|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.02.2018
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 108-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг капиталлашув даражасини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 2017 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини молиялаштиришга доир вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу қарорга мувофиқ Банк Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 сентябрь,
776-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 776-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Банкнинг Устав жамғармаси 236 210 000 000,00 (икки юз ўттиз олти миллиард икки юз ўн миллион сўмни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тўланган маблағлар ҳамда Банкнинг капиталлаштирилган фойдаси ҳисобига Устав жамғармасини кўпайтиришга маблағлар ўтказилган кундаги Марказий банк курси бўйича эквивалентда 451 000 000,00 (тўрт юз эллик бир миллион) АҚШ долларини ташкил қилади».
2. 25-банднинг ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банкнинг филиалларини, ваколатхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг низомларини тасдиқлайди».
3. 26-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«Банкнинг хўжалик жамиятлари ва унитар корхоналарини ташкил этиш, улушли қатнашиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, уларнинг уставларини тасдиқлайди»;
тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/776/0052)