Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади хусусий бандлик агентликларининг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилик
Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида» ЎРҚ-642-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сон Қонуни.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Хусусий бандлик агентлиги
Хусусий бандлик агентлиги иш қидираётган шахсларга иш танлаш ва ишга жойлашиш бўйича, иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
Хусусий бандлик агентлиги олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимга эга бўлиши керак.
4-модда. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг асосий принциплари
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик, камситишга йўл қўймасликдан иборатдир.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
5-модда. Хусусий бандлик агентликларини тузиш
Хусусий бандлик агентликлари юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16 ва 39-моддалари.
Хусусий бандлик агентлиги давлат органлари, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар томонидан тузилиши мумкин эмас.
6-модда. Хусусий бандлик агентлигининг фирма номи ва муҳри
Хусусий бандлик агентлиги фирма номига эга бўлиши ва бу номда «Xususiy bandlik agentligi» деган сўзлар бўлиши керак.
«Xususiy bandlik agentligi» деган фирма номидан фақат ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин. Ушбу Қонун 3-моддасининг талабларига жавоб бермайдиган юридик шахслар ўз номида «Xususiy bandlik agentligi» деган сўз бирикмасидан ва унинг асосида ҳосил қилинган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Хусусий бандлик агентлиги ўзининг давлат тилидаги тўлиқ фирма номи ва ўз жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлиши керак. Муҳрда фирма номи бир вақтнинг ўзида бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси «Фирма номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-51-сон Қонунининг 3-моддаси.
Хусусий бандлик агентлиги ўз номи бўлган штамплар, бланкаларга ва ўзининг эмблемасига эга бўлишга ҳақли.
7-модда. Хусусий бандлик агентлигининг таъсис ҳужжатлари
Хусусий бандлик агентлиги таъсис ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлигининг таъсис ҳужжатларида юридик шахсларнинг муайян ташкилий-ҳуқуқий шакллари учун қонунчиликда белгиланган маълумотларга қўшимча равишда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
(7-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фақат ушбу Қонуннинг 10-моддасида назарда тутилган хизматларни кўрсатиш бўйича фаолият тўғрисидаги;
таъсисчиларнинг, бошқарув органларининг тузилмаси ва ваколатлари ҳақидаги;
кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ички назоратига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддаси биринчи қисми.
8-модда. Хусусий бандлик агентлиги фаолиятининг мулкий асоси
Хусусий бандлик агентлигининг фаолияти ўзининг хусусий мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.
Хусусий бандлик агентлиги ўз фаолиятини қайси мол-мулк асосида ва мулкий ҳуқуқлар воситасида амалга оширса, ўша мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар олди-сотди, гаров, ижара ҳамда ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ва (ёки) тугатиш билан боғлиқ бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
9-модда. Хусусий бандлик агентликларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Хусусий бандлик агентликларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Давлат хизматлари марказлари аризачига уни хусусий бандлик агентлиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни ушбу агентликни тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рад этишга ёки қонунда назарда тутилмаган қўшимча талаблар белгилашга ҳақли эмас.
Аризачини хусусий бандлик агентлиги сифатида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг:Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 501-моддасининг биринчи қисми.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, шунингдек унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) суд томонидан ғайриқонуний деб топилган тақдирда, улар рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш туфайли аризачига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди ҳамда маънавий зиённи компенсация қилади.
10-модда. Хусусий бандлик агентликларининг хизмат турлари
Хусусий бандлик агентликлари қуйидаги хизмат турларини кўрсатиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш;
иш берувчилар учун кадрлар танлаш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш;
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3839-сон қарори 1-банди.
ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида» ЎРҚ-642-сон Қонуни 14-моддаси.
11-модда. Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш бўйича хизматлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш қидираётган шахсларга иш танлаш бўйича хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
иш қидираётган шахслар тўғрисидаги ахборотни иш берувчилар ўртасида тарқатиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш;
бўш иш ўринларига эга бўлган иш берувчиларни излашни амалга ошириш;
иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш;
иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги суҳбатга тайёргарлик кўриш ҳамда музокараларда (суҳбатларда) иштирок этиш;
иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги меҳнат шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
12-модда. Хусусий бандлик агентликларининг иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлари
Иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш берувчи ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2-кичик бўлими.
