1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«Наманган» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида
Наманган вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришларни ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун кулай шарт-шароитлар яратиш хамда шу асосда вилоятнинг, биринчи навбатда, Марказий Осиё мамлакатларининг чегарадош ҳудудлари билан экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш хамда ҳудуд аҳолиси фаровонлигини ошириш мақсадида:
1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилояти Чуст туманида «Наманган» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Наманган» ЭИЗ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
2. Куйидагилар «Наманган» ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
ташки бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
Наманган вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс хамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар корхоналари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
«Наманган» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, ушбу ҳудудда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
«Наманган» ЭИЗнинг соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг «Наманган» эркин иқтисодий зонада жойлашган ҳудуддаги корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.09 Эркин божхона зонаси]
3. Белгилансинки:
«Наманган» ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
«Наманган» ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармонининг 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари «Наманган» ЭИЗ иштирокчиларига татбиқ этилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
5. Қуйидагилар:
«Наманган» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДУК — буюртмачи этиб;
«Наманган» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош пудратчи ташкилоти танлов асосида аниқланади;
Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар «Наманган» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш учун молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
6. Наманган вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда:
бир ой муддатда «Наманган» ЭИЗнинг чегараларига аниқлик киритиш, уларни келгусида кенгайтириш бўйича таклифларни Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;
икки ой муддатда «Наманган» ЭИЗнинг бош режаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Наманган» ЭИЗ фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
8. «Наманган» эркин иқтисодий зонасининг транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатувчилар «Наманган» ЭИЗ ҳудудига муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари етказиб берилишини тасдиқланган дастур доирасида таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги Наманган вилояти маҳаллий бюджети ва «Наманган» ЭИЗ қатнашчилари томонидан молиялаштириладиган маблағлар ҳисобидан локал сув таъминоти иншоотлари қурилишини ва канализация сувлари тозаланишини таъминласин.
икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Наманган вилоятининг мавжуд минерал-хом ашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, импорт таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида «Наманган» ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича Дастурлар — «Йўл хариталари» ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда белгиланган тартибда уларга «Наманган» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Наманган вилояти Чуст туманида божхона постини ташкил этиш тўғрисида таклиф киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналар кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Наманган» ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш мақсадида Чортоқ ва Тўрақўрғон туманларидаги ер участкаларини уларда фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларининг мавжудлигини, уларнинг саноатга мослаштирилганлигини, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланганлигини жойига чиққан ҳолда ўргансин ва натижалар бўйича асосланган таклифларни, шунингдек аниқ инвестицион таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Наманган вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур Фармоннинг ижроси ва амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида 2019 йил 10 январга кадар ахборот берсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 август,
ПФ-5517-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги ПФ-5517-сонли Фармонига ИЛОВА
«Наманган» эркин иқтисодий зонасининг транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш