1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Норасмий таржима
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситалари хавфсизлигига нисбатан ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киритилсин.
2. «Ўзстандарт» агентлиги ваколатли органлар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент кучга киритилган кундан эътиборан сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларига мажбурий талабларни белгиловчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг мажбурий хусусиятини бекор қилиш ҳамда уларни қўллашнинг ихтиёрийлигини таъминлаш чораларини белгиланган тартибда кўрсин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги, Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, тадбиркорлик фаолияти субъектларини кенг хабардор қилишни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 11 ноябрь,
326-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сон қарорига ИЛОВА
Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламент сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган N ва M тоифаларига мансуб автотранспорт воситаларининг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги Умумий техник регламентда белгиланган таснифга мувофиқ) ишлаб чиқарилиши (қайта жиҳозланиши) ва эксплуатацияси бўйича хавфсизлик талабларини белгилайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши мажбурий ҳисобланади.
2. Мазкур Техник регламентнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш;
атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
3. Мазкур Техник регламентнинг техник жиҳатдан тартибга солиш объектлари қуйидагилардан иборат:
автотранспорт воситасига унинг двигателини сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлашини таъминлайдиган махсус ускуналарни ўрнатиш хизматлари;
сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.
Автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи заводлар томонидан ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситалари учун мазкур Техник регламентнинг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришга бирламчи қўйиш, 54 — 56-бандларига мувофиқ синовдан ўтказиш ҳамда мазкур Техник регламентнинг VII бобига мувофиқ фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича талабларни белгилайди.
4. Мазкур Техник регламентнинг техник жиҳатдан тартибга солиш объектлари қуйидагилар ҳисобланмайди:
текис йўлда конструктив тезлиги соатига 25 км дан ошмайдиган ёки қонунчиликка мувофиқ тезлиги соатига 25 км дан ошмаслиги лозим бўлган автотранспорт воситалари;
ногиронлиги бўлган шахслар томонидан фойдаланиш учун махсус конструкция қилинган ва мўлжалланган автотранспорт воситалари;
ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлмаган экспериментал автотранспорт воситалари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли махсус автотранспорт воситалари.
5. Автотранспорт воситаларига қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари ҳамда автотранспорт воситалари тоифалари Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги Умумий техник регламентда белгиланган.
2-боб. Атамалар ва таърифлар
6. Мазкур Техник регламентда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
автотранспорт воситаси — Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги Умумий техник регламентга мувофиқ N ва M тоифаларига мансуб, бензин ва дизел ёқилғисида ишлайдиган автотранспорт воситаси;
баллон — сиқилган табиий газ ёки суюлтирилган нефт газини сақлаш учун фойдаланиладиган идиш;
қўл вентили — баллонга маҳкам ўрнатилган ва баллондан газ чиқишини тўхтатиш учун мўлжалланган қўл вентили;
сиқилган табиий газ (СТГ) — компрессор қурилмаларида табиий газни сиқиш (компрессиялаш) орқали олинадиган, ички ёнув двигателлари учун мотор ёқилғиси сифатида ишлатиладиган маҳсулот;
суюлтирилган нефт гази (СНГ) — босим остида суюлтирилган енгил углеводородлар аралашмаси бўлиб, асосан пропан, изобутан ва н-бутандан ташкил топади ҳамда ички ёнув двигателлари учун мотор ёқилғиси сифатида ишлатилади;
газбаллон ускуналари — автотранспорт воситаси двигателининг сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлашини таъминлайдиган махсус ускуналар.
СТГ тизими — автотранспорт воситаси двигателининг СТГда ишлашини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситасига ўрнатилган газбаллон ускуналари элементлари мажмуаси бўлиб, бунга фақат СТГда; СТГ ёки бензинда (икки ёқилғили, учқунли ўт олдириш тизимига эга, пуркаш ёки карбюраторли таъминлаш тизимли); СТГ ва дизел ёқилғиси аралашмасида ёки дизел ёқилғисида (дизел, икки ёқилғили); фақат СТГда (қайта жиҳозланган дизел двигатели) ишлайдиган двигателлар ҳам киради;
СНГ тизими — автотранспорт воситаси двигателининг СНГда ишлашини таъминлаш мақсадида автотранспорт воситасига ўрнатилган газбаллон ускуналари элементлари мажмуаси бўлиб, бунга фақат СНГда; СНГ ёки бензинда (икки ёқилғили, учқунли ўт олдириш тизимига эга, пуркаш ёки карбюраторли таъминлаш тизимли); СНГ ва дизел ёқилғиси аралашмасида ёки дизел ёқилғисида (дизел, икки ёқилғили); фақат СНГда (қайта жиҳозланган дизел двигатели) ишлайдиган двигателлар ҳам киради;
газсимон ёқилғи — сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмаси;
конструкциянинг техник лойиҳаси — ўзаро боғлиқ ҳолда газбаллон ускуналарининг таркиби ва тузилишини белгилайдиган, уни ўрнатиш, назорат қилиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва утилизация қилиш учун зарур маълумотларни ўз ичига олган, автотранспорт воситасининг муайян модели учун мўлжалланган ва ишлаб чиқилган график ҳамда матнли ҳужжатлар мажмуаси;
баллонларни техник кўрикдан ўтказиш — баллонларнинг ишга яроқлилигини тасдиқлаш ва техник сабабларга кўра авария юз беришининг олдини олиш мақсадида баллонларни экспертизадан ва синовдан ўтказишни ўз ичига оладиган тадбирлар бўлиб, уларнинг натижаларига кўра ҳужжатлар расмийлаштирилади ва мазкур Техник регламентда белгиланган тартибда маркировкалаш амалга оширилади;
газ ўтказмайдиган қоплама — баллон арматураси устидан кийгизиладиган ва унинг бўғиз қисмига ёки қобиғига маҳкамланадиган, газнинг салон ичига сизиб киришини истисно этадиган ҳамда уни автотранспорт воситасидан ташқарига чиқариб юборадиган ҳимоя қурилмаси.
3-боб. Автотранспорт воситаларига газбаллон ускуналарини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш хизматларини ташкил этиш
7. Автотранспорт воситаларига газбаллон ускуналарини ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга (кейинги ўринларда — ташкилот) қўйиладиган талаблар мазкур Техник регламентнинг 1-иловасида келтирилган.
Кўрсатилган талабларга мувофиқликни текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати (кейинги ўринларда — ЙҲХДХ) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
8. Транспорт воситасига газбаллон ускуналарини биринчи марта ўрнатишда ёки газсимон ёқилғида ишлайдиган автотранспорт воситасини ишлаб чиқаришга қўйишда, автотранспорт воситаларига газбаллон ускуналарини ўрнатиш хизматларини кўрсатувчи ташкилот ҳамда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи завод ҳар бир автотранспорт воситаси модели бўйича алоҳида равишда қуйидагиларни бажариши лозим:
мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ бўлган конструкциянинг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш (мавжуд техник лойиҳани сотиб олиш);
конструкциянинг техник лойиҳасига мувофиқ тажриба намунасини тайёрлаш (зарур ҳолларда тажриба намунасини тайёрлаш жараёнида аниқланган номувофиқликлардан келиб чиқиб, конструкциянинг техник лойиҳасига ўзгартириш ва аниқликлар киритилади);
Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати вакиллари иштирокида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан техник жиҳатдан компетентлиги тасдиқланган лабораторияларда тажриба намунасининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги бўйича қабул синовларини 2, 3, 4-иловаларда, шунингдек, Ўз ДСт 2435:2011 «Механик транспорт воситалари. Массалар ва ўлчамлар. Техник талаблар ва синов усуллари» давлат стандартида келтирилган услубиётларга мувофиқ ўтказиш;
тажриба намунаси муваффақиятли синовдан ўтказилган тақдирда, конструкциянинг техник лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ЙҲХББ) билан белгиланган тартибда келишиш.
Ташкилот томонидан илгари ишлаб чиқилган конструкция лойиҳаси (асл нусха эгасининг розилиги билан) сотиб олинган тақдирда, тайёрланадиган автотранспорт воситасининг тажриба намунаси фақат 2 ва 3-иловаларда келтирилган услубиётларга мувофиқ синовдан ўтказилиши лозим.
81. Газбаллон ускуналари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи завод транспорт воситаларини расмий дилерларга жўнатишда қўшимча равишда ўрнатилган газбаллонларининг паспорт маълумотларини мазкур Техник регламентнинг 7-иловасида келтирилган шакл бўйича тақдим этади.
9. Ҳар бир автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашда ташкилот қуйидагиларни бажариши лозим:
ўрнатиладиган баллоннинг техник кўригини мазкур Техник регламентнинг VII-боби 5 ва 6-параграфларига мувофиқ ўтказиш;
газбаллон ускуналари тизимларининг герметиклигини ҳамда унинг агрегат ва узелларининг уланишлари ишончлилигини (босим остида синаш) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан техник жиҳатдан компетентлиги тасдиқланган лабораторияда 2, 3-иловаларда келтирилган услубиётларга мувофиқ синовдан ўтказиш;
транспорт воситасига мазкур Техник регламентнинг 5-иловасига мувофиқ белгиланган намунадаги танитиш белгисини қўйиш;
синов натижалари ижобий бўлган тақдирда, автотранспорт воситаси эгасига мазкур Техник регламентнинг 6-иловасида келтирилган шакл бўйича қайта жиҳозлаш далолатномасини бериш.
газбаллон ускуналари элементларини монтаж қилиш жойларига киришни таъминлаш учун автотранспорт воситасининг айрим элементларини демонтаж қилиш, конструкциянинг техник лойиҳасига мувофиқ кузовни такомиллаштириш (кучайтириш);
баллонлар ва газбаллон ускуналарининг бошқа элементларини автотранспорт воситасининг рамасига (платформасига) ёки кузовига, шу жумладан, юқори босимли газ қувурларини монтаж қилиш;
қўшимча электр жиҳозлари ва назорат-ўлчаш асбобларини ўрнатиш;
газбаллон ускуналари элементларини ўрнатиш бўйича ишларни бажариш мақсадида демонтаж қилинган автотранспорт воситаси элементларини қайта монтаж қилиш (вазифалари ўрнатилган газбаллон ускуналари элементлари томонидан бажариладиган деталлар, узеллар ва агрегатлар бундан мустасно).
