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилмаган ва унинг талабларига мувофиқ бўлмаган акциялари ҳамда улушлари банклар томонидан таъминот сифатида қабул қилиниши мумкин эмас.
(63-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
Банклар таъминланмаган кредит (ишончга асосланган кредит) бериш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Банкларга ўз акцияларини гаровга қўйиш эвазига кредит бериш тақиқланади.
Ушбу моддада белгиланган нормалар банкларнинг кафолатлар беришга оид молиявий операцияларни таъминлашга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
64-модда. Қарздорни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк қарзни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.
(64-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
9-боб. Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
65-модда. Банк хизматларини кўрсатиш
Банк хизматларининг истеъмолчилари банкни ва банк хизматларини танлашда эркиндир. Банклар истеъмолчининг талабига биноан унга банк хизматларини кўрсатиш шартлари билан танишиш имкониятини тақдим этиши шарт.
Банк шахсни банкнинг хизматидан ёки маҳсулотидан фойдаланиш шарти сифатида банкнинг ёки ўзга учинчи шахснинг бошқа банк хизматидан ёки маҳсулотидан фойдаланишга мажбур қилмаслиги керак.
66-модда. Банк хизматлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш
Банк хизматлари кўрсатишнинг умумий шартлари, воситачилик ҳақи, тарифлар ва банк хизматлари кўрсатганлик учун фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборот очиқ ахборот бўлиб, улар банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Мазкур ахборот тижорат ёки банк сирининг предмети бўлиши мумкин эмас.
Банк хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилгунига қадар истеъмолчига улар тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ ошкор қилиниши таъминланиши керак. Кўрсатиладиган банк хизматларининг шартлари ва қиймати ҳақидаги ахборотни мижозга тақдим этишни рад қилишга йўл қўйилмайди.
Банклар кредит бериш қандай шартлар асосида амалга оширилаётганлиги ҳақида, шу жумладан кредитнинг (қарзнинг) тўлиқ қиймати тўғрисида мижозга ахборот бериши керак.
Кредитнинг (қарзнинг) тўлиқ қиймати деганда ҳисоб-китоб қилиш чоғида қарз олувчининг кредит (қарз) олиш билан боғлиқ тўловлари ҳисобга олинадиган ишончли, йиллик ва самарали тарзда ҳисоблаб чиқарилган фоиз ставкаси тушунилади. Кредитнинг (қарзнинг) тўлиқ қиймати ҳисоб-китобига қарз олувчининг тўловлари, шу жумладан учинчи шахслар фойдасига тўловлари, агар қарз олувчининг бундай тўловлар бўйича мажбурияти шартнома шартларидан келиб чиқса ва (ёки), агар кредит (қарз) бериш бундай тўловларни амалга оширишга боғлиқ қилиб қўйилган бўлса, киритилади.
Банк хизматлари кўрсатишнинг умумий шартларидаги ўзгаришлар улар кучга киришидан камида ўн кун олдин банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак, шунингдек фоиз ставкаларининг ва валюталарни айирбошлаш курсининг ўзгариши тўғрисидаги ахборот улар ўзгарган куни эълон қилинади.
67-модда. Омонатчиларнинг ҳуқуқлари
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар банк омонатчилари бўлиши мумкин.
Омонатчилар ўзига тегишли пул маблағларини омонатларга жойлаштириш учун банкни танлашда эркиндир ва бир ёки бир нечта банкда омонатларга эга бўлиши мумкин.
68-модда. Мурожаатларни кўриб чиқиш
Банклар мижозларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилини ўз ичига олган тартибга эга бўлиши шарт. Мижозларнинг мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак.
Мижозларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларига оид ҳужжатлар камида уч йил сақланиши керак.
69-модда. Монополияга қарши қоидалар
Банкларга молиявий операциялар бозорини монополлаштириш ва банк соҳасида рақобатни чеклашга қаратилган битимларга эришиш учун ўз уюшмаларидан ва бошқа бирлашмаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкларнинг монополияга қарши қоидаларга риоя этиши Марказий банк томонидан, шунингдек қонунчиликка мувофиқ монополияга қарши орган томонидан назорат қилинади.
