1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатиши учун кулай шарт-шароитлар яратиш, учун ишлаб чиқаришни изчил технологик модернизациялаш ва самарадорлигини ошириш йўли билан уларнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш, ноишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш, ходимлар таркиби ва сонини оптималлаштириш, халқаро стандартларга мувофиқ илғор ёндашувлар ва корпоратив бошқарув тизимларини жорий этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси билан бирга ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган таклифлари қабул қилинсин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
биринчидан — иқтисодиёт базавий тармоқлари корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича 2017 йил 1 сентябрдан 2018 йил 31 декабргача бўлган даврда сўндирилиши лозим бўлган мажбуриятларини реструктуризация қилиш, асосий қарзни, фоиз тўловларини, шунингдек, 2017 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, муддати ўтказиб юборилган қарздорликни тўлаш муддатларини 1-иловага мувофиқ 4 йилга узайтириш;
иккинчидан — «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг 2017 йил 1 июл ҳолатига кўра ундириб олиш умиди узилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш, шунингдек, 2016 йилда тугатилган фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тармоқлар олдидаги қарзи қолдиқларини иқтисодиёт тармоқлари ўртасида қарздорликни реструктуризация қилиш йўли билан рўйхатдан чиқариш, кейинчалик корхоналарнинг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлари бўйича қарзларини ҳисобдан чиқариш ҳамда қопланмаган қисмини корхоналарнинг молиявий натижаларига киритиш;
учинчидан — 2016 — 2018 йилларнинг якунлари бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва корхоналарига давлат улуши бўйича ҳисоблаб қўшилган дивидендларни капиталлаштириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда инвестиция мақсадларига жалб этилган кредитлар ва қарзларни тўлашга мақсадли йўналтирилади;
тўртинчидан — 2017 йил 10 сентябрдан бошлаб республиканинг бутун ҳудудида аҳолига суюлтирилган газ сотишнинг ягона нархини ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси (Ғ.И. Ибрагимов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари (А.С. Султонов), «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари (А.А. Абдуллаев), «Ўзбекэнерго» АЖ раҳбари (У.М. Мустафоев), «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раҳбари (У.А. Ахунов) икки ой муддатда 2017 йилнинг 1 июли ҳолатига кўра базавий тармоқлар корхоналарининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини хатловдан ўтказсин ҳамда уларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишилган бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ва томонларнинг солиштирма далолатномалари билан тасдиқланишини таъминласин.
Хатлов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
2. Тижорат банкларига 2017-2018 йиллар даврида сўндирилиши лозим бўлган асосий қарз тўловлари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ ҳамда уларнинг корхоналарига ажратилган кредитлар бўйича мораторий қўллаш тавсия этилсин, асосий қарз 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича 2019-2020 йилларда сўндирилсин.
4. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 декабрдаги ПҚ-4088-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2019 й., 07/18/4088/2412-сон — 2018 йил 16 ноябрдан кучга киради)
«Ўзбекэнерго» АЖнинг иссиқлик электростанциялари ва марказлари учун солиққа тортиш мақсадида сув ресурсларининг юза ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми қайтариб қуйилаётган сув ҳажмига тенг миқдорда камайтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси кредитларини бериш ва унинг кредит линияларини очиш, шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитларини реструктуризация қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.
5. Иқтисодиёт асосий тармоқлари корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва давлат томонидан кўллаб-қувватлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси деб юритилади) 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин, унинг зиммасига куйидаги вазифалар юклансин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
акциядорлик компаниялари ва жамиятларининг ташкилий тузилмаси ва ходимлари сонини уч ой муддатда оптималлаштириш, уларнинг таркибига кирувчи соҳага хос бўлмаган бўлинмалар ва ортиқча қувватларни қисқартириш, шунингдек, хўжалик жамиятлари фаолиятига хилоф функцияларни бартараф этиш;
давлат корхоналарида маблағларнинг талон-тарож қилиниши ва мақсадга номувофиқ фойдаланишига олиб келувчи омилларни аниқлаш ва тугатиш, молиявий-техник интизомнинг ҳолатини, корпоратив бошқарув тамойилларига риоя этилишини ўрганиш ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш;
нуфузли компанияларни жалб этган ҳолда мустақил молиявий аудитни, акциядорлик компаниялари ва жамиятларининг ҳамда уларнинг таркибига кирувчи давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ бўлган корхоналарнинг бошқарув тизимларини, техник ва технологик ҳолатини баҳолашни 2018 йилнинг 1 июлига кадар ниҳоясига етказиш бўйича ишларни ташкиллаштириш;
саноатнинг базавий корхоналари зарар кўрмай ишлашини ва инфляциянинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймасликни ҳисобга олган ҳолда шундай корхоналарнинг маҳсулотига нисбатан тариф сиёсатини такомиллаштириш;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ўзавтосаноат» АК, «Ўзфармсаноат» АК, «Олмалик КМК» АЖ раҳбарларининг истиқболли ривожланиш стратегик режалари мавжудлиги, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни, паст самарали, соҳага хос бўлмаган активлар ҳолатини таҳлил этишни, импортни қисқартириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлик даражасини баҳолаш бўйича ҳисоботларни танқидий ўрганиш ва тинглаш;
саноат базавий тармоқлари корхоналарининг Кузатув кенгашлари масъулиятини ошириш ва уларнинг янги таркибини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритиш.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова) ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов) билан биргаликда икки ой муддатда юқори ликвидли маҳсулотлар, шу жумладан, нефт маҳсулотлари, қора металлар прокати, цемент, полиэтилен, полипропилен, мис маҳсулоти, металл рух, пахта линти, минерал ўгитларга Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг тегишли сарф-харажатлари ўзгарганлигини, шунингдек, нархлар ўзгаришининг ижтимоий дастурларни амалга оширишга, қишлоқ хўжалигини ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга таъсирини таҳлил этишни ҳисобга олиб, нарх белгилаш ва сотишнинг бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А.С. Султонов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У.М. Мустафоев), «Ўзкимёсаноат» АЖ (А.А. Абдуллаев) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилнинг 15 октябригача Ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Базавий тармоқлар корхоналарининг молиявий барқарорлиги ва рақобатдошлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 31 январдаги ПП-2747-сонли қарорининг 1-бандида назарда тутилган корхоналарнинг соҳага хос бўлмаган активларини сотиш ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларига топшириш тўғрисида таклифлар киритсин.
