Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.08.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2024 йил 3 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, монопол маҳсулотлар рўйхати ва турларини тубдан қисқартириш, монополияга қарши тартибга солишнинг халқаро принципларига ўтишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 март,
249-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Товар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 33-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«43. Хўжалик юритувчи субъект ёки уларга нархлар (тарифлар) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритилган шахслар гуруҳи ушбу нархлар (тарифлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нархларни тартибга солиш органида тасдиқланишини амалга оширадилар».
Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«___-сон БИЛДИРИШНОМА

‎‎______________________________________________________________________________________________нинг

(монополияга қарши орган номи)

________________________________________________________________________________манзилида жойлашган

(почта манзили)

________________________________________________________________________________________________ни

(хўжалик юритувчи субъект ва (ёки) шахслар гуруҳи номи)

‎‎______________________________________________________________________________________________нинг
‎‎(монополияга қарши орган номи)

20__ йил «__»________даги ___-сон буйруғига асосан 20__ йил «__» _______дан бошлаб Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритиш тўғрисида

‎Реестрга киритилган товарлар (хизматлар) турлари ва номи:

‎‎1. ________________________________________________________________________________________________‎‎
‎2. ________________________________________________________________________________________________‎‎

Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз 30 кун мобайнида кўрсатиб ўтилган устун мавқени эгаллаб турган товар (хизмат)га нархлар (тарифлар)ни
‎________________________________________________________________________________________________да

(нархларни бошқариш органи номи)

декларация қилишингиз (ёки илгари тасдиқланган декларацияни қайта расмийлаштиришингиз), шунингдек уларнинг кейинги ҳар бир ошишини декларация қилишингиз зарур*.

Ушбу билдиришнома муносабати билан Сиз йилнинг ҳар чорагида чоракнинг биринчи ойи 10-кунигача
‎______________________________________________________________________________га юқорида кўрсатилган

‎‎(монополияга қарши органнинг номи)

товарларга нархларни тақдим этишингиз зарур**.

Ушбу билдиришнома ўз вақтида ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда Сизга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланади.

__________________________
‎(раҳбар)

___________________________
‎(имзонинг ёйилмаси)

Изоҳ: Билдиришнома монополияга қарши орган бланкида юборилади.
* Ушбу билдиришнома нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинмайдиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритиладиган хўжалик юритувчи субъектга юборилганда ушбу хатбоши чиқариб ташланади.
** Ушбу билдиришнома нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Реестрга киритиладиган хўжалик юритувчи субъектга юборилганда ушбу хатбоши чиқариб ташланади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/249/0998-сон, 10.12.2018 й., 09/18/996/2288-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 09/19/229/2786-сон; 14.10.2019 й., 09/19/866/3911-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2022 й., 09/22/348/0583-сон; 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон; 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)