(69-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-боб. Банкларда ҳисобга олиш, ҳисоботлар ва аудиторлик текшируви
70-модда. Банкларда бухгалтерия ҳисобини юритиш
Банклар бухгалтерия ҳисобини Марказий банк томонидан белгиланган қоидалар асосида ишлаб чиқилган ички ҳисоб-китоб сиёсатига мувофиқ ташкил этади ва юритади.
Банклар молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин.
Банклардаги бухгалтерия ҳисоби:
бошқарувга, молияга, солиққа ва назоратга оид ҳисоботнинг ҳамда бошқа ҳисоботларнинг ишончлилигини, уларда банкнинг ҳақиқий молиявий ҳолати ва фаолияти натижалари акс эттирилишини;
банк активларини ва юзага келувчи таваккалчиликларни бошқариш хавфсизлигини;
банк акциядорлари ва кузатув кенгаши томонидан банкнинг молиявий аҳволини ва унинг мансабдор шахсларининг ишини назорат қилиш имкониятини таъминлаши керак.
71-модда. Банкларнинг ҳисоботлари
Банклар Марказий банкка молиявий ва назорат ҳисоботларини тақдим этади.
Банк ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни Марказий банк томонидан белгиланган шаклларда, тартибда ва муддатларда тузади ҳамда Марказий банкка тақдим этади.
Банклар Марказий банкнинг талабига кўра консолидациялашган, даврий, шунингдек бир марталик ҳисоботларни тақдим этади.
Банк Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ва бошқа маълумотларнинг яхлитлиги ҳамда ишончлилиги учун жавобгардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банклар қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги ҳисоботларни ҳам тақдим этади.
(71-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 11.07.2008 й.).
72-модда. Банклар томонидан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш
Банклар молиявий ҳисоботларни, банклар гуруҳининг асосий банки консолидациялашган молиявий ҳисоботларни уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлик ташкилоти тасдиқлаганидан кейин Марказий банк томонидан белгиланадиган шаклда эълон қилади.
Банклар ўз маблағларига, капиталга доир талабларнинг бажарилишига, ликвидликка, таваккалчиликларнинг қийматига ва бошқа муҳим кўрсаткичларга (нормативларга) доир ахборотни ошкор этиши керак.
 LexUZ шарҳи
73-модда. Банк операцияларига доир ҳужжатларни сақлаш
Банклар ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ва муддатларда ўз идоравий архивида сақлаши шарт.
 LexUZ шарҳи
74-модда. Банкларнинг ва банклар гуруҳининг аудиторлик текшируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк ва банклар гуруҳи аудиторлик текширувининг мақсади банкнинг ва банклар гуруҳининг молиявий ахбороти ҳамда бошқа молиявий маълумотлари тўғрилигини ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда молиявий ҳисоботларга оид халқаро стандартларга мувофиқлигини аудиторлик ташкилоти томонидан аниқлашдан иборат.
(74-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Банкларнинг йиллик молиявий ҳисоботлари ва банклар гуруҳининг йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтказилиши мажбурийдир. Банкнинг ва банклар гуруҳининг аудиторлик текшируви Марказий банкнинг талабига кўра умуман банкнинг ёки банклар гуруҳининг фаолияти бўйича ҳам, улар фаолиятининг алоҳида йўналишлари бўйича ҳам ўтказилиши мумкин.
Банкнинг йиллик молиявий ҳисоботи, банклар гуруҳининг йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботи тўғрисидаги аудиторлик хулосаси қонунда назарда тутилганидан ташқари, аудиторлик ташкилоти томонидан:
банк, банклар гуруҳи томонидан ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра пруденциал нормативларнинг бажарилишини;
банкнинг, банклар гуруҳининг ички назорати ва таваккалчиликларини бошқариш тизимларининг ташкил этилиши Марказий банк томонидан қўйилган талабларга мувофиқлигини текшириш натижаларини ўз ичига олган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторлик ташкилотлари банкнинг ва банклар гуруҳининг фаолиятини текшириш натижаларига кўра молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди (ёки тасдиқламайди), шунингдек банкнинг йиллик молиявий ҳисоботига, банклар гуруҳининг консолидациялашган йиллик молиявий ҳисоботига илова қилинадиган аудиторлик хулосасини беради.
