|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.06.2009
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎТА ЗАРАРЛИ ВА ЎТА ОҒИР МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИДА ИШЛАЁТГАН АЁЛЛАРНИНГ ДАРОМАДИГА ИМТИЁЗЛИ СОЛИҚ СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Оғир ишларда ишлаётган аёлларнинг даромадлари даражасини ошириш, уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 1 апрелдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар 1-рўйхатининг III қисмида ва 2-рўйхатнинг I қисмида кўрсатилган ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадига солиқ солиш бўйича қўшимча имтиёзлар белгилансин, уларнинг даромадларига солиқ солиш даражаси 20 фоиздан юқори бўлмаслиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси даромад солиғи мазкур қарорга мувофиқ тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласин.
4. Вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Д.М. Ғуломова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 17 март,
117-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 3-сон, 13-модда)