Иш берувчилар учун кадрлар танлаш бўйича хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари тўғрисидаги ахборотни тарқатиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тарқатиш;
ишга жойлаштириш учун мақбул номзодларни излашни амалга ошириш;
ишга жойлаштириш учун номзодлар билан музокаралар ўтказиш;
иш берувчилар ва бўш иш ўринларини эгаллашга номзодлар ўртасидаги музокараларда (суҳбатларда) иштирок этиш;
иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар ўртасидаги меҳнат шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
13-модда. Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари
Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлари уларда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 41-моддаcининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3839-сон қарори 1-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдириш берилиб, унда хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг почта манзиллари ва алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 237-моддаси.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сон Қонунининг 3-моддаси.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш масаласи бўйича чет эллик шериклар билан ўз ваколатлари доирасида музокаралар (суҳбатлар) ўтказиш, шартномалар, битимлар ва баённомаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;
эҳтимол тутилган иш берувчиларни қидириш, хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганиш асосида бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ахборот тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳлаётган шахслар ҳақидаги ахборотни фақат уларнинг розилиги билан чет эллик иш берувчилар ўртасида тарқатиш;
иш қидираётган шахсларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки тайёргарлик тадбирларини ўтказиш йўли билан кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат шароитлари, ижтимоий ва уй-жой-маиший таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида хабардор қилиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахслар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномаларини тузишга кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағлар уларни лицензиянинг амал қилиш даврига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда уларнинг ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади.
Тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар хусусий бандлик агентликлари қонун талаблари асосида фаолият кўрсатишининг кафолати бўлиб хизмат қилади ҳамда хусусий бандлик агентликларининг фаолияти натижасида бошқа шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш таъминоти сифатида тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари ўртасида тузилган шартнома асосида сақланади.
Хусусий бандлик агентликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси бўйича тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиб беради.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, тижорат банклари асосланган талабномада қайд этилган суммани депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлардан Миграция жамғармаси ҳисобварағига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказиб беради.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги «Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5205-сон қарори.
(13-модда тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонунига асосан тўртинчи — еттинчи қисмлари билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
14-модда. Хусусий бандлик агентликларининг ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишга жойлаштириш соҳасидаги ахборот ва маслаҳат хизматларини хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатади. Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг умумий қиймати тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар миқдоридан ошмаслиги керак. Хусусий бандлик агентликлари томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги янги шартномаларни тузишга фақат улар илгари тузилган шартномаларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар доирасида бажарганидан кейин йўл қўйилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари буюртмачини меҳнат бозори ҳолатининг таҳлили ва прогнози ҳамда унинг иштирокчилари, мазкур бозорнинг конъюнктураси, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳақидаги ахборот билан таъминлашни, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасидаги бошқа ахборотни тақдим этишни ўз ичига олади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида» ЎРҚ-642-сон Қонуни 14-моддаси иккинчи қисми.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома
Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлиги томонидан иш қидираётган шахс ва (ёки) иш берувчи билан ёзма шаклда тузилади.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
хизматларнинг мазмуни;
хизматлар кўрсатиш муддатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари. Бунда иш қидираётган шахс томонидан хусусий бандлик агентлигига тўланадиган маблағларнинг банкдаги махсус депозитга қўйилиши тўғрисидаги қоида хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузиладиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома шартларини бажарганидан кейин махсус депозитдаги маблағлар хусусий бандлик агентлигининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилади;
(15-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги;
шартномани бекор қилиш тартиби ва шартлари;
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда пул маблағларини қайтариш тартиби;
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилган тақдирда, хусусий бандлик агентлигида лицензия мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар, лицензиянинг тартиб (рўйхатдан ўтказиш) рақами ва берилган санаси кўрсатилган ҳолда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлиги томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома
Хусусий бандлик агентлиги Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш шартларини (касб ёки мутахассислик тури, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, ажратилган квоталар сони, иш вақтининг давомийлиги, иш жойигача ва иш жойидан транспортда ташиш, ишидан маҳрум бўлган тақдирда ижтимоий ҳимоя қилиш, санитария-гигиена тадбирларини ҳамда тиббиётга оид бошқа тадбирларни ташкил этиш, меҳнат ва дам олишни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги юзага келган тақдирда компенсация олиш тартиби ва бошқа шартлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шу жумладан хусусий бандлик агентлигининг ҳамда чет эллик иш берувчиларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун иш қидираётган шахс олдида солидар жавобгар эканлигини;
(151-модданинг иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
шартноманинг муддатларини, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини, шунингдек унинг бошқа шартларини.
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартноманинг матни хусусий бандлик агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Хусусий бандлик агентлигининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани тузмасдан, хусусий бандлик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
16-модда. Хусусий бандлик агентлигининг ҳуқуқлари
Хусусий бандлик агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш;
ишга жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан ахборот олиш;
иш қидираётган шахслардан, шунингдек иш берувчилардан ишга жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва ахборот олиш;
иш қидираётган шахслар ва иш берувчилар ишга жойлаштириш масалаларига доир ҳужжатларни ҳамда ахборотни тақдим этмаган тақдирда хизматлар кўрсатишни рад этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;
захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш;
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
17-модда. Хусусий бандлик агентлигининг мажбуриятлари
Хусусий бандлик агентлиги:
иш қидираётган шахсларга ёки иш берувчиларга фақат хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида хизматлар кўрсатиши;
хизматлар кўрсатиш чоғида буюртмачининг манфаатларини ифодалаши;
хизматлар кўрсатиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши;
хизматлар кўрсатиш жараёнида буюртмачидан олинган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаши;
иш берувчининг ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахснинг талабига кўра лицензиясини кўрсатиши;
иш берувчиларнинг ва иш қидираётган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда уларга жавоб қайтариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг сўровига кўра ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши;
(17-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиши;
(17-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириши ва сақлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий бандлик агентлиги, шунингдек унинг филиаллари ва (ёки) ваколатхоналари ҳақидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигини етти иш куни ичида хабардор қилиши;
(17-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаши шарт. Бунда суғурта суммаси миқдори хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома суммасига ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахснинг Ўзбекистон Республикасига қайтиш харажатларига мутаносиб миқдорда белгиланади;
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлиги ўзи томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштирилган шахсларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиб боради.
Агар чет эллик иш берувчи талаб қилинган ижтимоий ва маиший шарт-шароитларни, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини таъминламаса ёки фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлашишига тўсқинлик қиладиган бошқа муаммолар юзага келса, хусусий бандлик агентлиги ушбу фуқарони бошқа чет эллик иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўриши ёки унинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини таъминлаши шарт.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятлар хусусий бандлик агентлиги томонидан бажарилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги фуқарони Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш чораларини кўради ва кейинчалик ушбу харажатларнинг ўрни хусусий бандлик агентлигининг тижорат банклари депозитларида захирага жойлаштирилган маблағлари ҳисобидан қопланади.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонунига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
18-модда. Иш берувчиларнинг ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқлари
Иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштиришга, иш берувчилар учун кадрлар танлашга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш, шунингдек ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бажарилишининг бориши ҳақида хусусий бандлик агентлигидан ахборот олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда, хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш;
(18-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома хусусий бандлик агентлигининг айби билан бекор қилинганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда тегишли давлат органларига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга, хусусий бандлик агентликларининг бирлашмаларига ёки судга мурожаат қилиш.
19-модда. Иш берувчиларнинг ва иш қидираётган шахсларнинг мажбуриятлари
Иш берувчилар ва иш қидираётган шахслар:
хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига риоя этиши;
хусусий бандлик агентликлари билан тузилган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар шартларига мувофиқ хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаши;
хусусий бандлик агентлигига ўз фаолиятини амалга ошириши учун зарур бўлган ишончли ва тўлиқ маълумотлар ҳамда ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
(20-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги:
(20-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Хусусий бандлик агентликларининг реестрини юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензияни беради, қайта расмийлаштиради, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради, қайта тиклайди, лицензияни бекор қилади ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
(20-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий бандлик агентликлари фаолиятини очиқ, шаффоф ва тизимли баҳолаш мезонларини белгилайди ҳамда уларнинг рейтингини тузади;
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий бандлик агентликлари томонидан қонунчилик талабларига, шу жумладан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
(20-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларининг реестрида мавжуд бўлган маълумотларни ҳамда лицензияни бериш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тугатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
(20-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг текширувларини (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилади. Хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида;
(20-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
хусусий бандлик агентликларининг ҳудудлари ва биноларига монеликсиз кириш;
текширувга тааллуқли барча зарур ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;
хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахсларидан текширув ўтказиш чоғида аниқланган қоидабузарликлар фактлари юзасидан ёзма тушунтиришлар, шунингдек ҳужжатларнинг зарур бўлган, тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон — 2020 йил 14 ноябрдан кучга киради)
21-модда. Хусусий бандлик агентликларининг реестри
Хусусий бандлик агентликларининг реестри хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги янгиланиб турадиган ёзувларни ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базасидир.
Хусусий бандлик агентликларининг реестрида хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:
юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефон рақами;
хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
лицензия берилган (қайта расмийлаштирилган, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган, қайта тикланган, тугатилган, у бекор қилинган, дубликатлари берилган) сана ва унинг рақами (мавжуд бўлган тақдирда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларининг реестридаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
22-модда. Юридик шахсни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс Хусусий бандлик агентликларининг реестрига кириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризани тақдим этади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
хизмат кўрсатаётган банкнинг номи, банкда талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағининг рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аризачи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига оид маълумотлар;
(22-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
аризачи кўрсатмоқчи бўлган хизмат турлари;
ходимларни асосий иш жойи бўйича ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотлар;
штатда олий маълумотли раҳбарни қўшган ҳолда камида икки нафар ходим мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.
Юридик шахсдан ушбу моддада назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қилган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол аризачига берилади (юборилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги уч кунлик муддатда аризачини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва бу ҳақда унга хабар қилади ёки асослантирилган рад жавобини юборади.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш ҳақидаги билдиришнома рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда аризачига берилади (юборилади).
Аризачи билдиришномада кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ўттиз календарь куни ичида тақдим этиши мумкин.
