Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик
Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Шанхай конвенцияси (2001 йил 15 июнь, Шанхай)
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
экстремизм (экстремистик фаолият) — қуйидагилар билан боғлиқ фаолият:
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми асосларини зўрлик билан ўзгартириш, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузиш, қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан зўрлик ишлатиб четлатиш, шундай ҳаракатларни режалаштириш, тайёрлаш, рағбатлантириш ёки уларни амалга оширишга ошкора даъват қилиш;
ҳокимият ваколатларини эгаллаш ёки ўзлаштириш, шундай ҳаракатларни режалаштириш, тайёрлаш, рағбатлантириш ёки уларни амалга оширишга ошкора даъват қилиш;
қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тузиш ёки уларда иштирок этиш, шундай ҳаракатларни режалаштириш, тайёрлаш, рағбатлантириш ёки уларни амалга оширишга ошкора даъват қилиш;
террорчилик фаолиятини амалга оширишга ошкора даъват қилиш;
зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатишга ошкора даъват қилиш билан боғлиқ ҳолда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш;
жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, шунингдек экстремистик ташкилотларнинг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;
бирор-бир ижтимоий гуруҳга нисбатан сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий, этник ёки диний адоват ёхуд душманлик сабабли оммавий тартибсизликларни амалга ошириш, шундай ҳаракатларни рағбатлантириш ёки уларни амалга оширишга ошкора даъват қилиш;
адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, фуқароларнинг устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилиш;
экстремизмни молиялаштириш — экстремистик фаолиятнинг мавжуд бўлишини ва фаолият кўрсатишини, шахсларнинг экстремистик фаолиятда иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишини ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишини таъминлашга, экстремистик ташкилотларга ёхуд экстремистик фаолиятга кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағларни, ресурсларни беришга ёхуд йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият;
экстремизмга оид жиноятлар — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддасида, 159-моддасида, 244-моддаси биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида, 2441 ва 2442-моддаларида назарда тутилган жиноятлар (экстремистик фаолиятга тааллуқли қисмида);
экстремистик гуруҳ — олдиндан тил бириктириб экстремистик фаолиятни амалга ошираётган ёки уни содир этишга суиқасд қилаётган икки ёки ундан ортиқ шахс;
экстремистик материал — экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган ҳужжат ёки ҳар қандай воситадаги бошқа ахборот;
экстремистик ташкилот — экстремистик фаолиятни амалга оширганлиги туфайли ўзига нисбатан фаолиятини тугатиш ёки тақиқлаш тўғрисида суднинг қонунда назарда тутилган асослар бўйича қонуний кучга кирган қарори қабул қилинган ташкилот ёхуд норасмий тузилма.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
4-модда. Экстремизмга қарши курашишнинг асосий принциплари
Экстремизмга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг устуворлиги;
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
ошкоралик;
жавобгарликнинг муқаррарлиги.
5-модда. Экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ижтимоий, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, шунингдек унинг юзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича дастурларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш;
экстремистик фаолиятни ўз вақтида аниқлаш ва унга чек қўйиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш;
экстремизмга оид хавф-хатарлар ва таҳдидларни доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш;
экстремизмга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-модда. Экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича дастурларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш
Экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича дастур ишлаб чиқилади ҳамда мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида экстремизмга қарши курашишнинг самарали тизимини жорий этиш;
ёшларни турли миллий маданиятларга ва динларга нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш;
ижтимоий, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга доир ишларни ташкил этиш;
экстремизмнинг янги кўринишлари кириб келишининг олдини олиш ва хавфларини бартараф этиш;
аҳоли орасида экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш;
жамиятда экстремистик фаолиятнинг ёки экстремистик мафкуранинг, миллатлараро, конфессиялараро, динлараро ва бошқа ихтилофларнинг, адоватнинг қўллаб-қувватланишига ёхуд тарғиб қилинишига нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш.
Экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича бошқа дастурлар ҳам қабул қилиниши мумкин.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52-модда. Экстремистик ташкилотларнинг, материалларнинг (манбаларнинг) электрон реестри
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Экстремистик ташкилотларнинг, материалларнинг (манбаларнинг) электрон реестри (бундан буён матнда Электрон реестр деб юритилади) юритилади. Электрон реестр Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ ҳисобланади.
Электрон реестрга қуйидагилар киритилади:
экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан фаолияти тўхтатиб турилган ташкилотлар;
экстремистик ташкилот деб топилган ташкилотлар;
экстремистик материал деб топилган материаллар;
телекоммуникациялар тармоқларидаги ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги тизимли равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) экстремистик материаллар жойлаштирилган ва тарқатилган электрон манбалар.
Ташкилотни ёки материалларни (манбаларни) экстремистик деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида мазкур ташкилот ёки материаллар (манбалар) ҳақидаги маълумотлар Электрон реестрга киритилади.
Электрон реестр янги маълумотлар билан тўлдирилган, шунингдек Электрон реестрдаги мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритилган кундан эътиборан бир кун ичида бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинади.
Ташкилотни ёки материалларни (манбаларни) экстремистик деб топиш тўғрисидаги қарорнинг бекор қилиниши ташкилотни ёки материалларни (манбаларни) Электрон реестрдан чиқариш учун асос бўлади.
(52-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53-модда. Экстремизмга оид хавф-хатарлар ва таҳдидларни мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш
Экстремизмга оид хавф-хатарлар ва таҳдидларни мониторинг қилиш экстремизм кўринишларининг пайдо бўлиши учун шарт-шароит яратувчи жараёнларнинг ривожланиши тўғрисидаги ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Экстремизмга оид хавф-хатарлар ва таҳдидларни мониторинг қилиш экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари, шунингдек қонунчилик билан ваколат берилган бошқа органлар томонидан амалга оширилади.
Экстремистик материалларни (манбаларни) аниқлаш, экстремистик фаолиятни амалга оширишга даъват қилиш ёки қўллаб-қувватлаш ҳолатларини аниқлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларига, телекоммуникация тармоқларига ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириладиган ахборот белгиланган тартибда мониторинг қилинади.
Экстремизмга оид хавф-хатарлар ва таҳдидларни мониторинг қилиш натижалари экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг фаолиятида ҳамда экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда инобатга олинади.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
6-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экстремистик фаолиятни тақиқлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
экстремистик фаолиятнинг ҳар қандай кўринишлари;
юридик шахслар ташкил этилганда уларни экстремистик ташкилотларнинг номи билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш бўлган белгиларни ўз ичига олган номлардан фойдаланиш.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПФ-5542-сонли «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони.
2-боб. Экстремизмга қарши курашиш чора-тадбирлари
7-модда. Экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар
Экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
экстремистик фаолиятга оид ҳолатлар тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисида расмий огоҳлантириш чиқариш;
юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритиш;
экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш;
экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш;
юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш;
(7-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
экстремизмга оид жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан муайян чекловлар жорий этиш.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қонунчиликка мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
тушунтириш ишларини олиб бориш;
ҳуқуқий тарбия ва таълимни ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида олиб бориладиган экстремистик мафкура тарғиботига қарши курашиш;
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
экстремизмга қарши курашиш масалалари бўйича ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш;
маданий анъаналарни, маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик руҳидаги тарбияни мустаҳкамлаш;
илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларини такомиллаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш қонунчиликка мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81-модда. Экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари илмий ташкилотларга ва олий таълим ташкилотларига экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар доирасида зарур статистика маълумотларини ҳамда бошқа маълумотларни тақдим этади, бундан давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи, фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига, ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи маълумотлар мустасно.
Экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий қилиш борасида илмий ташкилотлар ва олий таълим ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
82-модда. Экстремистик фаолиятга оид ҳолатлар тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш
Экстремистик фаолиятга оид ҳолатлар тўғрисида хабар берган шахслар давлат томонидан ҳимоя қилинади.
Экстремистик фаолиятга оид ҳолатлар тўғрисида хабар берган шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган хавфсизлик чораларидан фойдаланишга ҳақли.
Экстремистик фаолиятга оид ҳолатлар тўғрисида хабар берган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан рағбатлантирилиши мумкин.
Экстремистик фаолиятга оид ҳолатлар тўғрисида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(82-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
9-модда. Экстремистик фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик тўғрисидаги расмий огоҳлантириш
Экстремистик фаолият белгиларини ўз ичига олган, тайёрланаётган ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида етарлича ва аввалдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлган ҳамда жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг мансабдор шахси экстремизмнинг юзага келишига йўл қўяётган мансабдор шахсларга ва жисмоний шахсларга бундай фаолиятга йўл қўймаслик тўғрисида ёзма шаклда расмий огоҳлантириш чиқаради, огоҳлантиришда уни чиқаришнинг аниқ асослари кўрсатилади.
Расмий огоҳлантириш эълон қилинган шахс ундан норози бўлган тақдирда, экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тегишли давлат органининг юқори турувчи мансабдор шахсига ёки судга ушбу огоҳлантириш устидан шикоят қилишга ҳақли.
10-модда. Юридик шахс томонидан экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги тақдимнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс томонидан унинг фаолиятида экстремизм белгилари мавжудлиги тўғрисида далолат берувчи қонун бузилиши содир этилган тақдирда, прокурор ёки экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг бошқа мансабдор шахси мазкур юридик шахснинг мансабдор шахсига кўрсатиб ўтилган қонунбузарликларга йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома киритади ва уларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Тақдимнома дарҳол кўриб чиқилиши ва тегишинча тақдимнома киритган прокурор ёки экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органи кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши лозим. Тақдимнома коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда, тақдимнома кўриб чиқиладиган кун ҳақида тегишинча прокурорга ёки экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органига хабар берилади ва улар тақдимномани кўриб чиқишда иштирок этишга ҳақлидир. Агар ушбу қонунбузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, шунингдек тақдимнома киритилган кундан эътиборан бир йил ичида экстремизм белгилари мавжудлиги ҳақида далолат берувчи янги фактлар аниқланса, прокурорнинг ёки экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органи бошқа мансабдор шахсининг тақдимномасига асосан юридик шахснинг фаолияти олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб турилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори билан тақиқланади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Экстремистик фаолият амалга оширилишига йўл қўймаслик тўғрисида ўзига тақдимнома киритилган шахс ундан норози бўлган тақдирда, экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юқори турувчи давлат органига, унинг мансабдор шахсига ёки судга ушбу тақдимнома устидан шикоят қилишга ҳақли.
11-модда. Экстремистик материалларни олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этишни тақиқлаш
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонунчиликда белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремистик материаллар қонунчиликда тақиқланмаган усуллар орқали, шу жумладан қуйидагилар орқали аниқланади:
экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ёхуд қонунчилик билан тегишли соҳада текшириш ва (ёки) назорат қилиш вазифалари ўз зиммасига юклатилган давлат органлари томонидан ўтказилган текширувлар ва ўрганишлар;
экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари, шунингдек қонунчилик билан ваколат берилган бошқа органлар томонидан ўтказилган оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифалари ёхуд бошқа ахборот ресурсларининг мониторинги;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш;
оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларни ўрганиш.
Материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги илтимоснома экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
Илтимосномага материалда (манбада) экстремистик материал мавжуд эканлигини тасдиқловчи экспертиза хулосаси илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг асослилигини текширади, унга рози бўлган тақдирда, материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан материални (манбани) экстремистик деб топиш ушбу Қонуннинг 41-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суднинг материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Экстремистик деб топилган материал (манба) ушбу Қонуннинг 52-моддасида белгиланган тартибда Электрон реестрга киритилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан учинчи — тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремистик материаллар, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгилари белгиланган тартибда йўқ қилиниши ёки олиб ташланиши керак. Оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникациялар тармоқларидаги ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манбаларда жойлаштирилган экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутларини ва рамзий белгиларини йўқ қилиш ёки олиб ташлаш имкони бўлмаганда улардан фойдаланиш чекланади, шунингдек бундай манбаларни қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
(11-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг экстремистик материалларни йўқ қилиш, олиб ташлаш ёки улардан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги талабининг телекоммуникация тармоқларига ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш бўйича хизматлар тақдим этувчи шахс томонидан бажарилмаганлиги қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрель «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 180-сон қарори
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194 моддаси.