15. Газбаллон ускуналари элементларини ўрнатиш якунлангач, ташкилот бажарилган ишларнинг сифатини газбаллон ускуналари тизимидаги агрегатлар ва узелларнинг бирикмалари герметиклиги ҳамда ишончлилигини 2 ва 3-иловаларга мувофиқ синовдан ўтказиш (босим остида синаш) орқали текширади.
16. Синовлардан муваффақиятли ўтилган тақдирда, ўрнатилган газбаллон ускуналарини созлаш ва ростлаш ишлари амалга оширилади ҳамда автотранспорт воситасига белгиланган намунадаги танитиш белгиси қўйилади, қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилади ва автотранспорт воситаси буюртмачига топширилади.
1-§. Газбаллон ускуналари тизимларини ўрнатишга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари
17. Баллонни автотранспорт воситасига ўрнатиш ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномалари асосида, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ расмийлаштирилган конструкциянинг техник лойиҳасига асосан стационар тарзда амалга оширилади.
18. Баллонни транспорт воситасининг двигател бўлинмасига ўрнатишга йўл қўйилмайди.
19. Фойдаланишга тайёр транспорт воситасида баллон билан йўл сирти орасидаги масофа камида 200 мм бўлиши лозим.
20. Баллонни ўрнатиш жойи ва уни маҳкамлаш усули баллоннинг металл сирти бошқа металл юзалар (бошқа баллонлар, уларни маҳкамлаш элементлари, автотранспорт воситасининг кузови (рамаси)) билан бевосита туташишини истисно этиши лозим.
22. Агар баллон хомутлари унинг массасидан тушадиган юкламани кўтарадиган бўлса, уларнинг сони камида учта бўлиши лозим.
23. Хомутлар баллоннинг айланиши ёки силжишининг олдини олиши лозим.
24. Баллонларни пўлат трослардан фойдаланган ҳолда маҳкамлашга, шунингдек, маҳкамлаш деталларини баллон корпусига пайвандлаш орқали бириктиришга йўл қўйилмайди.
25. M1 тоифасидаги автотранспорт воситасига баллон ўрнатишда уни маҳкамлаш жойларида кузовни кучайтириш назарда тутилиши лозим.
26. Баллон(лар)нинг маҳкамлаш элементлари автотранспорт воситаси кузовининг ичи бўш қисмларидан ўтказилган тақдирда, юкламалар таъсирида уларнинг деформацияланишининг олдини олиш чоралари назарда тутилиши лозим.
27. Газбаллон ускуналарини монтаж қилишда маҳкамлаш элементларининг ўз-ўзидан бўшаб кетиши ва тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида резьбали бирикмаларни қотириш чоралари кўрилиши лозим.
28. Баллонлар автотранспорт воситасининг кириш қийин бўлган жойларига ўрнатилганда, қўл вентилига мосламалардан фойдаланмасдан ишлатиш мумкин бўладиган даражада етиб бориш имконияти таъминланиши лозим.
29. Симлар автотранспорт воситаси кузови (рамаси) элементларидаги тешиклардан ўтказилганда, уларнинг деталларининг ўткир қирраларида ишқаланиб шикастланишининг олдини оладиган резина зичлагичлар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
30. Симларни металл хомутлар билан маҳкамлашда резина зичлагичлардан фойдаланилиши лозим.
31. Ток ўтказувчи клеммлар ва сим учларининг автотранспорт воситасининг металл деталларига тегиб туришига йўл қўйилмайди.
32. Изоляцион найчалар сим учларига зич ўрнатилган бўлиши лозим.
33. Маҳкамланган симлар асбоблар клеммларига нисбатан айланиб кетмаслиги лозим.
34. Электр бирикмалари ва электр жиҳозларининг барча элементлари ортиқча юкланишлардан ҳимояланган бўлиши лозим.
35. Электрон бошқарув блокини ўрнатиш жойи уни атмосфера намлиги таъсиридан ҳамда механик шикастланишлардан ҳимоя қилишни таъминлаши лозим.
36. Газбаллон ускуналари тизими ҳаракатланиш, автотранспорт воситасини ортиш-тушириш, юкларни ташиш ва йўл-транспорт ҳодисалари вақтида шикастланишдан максимал даражада ҳимояланишини таъминлайдиган тарзда ўрнатилиши лозим.
37. Газбаллон ускуналари тизимларига автотранспорт воситаси двигателининг тегишли ишлашини таъминлаш учун қатъий зарур бўлган қурилмалардан ташқари, бошқа ҳеч қандай қурилмаларни улашга йўл қўйилмайди.
38. Газбаллон ускуналари тизимларининг элементлари транспорт воситасининг ташқи габарит ўлчамларидан ташқарига чиқмаслиги лозим, 39-бандда кўрсатилган транспорт воситалари бундан мустасно.
39. M2 ва M3 тоифаларидаги автотранспорт воситаларига нисбатан габарит ўлчамлари ва баллонларни ўрнатиш жойига қўйиладиган талаблар ЙҲХБ томонидан белгиланади.
40. Газбаллон ускуналарининг элементлари ишлатилган газларни чиқариш тизимидан ёки бошқа шунга ўхшаш иссиқлик манбаидан 100 мм дан кам масофада жойлаштирилмаслиги лозим.
41. Газбаллон ускуналари ўрнатилгандан кейин автотранспорт воситасининг тўлиқ массаси ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган дастлабки қийматдан ошмаслиги лозим, шунга мувофиқ юк кўтариш қобилияти ва йўловчи сиғими қайта белгиланиши лозим.
42. Қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг йўл оралиғи, чиқиш ва кириш бурчаклари газбаллон ускуналари ўрнатилишидан олдинги тегишли қийматлардан кам бўлмаслиги лозим.
43. M1 тоифасидаги автотранспорт воситаларига СТГ ва СНГ баллонларини, қоида тариқасида, юкхонасига ёки техник ҳужжатларга мувофиқ ўрнатиш амалга оширилади.
44. Алоҳида ҳолларда M1 тоифасидаги автотранспорт воситаларининг салонига СТГ ва СНГ баллонларини ўрнатишга рухсат этилади, бунда баллон ўриндиқ орқасига ўрнатилиши ва монтаж ишлари автотранспорт воситасининг бўйлама ўқи бўйлаб баллон билан автотранспорт воситасининг орқа панели, шунингдек, ўриндиқ билан баллон ўртасида умумий камида 100 мм тирқиш бўлишини таъминлаши лозим.
M1 тоифасидаги автотранспорт воситасининг салонига баллон ўрнатилган тақдирда, баллон газбаллонининг арматураси устидан ўрнатиладиган газ ўтказмайдиган қоплама билан жиҳозланиши лозим.
2-§. СТГ тизимларини ўрнатишга қўйиладиган махсус хавфсизлик талаблари
45. Автотранспорт воситаларида фойдаланиш учун мўлжалланган СТГ ускуналари элементлари эксплуатация босими ва вазифасидан келиб чиқиб қуйидагича таснифланади:
0-синф. СТГ 3 МПа дан 26 МПа гача босим остида бўлган патрубкалар ва арматурани ўз ичига олган юқори босимли деталлар;
1-синф. СТГ 450 кПа дан 3 000 кПа (3 МПа) гача босим остида бўлган патрубкалар ва арматурани ўз ичига олган ўрта босимли деталлар;
2-синф. СТГ 20 кПа дан 450 кПа гача босим остида бўлган патрубкалар ва арматурани ўз ичига олган паст босимли деталлар;
3-синф. Сақлагич клапанлар ёки сақлагич клапан билан ҳимояланган деталлар каби, СТГ 450 кПа дан 3 000 кПа (3 МПа) гача босим остида бўлган патрубкалар ва арматурани ўз ичига олган ўрта босимли деталлар.
46. СТГ тизими камида қуйидаги газбаллон ускуналари элементларини ўз ичига олиши керак:
баллон;
манометр ёки ёнилғи сатҳи кўрсаткичи;
муайян ҳароратда ишга тушадиган сақлагич қурилма;
баллоннинг автоматик клапани;
қўл вентили;
босим регулятори;
газ узатиш регулятори;
чекловчи қурилма;
газ таъминоти қурилмаси;
ёнилғи қуйиш блоки ёки узели;
эгилувчан ёнилғи қувури;
қаттиқ ёнилғи қувури;
электр тизимли ёнилғи турини алмаштиргич;
электрон бошқарув блоки;
багаж бўлинмаси ёки йўловчилар салони ичида ўрнатилган ускуна элементлари учун газ ўтказмайдиган ғилоф.
47. Қуйидаги жадвалда кўрсатилган СТГ тизими элементлари Ўз ДСт 35.110:2011 Давлат стандарти (БМТ ЙИКнинг 110-сон қоидалари) талабларига мувофиқ бўлиши керак:
Т/р
СТГ тизими элементлари рўйхати
1.
Баллон (СТГ-1 қисмида, яхлит металл корпусга эга)
2.
Автоматик клапан
3.
Тескари клапан
4.
Сақлагич клапан
5.
Сақлагич қурилма
6.
Чекловчи клапан
7.
Эгилувчан ёнилғи қувури-шланг
8.
СТГ фильтри
9.
Босим регулятори
10.
Босим ва ҳарорат датчиги
11.
Ёнилғи қуйиш блоки ёки узели
12.
Газ узатиш регулятори ва газ-ҳаво аралаштиргичи ёки инжектор
13.
Электрон бошқарув блоки
Ушбу талабнинг бажарилиши Ғилдиракли транспорт воситаларига, ғилдиракли транспорт воситаларига ўрнатилиши ва/ёки уларда фойдаланилиши мумкин бўлган ускуна ва қисмларга нисбатан бир хилдаги техник кўрсатмаларни қабул қилиш ҳамда ушбу кўрсатмалар асосида бериладиган расмий тасдиқларни ўзаро тан олиш шартлари тўғрисидаги Битим (Женева, 1958 й.) иштирокчи мамлакатларида ёки Ўзбекистон Республикасида берилган турини тасдиқлаш ёки мувофиқлик сертификати билан тасдиқланади.
48. Ўзбекистон Республикасида:
а) автотранспорт воситасига фақат яхлит металл корпусга эга СТГ-1 туридаги баллонларни ўрнатишга рухсат этилади;
б) автотранспорт воситасига қуйидаги турдаги баллонларни ўрнатишга йўл қўйилмайди:
СТГ-2, цилиндрсимон қисми смолаланган тутам ип билан кучайтирилган металл корпусга эга (ҳалқалар кўринишида ўраш);
СТГ-3, бутун корпуси бўйлаб смолаланган тутам ип билан кучайтирилган металл корпусга эга (узлуксиз ўраш);
СТГ-4, смолаланган тутам ипли металл бўлмаган корпусга эга (тўлиқ композит материалдан).
49. Автотранспорт воситаларига СТГ газбаллон ускуналари тизимларини ўрнатишда Ўз ДСт 35.110:2011 Давлат стандарти (БМТ ЙИКнинг 110-сон қоидалари) талабларига риоя қилиш мажбурий ҳисобланади. Ушбу Техник регламент талаблари билан Ўз ДСт 35.110 талаблари ўртасида қарама-қаршилик бўлса, ушбу Техник регламент талаблари устун ҳисобланади.
3-§. СНГ тизимларини ўрнатишга қўйиладиган махсус хавфсизлик талаблари
50. СНГ газбаллон ускуналари элементлари максимал иш босими ва вазифасига қараб қуйидагича таснифланади:
1-синф. СНГ суюқ ҳолатда тўйинган буғ босими ёки оширилган тўйинган буғ босими остида бўлган, 3000 кПа гача босимга бардош берувчи патрубкалар ва арматурани ўз ичига олган юқори босимли деталлар;
2-синф. СНГ газсимон ҳолатда атмосфера босимидан 20 дан 450 кПа гача юқори максимал иш босимида бўлган патрубкалар ва арматурани ўз ичига олган паст босимли деталлар;
2А синф. Чекланган босим диапазони учун паст босимли деталлар, жумладан, СНГ газсимон ҳолатда атмосфера босимидан 20 дан 120 кПа гача юқори максимал иш босимида бўлган патрубкалар ва арматура;
битта узелда (редукторда) бажарилиши мумкин бўлган босим регулятори ва буғлаткич;
масофадан бошқариладиган ёпувчи клапан;
электр тизимли ёнилғи турини алмаштиргич;
ёнилғи қуйиш блоки ёки узели;
эгилувчан ёнилғи қувури;
қаттиқ ёнилғи қувури;
инжектор, газ ҳайдагич ёки газ аралаштиргич;
электрон бошқарув блоки;
босим чеклагичи (сақлагич);
багаж бўлинмаси ёки йўловчилар салони ичида ўрнатилган ускуна элементлари учун газ ўтказмайдиган ғилоф.
52. Қуйидаги жадвалда кўрсатилган СНГ тизими элементлари Ўз ДСт 35.67:2011 Давлат стандарти (БМТ ЙИКнинг 67-сон қоидалари) талабларига мувофиқ бўлиши керак:
Т/р
СНГ тизими элементлари рўйхати
1.
Баллон
2.
Ёнилғи насоси
3.
Буғлаткич
4.
Босим регулятори
5.
Ёпувчи клапанлар
6.
Қайтариш клапанлари
7.
Газ қувурининг сақлагич клапанлари
8.
Захира ёнилғини узатиш бириктирувчи патрубкалари
9.
Эгилувчан шланглар
10.
Ёнилғи қуйиш блоки
11.
Газ ҳайдагичлар/газ аралаштиргич/ёки инжекторлар
12.
Газ дозаторлари
13.
Босим датчиклари
14.
Ҳарорат датчиклари
15.
Электрон бошқарув блоки
16.
СНГ фильтрлари
17.
Сақлагич клапан
Ушбу талабнинг бажарилиши Ғилдиракли транспорт воситаларига, ғилдиракли транспорт воситаларига ўрнатилиши ва/ёки уларда фойдаланилиши мумкин бўлган ускуна ва қисмларга нисбатан бир хилдаги техник кўрсатмаларни қабул қилиш ҳамда ушбу кўрсатмалар асосида бериладиган расмий тасдиқларни ўзаро тан олиш шартлари тўғрисидаги Битим (Женева, 1958 й.) иштирокчи мамлакатларида ёки Ўзбекистон Республикасида берилган турини тасдиқлаш ёки мувофиқлик сертификати билан тасдиқланади.
53. Автотранспорт воситаларига СНГ газбаллон ускуналари тизимларини ўрнатишда Ўз ДСт 35.67:2011 Давлат стандарти (БМТ ЙИКнинг 67-сон қоидалари) талабларига риоя қилиш мажбурий ҳисобланади. Ушбу Техник регламент талаблари билан Ўз ДСт 35.67:2011 Давлат стандарти талаблари ўртасида қарама-қаршилик бўлса, ушбу Техник регламент талаблари устун ҳисобланади.
54. Газбаллон ускунаси тажриба тариқасида ўрнатилиб, биринчи марта ишлаб чиқарилган (қайта жиҳозланган) ҳар бир автотранспорт воситаси модели қуйидаги мақсадларда синовдан ўтказилиши керак:
2 ва 3-иловаларда келтирилган услубиёт бўйича газбаллон ускуналари тизими агрегатлари ва узеллари бирикмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини (зичлаш) баҳолаш;
Ўз ДСт 2435:2011 «Механик транспорт воситалари. Массалар ва ўлчамлар. Техник талаблар ва синов усуллари» Давлат стандарти талабларига мувофиқ масса кўрсаткичлари ва унинг ўқлар бўйича тақсимланишини, габарит ўлчамларини аниқлаш;
4-иловада келтирилган услубиёт бўйича йўловчилар хонаси ҳавосида ва ҳайдовчининг иш жойида метан миқдорини аниқлаш.
Ушбу бандда кўрсатилган синовлар конструкциянинг техник лойиҳасини ДЙҲХХ билан келишиш ва ушбу Техник регламентнинг 8-бандига мувофиқ автотранспорт воситасининг алоҳида моделини серияли ишлаб чиқаришга (қайта жиҳозлашга) қўйиш учун ўтказилади.
55. Эксплуатация жараёнида автотранспорт воситаларига ўрнатилган газбаллон ускуналари тизимлари агрегатлари ва узеллари бирикмаларининг герметиклиги ва ишончлилиги (опрессовка) бўйича 2 ва 3-иловаларда келтирилган услубиёт асосида қуйидаги ҳолларда синовдан ўтказилиши керак:
ДЙҲХХ органлари томонидан ўтказиладиган мажбурий техник кўрикка тайёрлашда;
баллонларнинг хизмат муддати ёки техник кўрик муддати тугаши сабабли баллонлар алмаштирилганда;
йўл-транспорт ҳодисасига учраган ва баллонлар, бириктирувчи газ қувурлари, ёпувчи-сарфловчи ва сақлагич аппаратурани демонтаж қилиш ҳамда кейинчалик қайта ўрнатиш заруриятини келтириб чиқарадиган шикастланиш олган автотранспорт воситалари таъмирланганда;
автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва техник таъмирлаш амалга оширилганда, агар бундай таъмирлаш ёки хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар газбаллон ускуналари элементларига таъсир этса ва газбаллон ускуналари тизимининг герметиклиги йўқолишига олиб келиши мумкин бўлса.
56. Автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган баллонлар ўрнатиш вақтида техник кўрикдан, шунингдек, ушбу Техник регламент VII бобининг § 5 талабларига мувофиқ даврий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
57. 54 ва 55-бандларда кўрсатилган синовлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясида техник компетентлиги бўйича лабораторияларда ўтказилиши керак.
56-бандда кўрсатилган баллонларни техник кўрикдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг рухсатномасини олган ташкилотлар томонидан амалга оширилиши керак.
7-боб. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш
1-§. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситалари эгалари, эксплуатация қилувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ҳайдовчиларининг мажбуриятлари
58. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларини тўғри эксплуатация қилиш учун жавобгарлик ушбу автотранспорт воситаларининг эгалари, эксплуатация қилувчи ташкилотлар раҳбарлари ва ҳайдовчиларига юкланади.
59. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларини бошқаришга газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидалари билан танишган ҳайдовчилар қўйилади.
йўлга чиқишдан олдин носозликлар ва газ сизиб чиқишини аниқлаш мақсадида автотранспорт воситасини кўздан кечириш (эшитиш орқали, газ анализаторидан фойдаланиб), газ аппаратураси ва баллонларнинг маҳкамланишини текшириш;
узоқ вақт туриб қолгандан кейин двигателни капот очиқ ҳолда ишга тушириш;
кўздан кечириш вақтида газ сизиб чиқиши аниқланса ёки ҳаракат вақтида газ ҳиди пайдо бўлса, баллоннинг қўл вентилини ёпиш ва ихтисослаштирилган техник хизмат кўрсатиш станциясида носозликни бартараф этиш чораларини кўриш;
автотранспорт воситасида ёнғин содир бўлганда ўт олдиришни ўчириш, йўловчиларни эвакуация қилиш, ёнғин хизматини чақириш, баллонларнинг қўл вентилларини ёпиш чораларини кўриш ва имкон қадар ёнғинни ўт ўчиргич, ёнғинга қарши кигиз, қум ёки сув билан ўчиришга киришиш;
газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситасини 5-иловада келтирилган махсус маркировка билан таъминлаш.
61. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситалари ҳайдовчисига қуйидагилар тақиқланади:
тизимдан газни биноларда, автотранспорт воситалари тўхташ жойига бевосита яқин жойда ёки олов манбалари ва жамоат жойлари яқинида чиқариш;
навбатдаги мажбурий техник кўрик ва баллонларни техник кўрикдан ўтказиш муддати тугаган автотранспорт воситасини эксплуатация қилиш;
ёнилғи қуйиш вақтида тўлдириш шланги, баллонлар ёки ёнилғи қуйиш блоки яқинида туриш, босим остида турган тўлдириш шлангини узиш;
босим остидаги гайкалар ёки бирикмаларни тортиш, босим остида турган аппаратура ва газ қувурларига металл буюмлар билан уриш;
автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (кейинги ўринларда — АГТКШ) ёки автомобилларга газ қуйиш станциялари (кейинги ўринларда — АГҚШ) ҳудудида газли ёнилғи таъминоти тизимини жорий таъмирлаш ёки созлаш ишларини бажариш;
автотранспорт воситасида баллонлар ва газбаллон ускуналарининг бошқа элементларини мустақил равишда жойини ўзгартириш ва алмаштириш, шунингдек, газбаллон ускуналарини сиқилган ҳаво ёки газнинг бирор-бир манбаи ёрдамида синаш;
носоз газбаллон ускуналари бўлган автотранспорт воситасини баллонларида газ бўлган ҳолда тўхташ жойларида сақлаш;
64. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситалари баллонларини газ билан тўлдириш хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
65. Автотранспорт воситасига горизонтал ўрнатилган СНГ баллонларига буғ ёстиғини ҳосил қилиш учун баллон ҳажмининг камида 20 фоизини бўш қолдирган ҳолда ёнилғи қуйиш зарур.
66. СТГ билан ёнилғи қуйишнинг максимал иш босими 20 МПа га тенг қийматдан ошмаслиги керак.
67. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларига АГТКШ ва АГҚШда ёнилғи қуйиш оператор ва ёнилғи қуювчи томонидан амалга оширилиши керак.
68. Баллонларни газ билан тўлдиришда хавфсизлик мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
навбатдаги техник кўрикдан ўтмаган (тегишли тамғаси бўлмаган) баллонларга ёнилғи қуйиш;
газ қувурлари, бирикмалар ёки газ аппаратурасида герметиклик бузилиши аниқланганда баллонларни тўлдириш;
газбаллон ускуналарини жорий таъмирлаш ёки созлаш ишларини бажариш.
3-§. Газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда мажбурий техник кўрик
69. Газбаллон ускуналарига хизмат кўрсатишдан ташқари, газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш регламенти оддий автотранспорт воситалари учун белгиланган қуйидаги регламент билан бир хил:
кундалик техник хизмат кўрсатиш (КТХ);
мавсумий хизмат кўрсатиш (МХ);
йиллик техник хизмат кўрсатиш (ЙТХ).
70. Газбаллон ускуналари тизимларидан ташқари, газбаллон ускуналари ўрнатилган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бензин ва дизел ёнилғисида ишлайдиган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун мўлжалланган участкаларда амалга оширилиши мумкин.
71. Газбаллон ускуналари тизимига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ушбу Техник регламентнинг 1-иловаси талабларига мувофиқ бўлган ташкилотларнинг ихтисослаштирилган участкаларида амалга оширилиши керак.
72. Мажбурий техник кўрик давомида автотранспорт воситалари эгалари ёки улар ваколат берган шахслар ДЙҲХХ органларига ушбу Техник регламентга мувофиқ газбаллон ускуналари бирикмаларининг герметиклиги ва ишончлилиги бўйича синовлар ҳамда баллонларни техник кўрикдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
4-§. Баллонларни эксплуатация қилиш
73. СТГ тизимлари баллонлари учун максимал иш босими 20 МПа даражасида белгиланган.
74. СНГ тизимлари баллонлари учун максимал иш босими 1,6 МПа даражасида белгиланган.
75. Эксплуатация жараёнида баллонлар транспорт воситаларида ташиладиган юкнинг доимий механик ёки кимёвий таъсирига ёхуд ҳаракат шароитида ишқаланиш натижасида сезиларли шикастланишга учрамаслиги керак. Шу билан бирга, баллоннинг ташқи юзаси айрим ҳолларда қуйидаги таъсирларга учраши мумкин:
йўл шароитида вақти-вақти билан сувга ботиш ёки сув сачраши натижасидаги сув таъсирига;
транспорт воситаси денгизлар яқинида эксплуатация қилинганда ёки музнинг эришига ёрдам берувчи туз ишлатиладиган шароитларда туз таъсирига;
76. Металл баллонларнинг хизмат муддати баллон ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади, бироқ қуйидаги муддатлардан ошмаслиги керак:
СТГ баллонлари учун — 15 йил ёки 15 000 марта ёнилғи қуйиш цикли;
СНГ баллонлари учун — 15 йил.
Хизмат муддати ёки 15 000 марта ёнилғи қуйиш цикли (СТГ баллонлари учун) тугагандан сўнг баллонлар утилизация қилиниши керак.
5-§. Баллонларни техник кўрикдан ўтказиш тартиби
77. Автотранспорт воситаларига ўрнатилган барча баллонлар ушбу параграф талабларига мувофиқ қуйидаги муддатларда даврий техник кўрикдан ўтказилиши керак:
СТГ баллонлари — уч йилда 1 марта;
СНГ баллонлари — икки йилда 1 марта.
78. Баллонларни техник кўрикдан ўтказиш ушбу Техник регламентнинг 1-иловасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлган, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қонунчиликда белгиланган тартибда рухсатномасини олган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
79. Техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига рухсатнома берилганда ҳар бир ташкилотга рақам берилади ва ушбу бобнинг § 6 га мувофиқ баллонларни маркировкалаш учун идентификация тамғаси берилади.
80. Ташкилот қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига рухсатнома белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилиши керак.
Техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига рухсатноманинг дубликатини бериш ва унинг амал қилишини тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
81. Баллонни техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
баллонни ташқи кўздан кечириш ва баллондаги қолдиқ босимни текшириш;
баллонларни синаш журналини тўлдириш, зарур маълумотларни ташкилотнинг расмий веб-сайтига киритиш.
82. Баллонларни ташқи кўздан кечириш уларнинг деворларидаги коррозия, ёриқлар, металлнинг қатламланиши, ботиқлар, асосий металлдаги тирналишлар, бўйин резьбасининг ейилиши ва бошқа шикастланишларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Баллон деворларида 10 фоиздан ортиқ коррозия ёки ёриқлар, асосий металлда тирналишлар, металлнинг қатламланиши, ботиқлар, бўйин резьбасининг ейилиши ва бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган шикастланишлар аниқланса, баллон яроқсиз деб топилади ва утилизация қилиниши керак.
Баллонларни ташқи кўздан кечиришда баллонларнинг ташқи қисми кирдан тозаланиши ва сув билан ювилиши керак. Сув билан ювиш натижасида кетмайдиган барча турдаги ифлосланишлар синтетик ювиш воситалари ёрдамида олиб ташланиши керак.
83. Баллонларни техник кўрикдан ўтказиш ишларини бошлашдан олдин қуйидагилар зарур:
СТГ баллонлари учун — газнинг қолдиқ босимини аниқлаш мақсадида манометрни вентилга улаш ва зарур бўлганда баллонни дегазация қилиш;
СНГ баллонлари учун — унинг юзасига уриб ёзилган паспорт бўйича ҳақиқий оғирлиги билан бўш баллон оғирлиги ўртасидаги фарқни аниқлаш орқали газнинг оғир қолдиғи мавжудлигини аниқлаш мақсадида уни тарозида тортиш ва зарур бўлганда оғир қолдиқни махсус идишга тўкиш;
баллоннинг қўл вентилини учқун ҳосил бўлишини истисно қиладиган асбоб билан демонтаж қилиш, баллоннинг ички деворларини сув билан, зарур бўлганда синтетик ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда ювиш.
84. Ташқи кўздан кечириш ва 83-бандда кўрсатилган ишлар бажарилгандан сўнг СТГ баллони тарозида мажбурий тортилиши керак. Баллон массасининг камайиши ишлаб чиқарувчи завод маркировкасида кўрсатилган баллон оғирлиги билан баллоннинг ҳақиқий оғирлиги ўртасидаги фарқ орқали аниқланади.
Баллон массаси 5 фоиз ва ундан ортиқ камайганда баллон яроқсиз деб топилади ва утилизация қилиниши керак.
85. Техник кўрикдан ўтказишда баллонлар қуйидаги босимда гидравлик синовдан ўтказилади:
СТГ баллонлари — 30 МПа;
СНГ баллонлари — 2,5 МПа.
Баллонларни босим остида ушлаб туриш вақти камида 2 дақиқа, бироқ 5 дақиқадан кўп бўлмаслиги керак.
86. Агар техник кўрикдан ўтказишда ушбу Техник регламентнинг 82 ва 84-бандларида кўрсатилган нуқсонлар аниқланмаса, гидравлик синовда баллон геометриясининг ўзгариши ёки баллоннинг бузилиши содир бўлмаса, баллон эксплуатацияга яроқли ҳисобланади.
87. Ушбу Техник регламентнинг 82 ва 84-бандларида кўрсатилган нуқсонлар, гидравлик синовда баллон геометриясининг ўзгариши ёки баллоннинг бузилиши аниқланса, тегишли далолатнома тузилиб ва кейинчалик буюртмачига хабар берилган ҳолда баллон эксплуатацияга яроқсиз деб топилади ва яроқсизга чиқарилади.
Яроқсизга чиқарилган баллон ундан кейинчалик фойдаланиш имкониятини истисно қилиш учун резьбасига кертик тушириш ва корпусида тешик пармалаш йўли билан утилизация қилиниши керак. Баллонга илгари туширилган маълумотлар, баллон рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси ва ишлаб чиқарилган санадан ташқари, махсус тамға билан уриб йўқ қилиниши керак.
88. Йўл-транспорт ҳодисалари натижасида зарар кўрган автотранспорт воситаларига ўрнатилган баллонлар ёки очиқ олов таъсирига учраган баллонлар қайта техник кўрикдан ўтказилиши керак.
89. Эксплуатацияга яроқли деб топилган баллоннинг бўйнига вентил ўрнатилади. Ўрнатиладиган вентил соз бўлиши керак. Вентилни баллон бўйнига бураб ўрнатишдаги айлантирувчи момент ишлаб чиқарувчи заводнинг техник ҳужжатларига мувофиқ динамометрик калит кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
90. Вентил ўрнатилгандан сўнг баллонлар герметикликни аниқлаш мақсадида пневматик синовдан ўтказилиши керак. Пневматик синовлар компрессор ишлаб чиқарадиган қуйидаги босимдаги сиқилган ҳаво билан ўтказилиши керак:
Резьба бирикмалари ва вентилнинг герметиклиги баллонни сувли ваннага тушириш орқали аниқланади. Баллон юзасида ва унинг арматура билан бирикиш жойларида ҳаво пуфакчалари пайдо бўлишига йўл қўйилмайди.
91. Автотранспорт воситасига ўрнатилган вентил ёки газбаллон ускуналари элементларини таъмирлаш ишлаб чиқарувчи заводларнинг техник ҳужжатларига мувофиқ баллонларни техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш хонасидаги баллонларни хавфсиз таъмирлаш қурилмасида амалга оширилиши керак.
92. Баллонларни ташкилот ҳудуди бўйлаб кўчириш махсус аравачалар ёки бошқа махсус қурилмалардан фойдаланган ҳолда горизонтал ҳолатда амалга оширилади. Ташиш вақтида баллонлар вентиллари бир томонга қаратилган ҳолда жойлаштирилиши керак. Баллонларни хавфсиз ташишни таъминлайдиган чоралар назарда тутилиши зарур, баллонларнинг бир-бирига ва ташиш қурилмаларининг металл қисмларига тегишига йўл қўйилмайди.
93. Баллонларни техник кўрикдан ўтказувчи ташкилотга қуйидагилар тақиқланади:
хизмат муддати тугаган баллонларни техник кўрикдан ўтказиш;
маркировкаси бўлмаган, тўлиқ бўлмаган ёки ўқиб бўлмайдиган маркировкага эга баллонларни техник кўрикдан ўтказиш;
баллонлар юзасини тозалаш мақсадида бензин, ацетон ёки бошқа тез ёнувчан суюқликлардан фойдаланиш;
баллонларни пайвандлашдан фойдаланиб таъмирлаш;
ҳудудда чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш ҳамда кўчма кавшарлаш лампалари ва пайвандлаш аппаратларидан фойдаланиб ишлаш.
6-§. Баллонларни белгилаш ва идентификация қилиш
94. Техник кўрикдан ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда олинган мувофиқлик сертификатига (ёки мувофиқлик сертификатининг нусхасига) эга бўлган баллонлар қабул қилинади. Бунда баллонда ишлаб чиқарувчи завод томонидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган маркировка (ўзбек, рус ёки инглиз тилида) ўйиб ёзилган (зарб қилинган) бўлиши шарт:
ташкилот номи ёки баллон завод-ишлаб чиқарувчисининг товар белгиси;
баллоннинг завод рақами;
баллон тури (СПГ-1, СНГ)
баллон тайёрланган сана (ой, йил);
баллоннинг хизмат муддати;
баллон массаси (кг);
баллоннинг иш босими (МПа);
баллоннинг синов гидравлик босими (МПа);
баллон сиғими.
95. Техник кўрикдан ўтказиш натижалари қониқарли бўлганда, баллонларни белгилаш учун масъул шахс ҳар бир баллоннинг юқори сферик қисмига зарба усули билан қуйидаги маълумотларни аниқ қилиб ўйиб ёзади::
кўрикдан ўтказиш санаси (ой, йил);
кейинги кўрикдан ўтказиш санаси (ой, йил);
баллоннинг техник кўригини ўтказган ташкилотнинг тамғаси.
Баллонларга тушириладиган белгилаш белгиларининг баландлиги камида 8 мм бўлиши керак.
96. Ташкилотнинг идентификация тамғаси бир хил ўлчамдаги (баландлиги 5 мм) тўртта белгидан иборат бўлиб, улар диаметри 12 мм бўлган доирада каср шаклида иккитадан жойлаштирилади ва қуйидагича: махражида 01 дан 99 гача бўлган иккита рақамдан (рақамли қисм), суратида эса лотин алифбосининг иккита бош ҳарфидан (ҳарфли қисм) иборат бўлади:
АА,
АВ,
АС
ва ҳ.з…
ZZ.
01
12
47
99
Тамғага бошқа ҳар қандай белгиларни (шу жумладан, тире, нуқта ва ҳ.к.) киритиш, ҳарфлар ва (ёки) рақамларни ўрин алмаштириш (масалан, тамғанинг 12 рақамли қисмини 21 рақами билан алмаштириш), шунингдек, ушбу Техник регламент томонидан назарда тутилмаган бошқа рақамлар тартибида жойлаштириш ёки тамғадан бошқача фойдаланишга йўл қўйилмайди.
97. Ташкилотларда баллонларни яроқсизга чиқариш учун «Х» белгиси бўлган, диаметри 12 мм бўлган доира шаклидаги тамғалардан фойдаланилиши керак.
«Х» брак тамғасини босиш жойи баллон рақамидан ўнгда, 10 мм дан ортиқ бўлмаган масофада бўлади.
98. Тамғаларнинг рақамли қисмини ташкилотнинг ҳудудий жойлашувига қараб тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Т/р
Ҳудудий бўлиниш
Тамға рақамининг рақамли қисми
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
95 дан 99 гача
2.
Андижон вилояти
60 дан 69 гача
3.
Бухоро вилояти
80 дан 84 гача
4.
Жиззах вилояти
25 дан 29 гача
5.
Қашқадарё
70 дан 74 гача
6.
Навоий вилояти
85 дан 89 гача
7.
Наманган вилояти
50 дан 59 гача
8.
Самарқанд вилояти
30 дан 39 гача
9.
Сурхондарё вилояти
75 дан 79 гача
10.
Сирдарё вилояти
20 дан 24 гача
11.
Тошкент вилояти
10 дан 19 гача
12.
Фарғона вилояти
40 дан 49 гача
13.
Хоразм вилояти
90 дан 94 гача
14.
Тошкент шаҳри
01 дан 09 гача
99. Баллонларни кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи ҳар бир ташкилот учун Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси индивидуал идентификация тамғасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда рухсатнома беради. Тамғанинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан берилган рухсатномада кўрсатилади. Тамғалар бир нусхада тайёрланади.
100. Тамғадан фойдаланиш ва уни сақлаш, унинг берилиши ва қайтарилиши ҳисобини юритиш учун масъул шахсларни тайинлаш тартиби ташкилот раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
101. Эскирган тамғалар Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига топширилиши керак. Эскирган ёки йўқолган тамғалар ўрнига белгиланган тартибда янгилари тайёрланади ва берилади.
102. Ташкилот баллонларни техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини тўхтатган тақдирда, тамға Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига қайтарилади.
103. Техник кўрикдан ўтказиш якунланиб, ижобий натижалар олингандан сўнг, баллонлар қуйидаги жадвалга мувофиқ ёзувлар туширилган ҳолда бўялади:
Газ номи
Баллонларни бўяш ранги
Ёзув матни
Ёзув ранги
СТГ
Қизил
Метан
Оқ
СНГ
Қизил
Пропан-бутан
Оқ
Баллонлардаги ёзувлар айлана бўйлаб, айлананинг камида 1/3 қисми узунлигида туширилади, бунда баллонлардаги ҳарфларнинг баландлиги 60 мм бўлиши керак.
Баллоннинг бўялган юзаси текис, силлиқ бўлиши, пуфакчалар ва бўёқ-лакк қатламининг кўчишларисиз бўлиши керак.
104. Баллонларни техник кўрикдан ўтказиш натижалари баллонларни тамғалаш учун масъул шахс томонидан баллонлар синов журналига киритилади. Бунда баллонлар синов журналига қуйидаги маълумотлар киритилиши керак:
ташкилотнинг манзили ва номи / баллонлар эгасининг Ф.И.О.;
ишлаб чиқарувчи заводнинг номи ёки унинг товар белгиси;
баллоннинг завод рақами;
тайёрланган сана (ой, йил);
техник кўрикдан ўтказилган сана (ой, йил);
кейинги техник кўрикдан ўтказиш санаси (ой, йил);
баллонда ўйиб ёзилган дастлабки масса (кг);
техник кўрикдан ўтказишда аниқланган бўш баллоннинг ҳақиқий массаси (кг);
баллонда ўйиб ёзилган баллоннинг дастлабки ички ҳажми (л);
техник кўрикдан ўтказишда аниқланган ҳақиқий ички ҳажм (л);
баллоннинг яроқлилиги ҳақидаги белги;
баллонни техник кўрикдан ўтказган шахснинг Ф.И.О. ва имзоси.
Баллонларни синаш журнали рақамланган, ип ўтказиб тикилган (бағишланган) бўлиши ва ташкилот архивида 20 йил давомида сақланиши керак.
8-боб. Давлат назорати
105. Ушбу Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати қуйидаги ташкилотлар мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади:
ДЙҲХХ органлари;
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
«Ўзстандарт» агентлиги;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа давлат бошқаруви органлари.
106. Ушбу Техник регламент талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Сиқилган табиий, суюлтирилган нефт газларида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларига газбаллон ускунасини ўрнатиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар
1. Автотранспорт воситаларига газбаллон ускунасини ўрнатиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш, шу жумладан, баллонларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар (бундан буён — ташкилотлар) қуйидагиларга эга бўлиши керак:
тегишли ишлаб чиқариш базаси;
ишларни бажариш учун зарур технологик ускуна;
тегишли ишларни бажариш учун ўқитилган ишчи ва муҳандис-техник ходимлар штати;
тегишли ишларни олиб боришнинг тасдиқланган технологик жараёни;
а) ДЙҲХББ билан келишилган, автотранспорт воситаларининг алоҳида моделларига оид конструкция техник лойиҳалари;
б) Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг баллонларни техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси;
в) газбаллон ускунаси тизимларини герметиклик ва узеллар уланишининг мустаҳкамлиги юзасидан синовдан ўтказувчи лабораториянинг техник компетентлиги тўғрисидаги тасдиқлаш гувоҳномаси.
