|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУДУДИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, ҳудудий бошқарув органларига юкланган функционал вазифаларнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек қишлоқ туманлари ҳокимликлари тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарори билан белгиланган (7г-илова) бошқарув ходимлари сони доирасида 1-иловага мувофиқ айрим қишлоқ туманлари ҳокимликлари тузилмасига ҳокимнинг биринчи ўринбосари — шаҳар ҳокими қўшимча лавозими киритилсин.
2. Қўрғонтепа, Ромитон, Зомин, Нишон, Сирдарё, Хазорасп ва Сариосиё туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг 2-иловага мувофиқ намунавий тузилмаси тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 март,
149-сон
Бошқарув аппарати тузилмасига ҳокимнинг биринчи ўринбосари — шаҳар ҳокими лавозими киритилаётган қишлоқ туманлари ҳокимликлари рўйхати
|
Т/р |
Қишлоқ туманлари номи |
Киритилаётган лавозим |
|
1. |
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Қорасув шаҳри ҳокими |
|
2. |
Бухоро вилоятининг Ромитон тумани |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Газли шаҳри ҳокими |
|
3. |
Жиззах вилоятининг Зомин тумани |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Даштобод шаҳри ҳокими |
|
4. |
Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Талимаржон шаҳри ҳокими |
|
5. |
Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Бахт шаҳри ҳокими |
|
6. |
Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Питнак шаҳри ҳокими |
|
7. |
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — Шарғун шаҳри ҳокими |
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 30 мартдаги 149-сон қарорига
2-ИЛОВА
2004 йил 30 мартдаги 149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қўрғонтепа, Ромитон, Зомин, Нишон, Сирдарё, Хазорасп ва Сариосиё туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 151-модда)