(74-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Аудиторлик хулосасисиз банкнинг йиллик молиявий ҳисоботи, шунингдек банклар гуруҳининг консолидациялашган йиллик молиявий ҳисоботи Марказий банк томонидан қабул қилинмайди ва эълон қилинмайди.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банкларда амалга оширилаётган исломий банк фаолиятининг исломий молия стандартларига мувофиқлиги юзасидан ҳар йили камида бир маротаба исломий молия бўйича ташқи аудит текшируви ўтказилиши лозим.
(74-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
75-модда. Банкнинг ва банклар гуруҳининг аудиторлик текширувини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотига доир талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк молиявий ҳисоботининг ва банклар гуруҳи консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви штатида Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудитори (аудиторлик ташкилоти раҳбарини ҳисобга олган ҳолда) мавжуд бўлган аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилади.
(75-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Аудиторлик ташкилоти банкка алоқадор шахс бўлмаслиги ва унинг олдида пул мажбуриятларига эга бўлмаслиги керак.
Банк билан (банклар гуруҳининг асосий банки билан) аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномаларда аудиторлик ҳисоботининг Марказий банкка топширилишини чекловчи қоидалар бўлмаслиги керак.
Аудиторлик ташкилоти:
Олдинги таҳрирга қаранг.
банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларининг қўпол бузилишига олиб келувчи;
(75-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдиришни аудиторлик ташкилоти томонидан рад этишга ёки фикрларни қўшимча шарт билан билдиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида Марказий банкни дарҳол хабардор этиши шарт.
(75-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Марказий банкнинг талабига кўра аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботи билан боғлиқ қўшимча тушунтиришлар тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
(75-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101-боб. Кредит ташкилотларининг фаолиятини ўзгартириш
751-модда. Кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:
микромолия ташкилоти — микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки — банк фаолиятига;
банк — микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки — микромолия ташкилоти фаолиятига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микромолия ташкилоти — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;
фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига;
фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;
фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — микромолия ташкилоти фаолиятига;
банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига.
(751-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кредит ташкилотлари фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
752-модда. Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш
(752-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган банк фаолиятига рухсат бериш шартларига мувофиқ амалга оширилади.
(752-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун акциядорлик жамияти ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга бўлиши керак.
(752-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириши учун унинг ўз фаолиятидаги исломий молия стандартларига мувофиқ бўлмаган активлар ва мажбуриятлардан халос бўлиши талаб этилади.
(752-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи микромолия банкини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядорнинг (акциядорларнинг) микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини;
(752-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи, бешинчи — ўн тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза микромолия ташкилоти фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни;
(752-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
микромолия банкининг устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда ушбу Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун ариза берувчи микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка ушбу Қонун 20-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида ва ушбу Қонун 20-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхаларини тақдим этади.
(752-модданинг бешинч қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк томонидан микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида мазкур қарорни илова қилган ҳолда, Марказий банк микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилаётганлиги муносабати билан микромолия ташкилотини Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисида давлат хизматлари марказига илтимоснома киритади.
(752-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Давлат хизматлари маркази микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан икки иш куни ичида микромолия ташкилоти тўғрисидаги ёзувни Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқаради ва бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Марказий банкни хабардор қилади.
Марказий банк давлат хизматлари маркази томонидан микромолия ташкилоти тўғрисидаги ёзув Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида:
микромолия ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан чиқаради;
микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади;
(752-модда саккизинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
ариза берувчига лицензия беради.
Лицензия берилганлиги учун қонунда белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги ва (ёки) кўрсатилган исломий молия операцияларининг молиялаштириш портфелидаги улуши етмиш фоиздан кам бўлган микромолия ташкилоти фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилган микромолия банки мазкур кредитларининг ва (ёки) исломий молия операцияларининг улушини ўз фаолиятини ўзгартирган кундан эътиборан икки йил ичида етмиш фоизга етказиши шарт.
