Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг молия, банк ва солиқ тизимлари ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори айрим тармоқлари ва корхоналарида инвестиция фаолияти учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2017/2018 ўқув йилига қабул квоталари 1-иловага мувофиқ;
«Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси қабул комиссиясига Академияга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларининг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Кучкаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 июнь,
381-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 381-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратураси бўйича 2017/2018 ўқув йилига қабул квоталари

Т/р

Мутахассислик шифри

Мутахассисликлар номи

Жами

Шу жумладан:

давлат гранти

тўлов-контракт

1.

5А 230701

Банк иши (фаолият турлари бўйича)

55

18

37

2.

5А 230702

Банк ҳисоби ва аудит

12

5

7

3.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш (банк сектори учун)

27

7

20

4.

5А 230603

Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)

13

3

10

5.

5А 230601

Давлат молиясини бошқариш

33

17

16

6.

5А 230602

Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори

10

2

8

7.

5А 230902

Аудит (молия соҳасида)

5

3

2

8.

5А 231201

Суғурта иши

10

-

10

9.

5А 231301

Пенсия иши

15

10

5

10.

5А 230801

Солиқлар ва солиққа тортиш

20

10

10

Жами:

200

75

125

Изоҳ: «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги учун мақсадли равишда ажратилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 381-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)» мутахассислиги бўйича қабул квоталарининг иқтисодиёт реал секторининг айрим тармоқлари ва корхоналари бўйича тақсимланиши

Т/р

Вазирлик, идора ва корхоналарнинг номлари

жами

Шу жумладан:

давлат гранти

тўлов-контракт

1.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

1

1

-

2.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1

1

-

3.

Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

1

1

-

4.

«Ўзбекнефтгаз» МХК

3

-

3

5.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

2

-

2

6.

«Ўзенгилсаноат» АЖ

1

-

1

7.

«Ўзавтосаноат» АК

2

-

2

8.

«Навоий КМК» ДК

2

-

2

ЖАМИ:

13

3

10

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 505-модда)