2. Ташкилотлар мажбурий тартибда ички фойдаланиш учун мўлжалланган қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:
Газбаллон ускунасини синовдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш ва баллонларни тамғалаш бўйича масъул шахсларни муҳандис-техник ходимлар (МТХ) орасидан тайинлаш тўғрисида буйруқ;
рақамланган ва ип ўтказиб тикилган синовлар журнали;
ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган, автотранспорт воситаларига газбаллон ускунасини ўрнатиш, газбаллон ускунасини синовдан ўтказиш ва баллонларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича йўриқномалар;
МТХ ва ишчиларнинг лавозим йўриқномалари.
3. Иш жойларида ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича плакатлар осиб қўйилиши керак.
4. Газбаллон ускунасини ўрнатиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва баллонларни кўрикдан ўтказиш ишига 18 ёшдан кичик бўлмаган, белгиланган тартибда тасдиқланган махсус дастур ва ўқув режалари бўйича таълим муассасаларида ўқитилган ва белгиланган намунадаги тасдиқловчи ҳужжат олган фуқаролар қўйилади.
5. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш бинолари қуйидаги асосий ишлаб чиқариш участкаларидан иборат бўлиши керак:
ўрнатилган газбаллон ускунасига эга автотранспорт воситаларининг газбаллон ускунаси тизимларини синовдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш участкаси;
газбаллонларини кўрикдан ўтказиш участкаси;
газ-балон ускунаси элементларини жамлаш, тайёрлаш, таъмирлаш ва текшириш участкаси;
6. Асосий ишлаб чиқариш участкалари ташкилотнинг ишлаб чиқариш биносида жойлашган бўлиши ва зарур технологик ускуна билан жиҳозланган бўлиши керак.
7. Ускунани турли хил ишларни бажаришнинг технологик кетма-кетлигида жойлаштириш тавсия этилади, бунда йирик габаритли комплектловчиларнинг (кузовлар, йиғилган баллонлар) эркин ҳаракатланиш имкониятини ҳисобга олиш зарур. Ишлаб чиқариш участкаларининг тавсия этилган технологик режалаштирилиши 1-расмда келтирилган.
8. Ишлаб чиқариш корпуси хонасининг баландлиги чиқиб турган қурилиш конструкцияларигача енгил автомобиллар учун камида 4,0 м ни, юк автомобиллари ва автобуслар учун камида 7,0 м ни ташкил этиши керак.
9. Автотранспорт воситаларини ювиш ва газбаллонлари омбори, агар улар мавжуд бўлса, ишлаб чиқариш биносидан алоҳида ташкил этилиши ёки унга туташган бўлиши керак.
10. Ишлаб чиқариш участкасини газбаллонларини кўчириш, юк автотранспорт воситалари кузовларини ечиш ва ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун ажратилган максимал қамров майдонига эга кран-балка ёки бошқа юк кўтариш механизми билан жиҳозлаш тавсия этилади.
11. Участка максимал табиий ёритилишга (дераза ўринларининг мавжудлиги) ва шамоллатишга, шунингдек, баллонларни ташиш ҳамда автотранспорт воситаларининг кириши (чиқиши) учун етарли жойга эга бўлиши керак.
12. Табиий ёритилганлик етарли бўлмаганда, ишлаб чиқариш майдонларининг ёритилиши юқори сунъий ёритиш ёрдамида қопланиши керак.
13. Ишлаб чиқариш хоналаридан чиқиш жойлари бўсаға ва бошқа тўсиқларга эга бўлмаслиги, уларнинг кенглиги эса газбаллонларини эркин ташишни таъминлаши керак.
14. Газбаллон ускунаси тизимларини синовдан ўтказиш участкаси бошқа участкалардан баландлиги 3,5 — 4,0 м бўлган ғишт ёки темир-бетон тўсиқ билан ажратилган бўлиши керак.
15. Газбаллон ускунаси элементларини комплектлаш ва текшириш, автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш участкалари бир-бири билан бирлаштирилиши мумкин.
Компрессор участкаси алоҳида (изоляцияланган) хонада жойлашади ва компрессор қурилмаси, сиқилган ҳаво аккумулятори ва ёрдамчи ускунани ўз ичига олади.
16. Газбаллон ускунаси элементларини монтаж жойига етказиш учун ишлатиладиган ташқи эшик проёми камида 1,5 м кенгликда, ташқи дарвоза эса камида 4,5 м × 4,2 м габарит ўлчамларга эга бўлиши керак.
17. Технологик ускуна ихтисослашган завод-ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган бўлиши керак.
18. Инвентар, жавонлар, иш столлари ва аравачалар автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш ташкилоти томонидан тайёрланиши мумкин.
19. Автотранспорт воситасини газ ёқилғисига қайта жиҳозлаш пунктининг барча хоналари автотаъмирлаш ва вулканизация устахоналари учун белгиланган ёритилганлик, шамоллатиш ва гигиеник талабларга мос келиши керак.
20. Хоналарда соатига уч маротаба ҳаво алмашинувини таъминлайдиган мажбурий-тортма шамоллатиш, шунингдек, табиий тортма кўзда тутилиши керак.
Газбаллон ускунасини ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва синовдан ўтказиш бўйича ишларни бажаришда хавфсизлик техникаси
24. Бажариладиган ишларга қараб, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси ҳамда хавфли ишларни олиб бориш тартиби бўйича махсус йўриқномаларни жорий этади.
25. Баллонларни техник кўрикдан ўтказиш ва ёқилғи тизимларини 20 МПа гача босим билан синовдан ўтказиш ишига ташкилот буйруғи билан тайинланган, тегишли тайёргарликдан ўтган ва хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахслар қўйилади.
26. Баллонларни техник кўрикдан ўтказиш ва ёқилғи тизимларини босим билан синовдан ўтказиш, ҳаво ҳарорати қишда 12°C дан паст, ёзда 35°C дан юқори бўлмаган хоналарда амалга оширилиши керак.
27. Автотранспорт воситасига газбаллон ускунаси элементларини ўрнатиш ишларини бошлашдан олдин, асбоб ва ускунанинг ишга яроқлилигини текшириш, шамоллатиш воситаларини ёқиш зарур.
28. Газбаллон ускунаси элементларини ечиш ва ўрнатиш ишларини махсус асбоблар, шунингдек, юк кўтариш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда бажаришга рухсат этилади.
29. Газбаллон ускунаси элементларини ўрнатиш ишлари аккумулятор батареялари массаси узилган ҳолда амалга оширилиши керак.
30. Сиқилган ҳаво берилишини бошқариш пости ёпиқ бўлиши ва ўзга шахслар томонидан ҳаво берилиши ҳолатларини истисно қилиш учун ишончли қулфларга эга бўлиши керак.
31. Газбаллон ускунаси тизимларининг назорат-созлаш ишларини двигател ишлаб турган ҳолда ўтказишда, газ фақат битта баллондан келиб туриши, ушбу баллондаги газнинг иш босими 5,0 МПа дан ошмаслиги, қолган баллонларнинг клапанлари эса ёпиқ бўлиши керак.
32. Техник кўрикдан ўтказишга қабул қилинаётган баллонлар ва синовдан ўтказишга қабул қилинаётган автотранспорт воситасининг ёқилғи тизими уларда газ йўқлигига текширилиши керак. Акс ҳолда, уларни газсизлантириш керак.
33. Баллонлардан сиқилган ҳавони (газни) чиқариш шовқин сўндиргич билан жиҳозланган махсус қурилма орқали амалга оширилади.
34. Баллонларни гидросиновдан ўтказиш пайтида хизмат кўрсатувчи ходимлар бошқарув пульти ортидаги электр изоляцион гиламчада туриши ва синов жараёнини ҳимоя қопқоғининг ойнаси орқали кузатиши керак.
35. Баллонларни пневмосиновдан ўтказишда, баллонларда сиқилган ҳаво бўлган пайтда стендни бошқариш ҳимоя қопқоғи ортидан чиқиш тақиқланади.
36. Бўялган баллонларни қуритиш камерасидан фойдаланишда бўяш цехлари учун хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоида ва меъёрларига риоя қилиш зарур.
37. Пайвандлаш, бўяш ишларини (иссиқ қуритишни ҳам қўшиб), шунингдек, электр парма, абразив материаллар ва ҳ.к. билан учқун чиқарадиган ишларни олиб боришга фақат баллонларда газ тўлиқ бўлмаган тақдирдагина рухсат этилади.
38. Баллонларни сақлаш учун мўлжалланган ҳар бир омбор хонасида 200 тадан ортиқ бўлмаган баллон сақлашга рухсат этилади.
39. Автотранспорт воситасини СТГ ва СНГга қайта жиҳозлаш ишларини олиб бориш учун мўлжалланган хоналарда, шунингдек, двигателлари ёнувчи газлар ва аралашмаларда ишлайдиган автотранспорт воситаларини сақлаш учун очиқ майдончаларда қуйидагилар тақиқланади:
чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш ва кўчма пайвандлаш лампалари ҳамда пайвандлаш аппаратларини қўллаш билан ишлаш;
ёқилғи баклари оғизларини (суюқ ёқилғи учун) очиқ ҳолда қолдириш;
аккумулятор батареяларини (хоналарда) қувватлаш;
двигателлари ёнувчи газлар ва аралашмаларда ишлайдиган автотранспорт воситаларининг кузови, деталлари ёки агрегатларини, шунингдек, қўл ва кийимни бензин билан ювиш ёки артиш;
баклардаги суюқ ёқилғидан ташқари суюқ ёқилғини, шунингдек, назарда тутилмаган материаллар ва буюмларни сақлаш;
босим остида турган газ қувурлари уланишларининг гайкаларини тортиш, газбаллон ускунаси узел ва деталларини алмаштириш, арматура ва газ қувурларига уриш;
газ қувурлари, газ-ёқилғи аппаратураси ва баллонлар арматураси уланишларининг герметиклигини очиқ олов ёрдамида текшириш;
босим остида турган ёқилғи тизимига эга автотранспорт воситасини сақлаш ва уни ишлаб чиқариш участкалари бўйлаб кўчириш;
газбаллон ускунасини таъмирлаш учун хона, цех ва кўрик чуқурчасининг шамоллатиш тизими ишдан чиққан ҳолда ишлаш;
автотранспорт воситасининг салони ёки кабинасида одамлар бўлган ҳолда аппаратурани таъмирлаш;
газ сизиб чиқиши кузатилганда двигателни юргизиб юбориш
аппаратурада газ бўлган ҳолда уни ечиш ва таъмирлаш;
носоз асбоблардан фойдаланиш;
газ тўлдирилган баллонларнинг бўёғини тозалаш ва уларни бўяш;
мойланган шланглар, буралган ва яссиланган резина найчалардан фойдаланиш.
