Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги меҳнат фаолияти тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сонли «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини тартибга солиш ҳамда мувофиқлаштириш қисмига мувофиқ ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги 560-сонли қарори билан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 239-модда)
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (2-илова).
2. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлиги меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномалар олингандан сўнг чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий давлатлар фуқароларига кириш визаларини бериш ҳамда муддатини узайтириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишчи кучларини четдан келтириш ва четга чиқариш масалаларини бошқариш тўғрисида» 1993 йил 14 июлдаги 353-сон қарори 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошлари ва 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
2. Хорижий ишчи кучларини жалб қилиш рухсатномаси республика ҳудудида ишлаш учун ёлланадиган хорижий ходимларнинг умумий ва касблар гуруҳи бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп сонини белгилайди.
3. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келувчи хорижий фуқаро 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ва иш берувчи томонидан олинган рухсатнома асосида унинг номига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқномаси бўлгандагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
4. Рухсатномалар ўзбекистонлик юридик шахсларга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарга, шунингдек ўз шахсий хўжалигида ёлланган ходимлар меҳнатидан фойдаланувчи (бундан буён «иш берувчи» дейилади) айрим ўзбекистонлик ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи хорижий жисмоний шахсларга берилиши мумкин. Бунда хорижий ходимлар меҳнат фаолиятларининг давом этиш муддати рухсатноманинг амалда бўлиш вақтидан ошиб кетмаслиги керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
5. Рухсатнома бериш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
6. Рухсатнома (тасдиқнома) берганлик ва унинг муддатини узайтирганлик учун белгиланган тартибда тўлов ундирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
7. Рухсатнома олиш учун иш берувчи Агентликка қуйидаги ҳужжатларни топширади:
ариза;
контракт лойиҳаси ёки хорижий фуқаролар ёхуд чет эл фирмалари билан тузилган хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсади ва шартлари тўғрисидаги олдидан аҳдлашилганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
хорижий мутахассисга берилган фотосуратли анкета;
рухсатномани расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўланганлиги ҳақидаги банк (касса) ҳужжати;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
«ВИЧ-инфекция» йўқлиги тўғрисида сертификат.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Агентлик рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
8. Агентлик хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома беришда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бўш иш жойларини эгаллаш бўйича устунлик ҳуқуқлари принципидан, сўралаётган жойда қадри бир хил ишчи кучлари борлигидан келиб чиқиши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Ушбу талаб Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат туризм қўмитаси деб аталади) илтимосномалари бўйича туризм соҳасида ишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга татбиқ этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
9. Рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Агентлик томонидан қабул қилинади.
Юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятида ноёб тажрибага шунингдек Давлат туризм қўмитасининг илтимосномалари бўйича туризм соҳасига ишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга эга бўлган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар иш берувчи ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб 15 кун мобайнида берилади. Бунда, хорижий фуқаронинг юқори малака ва ишлаб чиқариш фаолиятидаги ноёб тажрибаси иш берувчи томонидан белгиланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
10. Хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги асосланган қарор аризачига ушбу қарор қабул қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда юборилади.
Хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланишга рухсатномани бериш тўғрисидаги аризанинг такрорий кўриб чиқишда Хорижий ишчи кучини жалб этиш ва ундан фойдаланишга рухсатнома беришнинг ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
11. Рухсатнома бир йил муддатга берилади, меҳнат контракти муддатини узайтириш томонларнинг розилигига кўра ва иш берувчининг мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатларни бериши асосида, меҳнат шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагунга қадар, амалга оширилади.
12. Иш берувчидаги рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилмаслиги керак. Рухсатнома асосида жалб қилинадиган хорижий ходимлар бошқа иш берувчига ишлаш учун ўтказилиши мумкин эмас.
13. Рухсатнома бланкида: рухсатнома берган органнинг номи, рухсатнома берилган иш берувчининг номи ва манзили, унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар, ушбу шахс қайси давлат фуқароси эканлиги, фаолиятининг тури, рухсатнома амалда бўладиган ҳудуд, амалда бўлиш муддати, 2-иловага мувофиқ шакл бўйича узайтириш вақти кўрсатилади. Рухсатнома Агентлик раҳбари томонидан вакил қилинган масъул мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
14. Иш берувчи рухсатномада кўрсатилган мазкур Низом шартларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганда, бунинг оқибатида хорижий мутахассисларнинг ҳуқуқлари жиддий камситилган ҳолларда Агентлик йўл қўйилган бузилишлар бартараф этилгунга қадар рухсатномани тўхтатиб қўйиши ёки уларни муайян муддатда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма бериши мумкин. Бузилишлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда рухсатнома Агентлик қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.
(13-14-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
15. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келган ва мазкур Низомни бузган ҳолда ишга қабул қилинган хорижий мутахассислар иш берувчи маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 216-модда)
16. Агентлик хорижий мутахассисларни ҳисобга олишни амалга оширади, хорижий мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг ва меҳнат шартларининг қонунийлигини текширувдан ўтказади. Йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини ва ички ишлар ҳудудий органларини хорижий мутахассисларнинг сони, касб-малака таркиби, бўлиш муддатлари ҳақида хабардор қилиб туради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
17. Рухсатномалар беришнинг мазкур Низом билан белгиланган мажбурий тартиби, шунингдек, меҳнат фаолияти ҳуқуқига эгалик тасдиқномалари қуйидаги хорижий фуқароларга нисбатан қўлланмайди:
а) дипломатик ва консуллик муассасаларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик мақомдан фойдаланувчи ташкилотларнинг ходимларига;
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг халқаро ҳукуматлараро ташкилотлари ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари ходимларига;
(17-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
в) 3 ойгача муддатга келадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган ёки ташкил этилаётган қўшма корхоналар ёки фирмаларнинг таъсисчилари ёки пайчилари ҳисобланадиганларга.
г) Давлат туризм қўмитасининг илтимосномалари бўйича туризм соҳасида ишлашга 3 ойгача муддатга жалб этиладиган мутахассисларга.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сон қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Кўрсатилган тартиб қуйидаги хорижий фуқароларга нисбатан ҳам қўлланмайди:
давлатлараро битимларга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон ҳудудидаги муассасаларда ишловчи фан ва маданият арбобларига;
таътил вақтида Ўзбекистон олий касб таълими таълим муассасалари дастурлари доирасида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабаларга;
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган мухбирлар ва журналистларга;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимларига;
(17-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 126-модда)
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан аккредитация қилинган хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари ходимларига;
(17-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ўзбекистон академиялари ва олий касб таълими таълим муассасаларида маърузалар курсини ўқиш ва бошқа ишлар учун жалб қилинган маърузачилар ва йўриқчиларга;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан тузилган давлатлараро битимларга кўра ишга жойлаштиришнинг бошқа хил тартиби белгиланган шахсларга.
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ фуқароси _____________________________________