Такроран мурожаат қилинганда Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар аризачи томонидан бартараф этилмаганлиги факти аниқланган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш амалга оширилмайди, берилган ҳужжатлар эса аризачига қайтарилиши лозим.
Билдиришномада кўрсатилган, рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилганидан кейин Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ушбу Қонунда назарда тутилган хизматларнинг Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилмаган юридик шахслар томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
23-модда. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолият лицензия асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан чекланмаган муддатга берилади.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензияга оид талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомнинг 17-иловаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонунчиликка мажбурий равишда риоя этиш;
(23-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фақат ушбу Қонунда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш;
штатда олий маълумотли раҳбарни қўшиб ҳисоблаганда камида икки нафар ходимнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий бандлик агентлигининг таъсисчилари ва (ёки) раҳбарлари таркибида фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мавжуд эмаслиги, шунингдек ушбу жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар билан хусусий бандлик агентликлари томонидан меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензияловчи орган белгилаган тартибда уч йилда камида бир марта юридик шахс ходимлари томонидан малака сертификатини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан хусусий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиш, тегишли моддий-техника базасидан ва бошқа воситалардан фойдаланиш, шунингдек бинонинг ёнғин хавфсизлиги талабларига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини таъминлаш;
лицензия даъвогари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағларни лицензиянинг амал қилиш даврига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда уларнинг ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш;
хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича хусусий бандлик агентликларининг ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурталаш бўйича амалдаги суғурта шартномалари ва суғурта полисларига эга бўлиш;
хусусий бандлик агентликларининг хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ўрнини тижорат банклари депозитларида захирага жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномасига асосан қоплаш.
(23-модда учинчи қисмининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонунига асосан бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
24-модда. Хусусий бандлик агентлигининг ҳисоби ва ҳисоботлари
Хусусий бандлик агентликлари ҳисоб ва ҳисоботларни юритади. Ҳисоботлар хусусий бандлик агентлигининг танловига кўра қоғозда ва (ёки) электрон шаклда тузилиши мумкин. Хусусий бандлик агентлигининг электрон шаклда тақдим этилган ҳисоботлари хусусий бандлик агентлиги раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Давлат хусусий бандлик агентликлари томонидан ҳисобга олишнинг электрон тарзда юритилишини дастурий таъминотни имтиёзли шартларда ёки бепул тарқатиш орқали рағбатлантиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлиги ҳисоботларни фақат давлат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига тақдим этади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Давлат органларига хусусий бандлик агентликлари учун ҳисоботларнинг қонунда назарда тутилмаган қўшимча турларини белгилаш тақиқланади.
25-модда. Хусусий бандлик агентликларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги
Хусусий бандлик агентликлари аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар қуйидаги йўналишлар бўйича хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик қилади ҳамда уларга кўмаклашади:
иқтисодиёт тармоқларида талаб қилинган касблар ва малакаларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини олиш учун танловларда иштирок этишга жалб этиш, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида бошқа хизматлар кўрсатиш;
хусусий бандлик агентликларининг сўровлари бўйича бўш ва ташкил этилаётган иш ўринлари, шунингдек иш қидираётган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишга, шу жумладан хорижда амалга оширишга жалб этиш;
аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
аҳолини ишга жойлаштириш соҳасида ахборот кампаниялари, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш.
26-модда. Хусусий бандлик агентликларининг бирлашмалари
Хусусий бандлик агентликлари умумий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида хусусий бандлик агентликларининг бирлашмаларини тузиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 77-моддаcи.
27-модда. Хусусий бандлик агентликларини давлат томонидан рағбатлантириш
Хусусий бандлик агентликларини давлат томонидан рағбатлантириш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
аҳолини ишга жойлаштириш ва унинг бандлиги соҳасидаги дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда уларнинг иштирокини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;
уларнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий, статистик, ишлаб чиқариш-технологик, илмий-техникавий ва бошқа ахборот билан таъминлаш;
ишга жойлаштириш соҳасида солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва тарифлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар белгилаш;
хусусий бандлик агентликлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларини давлат томонидан рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ бошқа усулларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Хусусий бандлик агентлигини тугатиш
Хусусий бандлик агентлигини тугатиш унинг таъсисчилари ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколатли бўлган унинг органининг қарорига кўра ёхуд суднинг қарори бўйича амалга оширилади.
Хусусий бандлик агентлиги тугатилганда бўшатилаётган ходимларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентлиги рўйхатдан ўтказувчи органнинг тегишли давлат реестрига тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хабардор қилинган ҳолда тугатилган деб ҳисобланади.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом.
29-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
30-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
31-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларининг фаолияти билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 501-моддаси.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
33-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
34-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 октябрь,
ЎРҚ-501-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 03/18/501/2056-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 13.08.2020 й., 03/20/632/1178-сон, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон))