Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2093-8]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 сентябрь,
26/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/11-сон қарорига
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. 2017 йил 1 октябрдан бошлаб микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 2,0 млрд. сўм этиб белгилансин.».
2. 4-банд қуйидаги мазмунда баён этилсин:
«4. Фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари 2019 йилнинг 1 январига қадар ўз устав фондларини мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган миқдорга етказишлари лозим.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/2093-8/0090-сон)