Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига ва «Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662-сон қарорига мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиботини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ўз ходимларини ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламент тартиботларига тизимли равишда ўқитишни таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 май,
348-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
маъмурий регламенти
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Маъмурий регламент Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш» давлат хизматлари сифатида кўрсатилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ушбу давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
3. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ЭРИ — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИ очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва ЭРИ ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
ЭРИнинг ёпиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, фақат имзо қўювчи шахснинг ўзига маълум бўлган ва электрон ҳужжатда ЭРИ яратиш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
ЭРИнинг очиқ калити — ЭРИ воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинган, ЭРИ ёпиқ калитига мос келувчи, ахборот тизимининг ҳар қандай фойдаланувчиси фойдалана оладиган ва электрон ҳужжатдаги ЭРИ ҳақиқийлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЭРИ калитининг сертификати — ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
ЭРИ ёпиқ калитининг пароли — ЭРИнинг ёпиқ калитидан рухсатсиз тарзда фойдаланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шартли белгилар кетма-кетлиги;
ЭРИнинг ёпиқ калити эгаси — ЭРИни яратган (электрон ҳужжатга имзо қўйган) ва ваколатли орган томонидан унинг номига ЭРИ калити сертификати берилган жисмоний шахс;
ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш — ЭРИ калитининг сертификати амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш ёхуд уни бекор қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
расмий ахборот ресурси — ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг раҳбарлари томонидан электрон ҳисоблаш машинаси воситасида ЭРИ ёпиқ калитини яратиш ва сақлаш имкониятини таъминлаб берувчи ваколатли орган расмий веб-сайти.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
4. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ҳаракатлар ЭРИдан фойдаланилган ҳолда идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун юридик шахслардан ва юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи, жисмоний шахслардан эса 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахсларга ЭРИ калитларининг сертификатларини беришда Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун юридик шахслар томонидан йиғим банк ҳисобварақларидан пул кўчириш йўли билан бир қаторда банк карталари орқали нақд пулсиз шаклда тўлов тизими операторлари орқали амалга оширилишига йўл қўйилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Жисмоний шахсларга ЭРИ калитларининг сертификатларини беришда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 5-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат этганда:
(6-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
б) Ягона портал орқали мурожаат этилганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига;
(6-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
қолган маблағлар тўлиқ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
7. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати ЭРИ рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
2-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар (16 ёшга тўлган ва белгиланган тартибда биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси) олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс) ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — мурожаат этувчилар) Давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — Ягона портал) ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қиладилар.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
Бунда Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ЭРИ калитларининг сертификатларини олиш учун фақат юридик шахсларнинг раҳбарлари мурожаат қилишлари мумкин. Юридик шахсларнинг бошқа вакиллари ЭРИ калитларини ва уларнинг сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилишга ҳақли.
ЭРИ калитининг сертификатини Давлат хизматлари марказлари, Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олиш ушбу Маъмурий регламентга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Бевосита мурожаат қилинганда Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчининг номидан сўровномани тўлдиради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровнома ариза берувчининг шахси биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинган ҳолларда, мурожаат қилувчи мустақил равишда ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровномани тўлдиради ҳамда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали ўз шахси ва маълумотларини тасдиқлайди.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мурожаат этувчи ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўлайди. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун Ягона портал орқали мурожаат этилганда, ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига, умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчи синф ўқувчиларига, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.
Мурожаат этувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг йигирма дақиқа вақт ичида ундаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали тўғридан-тўғри йўлланган ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисидаги сўровнома ваколатли органнинг ахборот тизимига келиб тушади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ваколатли органнинг ахборот тизимида Давлат хизматлари маркази томонидан юборилган ва Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали келиб тушган маълумотлар кўриб чиқилиб, реал вақт режимида ЭРИ калитининг сертификати расмийлаштирилади ёки ЭРИ калитининг сертификатини бериш асосли равишда рад этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ваколатли органнинг ахборот тизимида сўровномани кўриб чиқишнинг натижаларига асосан расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификати электрон ҳужжат шаклида мурожаат қилувчига Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси ва Давлат хизматлари марказига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли орқали юборилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
13. ЭРИ ёпиқ калитининг пароли ваколатли орган томонидан сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақамига смс-хабар шаклида юборилади. ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Давлат хизматлари марказига бевосита қилган мурожаатига асосан сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақами ўзгартирилиши ёки ЭРИ ёпиқ калитининг пароли қайта юборилиши мумкин.
14. ЭРИ калитининг сертификатини олиш учун ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси Давлат хизматлари маркази ходимига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини электрон ҳужжат шаклида ёзиб қўйиш ва сақлаш учун ўзга маълумотлар манбаини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЭРИ калити сертификати Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали олинганда, ЭРИ ёпиқ калити эгаси ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси тизимида тасдиқлаган ҳолда юклаб олади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
15. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калитини ва ЭРИ калитининг сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш вақтида қуйидагиларни амалга оширади:
ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди;
таркибида рўйхатга олинган ЭРИ калитлари ва электрон ҳужжат шаклидаги ЭРИ калитининг сертификати бўлган файлни мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаига ёзиб қўяди ва файлнинг ёзилганлигини текширади;
ЭРИ калитининг сертификатини қоғоз ҳужжат шаклида талаб этилган тақдирда икки нусхада чоп этилади ва ҳар бир нусхаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан имзоланиб бир нусхаси ЭРИ ёпиқ калити эгасига берилади.
16. Давлат хизматлари маркази ходими ЭРИ калити сертификатини ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш жараёнида мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ўзга маълумотлар манбаидаги маълумотларга ўзгартириш киритиши, улардан нусха олиши ва ўчириши, ўзида сақлаш ҳамда ЭРИ ёпиқ калити эгасидан ЭРИ ёпиқ калити паролини сўраб олиши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
а) Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилинган ҳолларда:
мурожаат қилувчи тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги, қонун ҳужжатларида ЭРИ калитларининг сертификатларини бепул олиш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
мурожаат қилувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
б) Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали электрон тарзда мурожаат қилинган ҳолларда:
мурожаат қилувчининг шахси тасдиқланмаган тақдирда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мурожаат этувчи тақдим этган сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
(17-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
ЭРИ калитининг сертификатини бериш учун тўлов амалга оширилмаганлиги;
мурожаат этувчининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, ЭРИ калитининг сертификатини бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномани унинг аниқ асосларини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига юборади. Агарда мурожаат этувчининг сўровномаси ваколатли органга тўғридан-тўғри Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали келиб тушган бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома мурожаат этувчининг ўзига Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали автоматик равишда юборилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
19. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан ЭРИ калитининг сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб йигирма дақиқа ичида мурожаат этувчини хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ЭРИ калитининг сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш мурожаат этувчи томонидан Давлат хизматлари марказига ваколатли органга рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда тақдим этилган сўровнома олинган вақтдан бошлаб ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Сўровномани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан ЭРИ калитининг сертификатини бериш илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди. Такрорий мурожаат кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали мурожаат қилинганда, ЭРИ калити сертификатини беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар мурожаат қилувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, сўровномани қайта кўриб чиқиш Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилиш орқали ушбу Маъмурий регламентнинг 10 — 15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
21. Мурожаат этувчи ваколатли органнинг ЭРИ калити сертификатини беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномаси, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
3-боб. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш
22. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда давлат хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги сўровнома Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлдирилади.
ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш бепул амалга оширилади.
23. Агар ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси юридик шахснинг вакили бўлса ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровнома билан бирга ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилади.
Бунда, мурожаат этувчи ЭРИ ёпиқ калитининг эгаси бўлса, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) талаб этилмайди.
24. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилиш вақтида Давлат хизматлари марказининг ходими ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) асосида унинг шахсини аниқлайди.
Бунда, ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш учун юридик шахснинг хати (ишончнома) тақдим этилганда, ЭРИ ёпиқ калити эгасининг шахсини аниқлаш талаб этилмайди.
25. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг уни йигирма дақиқа ичида ваколатли органга юборади.
26. Ваколатли орган ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани реал вақт режимида кўриб чиқади ва сўровномада кўрсатилган ЭРИ калитининг сертификати билан зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.
27. ЭРИ калитининг сертификатини бошқариш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш натижалари ва ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари марказига электрон ҳужжат шаклида юборилади.
28. Давлат хизматлари маркази ЭРИ калитининг сертификати билан амалга оширилган ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб йигирма дақиқа ичида бу ҳақида мурожаат этувчини хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
281. ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
ЭРИ калитининг эгаси вафот этганда;
ЭРИ калити эгаси ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддатини тугатиш бўйича мурожаат қилганда;
юридик шахс тугатилганда.
Мазкур банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда ЭРИ калити сертификатининг амал қилиши ЭРИ калити эгасининг мурожаатларисиз тугатилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
4-боб. Давлат хизматлари марказлари ходимларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва сертификат бериш ҳамда берилган сертификатларни бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ваколатли орган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари хатлари асосида бепул равишда бошқарма ходимларининг ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган ЭРИ калитлари ёрдамида Давлат хизматлари марказларининг ходимларига ушбу Маъмурий регламентда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказади, сертификатларни беради ва берилган сертификатларни бошқаради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
31. ЭРИ калитларининг сертификатлари қоғоз ҳужжат шаклида берилган тақдирда ваколатли орган уларни сақлаш учун Давлат хизматлари марказларидан ушбу Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ ЭРИ калитининг сертификатлари реестри бўйича ҳар чоракда кейинги ойнинг 25-кунигача электрон шаклда қабул қилиб олади.
32. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

Мурожаат қилувчи

1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш;

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Мурожаат қилувчи номидан сўровномани тўлдириш ҳамда ваколатли органга юбориш.

1. 20 дақиқа ичида

2. Сўровномани ваколатли органга юбориш.

2. Автоматик равишда


3-босқич

Ваколатли орган

1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.

2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.

3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш, мурожаат қилувчига смс-хабар шаклида ЭРИ калити паролини жўнатиш.

4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини Давлат хизматлари марказига юбориш.

Автоматик равишда


4-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Ваколатли органдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш.

2. ЭРИ ёпиқ калити эгаси шахсини аниқлаш, ЭРИ калитларини ва ЭРИ сертификатини ўзга маълумот манбаига ёзиш.

3. Қоғоз ҳужжат шаклидаги ЭРИ калити сертификатини расмийлаштириш ва ЭРИ ёпиқ калити эгасига бериш ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш.

20 дақиқа ичида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1а-ИЛОВА
Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси, шунингдек, мобил иловада шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими билан тасдиқлаш орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Мурожаат қилувчи

1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун сўровномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Ягона портал ёки расмий ахборот ресурси орқали ваколатли органга шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) тизими билан тасдиқлаб юбориш.

Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Ваколатли орган

1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.

2. ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ сертификатини расмийлаштириш ёки рад этиш хабарномасини тайёрлаш.

3. ЭРИ калити сертификатини реестрга киритиш ва SMS-хабар шаклида ЭРИ сертификатининг олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот жўнатиш.

4. Расмийлаштирилган ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини мурожаат қилувчига юбориш.

Автоматик тарзда

3-босқич

Мурожаат қилувчи

1. Ягона портал ёки расмий ахборот ресурсидаги шахсий кабинетдан ЭРИ калити сертификатини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш ва олинганлигини тасдиқлаш.

2. ЭРИ калитининг сертификатини ҳамда чоп этишга мўлжалланган электрон ҳужжат шаклидаги нусхасини юклаб олганлиги ҳақида тасдиқлаган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш.

1 соат ичида

(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш учун
СЎРОВНОМА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

‎‎__________ туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази орқали 20__ йил ___ чоракда берилган электрон рақамли имзо калитларининг сертификатлари
‎РЕЕСТРИ

Т/р‎ ЭРИ ёпиқ калити эгасининг Ф.И.О.‎‎ Берилган сана‎‎ ЭРИ калити сертификатнинг рақами‎‎ ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати‎‎ Изоҳ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Ваколатли органга _______та қоғоз ҳужжат шаклидаги имзоланган ЭРИ калитларининг сертификатлари топширилди.

Топширди‎‎

Қабул қилди‎‎

_________ ‎‎ ________________ ‎‎ _________ ‎‎ ____________________ ‎‎

‎‎(имзо)

‎(Давлат хизматлари маркази ходимининг Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎(ваколатли орган ходимининг Ф.И.О.)

‎‎«___» _____________ 20__ й.

‎‎«___» _____________ 20__ й.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/348/1204-сон, 18.12.2018 й., 09/18/1025/2338-сон; 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 07.12.2020 й., 09/20/773/1606-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон; 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)