Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Халқ чолғулари ижрочилари», Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» ва Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида
Ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишларни доимий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, халқимизнинг маънавий меросини асраб-авайлаш ҳамда миллий маданиятни кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорига мувофиқ «Халқ чолғулари ижрочилари», Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари», Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловларини анъанавий тарзда ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Халқ чолғулари ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Халқ чолғулари ижрочилари», Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари», Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловларини (кейинги ўринларда танловлар деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул этиб белгилансин.
5. Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига биноан танловларнинг махсус логотиплари ва совриндорлар учун статуэткалар эскизлари лойиҳаларини тайёрласин.
6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур танловларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 март,
237-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 237-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Халқ чолғулари ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Халқ чолғулари ижрочилари» республика кўрик-танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Танлов ижро дастури асосида мазкур Низомга иловадаги схема бўйича ўтказилади.
3. Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан танлов бошланишидан камида уч ой олдин тасдиқланади.
Тасдиқланган ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига беш кун муддатда;
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати келиб тушгандан кейин уч кун муддатда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказилади.
4. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
5. Танлов 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
6. Танловни ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда ушбу танлов бошланишидан уч ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул ҳисобланади.
2-боб. Танловнинг мақсади
8. Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
халқ чолғуларида ижрочилик санъатини янада юксалтириш, моҳир ижрочиларни кашф этиш;
халқ чолғулари ижрочиларининг маҳорати, истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш;
халқ чолғулари ижрочилигини юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш;
халқ чолғулари ижро имкониятларини ошириш ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан оммани таништириш.
3-боб. Танловда иштирок этиш шартлари
9. Танловда Ўзбекистон Республикасидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг созандалари иштирок этиши мумкин.
10. Танловда 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган халқ чолғулари ижрочилари иштирок этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов бошланишидан ўттиз кун олдин Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома;
танловда иштирок этиш учун ижро дастури.
Ижрочиларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), маълумот тўғрисидаги ҳужжат тўғрисидаги маълумотлари, ўқиш ва иш жойидан маълумотлар, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
12. Белгиланган муддатдан кеч тақдим этиладиган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
4-боб. Танловни ўтказиш шартлари
13. Иштирокчиларнинг танлов давомидаги тегишли йўналишлар бўйича ижро этиш навбати белгиланган тартибда қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади.
14. Асарлар ёддан ижро этилади.
15. Танлов қуйидаги 7 (етти) йўналиш (номинация) бўйича ўтказилади:
най, қўшнай, баян, аккордеон;
чанг, доира — ксилофон;
рубоб — прима, қашқар рубоби;
афғон рубоби, дутор бас;
дутор (дутор прима), танбур;
ғижжак, ғижжак альт;
ғижжак қобуз бас, ғижжак қобуз контрабас.
5-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш
16. Танловни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан маданият ва санъат соҳасидаги 9 — 11 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби, унинг иш йўриқномаси тасдиқланади.
17. Танлов уч босқичдан иборат бўлади.
18. Танловнинг барча босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳорати ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.
19. Танловнинг 1-босқичида умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40 фоизи 2-босқичга, шунингдек, танловнинг 2-босқичида ҳам умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40 фоизи ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг якуний босқичига ўтказилади.
20. Танловнинг якуний босқичида асарлар оркестр жўрлигида ижро этилади.
21. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
22. Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан ҳар бир йўналиш (номинация) бўйича танловнинг 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
23. Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.
24. Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.
25. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига апелляция шикояти (ариза) беришлари мумкин. Апелляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.
26. Танлов ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари;
2-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари;
3-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари.
(26-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
27. Танлов ғолиблари бўлган ўқувчи ва талабаларнинг ўқитувчи ва жўрнавоз (концертмейстер)лари махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
28. Танловнинг якуний босқичи иштирокчиларига «Халқ чолғулари ижрочилари» республика кўрик-танлови иштирокчиси сертификати берилади.
6-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш
29. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
30. Танлов иштирокчиларининг танлов ўтказилиши белгиланган ҳудудга келиб-кетиш, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари уларни танловда иштирок этиш учун юбораётган ташкилот ҳамда муассасалар томонидан ёки ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
7-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Халқ чолғулари ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
«Халқ чолғулари ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини тасдиқлаш

