Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАР ВА ПОРТЛАТИШ ВОСИТАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ, ТРАНСПОРТДА ТАШИШ, САҚЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларининг (кейинги ўринларда матнда «портловчи моддалар» деб юритилади) хавфсизлигини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда ушбу материаллар жиноят мақсадларида ўғирланиши, талон-торож қилиниши, фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш портловчи моддалар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан олиб кириш, шу жумладан кузатилмайдиган багажда олиб кириш тақиқланади;
портловчи моддаларни (олиб киришга рухсатнома мавжуд бўлганда) транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари орқали устувор тартибда (навбатсиз) ўтказилади;
портловчи материалларни божхонада текшириш фақат махсус жиҳозланган жойларда (портловчи материалларни сақлаш омборларида) амалга оширилади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
портловчи моддалар махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларида фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуролланган бўлинмалари соқчилиги остида ташилади;
портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенглигида фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан ташиш қатъиян тақиқланади. Истисно ҳолларда бундай ташиш фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан хавфсизликнинг зарур чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори бўйича амалга оширилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
узоқ вақт сақланадиган портловчи материаллар омборлари Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан қўриқланади, қисқа муддатли, кўчма сарфлаш ва ер ости омборлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ёки идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланиши мумкин;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/630/0980-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
портловчи моддаларни ҳисобга олиш, сақлаш, транспортда ташиш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аввал чиқарилган қарорларига мувофиқ тузилган портловчи материалларни харид қилиш ва олиб киришга контрактлар улар бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар амал қилади.
3. Зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан портлатиш ишларини бажаришда фойдаланиш тақиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навоий кон-металлургия комбинатига Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электромагнит мослик маркази томонидан рухсат берилган частотада ишлаш шарти билан Мурунтов конида қудуқ зарядлари блокларини масофадан туриб бошқаришга махсус мўлжалланган «Друза-М» типидаги портлатиш аппаратини олиб киришга истисно тариқасида рухсат берилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятига (Н.И. Кучерский) хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда мазкур аппаратни олиб кириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва ундан мақсадли фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ички ишлар вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда Навоий кон-металлургия комбинатидаги мавжуд «Друза-М» типидаги зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмалари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун қатъий назоратни таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
6. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси (Р.Т. Саидов) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Давлат геология қўмитаси, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, «Навоий кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, «Ўзбекпортлатишсаноат» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда замонавий талабларни ва шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда:
бир ой муддатда — Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни ташиш қоидаларини (уларда мутахассисларга қўйиладиган ишлаб чиқариш талаблари ва ишга қўйишни расмийлаштириш тартиби назарда тутилсин);
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 2005 йил 25 майдаги 4 ва 79-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобиль транспортида ташиш Қоидалари (рўйхат № 1492, 08.07.2005 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 2005 йил 25 майдаги 5 ва 80-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш Қоидалари (рўйхат № 1493, 08.07.2005 й.).
2005 йил 1 январгача — Портлатиш ишларини бажаришда хавфсизликнинг ягона талабларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Икки ой муддатда портловчи материалларни ишлаб чиқарадиган ёки улардан фойдаланадиган корхоналарда портловчи материаллар, портлатиш қурилмаларини ташиш, сақлаш ва портлатиш ишларини амалга оширишга қўйилган ходимлар аттестациядан ўтказилсин.
8. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р. Мирзаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 май,
213-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорига
1-ИЛОВА
2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхати
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўзгартиришлар киритилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
|
Т/р |
Номи |
ТИФ ТН |
|
1. |
Тетрил (аммоний нитрити) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар | 283410000 дан |
|
2. |
Тэн (пентаэритриттетранитрат) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар | 283429800 дан |
|
3. |
Cимобли портловчи модда (симоб фульминати) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа фульминатлар | 283800000 дан |
|
4. |
Тротил, гранутол, тринитротолуол ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлашган ёки нитритлаштирилган ҳосила углеводородлар | 290420000 дан |
|
5. |
Тринитрофенол (пикрин кислотаси) ва бошқа портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган нитритлаштирилган ҳосила феноллар ёки фенол спиртлар | 290890000 дан |
|
6. |
Гексоген, триметилентринитрамин ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа гетероциклик бирикмалар | 293369100 дан |
|
7. |
Порох | 360100000 |
|
8. |
Тайёр портловчи моддалар, порохдан ташқари | 360200000 |
|
9. |
Бикфорд пилтаси; портловчи пилталар; | 360300100 |
|
10. |
Бикфордларнинг бошқа пилталари; портловчи пилталар; зарбали ёки портлатувчи пистонлар; запаллар; электродетонаторлар | 360300900 |
|
11. |
Бошқа сигнал ракателари, ёмғир ёғдириладиган ракеталар, туманга қарши сигналлар ва мушакбозликнинг бошқа бумлари | 360490000 |
Изоҳ: Рўйхатда товарлар фақат Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН бўйича товар коди билан белгиланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН бўйича товар кодига «дан» қўшимчаси қўшилса, бу портловчи материалларга тегишли деб топиш фақат иккинчи устунда номма-ном қайд этилган товарларга нисбатан қўлланилишини кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 809-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 219-модда; 2008 й., 19-сон, 161-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; 2012 й., 38-сон, 436-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон, 09.10.2018 й., 09/18/809/2017-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/630/0980-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)