Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2801]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 38-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 71-сонли ««Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2801-2, 09.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 ноябрдаги 344-сон «Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 май,
53-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 17 май,
36-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 17 майдаги 53 ва 36-сон қарорига ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида
1. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахсларга қуйидагилар киради:
пенсия ёшидаги муҳтож шахслар;
16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
2. 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар (бундан буён матнда ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар деб юритилади), шунингдек пенсия ёшидаги муҳтож шахслар мазкур Низомнинг 1-иловасидаги протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
3. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
4. Ташкилотда меҳнат фаолиятини бажариш вақтида юзага келган жароҳатланиши оқибатида шахсга мазкур Низомда белгиланган тартибда бериладиган протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар учун харажатлар ташкилот томонидан қопланади.
2-боб. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга муҳтожлик тўғрисида тиббий хулоса бериш
5. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) ёки Тиббий-маслаҳат комиссиясининг (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тиббий хулосаси асосида берилади. Бунда 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларга ҳамда пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга уларнинг яшаш жойидаги ТМК томонидан, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг яшаш жойидаги ТМЭК томонидан берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
6. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсга унинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда даволовчи врачнинг тиббий ҳужжатларига (амбулатор картаси, зарур бўлганда, касаллик тарихидан кўчирма) асосан тиббий хулоса расмийлаштирилади. Бунда шахснинг протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга муҳтожлик муддати ҳар бир касаллик ҳолатида касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсаторлик механизмларининг ҳолатига қараб якка тартибда аниқланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарорига (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида тиббий хулоса расмийлаштирилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
7. Расмийлаштирилган тиббий хулосалар ҳақидаги маълумотлар тегишли ТМЭК ёки ТМК томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган шаклдаги ТМЭК (ТМК)да тиббий хулосаларни қайд этиш журналига киритиб борилади.
8. ТМЭК ёки ТМК томонидан тиббий хулосаларни расмийлаштиришда тегишлича мазкур Низомнинг 4 ва 5-иловаларида назарда тутилган тиббий кўрсатмаларга асосланилиши лозим.
9. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар ҳар бир касаллик ҳолатида касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсаторлик механизмларининг ҳолатига қараб, ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар эса, ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб, қайта ногиронликка ўтиш муддатигача ёки улардан фойдаланиш муддатигача берилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Тиббий хулоса протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалардан фойдаланиш муддати тугагандан кейин қайта расмийлаштирилади.
10. Тиббий хулосаларнинг асослилиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган ва имзолаган шахслар жавобгар ҳисобланади.
11. Шахсда алоҳида махсус тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ёки Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари қошидаги Тиббий-техник комиссиялар томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар қўшимча текширувдан ўтказилиши ва протез-ортопедия буюмларини тайёрлашда қўшимча тиббий ва техник хулоса берилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
3-боб. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш
12. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан тегишлича мазкур Низомнинг 6 ва 7-иловаларига мувофиқ шаклда муҳтож шахслар рўйхати (бундан буён матнда муҳтож шахслар рўйхати деб юритилади) юритилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси тегишли ТМЭК ва ТМК билан биргаликда ҳар йили 20 декабрдан кечиктирмай кейинги йил учун молиялаштириш ҳажмини аниқлаш мақсадида ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси деб юритилади) электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.
13. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари умумлаштирилган муҳтож шахслар рўйхати асосида протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларни тайёрловчи ва/ёки етказиб берувчи корхоналар (бундан буён матнда корхона деб юритилади) билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳисобот йили давомида ТМЭК ёки ТМКга биринчи марта мурожаат қилган ва тиббий хулоса расмийлаштирилган муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар ТМЭК ёки ТМК томонидан тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига электрон ва ёзма шаклда тақдим қилинади. Бунда ўтган ой бўйича маълумотлар кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қабул қилиб олинган қўшимча эҳтиёж бўйича маълумотларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига электрон ва ёзма шаклда юборади.
14. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари қабул қилиб олинган муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва қўшимча эҳтиёжлар учун ҳам корхоналар билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
4-боб. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш
15. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги йўлланма-талонлар билан таъминлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
16. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси билан шартнома тузган корхонага тақдим этиш учун тиббий хулосалар асосида протез-ортопедия буюмларини тайёрлаш учун йўлланма-талон расмийлаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
17. Йўлланма-талон ҳар бир протез-ортопедия буюми учун алоҳида расмийлаштирилади (протез пойабзали ва ортопедик пойабзал учун унинг бир жуфтига 1 та йўлланма-талон расмийлаштирилади).
Йўлланма-талон 3 та — «А», «В» ва «С» қисмдан иборат бўлади.
Расмийлаштирилган йўлланма-талонлар ҳақида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Протез-ортопедия буюмлари учун расмийлаштирилган йўлланма-талонларни қайд этиш журналига тегишли ёзув киритиб борилади.
18. Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга йўлланма-талон расмийлаштирилганда, бу ҳақда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Протезланувчининг картасига қайд этилади.
Протезланувчининг картаси туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс учун очилган йиғмажилдда сақланади. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахснинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, унинг йиғмажилди янги яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига юборилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
19. Йўлланма-талоннинг «А» қисми, «В» ва «С» қисмларининг 1 — 11-бандлари (11-банд ҳам) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан тўлдирилади ҳамда ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
Йўлланма-талоннинг «В» ва «С» қисмларидаги 12 ва 13-бандлар корхона томонидан тўлдирилади.
Йўлланма-талоннинг «А» қисми уни расмийлаштирган туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида қолади, «В» ва «С» қисмлари номига йўлланма-талон расмийлаштирилган ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахсга берилади. Бунда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси масъул ходими томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахсга, пенсия ёшидаги муҳтож шахсга протез-ортопедия буюмини олиш учун корхонага мурожаат қилиш муддати ва тартиби тушунтирилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга йўлланма-талон асосида протез-ортопедия буюмини олиш муддати корхона билан тузилган шартномадан келиб чиқиб белгиланади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
20. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс йўлланма-талон билан корхонага мурожаат қилганда, унга корхона томонидан протез-ортопедия буюмини тайёрлаш учун кетадиган вақт ҳисобга олинган ҳолда протез-ортопедия буюмининг тахминий тайёр бўлиш куни ҳақида маълумот берилади. Бунда корхона томонидан протез-ортопедия буюмини тайёрлаш муддати тузилган шартномада кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
21. Корхона томонидан ҳар бир тайёрланган протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравачалар техник паспорти ҳамда фойдаланиш бўйича йўриқномаси билан биргаликда берилиши лозим.
22. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси корхона томонидан етказиб берилган реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларни белгиланган тартибда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасидан қабул қилиб олади.
Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар ёки уларнинг қонуний вакилларини тегишли реабилитация техник воситаси ёки кресло-аравачани олиб кетиш мумкинлиги ҳақида хабардор қилади. Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар муҳтож шахслар рўйхати ва навбат асосида берилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош врачи ҳамда ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари ўртасида тузиладиган шартномага асосан топширилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
23. Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминланган ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс соғайиб кетганлиги ёки вафот этганлиги сабабли, унга берилган реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалардан фойдаланишга зарурат қолмаганда, улар ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига қайтарилиши шарт.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
24. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахс ёки уларнинг қонуний вакиллари тайёрланган протез-ортопедия буюмини бевосита корхонадан қабул қилиб олади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
25. Йўлланма-талоннинг «С» қисмининг тегишли бандлари тўлиқ тўлдирилгандан сўнг, корхона томонидан ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига юборилади. Йўлланма-талоннинг «В» қисми корхонада қолади.
26. Корхона юборган йўлланма-талоннинг «С» қисми асосида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия буюмлари билан амалда таъминланганлиги ўрганилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
27. Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия буюмлари билан амалда таъминланганлиги ўрганилгандан сўнг, йўлланма-талоннинг «С» қисми 1 ой ичида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига сақлаш учун юборилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси йўлланма-талоннинг «С» қисмига асосан ушбу йўлланма-талон расмийлаштирилиши учун асос бўлган тиббий хулосанинг қайтарма қисмини тегишли ТМЭК ёки ТМКга сақлаш учун юборади.
ТМЭКга юборилган тиббий хулосанинг қайтарма қисми ногиронлиги бўлган муҳтож шахснинг кўрик ишида, ТМКга юборилган тиббий хулосанинг қайтарма қисми ногиронлиги бўлган муҳтож шахс, пенсия ёшидаги муҳтож шахснинг якка тартибдаги амбулатор картасида сақланади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
28. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 3-санасидан кечиктирмасдан тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари эса, ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишлича мазкур Низомнинг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ шаклдаги ҳисоботларни электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.
5-боб. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларни таъмирлаш ёки алмаштириш
29. Протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравача мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган кафолат муддатида носоз бўлиб қолганда, у шартнома шартларига мувофиқ корхона томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқа яроқлисига алмаштирилади.
ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларда касаллик кечишининг ёмонлашуви оқибатида айнан шу протез-ортопедия буюмларидан фойдаланиш имкони бўлмаса;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
муҳтож ногиронлар, пенсия ёшидаги муҳтож шахсларда ўтказилган жарроҳлик муолажаларидан сўнг юзага келган анатомик ёки физиологик ўзгаришлар оқибатида протез-ортопедия буюмлари фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.
31. Протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравача кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ёки носозликларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравачанинг носозлиги тўғрисида тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан далолатнома расмийлаштирилади ҳамда таъмирланиши лозим бўлган протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси ва кресло-аравачани таъмирлашга мазкур Низомда белгиланган тартибда корхонага мурожаат қилиш учун йўлланма-талон расмийлаштириб берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
32. Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
33. Ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар, пенсия ёшидаги муҳтож шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш билан боғлиқ мазкур Низомда белгиланган талаблардан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар
4. _________________________________________________________________________________________ (ногиронлиги бўлган шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс)
___________________________________________________________________________________________ (ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати (агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)
___________________________________________________________________________________________ (протез-ортопедия буюми, реабилитация техник воситаси, кресло-аравачанинг номи ва коди)
товон юзасининг варус ёки вальгусли деформацияси натижасида оёқни ички томонга ёки ташқи томонига қийшайиши;
оёқ кафти ампутацияси ёки экзоартикуляциясидан (Шопар, Лисфранк, Горанжо, Шарп усулида ва бошқалар) кейинги чўлтоқлик;
ошиқ-товон бўғимини мустаҳкамлашни талаб этадиган оёқлар ярим фалажлиги (парези) ёки фалажлиги (параличи);
болалар церебрал фалажлиги;
оёқ панжасининг ривожланган эквинус-варус қийшиқлиги, оёқ панжаси фалажлиги (от туёғи);
оёқ кафти ясси вальгусли фалажлик деформацияси;
оёқ панжасининг куйиш, совуқ уриши, электр жароҳати ёки жарроҳлик муолажаси натижасидаги деформациялари;
оёқ панжасининг ривожланган ва турғун лимфастази (фил оёқлик) ва у билан боғлиқ бўлган трофик ўзгаришлар.
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга муҳтожликни аниқлаш бўйича
тиббий кўрсатмалар
1. Хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:
NYНA бўйича III даража/IV функционал классдаги сурункали юрак етишмовчилиги;
III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;
жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;
IV даража (терминал босқич)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;
гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;
акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;
иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;
иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;
оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;
иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.
2. Сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:
гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;
ақлий заифликнинг, руҳий касалликлар (деменция)нинг оғир даражаси оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;
иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;
оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш пороклари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;
иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.
3. Эшитиш мосламасига:
туғма, орттирилган ва аралаш кохлеар неврит;
эшитиш қобилияти пасайишининг III ва IV даражаси (сурдологнинг иккала қулоқнинг эшитиш қобилияти пасайганлиги тўғрисидаги хулосаси асосида).
4. Қўлтиқ таёқ ёки тирсакли қўлтиқ таёққа:
битта оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти тўлиқ бузилган ҳолатлар ҳамда анатомик дефектларда;
сохта бўғим, суяклар дефекти, кескин намоён бўлган контрактура, оёқ камари суяклари ва бўғимларининг турғун қийшайиши ёки анкилози, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
бир ёки икки оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги;
тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;
ўрта даражада ва намоён бўлган гемипарез, ўрта даражада ва намоён бўлган пастки парапарез;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
5. Ҳасса ёки кўзи ожизлар учун ҳассага:
бир оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти қисман бузилган ҳолатларда, шунингдек мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;
тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш;
кўзи ожизларга.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
6. Юриш мосламасига (ходунокка):
икки оёқ, чаноқ, умуртқа поғонасининг жароҳатларининг асоратларидан кейинги юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари.
7. Пешоб қабул қилгич:
Пешоб чиқариш аъзоларида стоманинг мавжудлиги.
8. Нажас қабул қилгич:
Ичакда стоманинг мавжудлиги.
(6 — 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарорига (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Протез-ортопедия буюмларига муҳтож шахслар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили
Яшаш манзили
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати
(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)
Ташхис
Муҳтожлик аниқланган протез-ортопедия буюмнинг номи ва коди
Протез-ортопедия буюмини олиш учун берилган йўлланма-талон берилган санаси
Протез-ортопедия буюми билан охирги марта таъминланган сана
1.
2.
...
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачаларга муҳтож шахслар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили
Яшаш манзили
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати
(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)
Ташхис
Реабилитация техник воситалари ва кресло-аравача номи
1.
Ушбу воситани
оладиган сана
Ушбу воситани охирги марта олган сана
2.
...
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Протез-ортопедия буюмлари учун расмийлаштирилган йўлланма-талонларни қайд этиш
журнали
Т/р
Йўлланма-талон расмийлаштирилган шахснинг Ф.И.О.
Туғилган вақти (кун , ой, йил)
Яшаш манзили
Паспорт серияси, рақами ва ким томонидан берилганлиги
(туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)
ТМЭК ёки ТМК томонидан берилган тиббий хулосанинг берилган санаси ва рақами
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати
(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)
Ташхис
Йўлланма-талон расмийлаштирилган сана, рақами, протез-ортопедия буюми номи ва коди
Протез-ортопедия буюми билан таъминланган сана
1.
2.
...
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Изоҳ: мазкур ҳисобот туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан тўлдирилади.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 12, 56-сонли қарори (рўйхат рақами 2801-1, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 10/18/2801-1/0991-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
20___ йил __________ ойида реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминланган ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар ва пенсия ёшидаги муҳтож шахслар ҳақида