1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5018-сонли Фармонига мувофиқ ва ичимлик сувдан фойдаланишда самарали давлат назоратини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 17 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
2. 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг маъмурий биносида жойлаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудий инспекцияларни бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бинолар ва хоналарга жойлаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давсувинспекция»ни ўрнатилган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
6. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 апрель,
ПҚ-2899-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2899-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциялари
Бошқарув ходимларининг жами чекланган сони — 73 нафар, улардан:
марказий аппарат бошқарув ходимлари сони — 17 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри инспекцияларининг бошқарув ходимлари сони — 56 нафар.
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2899-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Инспекция бошлиғи
Ичимлик сувни ишлаб чиқариш ва ташишга қўйиладиган технологик талабларга риоя этилишини назорат қилиш бўлими
3
Бухгалтерия
1
Ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш ва сотишни назорат қилиш бўлими
3
Юрисконсульт
1
Ер ости сувларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 271-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)