(752-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
753-модда. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш»;
(753-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш:
(753-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга доир Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиш;
(753-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
берилган лицензияни қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан фаолиятни ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
(753-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядорнинг (акциядорларнинг) микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини;
(753-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
банкнинг устави лойиҳасини;
ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг бешинчи — ўн тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни;
(753-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
банк устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда ушбу Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатнома олингандан кейин олти ойдан кечиктирмай, Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
(753-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
ушбу Қонун 20-моддаси биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни;
банкнинг уставини икки нусхада;
банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини, банкнинг жойлашган ери ўзгарган ёки унинг биноси реконструкция қилинган тақдирда;
ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги нусхаларини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриб чиқиш ва ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор этиш банкни ташкил қилишга доир дастлабки рухсатномани олиш, банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда ушбу Қонуннинг 19 ва 21-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари микромолия банки томонидан охирги олти ой давомида пруденциал нормативларга риоя этилмаганлиги микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани беришни ёки берилган лицензияни қайта расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади.
(753-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига микромолия банки фаолияти банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган лицензияни қайта расмийлаштиради.
(753-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
754-модда. Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш
(754-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш банкка берилган лицензияни қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
(754-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
(754-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
акциядорнинг (акциядорларнинг) банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини;
(754-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
микромолия банкининг уставини икки нусхада;
акциядорлар рўйхатини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
микромолия банкининг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари — исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки учун, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисидаги уларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни;
(754-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
микромолия банки жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлиги ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини — банкнинг жойлашган ери ўзгарган ёки унинг биноси реконструкция қилинган тақдирда;
микромолия банкининг устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда ушбу Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни;
ушбу қисмнинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида санаб ўтилган ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхаларини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриб чиқиш ва ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор этиш банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда ушбу Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган ҳоллардан ташқари банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартиришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
(754-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
банк томонидан охирги олти ой давомида пруденциал нормативларга риоя этилмаганлиги;
банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки тўловга қобилиятсиз бўлиб қолиш эҳтимолининг мавжудлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига банк фаолияти микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолияти фақат исломий банки фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган лицензияни қайта расмийлаштиради.
(754-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирган банк микромолия банки учун чекланган молиявий операцияларни фаолияти ўзгаргунига қадар тузилган шартномаларни бажариш мақсадида, мазкур шартномаларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар, бироқ фаолияти ўзгарган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддат давомида амалга оширишга ҳақли. Бунда мазкур шартномаларда мажбуриятнинг дастлабки белгиланган суммасини ва шартноманинг амал қилиш муддатини ўзгартириш тақиқланади.
(754-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
755-модда. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш
(755-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга омонатлар (депозитлар) тўлиқ қайтарилгандан ва (ёки) омонатларга (депозитларга) киритилган пул маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятлар бошқа банкка ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
(755-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
(755-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда нобанк кредит ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(755-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк томонидан микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк лицензияни чақириб олади.
(755-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки микромолия банкининг фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки исломий микромолия банкининг фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги Марказий банкнинг қарори асосида рўйхатдан ўтиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларни давлат хизматлари марказига тақдим этади.
(755-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Давлат хизматлари маркази микромолия ташкилоти қайта рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан икки иш куни ичида Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига микромолия ташкилоти қайта рўйхатдан ўтказилганлиги билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади.
Марказий банк Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан икки иш куни ичида микромолия банки тўғрисидаги ёзувни Банкларнинг давлат реестридан чиқаради ва микромолия ташкилотини ҳисоб рўйхатидан ўтказишни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини ўзгартириш орқали ташкил этилган микромолия ташкилоти ҳисоб рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан икки йил ичида ўз фаолиятини микромолия ташкилотлари фаолияти учун белгиланган талабларга мувофиқлаштириши шарт.
(755-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Банкларни қайта ташкил этиш
(11-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
76-модда. Банкни қайта ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкни қайта ташкил этиш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида Марказий банкнинг рухсати билан амалга оширилади. Банкни қайта ташкил этиш Марказий банкнинг талабига биноан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(76-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ягона таъсисчиси бўлган банкни қайта ташкил этиш Марказий банк билан келишилган ҳолда ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.
Акциядорлар умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори мавжудлиги банкни қайта ташкил этиш учун рухсатнома олиш тўғрисида Марказий банкка ариза бериш учун асос бўлади.
Марказий банк банкни қайта ташкил этишни рад этган тақдирда, акциядорлар умумий йиғилишининг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Банкни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олинганидан кейин қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келадиган ҳар бир банкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия олиш учун зарур ташкилий-техник тадбирлар бажарилади.