8. «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А.С. Султонов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У.М. Мустафоев), «Ўзкимёсаноат» АЖ (А.А. Абдуллаев), «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ (У.А. Ахунов), «Ўзбеккўмир» АЖ (З.Б. Ишмухамедов), «Ўзавтосаноат» АК (У.З. Салимов), «Ўзфармсаноат» ДАК (М.М. Дўсмуратов), «Олмалиқ КМК» АЖ (А.Қ. Фармонов) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова) билан биргаликда уч ой муддатда 2017-2018 йилларда ҳар бир идоравий корхоналар бўйича тегишли тармоқларни молиявий соғломлаштиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаевга «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг аввал тақдим этилган давлат кафолатларига ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова), Марказий банк (М.Б. Нормуратов), Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси М.М. Икромов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 сентябрь,
ПҚ-3253-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон қарорига 1-ИЛОВА
Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича мажбуриятларини реструктуризация қилиш
ПАРАМЕТРЛАРИ
млн долл.
Т/р
Инвестиция лойиҳалари номи
Кредитлар бўйича реструктуризация қилинадиган қарздорлик суммаси
жами:
шу жумладан:
2017 йил август — декабрь давомида тўланиши лозим бўлган қарз
2018 йил тўланиши лозим бўлган қарз
жами
асосий қарз
фоизлар
жами
асосий қарз
фоизлар
Жами (22 та лойиҳа)
169,1
45,5
18,9
26,6
123,6
55,0
68,6
шу жумладан:
1.
«Узбекнефтегаз» АЖ
78,4
19,9
0,3
19,6
58,5
4,6
53,9
1.1.
Сургил кони базасида Устюрт ГКК қуриш ва конни жиҳозлаш
39,7
9,3
0,3
9,0
30,4
4,6
25,8
1.2.
Шўртан ГКК тозаланган метан базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон қарорига 2-ИЛОВА
Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарининг тижорат банклари кредитлари бўйича 2017 йил 1 сентябрдан 2018 йил 31 декабргача бўлган даврда инвестиция лойиҳалари кесимида сўндирилиши лозим бўлган қарздорлик суммасини 2019-2020 йилларга пролонгация қилиш
ПАРАМЕТРЛАРИ
млн долл.
Т/р
Инвестиция лойиҳалари номланиши
Банк — кредитор
Пролонгация қилишга тавсия этиладиган асосий қарз суммаси*
жами
шу жумладан:
2017 г.
2018 г.
Жами (9 та лойиҳа)
52,5
19,4
33,1
шу жумладан:
1.
«Узбекнефтегаз» АЖ
21,7
21,7
1.1.
«Муборак ГҚИЗ» УШКда ПБАҚ қурилиши
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
8,9
8,9
1.2.
Газ билан тўлдириш компрессор станциясини қуриш орқали Шарқий Бердах ва Шимолий Бердах конларини қўшимча равишда жиҳозлаш
7,8
7,8
1.3.
Шимолий Шўртан конлари ва Шўртан бош иншоотларида йўлдош газларини утилизация қилиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
5,0
5,0
2.
«Ўзбекэнерго» АЖ
6,4
6,4
2.1.
Навоий ИЭСда буғ-газ қурилмасини қуриш
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
6,4
6,4
3.
«Ўзкимёсаноат» АЖ
3,7
1,9
1,9
3.1.
Қўнғирот сода заводининг 1-навбат қурилиши
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
1,9
1,4
0,5
3.2.
NPK ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш
0,9
0,9
3.3.
ЗУМК-Инжиниринг олдидаги қарздорликни сўндириш
1,0
0,5
0,5
4.
«Ўзбеккўмир» АЖ
20,7
17,5
3,2
4.1.
Кон-техник асбоб-ускуналарни етказиб бериш (ротор комплекси)
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
7,7
7,7
4.2.
СП «Каолин» МЧЖ ҚК учун асбоб-ускуналар етказиб бериш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон қарорига 3-ИЛОВА
Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва давлат томонидан кўллаб-қувватлаш бўйича Ҳукумат комиссияси
ТАРКИБИ
1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, комиссия раҳбари
2.
М.М. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, комиссия раҳбари ўринбосари
3.
Ж.А. Кучкаров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, комиссия раҳбари ўринбосари
4.
Ғ.И. Ибрагимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари
5.
Б.А. Ходжаев
—
молия вазири
6.
Г.К. Саидова
—
иқтисодиёт вазири
7.
Т.А. Ишметов
—
Марказий банк раиси биринчи ўринбосари
8.
Р.А. Ғуломов
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
9.
Б.Р. Парпиев
—
Давлат солиқ қўмитаси раиси
10.
М.В. Тохирий
—
Давлат божхона қўмитаси раиси
11.
Ш.А. Вафаев
—
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасиижрочи директори
12.
лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари ЙАТД мудири.
Изоҳ: Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.