Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сон Фармонига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик):
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда номолиявий ёрдам турларини ҳамма соҳаларда кенгайтириш, шу жумладан бизнес юритиш асослари ва соҳадаги қонун ҳужжатлари, тадбиркорлик фаолиятининг хавф-хатарларини баҳолаш кўникмаларини ўргатиш орқали тадбиркорларнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида мувофиқлашган тарзда иштирок этишини, уларнинг малакасини ошириш, стажировкалар ва бошқалар ташкил этилишини таъминласин;
тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда фойдаланиладиган ускуналарнинг техник хусусиятлари, ўзини қоплаш муддати, маҳаллий хом ашё билан таъминланиши, сарфланадиган материаллар ҳисоб-китоби ва бозорлар, шу жумладан хорижий бозорлар баҳосини ўз ичига олган бизнес-лойиҳаларнинг электрон каталогини шакллантирсин, кейинчалик салоҳиятли лойиҳалар ва бизнес ташаббусларини танлаб олиш жараёни самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида уларни Агентлик ва тижорат банкларининг веб-сайтларига жойлаштирсин.
5. Жамғарма бошқарув кенгашининг Жамғарма ижроия дирекциясига ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 7 нафар бошқарув ходимлари штат бирлигини қўшимча ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Жамғарма ижро этувчи директорига Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан уларнинг хизматларига ҳақ тўлаган ҳолда малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
6. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжат айланиши схемалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарма ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тизимли равишда кичик бизнес ва тадбиркорликни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш соҳасида туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, бандлик ва меҳнат муносабатлари, иқтисодиёт ва саноат, Савдо-саноат палатаси, тижорат банкларининг туман бўлимлари раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув курсларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклидаги курсларни ташкил этсин.
9. Жамғарма қуйидагиларни назарда тутувчи «Тадбиркор» ахборот тизимини яратиш ва ишга туширишда буюртмачи этиб белгилансин:
тижорат банклари ва Жамғарма ўртасида электрон ҳужжат айланиши, шу жумладан электрон рақамли имзо ёрдамида маълумот алмашиш;
яратиладиган автоматлаштирилган дастурий таъминотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон банклари ассоциациясининг ахборот тизимлари билан интеграциялаш;
тижорат банкларининг кредитлари бўйича электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда кафиллик ва кафолатлар, шунингдек, фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш тўғрисида электрон шартномалар тузиш;
тижорат банклари ва уларнинг мижозларига Жамғарманинг расмий веб-сайти орқали реал вақт режимида кредит буюртмаларини кўриб чиқиш ва уларнинг ижроси ҳолатини кузатиш имкониятини бериш.
10. Жамғарма:
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳа қиймати ва тегишли ишларни молиялаштириш манбаларини акс эттирган ҳолда, «Тадбиркор» ахборот тизимини ташкил этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича техник ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонасига келишиш учун киритилишини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ишларни молиялаштиришга амалдаги маблағ ажратилган санадан бошлаб 6 ой муддатда «Тадбиркор» ахборот тизимининг яратилиши ва ишга туширилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 10-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донор ташкилотларнинг грантлари жалб этилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Агентликнинг жойлаштирилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:
а) икки ҳафта муддатда белгиланган тартибда Агентлик ва Жамғарма ходимларининг штат жадвалини тасдиқласин;
б) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Агентлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларнинг лойиҳаларини;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин;
в) Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, шу жумладан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича палатага хос бўлмаган функция ва вазифаларни тегишли органларга бериш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 август,
ПҚ-4417-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжат айланиши
схемаси
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)

Босқичлар

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1-босқич

Аризачининг мурожаатига асосан унинг бизнес-режаси тижорат банклари томонидан ички меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган тартибга мувофиқ кўриб чиқилади ва натижасига кўра тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш тўғрисида тижорат банкларининг бош офисларига ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда ― Жамғарма) талабнома юборилади.

3 кун

Тижорат банклари

2-босқич

Тижорат банкларининг бош офислари томонидан Жамғарма билан биргаликда тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида лойиҳалар саралаб олинади.*

Қабул қилинган қарор тижорат банкларининг ҳудудий бўлинмаларига ва аризачига юборилади.

3 кун

Тижорат банклари, Жамғарма

3-босқич

Маъқулланган лойиҳалар бўйича уч томонлама шартнома тузиш.

3 кун

Тижорат банклари, Жамғарма, аризачи

* тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш суммаси 5 млрд сўмдан ошган тақдирда, лойиҳани саралаш жараёнига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази » ДУК жалб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига
3-ИЛОВА
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжат айланиши
схемаси

Босқичлар

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1-босқич

Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аризачиаҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифалари рўйхатига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилади.