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Экстремизмни молиялаштиришни тақиқлаш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экстремизмни молиялаштириш тақиқланади.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар экстремизмни молиялаштиришга йўл қўймаслик мақсадида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар назоратини, ички назоратни амалга оширади ҳамда тегишли тарзда текшириш чораларини кўради.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар зудлик билан ва олдиндан хабардор қилмаган ҳолда экстремистик фаолиятга алоқадор шахсларнинг операциясини, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларини ўтказишга доир операциялар мустасно, тўхтатиб туриши ва (ёки) пул маблағларини ёхуд бошқа мол-мулкини музлатиб қўйиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремистик фаолиятга алоқадор шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини музлатиб қўйиш, шахсларнинг операцияларини тиклаш, музлатиб қўйилган пул маблағларидан ёки бошқа мол-мулкидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда белгиланади.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 июндаги ПФ-6252-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш» Стратегияси.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июнь «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги 402-сон қарори
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-модда. Юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш
Юридик шахс экстремистик фаолиятга алоқадор бўлган тақдирда, шу жумладан экстремизмни молиялаштиришда иштирок этганда унинг фаолияти экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органининг аризасига кўра суднинг қарори билан бир йилгача муддатга тўхтатиб турилади.
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
Илтимосномага юридик шахснинг фаолияти экстремистик фаолиятга алоқадорлигини тасдиқловчи экспертиза хулосаси илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳужжатларнинг асослилигини текширади, унга рози бўлган тақдирда, юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига киритилади.
Суд томонидан юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш ушбу Қонуннинг 41-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суднинг юридик шахс фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси Кодекснинг 53-моддаси
Сиёсий партиялар фаолиятини тўхтатиб туриш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддаси
Экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан фаолияти тўхтатиб турилган юридик шахслар ушбу Қонуннинг 52-моддасида белгиланган тартибда Электрон реестрга киритилади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш
Ўзбекистон Республикасида ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.
Ташкилот (норасмий тузилма), агар унинг таркибий тузилмаларидан ҳеч бўлмаса биттаси (бўлинмаси, филиали ва ваколатхонаси) экстремистик фаолиятни амалга ошираётган бўлса, экстремистик ташкилот деб топилади.
Ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги илтимоснома экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
Илтимосномага ташкилот (норасмий тузилма) экстремистик фаолиятни амалга ошираётганлигини тасдиқловчи экспертиза хулосаси илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг асослилигини текширади, унга рози бўлган тақдирда, ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг фаолиятини тақиқлаш ушбу Қонуннинг 41-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Экстремистик ташкилот деб топилган ташкилотлар (норасмий тузилмалар) ушбу Қонуннинг 52-моддасида белгиланган тартибда Электрон реестрга киритилади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
141-модда. Экстремизмга оид жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан муайян чекловлар жорий этиш
Экстремизмга оид жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахслар маърифий фаолият, психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти, журналистлик фаолияти билан шуғуллана олмайди, оммавий ахборот воситасининг муассиси бўла олмайди, шунингдек уларга оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатномалар расмийлаштирилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловлар шахснинг содир этган экстремизмга оид жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланишига ёки судланганлиги олиб ташланишига қадар амалда бўлади.
Экстремизмга оид жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилиши чекловларнинг муддатидан олдин бекор қилиниши учун асос бўлади.