танлов бошланишидан
3 ой олдин

2-босқич

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига етказиш

танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг 5 кун муддатда

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказиш

танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати келиб тушгандан кейин 3 кун муддатда

4-босқич

Танлов ўтказиладиган сана ва муддатни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

танловдан
3 ой олдин

5-босқич

Танлов иштирокчилари

Ҳужжатларни тақдим этиш

танлов бошланишидан
30 кун олдин

6-босқич

Танловни Тошкент шаҳрида 3 босқичда ўтказиш

танлов ўтказиладиган йилнинг июнь ойида

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танлов ғолибларини тақдирлаш

танлов якуни бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 237-сон қарорига
2-ИЛОВА
Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Танлов ижро дастури асосида мазкур Низомга иловадаги схема бўйича ўтказилади.
3. Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан танлов бошланишидан камида уч ой олдин тасдиқланади.
Тасдиқланган ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига беш кун муддатда;
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати келиб тушгандан кейин уч кун муддатда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказилади.
4. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
5. Танлов 2019 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ўтказилади.
6. Танлов икки босқичдан иборат бўлади. Танловнинг 1-босқичи танлов ўтказиладиган йилнинг сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида, якуний босқичи танлов ўтказиладиган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
7. Танловни ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда ушбу танлов бошланишидан уч ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул ҳисобланади.
2-боб. Танловнинг мақсади
9. Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
миллий рақс санъатини янада ривожлантириш, уни юксак даражага кўтариш ва дунё саҳналарига олиб чиқиш;
истеъдодли миллий рақс ижрочиларини ва балетмейстерларни кашф этиш, уларни рағбатлантириш ва ижодини кенг тарғиб қилиш;
ёшлар орасида ўзбек миллий рақс санъатига қизиқишни ошириш;
«Устоз-шогирд» анъанасини тиклаш ва ривожлантириш асосида миллий рақс ижрочилари учун замонавий рақс мактабларини яратиш.
3-боб. Танловда иштирок этиш шартлари.
10. Танловда Ўзбекистон Республикасидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг раққосалари ҳамда эркин ижодкорлар иштирок этиши мумкин.
11. Танловда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган раққосалар иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов бошланишидан ўттиз кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
танловда иштирок этиш учун ижро дастури (асар ва мусиқа номи, саҳна либоси муаллифи ва балетмейстернинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда).
Ижрочиларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), маълумот тўғрисидаги ҳужжат тўғрисидаги маълумотлари, ўқиш ва иш жойидан маълумотлар, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
13. Белгиланган муддатдан кеч тақдим этиладиган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
4-боб. Танловни ўтказиш шартлари
14. Иштирокчиларнинг танлов давомидаги тегишли йўналишлар бўйича ижро этиш навбати белгиланган тартибда қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади.
15. Танлов миллий рақс ижрочилиги йўналиши бўйича ўтказилади.
16. Танлов иштирокчиларининг ижро дастури якка ижро тарзида намойиш этилади.
5-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш
17. Танловнинг 1-босқичини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 5 — 7 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланади. Ушбу таркибга киритиш учун республикадан 1-2 нафар соҳа мутахассислари жойларга жалб этилади.
Бунда, республикадан ҳудудларга жалб этиладиган ҳакамларнинг келиб-кетиш, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари белгиланган тартибда уларнинг асосий иш жойидан қопланади.
Танловнинг якуний босқичини ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан маданият ва санъат соҳасидаги 5 — 7 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланади.
18. Танловни ўтказиш бўйича ҳакамлар ҳайъатининг иш йўриқномаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.
19. Танловнинг барча босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳоратлари ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.
20. Ҳудудларда ўтказиладиган танловнинг 1-босқичи натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган уч нафар иштирокчи ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан танловнинг якуний босқичига тавсия этилади ва уларнинг ҳужжатлари танлов ўтадиган йилнинг 1 октябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.
21. Танловнинг якуний босқичида энг кўп балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
22. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
23. Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.
24. Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.
25. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига апелляция шикояти (ариза) беришлари мумкин. Апелляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.
26. Танлов ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари;
2-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари;
3-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари.
(26-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
27. Танлов ғолиблари бўлган ўқувчи ва талабаларнинг балетмейстерлари (устоз, ўқитувчи) ва жўрнавозлари, махсус мусиқа муаллифи ҳамда либос рассомлари фахрий ёрлиқ ёки эсдалик совғалари билан тақдирланади.
28. Танловнинг якуний босқичи иштирокчиларига Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танлови иштирокчиси сертификати берилади.
6-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш
29. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
30. Танлов иштирокчиларининг танлов ўтказилиши белгиланган ҳудудга келиб-кетиш, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари уларни танловда иштирок этиш учун юбораётган ташкилот ҳамда муассасалар томонидан ёки ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
7-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини тасдиқлаш

танлов бошланишидан
3 ой олдин

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига етказиш

танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг 5 кун муддатда

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказиш

танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати келиб тушгандан кейин 3 кун муддатда

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танлов ўтказиладиган сана ва муддатни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

танловдан
3 ой олдин

5-босқич

Танлов иштирокчилари

Ҳужжатларни тақдим этиш

танлов бошланишидан
30 кун олдин

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

Танловнинг 1-босқичини ўтказиш

танлов ўтказиладиган йилнинг сентябрь ойида

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танловнинг якуний босқичини ўтказиш

танлов ўтказиладиган йилнинг октябрь ойида

8-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танлов ғолибларини тақдирлаш

танлов якуни бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 237-сон қарорига
3-ИЛОВА
Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Танлов ижро дастури асосида мазкур Низомга иловадаги схема бўйича ўтказилади.
3. Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан танлов бошланишидан камида уч ой олдин тасдиқланади.
Тасдиқланган ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига беш кун муддатда;
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати келиб тушгандан кейин уч кун муддатда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказилади.
4. Танлов дастури тасдиқлангандан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
5. Танлов 2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
6. Танловни ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда ушбу танлов бошланишидан уч ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул ҳисобланади.
2-боб. Танловнинг мақсади
8. Танловнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
ўзбек мусиқа ижрочилиги маданиятини янада юксак даражага кўтариш, миллий мақом санъатини дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг ижодини тарғиб этиш;
ёш мақом ижрочиларининг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш;
ёшлар орасида мақом санъатига бўлган қизиқишни ошириш.
3-боб. Танловда иштирок этиш шартлари
9. Танловда Ўзбекистон Республикасидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг созандалари ва хонандалари иштирок этиши мумкин.
10. Танловда 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган халқ чолғулари ижрочилари ва мақом хонандалари иштирок этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов бошланишидан ўттиз кун олдин Ўзбек миллий мақом санъати марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
танловда иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);
ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
танловда иштирок этиш учун ижро дастури.
Ижрочиларнинг паспорти (идентификацияловчи ID-картаси), маълумот тўғрисидаги ҳужжат тўғрисидаги маълумотлари, ўқиш ва иш жойидан маълумотлар, фотосурати «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
12. Белгиланган муддатдан кеч тақдим этиладиган ҳужжатлар қабул қилинмайди.
4-боб. Танловни ўтказиш шартлари
13. Иштирокчиларнинг танлов давомидаги тегишли йўналишлар бўйича ижро этиш навбати белгиланган тартибда қуръа ташлаш орқали аниқланади ва ушбу тартиб танлов якунига қадар сақлаб қолинади.
14. Асарлар ёддан ижро этилади.
15. Танлов қуйидаги 9 (тўққиз) йўналиш (номинация) бўйича ўтказилади:
мақом хонандалиги — эркак овоз;
мақом хонандалиги — аёл овоз;
най, қўшнай, сурнай ижрочилиги;
чанг, қонун ижрочилиги;
қашқар рубоби, уд ижрочилиги;
дутор, танбур, сато ижрочилиги;
ғижжак ижрочилиги;
доира, ноғора ижрочилиги;
мақом ансамбли.
5-боб. Танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш
16. Танловни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан 9 — 11 нафар етакчи мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби, унинг иш йўриқномаси тасдиқланади.
17. Танлов уч босқичдан иборат бўлади.
18. Танловнинг барча босқичларида иштирокчиларнинг ижро маҳорати ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан алоҳида тарзда 25 баллик тизим бўйича баҳоланади.