Банкни қайта ташкил этиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олинганлиги қайта ташкил этилиши натижасида вужудга келадиган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш учун кафолат бўла олмайди.
Қайта ташкил этилаётган банк қайта ташкил этиш жараёнини Марказий банкнинг рухсатномаси олинган кундан эътиборан олти ой ичида тамомлаши шарт.
Қайта ташкил этиш натижасида янгидан юзага келган банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банкни қайта ташкил этиш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
77-модда. Лицензияни чақириб олиш
Марказий банк қуйидаги ҳолларда лицензияни чақириб олишга ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар банк лицензияни олганидан кейин ўн икки ой ичида банк фаолиятини ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга оширишни бошламаган, бу фаолиятдан тўғридан-тўғри воз кечган ёки молиявий операцияларни, шу жумладан исломий молия операцияларини уч ойдан ортиқроқ муддат давомида амалга оширмаган бўлса;
(77-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
лицензия бериш шартлари банк томонидан бажарилмаганда;
ушбу Қонуннинг 54-моддасида кўрсатилган қўпол қоидабузарликлардан бири банк томонидан содир этилганда;
агар банк кетма-кет келувчи уч чоракнинг ҳар бирида банк регулятив капиталининг ўн фоизидан ортиқ ёки муддатидан қатъи назар, регулятив капиталнинг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрган бўлса ёки зарар кўриш эҳтимоли мавжуд бўлса;
қайта ташкил этиш натижасида банкнинг фаолияти тугатилганда;
акциядорларнинг умумий йиғилишида банкни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
Ўзбекистон Республикасида банк ташкил этган чет давлат банкидан лицензия чақириб олинганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк томонидан микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
(77-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон)
банк тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг тўловга қобилиятсизлиги деганда қуйидаги ҳоллар тушунилади:
банкнинг ўз мижозлари талабларини маблағлар етарли эмаслиги сабабли етти кун ичида қаноатлантиришга қодир эмаслиги;
банк мажбуриятлари унинг активларидан ортиб кетганлиги;
банк капитали монандлиги коэффициентларининг ва (ёки) устав капитали миқдорининг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдордан эллик фоизга ва ундан кўп фоизга камайганлиги;
банкнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ҳисоботларда тўғри акс эттирилиши ушбу қисмнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган асосларнинг юзага келишига олиб келадиган ҳоллар Марказий банк томонидан аниқланганлиги;
омонатчилар ва кредиторлар томонидан банкка ишониб топширилган пул маблағларининг бут сақланишига хавф солувчи ҳолатларнинг мавжудлиги.
(77-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Банк бошқаруви банкнинг тўловга лаёқатсизлик ҳолати юзага келган ёки мижозлар томонидан талаб этилган даъволарни қаноатлантира олмасликка оид таваккалчилик мавжуд бўлган ҳолларда дарҳол Марказий банкка хабар бериши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк фаолиятига доир тегишли лицензияга (лицензияларга) эга бўлган банкдан:
исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинса, банк ўз фаолиятини банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида давом эттиради;
банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг чақириб олиниши банкнинг исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг ҳам чақириб олинишига олиб келади, бундан банкни фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкка ўзгартириш натижасида Марказий банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг чақириб олиниши ҳолати мустасно.
(77-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
Марказий банк бошқарувининг қарори ушбу қарор қабул қилинган куни банк раҳбариятига имзо қўйдириб топширилади.
Банкнинг лицензияси чақириб олинганлиги тўғрисидаги ахборот мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим.
Банкка Марказий банк бошқарувининг лицензияни чақириб олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан ушбу Қонунга мувофиқ банклар учун рухсат этилган фаолиятни амалга ошириш тақиқланади, бундан банкнинг тугатилиши билан боғлиқ ҳаракатлар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан 78-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 25 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан 79-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 25 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан 80-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 25 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан 81-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 25 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон)
12-боб. Якунловчи қоидалар
82-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(82-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
83-модда. Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 03/19/580/3994-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 20.04.2023 й., 03/23/831/0219-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон; 12.02.2025 й., 03/25/1026/0131-сон; 19.02.2025 й., 03/25/1031/0160-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон; 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон; 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)