(141-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
3-боб. Экстремизмга қарши курашиш субъектлари
15-модда. Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари
Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;
(15-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи давлат органлари ҳамда бошқа субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада кўрсатилган давлат органлари экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонунчиликда берилган ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Экстремизмга қарши курашишга доир тадбирларда бошқа давлат органларининг, ўзга субъектларнинг иштирок этиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг 15-моддасида кўрсатилмаган давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар экстремизмга қарши курашишга доир тадбирларда ўз ваколатлари доирасида ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига экстремизмнинг олдини олишга ва унга қарши курашишга доир вазифаларни бажаришда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
4-боб. Экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик
17-модда. Жисмоний шахсларнинг экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлиги
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахс экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган, бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган ҳамда оғир оқибатлар юзага келишининг ва экстремистларнинг мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликдан озод этилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Ташкилотларнинг экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлиги
Ташкилотлар экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун тугатилади, уларнинг фаолияти эса тақиқланади.
Ташкилотни тугатиш суднинг қарори асосида амалга оширилади.
Экстремистик ташкилот деб топилган ташкилот тугатилганда унга тегишли мол-мулк мусодара қилинади ҳамда давлат мулкига ўтказилади.
19-модда. Минтақавий, халқаро ёки хорижий ташкилотларнинг экстремистик фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлиги
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида рўйхатга олинган минтақавий, халқаро ёки хорижий ташкилот (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонаси) Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремистик ташкилот деб топилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур ташкилотнинг (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонасининг) фаолияти тақиқланади ҳамда бу ташкилот (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонаси) тугатилади, унга (унинг бўлинмасига, филиалига, ваколатхонасига) тегишли бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган мол-мулк эса мусодара қилинади ҳамда давлат мулкига ўтказилади.
Минтақавий, халқаро ёки хорижий ташкилотнинг (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонасининг) фаолиятини тақиқлаш:
белгиланган тартибда аккредитацияни бекор қилишга;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мазкур ташкилот вакиллари сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишини тақиқлашга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар қандай молия-хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни юритишни тақиқлашга;
оммавий ахборот воситаларида ушбу ташкилот номидан ҳар қандай материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эълон қилишни тақиқлашга;
тақиқланган ташкилотнинг материалларини, шунингдек унинг материалларини ўз ичига олган ахборот маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатишни тақиқлашга;
оммавий тадбирлар ўтказишни, шунингдек уларда тақиқланган ташкилот вакилларининг иштирок этишини тақиқлашга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг минтақавий, халқаро ёки хорижий ташкилотни (унинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонасини) экстремистик ташкилот деб топиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг фаолиятини тақиқлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бундай ташкилотнинг бўлинмаси, филиали, ваколатхонаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан тегишли чет давлатни бу ҳақда тақиқ сабаблари ва тақиқ билан боғлиқ оқибатларни кўрсатган ҳолда дипломатик каналлар орқали белгиланган тартибда хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
191-модда. Экстремизмга оид жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилган шахсларни ижтимоий мослаштириш
Экстремизмга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ижтимоий мослаштириш чоралари қўлланилади.
Экстремизмга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларга ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг таълим олишига, касб-ҳунар ўрганишига ва ишга жойлашишига кўмаклашиш воситасида жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланишига қаратилган фаолият ижтимоий мослаштириш чораларидир.
Ижтимоий мослаштириш жазони ўташ давридаги ва жазо ўтаб бўлинганидан кейинги чораларни қамраб олади.
Экстремизмга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахс жазони ўтаётганда индивидуал ижтимоий-психологик мослаштириш дастурлари орқали уни экстремистик қарашлардан қайтариш жазони ўташ давридаги ижтимоий мослаштириш ҳисобланади.
Жазони ўтаб бўлинганидан кейинги ижтимоий мослаштириш экстремизмга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари томонидан индивидуал дастур асосида кўпи билан бир йил давомида амалга оширилади.
