1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг қадимий меросини сақлаб қолиш, бахшичилик йўналиши бўйича ёшларнинг ижодий салоҳияти, уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқариш, малакали бахшилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320-сон қарори билан Республика бахшичилик санъати маркази ва унинг ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Республика бахшичилик санъати марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) штатлар жадвали ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 1-иловага;
Республика Бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи дирекциясининг (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) штатлар жадвали ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 2-иловага;
Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига бюджетдан ташқари тушадиган йиллик тушумларнинг бир фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Жамғарма томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардан тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида» 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сон Фармонига мувофиқ бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди татбиқ этилади.
5. Белгилансинки:
Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тўғридан-тўғри бўйсунади;
Марказни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига, Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобига қопланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Термиз шаҳридаги 21-сон бахшичилик мактаби негизида бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернати (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Қуйидагилар мактаб-интернатнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
бахшичилик санъати бўйича ўқувчиларга чуқурлаштирилган таълим беришни таъминлаш;
ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;
ўқувчиларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаши ва қўшимча билим олиши учун имкониятлар яратиш;
ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялаш, унда эстетик қадриятларни ва ватанпарварликни шакллантириш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда мактаб-интернатга қўшимча бино ва иншоотлар қурилиши учун жой ажратилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги мактаб-интернатга қўшимча бино ва иншоотларни, шу жумладан, 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, 200 ўринли ўқув биносини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қурилиш-монтаж ишларини 2020 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритиш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
мактаб-интернатга 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилишни ташкил этсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб бахшичилик ва достончилик таълими йўналишини ташкил этишни назарда тутсин;
Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг намунавий штат жадвалларини қайта кўриб чиқиб, умумий штатлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида бахшичилик санъати давлат ансамбллари ва бошқа вилоятларда вилоят ансамблларини назарда тутиш чораларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 сентябрь,
798-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 798-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика бахшичилик санъати марказининг штатлар жадвали ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
* Юрисконсульт лавозимининг тариф разряди Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда аниқланади.
Изоҳ. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 798-сон қарорига 3-ИЛОВА
Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, миллий ва хорижий валютада банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Жамғарма бюджет ташкилоти ҳисобланмайди.
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари
3. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида бахшичилик санъатини янада ривожлантиришга кўмаклашиш;
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган бахши-шоир, оқин ва жировларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни бахшичилик санъатига оид зарур адабиётлар, ўқув қўлланмалари ва даврий нашрлар билан таъминлашни молиялаштириш;
маданият ва санъат муассасалари ҳузуридаги бахшичилик тўгаракларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур чолғу асбоблари ва жиҳозлар билан таъминлаш;
бахшичилик санъати билан боғлиқ илмий тадқиқотлар, нашр ишлари ҳамда комплекс илмий экспедицияларни молиялаштириш;
бахшичилик санъатига ҳомийликни ривожлантириш, соҳага хорижий грантларни жалб этиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни жамғариш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3-боб. Жамғармани бошқариш
4. Жамғармани бошқариш Республика бахшичилик санъати маркази ҳузуридаги Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма кенгаши деб аталади) томонидан амалга оширилади.
5. Жамғарма кенгаши:
Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳалар бўйича кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини ҳар йили 25 декабргача тасдиқлайди;
Жамғарманинг ҳар чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда Жамғармани қўллаб-қувватлайди;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига бюджетдан ташқари тушадиган йиллик тушумларнинг бир фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Жамғарма томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлардан тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
7. Жамғарма ижрочи директори Жамғарма маблағларини бошқарувчи этувчи ҳисобланади.
8. Жамғарма маблағлари Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
75 фоиздан кам бўлмаган маблағ — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият ва санъат муассасалари ҳузуридаги бахшичилик ва достончилик тўгараклари, ансамбллари, синфлари, курслари ҳамда таълим йўналишларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур чолғу асбоблари билан таъминлаш ва жиҳозлаш;
бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернати фаолиятини такомиллаштириш, зарур чолғу асбоблари билан таъминлаш ва жиҳозлаш;
бахши, оқин ва жиров ижрочиларни республика ва халқаро миқёсдаги фестиваль ва танловларда қатнашиш учун юбориш, шунингдек, бахшичилик ва достончилик санъати йўналишидаги кадрлар малакасини ошириш;
бахшичилик ва достончилик йўналишидаги тадбирларни молиялаштириш;
25 фоиздан кўп бўлмаган маблағ — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимлар, яъни ўқитувчиликка, тўгарак раҳбарлигига ва ансамблларга жалб этилган бахшиларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш.
9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлар сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотлари учун (чораклар, тушумлар манбалари ва уларнинг сарфланиши йўналишлари бўйича) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Жамғарма кенгаши раиси, Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланган ҳолда, Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
11. Жамғарма ҳар йили қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Жамғарма кенгашига тақдим этилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 798-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-илованинг «Сурхондарё вилояти» бўлимига «Республика бахшичилик санъати маркази» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 25-сон, 500-модда):
«Бунда, мазкур қарор билан базавий лавозим маошлари миқдори тасдиқланган театрлар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика театрлари артистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини яхшилаш тўғрисида» 1993 йил 3 декабрдаги ПФ-692-сон Фармони билан белгиланган ҳар ойлик устама ҳақлари татбиқ этилмайди.»
Центры культуры Республики Каракалпакстан, областей и г. Ташкента
Центральные центры культуры районов (городов)
Сельские и поселочные центры культуры
1.
Директор, заведующий филиалом
1 178 600
х
1 071 455
2.
Художественный руководитель
1 071 455
974 050
x
3.
Руководитель кружка, коллектива и студии, певцы, музыканты *
805 000
805 000
805 000
4.
Режиссер, балетмейстер, хормейстер, артист, дирижер студии, музыкальные и художественные руководители коллективов художественной самодеятельности, имеющих звания «Народный» и «Болалар намунали жамоаси» (Образцовый детский коллектив)
974 050
974 050
885 500
6.
Специалисты: по организации деятельности творческих кружков и самодеятельных коллективов, по вопросам молодежи и духовно-просветительской работы, художник-постановщик, хореограф
* Размеры базовых должностных окладов указанных должностей с высшим образованием устанавливается с применением повышающего коэффициента — 1,08
Примечание. Размеры базовых должностных окладов указанных должностей распространяются на народные театры и самодеятельные коллективы при центрах культуры».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/798/3794-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)