Сиқилган табиий, суюлтирилган нефт газларида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 2-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига ўрнатилган сиқилган табиий газ тизимини, унинг агрегатлари ва узеллари бирикмаларининг зичлиги ва мустаҳкамлигини синовдан ўтказиш (босимлаш) услубияти
1. Қайта жиҳозланган автотранспорт воситасини синовларга тайёрлаш:
а) тўлиқ бутланган ва ювилган автотранспорт воситасини СТГ тизимини синаш ташкилотига (пунктига) ҳайдаб келиш ва синовлар ўтказиш учун иш жойига ўрнатиш;
а) постни бошқариш пультидан 1,0 МПа босимли сиқилган ҳаво бериш ва узатувчи шлангнинг ёнилғи қуйиш блоки билан бирикмаларининг герметиклигини совунли эритма билан текшириш (совунли эритманинг кўпирчимаслиги бирикмалар ва деталларнинг герметиклигини кўрсатади);
Изоҳлар:
1. Носозлик аниқланганда, бошқарув пультидаги ҳаво чиқариш вентилини (СҚГ) очиш ва босим нолга тушгач, зичлагични тортиш ёки алмаштириш орқали носозликни бартараф этиш керак (СҚГ тизимида босим бўлганда, бирикмаларни тортишга йўл қўйилмайди). Носозлик бартараф этилгандан сўнг, текшириш амали такрорланади.
2. Герметикликни текширишнинг бир амалидан кейингисига ўтишда, агар бирор агрегат (узел) ёки бирикмада носозлик аниқланса, СҚГ тизимидаги ҳаво босимини нолга тушириш бўйича худди шундай технологияга риоя қилиниши лозим.
б) баллонлардаги қўл вентилини ва автоматик клапанни очинг, сўнгра ҳаво юбориш йўли билан юқори босимли СТГ тизимини 1,0 МПа босимгача ҳаво билан тўлдириш;
в) совунли эритма билан (ёки газ анализатори ёрдамида) қайтарувчи ва автоматик клапанларнинг, баллонлар бўғзига бураб ўрнатилган қўл вентилининг, қувурлар бирикмаларининг, юқори босим манометри ўтказгичининг (агар мавжуд бўлса) ҳамда бошқа уланишларнинг ташқи ва ички герметиклигини текшириш;
г) ҳайдовчи кабинаси панелидаги ёқилғи тури ўзгартиргичини (агар ўрнатилган бўлса) «газ» ҳолатига қўйинг; агар бу ўзгартиргич кўзда тутилмаган бўлса, ўт олдириш калити ёрдамида баллоннинг автоматик клапанини очинг ва қуйидаги агрегатларнинг ички ҳамда ташқи герметиклигини кетма-кет текшириш:
қўл вентили (ёпиқ ва очиқ ҳолатларда);
босим ростлагичи;
электромагнит клапан;
фильтр;
газ узатиш ростлагичи, шунингдек, унинг паст босимли иш қобилияти (манометр ёки датчик кўрсаткичлари бўйича);
туташтирувчи газ қувурлари;
д) СГТ тизимининг барча бирикмалари ва элементлари герметиклигига ишонч ҳосил қилгач, бошқарув пультидаги ҳаво чиқариш вентилини очиб, газ таъминоти тизимидаги ҳаво босимини нолга тушириш (бу амалиёт фақат ишчи жисм сифатида сиқилган ҳаво ишлатилгандагина бажарилади);
е) қўл вентилини ёпиш;
ж) агар ўрнатилган бўлса, ёқилғи тури ўзгартиргичини «асосий ёқилғи» ҳолатига ўтказиш;
з) агар асосий ёқилғида ишлаш ўрнатилган СГТ тизимининг конструкциясида кўзда тутилган бўлса, асосий ёқилғида ишлайдиган ёқилғи тизимининг электромагнит клапани герметиклигини ва ишга яроқлилигини текшириш. Шу мақсадда:
ўт олдириш тизимини ёқиб, двигателни асосий ёқилғида ишга тушириш;
ёқилғи тури ўзгартиргичини ўрта «О» ҳолатига қўйиш (клапан герметик бўлса, двигател қисқа вақт ишлаганидан сўнг ўчиши керак);
ёқилғи тури ўзгартиргичини «асосий ёқилғи» ҳолатига ўтказиб, ўт олдириш тизимини ўчириш.
3. СТГ тизими элементлари бирикмаларининг ишончлилигини синаш (пресслаш):
а) 1.0 МПа босимда автотранспорт воситасининг газ-ёқилғи таъминоти тизимининг герметиклигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, қуйидаги босимларда бирикмалар, агрегатлар ва узелларнинг мустаҳкамлигини текшириш: 2.5; 4.9; 9.8. ва 19.6 МПа. Шу мақсадда ушбу Услубиётнинг 2-бандидаги барча операцияларни мос равишда сиқилган ҳаво босимида кетма-кет такрорлаш: 2.5; 4.9; 9.8 ва 19.6 МПа;
б) СНГ тизимининг бирикмалари, агрегатлари ва узелларида юқорида кўрсатилган ҳар қандай босим қийматларида герметикмаслик белгилари пайдо бўлган тақдирда, кейинги босимлашни тўхтатиш, ҳаво босимини нолгача тушириш, бирикмани қисмларга ажратиш, таъмирлаш ва синовни такрорлаш зарур;
в) сўнгра вакуумлашни амалга ошириш керак. Бунинг учун:
тўлдириш блокидан ҳаво узатиш шлангини ажратиб олиш ва вакуум-насос (вакуум қурилмаси) шлангини улаш;
вакуум-насос шлангидаги вентилни ёпинг ва уни тўлдириш блокидан ажратиб олиш.
Сиқилган табиий, суюлтирилган нефт газларида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 3-ИЛОВА
Автотранспорт воситасига ўрнатилган сиқилган табиий газ тизими агрегатлари ва узелларининг бирикмаларини герметикликка синаш услубияти (босим остида текшириш)
1. Қайта жиҳозланган автотранспорт воситасини газ-ёнилғи таъминоти тизимини синовдан ўтказишга тайёрлаш:
а) тўлиқ бутланган ва ювилган автотранспорт воситасини синовларни ўтказиш учун иш жойига ўрнатиш;
б) МДҲ тизимининг барча элементларини ташқи кўрикдан ўтказиш. Қувурлар ва шлангларнинг уланишига алоҳида эътибор қаратиш;
в) масофадан бошқариладиган ишчи клапан ва беркитиш клапанининг осон очилиши ва ёпилишини текшириш;
г) баллонларда газ йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
д) баллондаги беркитиш клапанини ёпиш;
е) ёнилғи қуйиш блоки орқали сиқилган ҳаво узатиш шлангини улаш.
2. Газ таъминоти тизимининг герметиклигини текшириш:
а) постдан 1,6 МПа босимли сиқилган ҳаво юборилсин ва ҳаво шлангининг беркитиш клапани билан бирикишининг герметиклиги совунлаш орқали текширилсин.
Герметик бўлмаган ҳолатда босимни нолга тушириш, резьбали бирикмаларни маҳкамлаш ёки зичлагични алмаштириш ва синовларни такрорлаш;
б) беркитиш клапанини очиш ва газбаллонини (баллонларни) 1,6 МПа босимгача ҳаво билан тўлдириш. Ҳаво босими 1,6 МПа дан паст бўлганда хавфсизлик клапани ишга тушган тақдирда, баллонлардаги босимни олдиндан пасайтириб, клапанни созлаш ва кейинчалик газ-ёнилғи таъминоти тизимини қайта босим остида текшириш лозим;
г) беркитиш клапанини очиш ва СНГ тизимининг барча элементларининг босим регуляторигача бўлган ташқи герметиклигини совунлаш орқали текшириш. Босим регуляторида босим йўқлиги ҳам текширилади. Герметик эмаслиги аниқланганда, беркитиш клапанини ёпиш ва шланглар ҳамда қувурларнинг уланиш жойларидаги гайкаларини маҳкамлаш лозим;
д) сўнгра беркитиш ва ишчи клапанлар очилади ва таъминот тизимининг барча элементлари сиқилган ҳаво билан тўлдирилади ҳамда совунлаш орқали СНГ тизимининг барча элементлари ва уланишларининг герметиклиги текширилади;
Шланглар узилган ва шишган бўлса, уларни алмаштириш ва синовларни «г» — «д» бандларида кўрсатилганидек такрорлаш лозим.
Ажраладиган бирикмалардаги герметиксизлик гайкаларни маҳкамлаш ёки ниппелларни алмаштириш орқали бартараф этилади;
е) ўт олдириш ёқилганда электр босим датчигининг ишлашини текшириш. Босим кўрсаткичидаги стрелка кўрсаткичлари 0,12 — 0,15 МПа оралиғида бўлиши керак;
з) баллондан ҳавони чиқариб юбориш ва уни камида 0,01 МПа босимгача вакуумлаш.
Сиқилган табиий, суюлтирилган нефт газларида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 4-ИЛОВА
Қайта жиҳозланган автотранспорт воситасининг йўловчилар салони ва ҳайдовчи ўрни ҳавосидаги метан миқдорини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш услубиёти
1-§. Умумий қоидалар ва фойдаланиладиган асбоблар
1. Метан (Ch4) миқдорини аниқлашда алангали-ионизацион детектор (PID) ва насадкали ёки капилляр колонкалардан фойдаланган ҳолда газ хроматографияси қўлланилади.
Метан миқдорини ўлчашнинг талаб этилган танлаб олиш ва аниқлигини таъминлайдиган бошқа таҳлил усулларини қўллашга рухсат этилади.
2. Автотранспорт воситаси йўловчилар хонаси ва кабинаси ҳавосидаги метан миқдорини ўлчаш метрологик аттестациядан ўтган ва ўлчаш воситаларининг тури сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилган кўчма ёки стационар газ анализаторлари ёрдамида амалга оширилади.
3. Автотранспорт воситасининг йўловчилар хонаси ҳавосида ва ҳайдовчининг иш жойида метан (Ch4) миқдори 50 мг/м3 дан ошмаслиги керак.
4. Метан миқдорини миқдорий ўлчаш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ўлчашларни бажариш услубиётларига (ЎУУ) мувофиқ амалга оширилади.
Ўлчаш воситалари ва ЎВВ йўл қўйиладиган концентрациянинг (ЙҚК) 50 фоизидан кам бўлмаган даражадаги йўлдош компонентлар иштирокида метан миқдорини танлаб ўлчашни таъминлаши керак.
2-§. Синовларни ўтказиш шартлари
5. Автотранспорт воситалари қаттиқ қопламали ва нишаблиги (2,0 ± 0,5) % дан ошмайдиган йўлларда синовдан ўтказилади.
7. Синовдан ўтказилаётган автотранспорт воситасида мустақил иситиш қурилмаси мавжуд бўлса, иситиш ва мажбурий вентиляция икки режимда ёқилган ҳолда қўшимча синов ўтказилади.
8. Синовдан ўтказилаётган автотранспорт воситасида ҳавони тозалаш тизими (ҲТТ) мавжуд бўлганда, синовлар 3-§ га мувофиқ иккита режимда ҲТТ ёқилган ҳолда ўтказилади.
9. Синовдан ўтказилаётган автотранспорт воситасида кабина (кузов) томида люк (лар) мавжуд бўлса, 50 км/соат тезлик билан ҳаракатланаётганда очиқ люк (лар) билан қўшимча синов ўтказилади.
10. Синовларни ўтказишда метеорологик шароитлар қуйидаги параметрларга мувофиқ бўлиши керак:
ташқи ҳаво ҳарорати, °C — 20 дан +30 гача;
шамол тезлиги, м/с — 5 дан ошмаслиги керак;
ҳавонинг нисбий намлиги, % — 90 дан ортиқ эмас.
3-§. Синов режимлари
11. Синов автотранспорт воситасининг иккита иш режимида ўтказилади:
тезлиги (50 ± 5) км/соат бўлган барқарор ҳаракат режими (механик узатмалар қутисига эга автотранспорт воситаси учун барқарор ҳаракатланишни таъминлайдиган энг юқори узатма танланади);
салт юриш режими (қўзғалмас автотранспорт воситаси учун двигателнинг тирсакли вали ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган минимал барқарор айланишлар частотасида ишлайдиган режим танланади).
§ 4. Синовларга тайёргарлик
12. Синовларга тайёргарлик қуйидагиларни ўз ичига олади:
синов учун тақдим этилган автотранспорт воситасини идентификация қилиш, унинг техник тавсифга мувофиқлигини текшириш;
автотранспорт воситаси кузови (кабинаси) ички ва ташқи юзаларининг, ойналари, люклари, эшиклари зичлагичлари ҳамда чиқариш трактининг ҳолатини кўздан кечириб баҳолаш.
3 — M3 тоифасидаги (тиркамали) автотранспорт воситаларидан намуна олиш нуқтаси.
5-§. Ҳаво намуналарини олиш учун қурилмалар
Ҳаво намуналари аспирация усулида олинади. Намуна олиш тизими электр намуна олгичлар (ENO), пипеткалар ёки ютувчи идишлар, концентраторлар, эгилувчан найчалар (шланглар)ни ўз ичига олади.
ENO сифатида ҳавони 0,1 дан 2,0 дм³/мин гача тезликда оладиган кўчма бир ва кўп каналли қурилмалар (электроаспираторлар) қўлланилади.
Ҳаво намуналари сиғими 0,2 дан 0,6 дм³ гача бўлган, инерт материаллардан (шиша, фторопласт, полиамид) тайёрланган ютувчи идишларга (кейинги ўринларда — идишлар) ёки адсорбцияловчи материаллар (фаоллаштирилган кўмир, силикагел, алюминий оксиди ва б.) билан тўлдирилган металл ёхуд шиша патронлар — концентраторларга олинади.
Эгилувчан шланглар ёриқ ва узилишларсиз, эластик инерт материаллардан (силикон резина ва б.) тайёрланган бўлиши керак.
6-§. Намуналар олиш кетма-кетлиги:
электр намуна олиш қурилмалари (ENQ) ишга туширилади;
ютувчи сиғим ёки концентратор орқали уларнинг сиғимидан 10 — 15 баравар кўп ҳажмдаги ҳаво ўтказилади;
ҳаво намуналарини олиш якунлангандан сўнг ENQ ўчирилади, сиғимлар ёки концентраторларнинг кириш ва чиқиш жойлари қисқич мосламалари билан герметик ёпилади ҳамда олинган намуналар маркировка қилинади;
ҳар бир ўлчаш нуқтасида кетма-кет камида учта ҳаво намунаси олинади.
7-§. Экспресс-таҳлилни бажариш кетма-кетлиги:
синов бошланишидан олдин газ анализаторлари ёқади;
газ анализаторларини қиздиради ва уларни 15 — 20 дақиқа давомида иш режимига ўтказади. Газ анализаторларининг қизиш режими синов режимларини бажариш бошланиши билан мос келиши мумкин;
газ анализаторларини ўлчаш режимига ўтказади ва синов режимларини бажариш вақтида сақлаш натижаларини қайд этади;
5 — 7 дақиқа давомида метан миқдори бўйича газ анализаторларининг камида бешта кўрсаткичи қайд этилади;
аниқланаётган метан таркибининг ҳар бири бўйича ўлчашнинг якуний натижаси сифатида мутлақ қиймати бўйича энг катта қиймат қабул қилинади.
Агарда синов ҳудудида ўлчанган метаннинг ҳаводаги концентрацияси аҳоли яшаш жойлари атмосфера ҳавоси учун белгиланган метаннинг рухсат этилган энг юқори концентрациясининг (REYK) 50 фоизидан ошмаса, синовлар бошланади.
Автотранспорт воситаси ишланган газлар оқими шамолга қарши йўналтириладиган тарзда жойлаштирилади.
Автотранспорт воситасининг двигатели ишга туширилади, 3-§ га мувофиқ унинг ишлаш режими ўрнатилади ҳамда 3-§ га биноан шамоллатиш ва иситиш тизимларининг синов шароитлари ва ишлаш режимлари таъминланади.
Ҳаводаги метан миқдорини экспресс-таҳлил қилиш ва ҳаво намуналарини олиш якунланиб, EPT қурилмаси ва газанализаторлар электр таъминотидан узилади.
Барқарор ҳаракатланиш ва салт ишлаш режимларида синов пайтида олинган ҳаво намуналари, уларга кейинчалик ишлов бериш ва миқдорий таҳлил ўтказиш учун таҳлил қилиш лабораториясига топширилади.
Сиқилган табиий, суюлтирилган нефт газларида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 5-ИЛОВА
Газсимон ёқилғида ишлайдиган автотранспорт воситасини маркалаш учун мўлжалланган танитув белгисининг намунаси
Таниш белгиси ишқаланиш ва об-ҳаво шароитлари таъсирига чидамли материаллардан ўз-ўзидан ёпишадиган асосда тайёрланади.
Таниш белгисининг ранги ва ўлчамлари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
фон — оқ;
ҳошия — ташқи — қора, ички — қизил;
ҳошия кенглиги — ташқи 0,5 — 1 мм, ички 4 — 6 мм;
ҳарфлар баландлиги — 25 — 30 мм;
ҳарфлар қалинлиги — 3 — 4 мм;
стикер кенглиги — 110 — 150 мм;
стикер баландлиги — 110 — 150 мм.
Сиқилган табиий, суюлтирилган нефт газларида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 6-ИЛОВА
АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИГА ГАЗБАЛЛОН УСКУНАСИНИ ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА НАМУНАСИ
(жисмоний шахслар учун — туғилган санаси: кун, ой, йил, паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
Қайта жиҳозланган автотранспорт воситасининг модели _______________________________________
Давлат рақами белгиси _______________________________________________________
Ишлаб чиқарилган йили _______________________
Двигател, модели _________________________
Шасси № _______________________________________________________
Автотранспорт воситасининг фойдаланиш бошланганидан буён босиб ўтган масофаси ____________ км
Автотранспорт воситаси СТГ/СНГ тизими билан жиҳозланган.
Ўрнатилган баллонларнинг паспорт маълумотлари:
Т/р
Тури ва модели
Баллон рақами
Мамлакат, ишлаб чиқарувчи
Ҳажми (л)
Ишлаб чиқарилган ой, йил
Хизмат муддати тугаш санаси
Навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш санаси
Хавфсизлик, белгиланган вазифаси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ушбу моделдаги қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларининг двигателларини СТГ/СНГда ишлатиш учун қабул синовлари ўтказилди ва 20_____ йил «_____» ___________ даги № _________ баённомага мувофиқ ижобий натижалар олинди.
Қайта жиҳозлаш вақтида ечиб олинган автотранспорт воситасининг қуйидаги узел ва деталлари қайтарилди _______________________________________________________________________________________
(қайтариладиган автотранспорт воситаси узеллари ва деталлари санаб ўтилади)
Алоҳида қайдлар __________________________________________________________________________
(қайд этилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар келтирилади)
СТГ/СНГ тизимини ўрнатган ташкилот, ўрнатиш учун масъул шахснинг Ф.И.О. ____________________
Сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламентга 7-ИЛОВА
Ўрнатилган газбаллонларининг паспорт маълумотлари
Автотранспорт воситасининг модели _______________________________________________________
Ишлаб чиқарилган йили _________________________________
Двигател, модели _______________________________________
Шасси № ____________________________________________________________
Ўрнатилган баллонларнинг паспорт маълумотлари:
Т/р
Тури ва модели
Баллон рақами
Мамлакат, ишлаб чиқарувчи
Ҳажми (л)
Ишлаб чиқарилган ой, йил
Хизмат муддати тугаш санаси
Навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш санаси
Алоҳида қайдлар _____________________________________________________________________
(қайд этилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар келтирилади)