1. Аризачини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифасига киришини ўрганиб чиқиш ― 4 соат.

2. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифасига мансуб аризачининг мурожаатларини тижорат банкларига юбориш ― 1 кун.

Тижорат банклари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, Меҳнат вазирлигининг туман ва шаҳар бўлимлари, Савдо-саноат палатаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

2-босқич

Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда мурожаатларни кўриб чиқади, намунавий каталог асосида бизнес-режа тузади ва уни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) юборади.

3 кун

Тижорат банклари

3-босқич

Жамғарма тижорат банкнинг тегишли бўлинмасига ва аризачига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар шаклида молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги хулосани юборади.

2 кун

Жамғарма

4-босқич

Жамғармани хабардор қилган ҳолда аризачи ва тижорат банки ўртасида шартнома тузилади.

1 кун

Тижорат банклари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3225-сон қарорида:
а) номланишидан «ривожлантиришни» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жамғарма» сўзи «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда ― Жамғарма)» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан «ривожлантиришни» сўзи чиқариб ташлансин;
е) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 1-илова рус тилидаги матнининг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Первоначальный взнос в Государственный фонд поддержки предпринимательской деятельности»;
з) 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Состав

Совета по управлению Государственным фондом поддержки предпринимательской деятельности

Кучкаров Д.А.

заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан ― министр финансов Республики Узбекистан, председатель Совета

Ходжаев Б.А.

министр экономики и промышленности Республики Узбекистан, заместитель председателя Совета

Норкулов И.Б.

первый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан, заместитель председателя Совета

Бутаев У.У.

заместитель председателя Торгово-промышленной палаты Республики Узбекистан

Турсунов Ё.Э.

заместитель министра финансов Республики Узбекистан

Якубов Н.Г.

и.о. заместителя министра занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан

Артиков А.Ж.

заведующий Секретариатом по вопросам макроэкономического анализа, структурных преобразований, финансово-банковской системы и частного предпринимательства Кабинета Министров Республики Узбекистан

Подолжности

директор Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан

По должности

исполнительный директор Государственного фонда поддержки предпринимательской деятельности, секретарь Совета

Примечание: при переходе членов Совета на другую работу в его состав включаются лица, вновь назначенные на эти должности, либо лица, на которых возложено выполнение соответствующие функций»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4105-сон қарорида:
а) 7-банднинг иккинчи хатбоши «Урбанизация агентлиги» сўзларидан кейин «Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 1-илова қуйидаги мазмундаги блоклар билан тўлдирилсин:
«
»;
в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 206 нафар.
* Вазирлик марказий аппаратининг умумий штат бирлигига кирмайди»;
г) 3-илованинг рус тилидаги матнида:
8-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агентство по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан»;
олтинчи ― тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ― ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «четырех» сўзи «пятерых» сўзи билан алмаштирилсин;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Назначение на должность и освобождение от должности:
заместителей директора, включая первого заместителя директора Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве, осуществляется Кабинетом Министров Республики Узбекистан в установленном порядке;
заместителей директора, включая первого заместителя директора Агентства урбанизации при Министерстве, директора и заместителей директора ГУП «Центр комплексной экспертизы проектов и импортных контрактов», директора и заместителей директора Института прогнозирования и макроэкономических исследований, директора и заместителя директора Центра исследования отраслевых рынков и экспортоориентированного производства и начальника Управления эксплуатации административного здания Министерства экономики и промышленности Республики Узбекистан осуществляется министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;
заместителя исполнительного директора Государственного фонда поддержки предпринимательской деятельности осуществляется директором Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;
министра экономики и промышленности Республики Каракалпакстан, его заместителя ― Жокаргы Кенесом Республики Каракалпакстан по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;
начальников территориальных управлений Министерства, их заместителей — соответственно хокимами областей по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан;
начальников районных и городских отделов Министерства — хокимами соответствующих районов (городов) по представлению начальников территориальных управлений Министерства и по согласованию с министром экономики и промышленности Республики Узбекистан»;
38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Работникам центрального аппарата Министерства, его территориальных управлений, районных и городских отделов, Агентства урбанизации и Агентства по развитию малого бизнеса и предпринимательства, Института прогнозирования и макроэкономических исследований, Центра исследования отраслевых рынков и экспортоориентированного производства при Министерстве, Управления эксплуатации административного здания Министерства за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан выплачивается ежемесячная надбавка за выслугу лет в следующих размерах (в коэффициентах к должностному окладу с учетом коэффициента стимулирования)»;
д) 8а-илованинг «бош мутахассис» қатори «юрисконсульт, бухгалтер, девонхона мудири» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)