Осиё тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ОТБ) ўртасида 2018 йил 28 декабрда «Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун қиймати 145,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими имзоланди;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш орқали 27,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади;
лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ лойиҳани амалга ошириш, ОТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан ижро этувчи органлар ҳисобланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
лойиҳани амалга ошириш даврида ОТБ қарзи бўйича фоизларни тўлаш ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
ОТБ қарзини сўндириш ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилдан бошлаб «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан улушларни 3-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда амалга оширилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.02 Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш]
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига «Ўзсувтаъминот» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ билан ОТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда — Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш ваколати берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.01.00 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси]
6. «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси зиммасига:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асослари параметрларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш;
ОТБ қарзидан мақсадли фойдаланиш ва Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ ОТБ қарзини сўндириш ва улар бўйича фоизларни тўлаш учун «Туямўйин — Нукус» МСҚФБ томонидан маблағлар ўз вақтида жамланиб борилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши сув қувурлари иншоотлари ва тармоқларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари ажратилишини таъминласин.
8. Лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси «Ўзсувтаъминот» АЖга уни соҳага ихтисослашган мутахассис билан қўшимча бутланган ҳолда юклатилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар йили ривожлантириш давлат дастурлари параметрларини шакллантиришда лойиҳани белгиланган тартибда тегишли йил учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастурига киритилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб, кейинги йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда «Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ маблағларига қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети параметрларида ОТБ қарзи бўйича фоизларни тўлаш, асосий қарзни сўндириш учун маблағларни назарда тутсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
11. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўланадиган мажбурий ажратмалар ва тўловлардан;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — юридик шахслар — даромад солиғи тўлашдан;
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — жисмоний шахслар-жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилсин.
Ушбу бандда назарда тутилган солиқ имтиёзлари тақдим этиш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг мазкур лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилаб қўйилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 апрель,
ПҚ-4271-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4271-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари техник-иқтисодий асослари
* Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4271-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича ОТБ қарзини сўндириш ва фоизларни тўлаш
Изоҳ. Инвестиция давридаги қарз бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар ОТБ ҳисобидан қопланади ва асосий қарзга капитализация қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4271-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ОТБ қарзи бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш юзасидан улушлар тақсимоти
ПРОГНОЗИ
Йиллар
«Туямўйин-Нукус» МСҚФБ улуши
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг улуши
2023
0,0%
100,0%
2024
2,8%
97,2%
2025
29,5%
70,5%
2026
30,8%
69,2%
2027
31,9%
68,1%
2028
33,1%
66,9%
2029
34,1%
65,9%
2030
35,3%
64,7%
2031
39,1%
60,9%
2032
43,0%
57,0%
2033
47,5%
52,5%
2034
52,3%
47,7%
2035
57,8%
42,2%
2036
63,8%
36,2%
2037
70,5%
29,5%
2038
78,0%
22,0%
2039
86,3%
13,7%
2040
95,0%
5,0%
2041
100,0%
0,0%
2042
100,0%
0,0%
2043
100,0%
0,0%
Изоҳ. Ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда «Туямўйин-Нукус» МСҚФБнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб ОТБнинг молиявий маблағларига хизмат кўрсатишда ушбу мақсадлар учун харажатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг улушига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб мазкур корхонанинг улуши ўзгариши мумкин.