19. Танловнинг 1-босқичида умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40 фоизи 2-босқичга, шунингдек, танловнинг 2-босқичида ҳам умумий балл натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчиларнинг 40 фоизи ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан танловнинг якуний босқичига ўтказилади.
20. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларга қўйилган баллар тенг бўлиб қолганда, ҳакамлар ҳайъати раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
21. Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан ҳар бир йўналиш (номинация) бўйича танловнинг 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланади.
22. Иштирокчиларни баҳолашда ҳакамлар ҳайъати мустақилдир.
23. Танловнинг якуний натижалари ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.
24. Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати қарори юзасидан танловнинг ҳар бир босқичи якуни бўйича бир кун муддатда ҳакамлар ҳайъати раиси номига апелляция шикояти (ариза) беришлари мумкин. Апелляция шикояти белгиланган тартибда рўйхатга олинади, бир кун муддатда кўриб чиқилиб, баённома билан расмийлаштирилади ва ўша куннинг ўзида эълон қилинади.
25. Танлов ғолиблари ҳар бир йўналиш бўйича диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:
а) мақом хонандалиги ва анъанавий чолғу ижрочилиги бўйича (8 та йўналиш):
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баробари миқдорида пул маблағлари;
2-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида пул маблағлари;
3-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида пул маблағлари.
(25-банд «а» кичик бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
б) мақом ансамбли бўйича (1 та йўналиш):
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баробари миқдорида пул маблағлари;
2-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баробари миқдорида пул маблағлари;
3-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида пул маблағлари.
(25-банд «а» кичик бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
26. Танлов ғолиблари бўлган ўқувчи ва талабаларнинг бадиий раҳбари (устоз, ўқитувчи) ҳамда жўрнавозлари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
27. Танловнинг якуний босқичи иштирокчиларига Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари танлови иштирокчиси» сертификати берилади.
6-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш
28. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бунда, танловлар совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
29. Танлов иштирокчиларининг танлов ўтказилиши белгиланган ҳудудга келиб-кетиш, меҳмонхона ва овқатланиш харажатлари уларни танловда иштирок этиш учун юбораётган ташкилот ҳамда муассасалар томонидан ёки ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
7-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Танловни ўтказиш жараёнлари бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Юнус Ражабий номидаги «Ёш мақом ижрочилари» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини тасдиқлаш

танлов бошланишидан
3 ой олдин

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига етказиш

танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати тасдиқлангандан сўнг 5 кун муддатда

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

Танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхатини ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, маданият ва санъат йўналишидаги академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, бадиий ва ижодий жамоаларга етказиш

танловнинг ижро дастури ва танловда ижро этиладиган асарлар рўйхати келиб тушгандан кейин 3 кун муддатда

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танлов ўтказиладиган сана ва муддатни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш

танловдан
3 ой олдин

5-босқич

Танлов иштирокчилари

Ҳужжатларни тақдим этиш

танлов бошланишидан
30 кун олдин

6-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танловни Тошкент шаҳрида 3 босқичда ўтказиш

танлов ўтказиладиган йилнинг апрель ойида

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Танлов ғолибларини тақдирлаш

танлов якуни бўйича

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 09/19/237/2803-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)