Экстремизмга оид жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган шахсларни ижтимоий мослаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(191-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41-боб. Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тартиби
192-модда. Ариза бериш
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот деб топиш ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Аризада қайси ташкилотнинг (норасмий тузилманинг) ёки материалнинг (манбанинг) экстремистик деб топилиши кераклиги, ўша ташкилотнинг (норасмий тузилманинг) фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўхтатиб турилиши ёки тақиқланиши кўрсатилган бўлиши, ташкилот (норасмий тузилма) экстремистик фаолиятни амалга ошираётганлигини, материалда (манбада) экстремистик материал мавжудлигини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлиши керак.
Аризага юридик шахс фаолиятининг экстремистик фаолиятга алоқадорлигини, экстремистик фаолият амалга оширилганлигини ёки экстремистик материал мавжудлигини тасдиқловчи экспертиза хулосаси илова қилинади.
193-модда. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган материаллар келиб тушганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси ишни судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида ўн кун муддатда ажрим чиқаради.
Иш кўриб чиқиладиган кун тўғрисида ташкилотнинг (норасмий тузилманинг) вакили, материалнинг (манбанинг) эгаси (агар улар маълум бўлса), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари хабардор қилинади.
194-модда. Ишни кўриб чиқиш
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги иш суд мажлисида тегишинча ташкилотнинг (норасмий тузилманинг) вакили, материалнинг (манбанинг) эгаси ҳамда унинг вакили (агар улар маълум бўлса), шунингдек прокурор иштирокида кўриб чиқилади.
Тегишли тарзда хабардор қилинган ташкилот (норасмий тузилма) вакилининг ёки материал (манба) эгасининг ҳамда унинг вакилининг суд мажлисида ҳозир бўлмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди.
195-модда. Суд қарори
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд қарор чиқаради.
Суд аризани қаноатлантирган тақдирда, суднинг бу қарори тегишинча юридик шахснинг фаолиятини тўхтатиб туриш, экстремистик ташкилотни (норасмий тузилмани) тугатиш ва унинг фаолиятини тақиқлаш, экстремистик материалларни (манбаларни), экстремистик ташкилотларнинг атрибутларини ва рамзий белгиларини белгиланган тартибда йўқ қилиш ёки олиб ташлаш ёхуд улардан фойдаланишни чеклаш учун асос бўлади.
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги суднинг қарорида қуйидагилар кўрсатилади:
юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар, қарорни қабул қилган суднинг номи, судьянинг, тарафларнинг, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
ташкилотнинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), ташкилотнинг солиқ тўловчи идентификация рақами, материалнинг (манбанинг) номланиши ёки сарлавҳаси (агар мавжуд бўлса), унинг тавсифи ва хусусиятларига оид маълумотлар;
тегишли қарорни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар.
Суднинг қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилади.
Судья тарафларга қарор устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини тушунтиради.
Суд қарорининг кўчирма нусхаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига унинг ижросини ташкил этиш учун, шунингдек тегишинча ташкилотнинг вакилига ёки материалнинг (манбанинг) эгасига дарҳол топширилади.
Агар тарафлар суд мажлисига келмаган бўлса, суд қарорининг кўчирма нусхаси уларга бир сутка ичида почта орқали юборилади.
196-модда. Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топишга оид суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) ёки материални (манбани) экстремистик деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан тарафлар, уларнинг адвокати томонидан етмиш икки соат ичида кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатига шикоят қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан протест келтирилиши мумкин.
Юридик шахснинг фаолиятини экстремистик фаолиятга алоқадорлиги муносабати билан тўхтатиб туриш, ташкилотни (норасмий тузилмани) экстремистик ташкилот ёки материални (манбани) экстремистик материал (манба) деб топиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиниши унинг ижро этилишини тўхтатиб турмайди.
(41-боб Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-1185-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари чет давлатларнинг ваколатли органларига белгиланган тартибда зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юбориш ва уларнинг сўровларига жавоб бериш, шунингдек бошқа ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Шанхай конвенцияси (2001 йил 15 июнь, Шанхай)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
22-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Экстремизмга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(23-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
24-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 июль,
ЎРҚ-489-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 03/18/489/1593-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 03.11.2026 й., 03/26/1185/1094-сон)